Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 09/21/119/0190-сон)
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 295-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/295/0358-сон)
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 295-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/295/0358-сон)
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармаси тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
г) моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилади.
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда:
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объектларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
ҳудудлардаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш, уларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда уларга муҳофаза белгиларини ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан зарур бўлган маблағларни ажратсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
7. Қуйидагилар:
Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларини белгилаш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида низом 9-иловага мувофиқ;
Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 10-иловага мувофиқ;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 13-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 14-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 09/21/119/0190-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 09/21/119/0190-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 09/21/119/0190-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 295-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/295/0358-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 295-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/295/0358-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
(7-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Маданий мерос жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат музей қўриқхоналарига тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 90 фоиз миқдори;
давлат мулки бўлган бошқа ташкилотларга тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага бериш ва чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 50 фоиз миқдори;
музей-қўриқхоналарда чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 50 фоиз миқдори ва давлат музейларида чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 10 фоиз миқдори;
маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, реализация қилиш учун давлат хизмати кўрсатиш, олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат, Миллий музей фондининг давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекциялари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳамда унинг таркибидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини чиқариш учун тўловлар;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини давлат кадастрига киритиш ва чиқариш, тарихий-маданий ҳудуднинг паспортини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга хулоса бериш учун тўловлар;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома ва лицензия бериш, илмий-техник назорат қилиш, шунингдек, тарихий-маданий ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тегишли экспертизалари, реставратор-усталарга малака сертификати бериш учун тўловлар;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишларини ўтказишга оид лойиҳалар, меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини кўриб чиқиш учун тўловлар;
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳамда нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлиги учун тўланадиган жарималар, шунингдек, давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектларига етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағлар;
ваколатли органлар томонидан Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва давлат музейлари, музей-қўриқхоналари фаолиятини, шунингдек, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишни текшириш натижалари бўйича аниқланган ноқонуний сарфланган бюджет маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан, археология мероси объектлари, маданий бойликлар ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини муҳофаза қилиш, консервациялаш, реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштиришни, шунингдек улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишлари амалга ошириш;
моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини, археология ашёлари, миллий музей фондининг давлат каталоглари ва паспортларини юритиш;
музейлар фаолияти ва археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва оммалаштириш ишларини ташкил этиш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларни муҳофаза қилиш;
Агентлик ва тизим ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, электрон хизматларни ривожлантириш ва рақамлаштириш, соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга самарали қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
экспертларни, жумладан, хорижий мутахассислар, Илмий-эксперт кенгаши, Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш, жамоатчи инспекторлар, Агентлик ва тизим ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш, Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этиш;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
ходимларнинг ўз эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ва ўрнатиладиган қуёш панеллари, қуёш коллекторлари ҳамда энергия самарадор қурилмалар билан боғлиқ харажатларини ходимнинг ойлик иш ҳақидан фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида молиялаштириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган Агентлик фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш учун сарфланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
5. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади. Агентлик директори Кенгаш раиси ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Кенгаш Агентлик директорининг буйруғи билан камида етти нафар кишидан иборат таркибда тасдиқланади ва Агентлик директорининг ўринбосарлари, Агентлик марказий аппаратининг бошқарма, бўлим ҳамда Агентлик ҳудудий бошқармаларининг тегишли бошлиқларидан шакллантирилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Кенгаш мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
6. Кенгаш мажлиси ҳар чоракда ёхуд зарур бўлганда навбатдан ташқари ўтказилади.
7. Кенгаш:
ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди;
зарур ҳолларда, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;
ушбу Низомнинг 4-бандга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган тадбирларни белгилайди;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
йил чораклари якунлари бўйича Жамғарманинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғармага халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзи), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари жалб этилишига кўмаклашади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
8. Агентликнинг Бухгалтерия ва молия-иқтисод бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
9. Ишчи орган:
Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларини тайёрлайди ва белгиланган тартибда Молия вазирлигига келишиш учун киритади;
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
тушумлар манбалари бўйича Жамғарманинг даромадлари ҳамда харажатларининг асосий йўналишлари ҳисобини юритади;
ҳар чоракда камида бир марта Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат
10. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Агентликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
11. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, тушумлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кенгаш томонидан тасдиқланади.
12. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Агентлик умумий мажлисида кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Кенгаш томонидан тасдиқланади. Йиллик ҳисобот нусхаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
13. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
14. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага ажратмалар тегишли ташкилотлар томонидан ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай ўтказилади.
Жамғармага ажратмалар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун масъулият тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
15. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Кенгаш Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавоб беради.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 8-ИЛОВА
Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат назорати — юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, объектларнинг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш ва бошқа зарур ҳолатларни ўрганиш, аниқлаш, таҳлил ва мониторинг қилиш, баҳолаш ҳамда салбий таъсирларнинг олдини олишга қаратилган текширишлар мажмуи;
назорат қилувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
объект — моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган ёки тарихий-маданий қимматга эга эканлиги аниқланган бино, иншоотлар, ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк объектлари, археология мерос объектлари ва археология ашёлари, тарихий-маданий қийматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар), алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар.
3. Давлат назорати хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш шаклида ўтказилганда, ушбу назорат «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Назорат қилувчи орган томонидан давлат назорати тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилганда ушбу давлат назорати — текшириш Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт.
4. Объект юзасидан давлат назорати фойдаланувчи (баланс сақловчиси, мулк эгаси, оператив бошқариш бўйича ҳуқуқ эгаси) билан тузилган ижара, текин фойдаланиш ва муҳофаза қилиш шартномаларига мувофиқ ҳам ўтказилиши мумкин.
5. Давлат назоратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш;
объект ҳолатини кузатиб бориш, муҳофаза қилиш ва сақланишига салбий таъсир этиши мумкин бўлган омилларни ҳамда уларни нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказиш ва нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш, шунингдек, ушбу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриш;
мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг объектни муҳофаза қилиш ва сақлаш талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;
объектдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати ҳамда уни муҳофаза қилиш, сақлаш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларни хабардор қилиш.
6. Давлат назоратини амалга оширишда қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланиши шарт.
7. Давлат назорати объектлари қуйидагилардан иборат:
объект, унинг муҳофаза белгилари ва археология ашёлари;
объектнинг муҳофаза тегралари, объектнинг иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари ҳамда қўриқланадиган табиий ландшафт тегралари;
объектга таъсир этувчи табиий ва техноген манбалар;
объект муҳофазаси қилиш ва фойдаланишга доир ҳужжат, материал ҳамда ахборотлар;
объектни муҳофаза ва сақланишига салбий таъсир этиши, уларни нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказиши ҳамда нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.
8. Давлат назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинишини, давлат дастурлари ва соҳага оид бошқа дастурлар бажарилишини текшириш;
объектнинг ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва уларни қайд этиб қўйиш;
сўровномалар йўллаш, зарур бўлган ахборот, ҳужжат ва материалларни олиш ва таҳлил қилиш;
объектни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид ҳужжат ва материалларни тафтиш қилиш;
объектни тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш.
2-боб. Давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари
9. Давлат назорати назорат қилувчи орган томонидан амалга оширилади.
Назорат қилувчи органнинг давлат назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари лавозимларининг рўйхати назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
10. Давлат назорати хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш шаклида ўтказилганда, давлат назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган бўлиши ҳамда текширишларни ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳномага эга бўлишлари лозим.
11. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашмаган ҳолда, давлат мулкида турган объектнинг муҳофаза қилишини ва сақланиши ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш учун назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсларига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган бўлиши ҳамда текширишларни ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳномага эга бўлиши талаб этилмайди.
12. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда давлат назоратини амалга оширишда иштирок этади.
13. Назорат қилувчи органнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Назорат қилувчи органнинг ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатидаги ҳуқуқий нормаларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
14. Назорат қилувчи орган бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.
15. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар:
юридик ва жисмоний шахслардан объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид зарур маълумот, ахборот, тушунтириш ва ҳужжатларни сўраш ҳамда текин олиш;
давлат назоратини амалга ошириш давомида ўлчов ўтказиш, намуналар олиш ва уларнинг лаборатория таҳлилини қилиш, кадастр ҳужжатларини ўрганиш, схема ва чизмаларни чизиш, фото, видеотасвирга тушириш;
объект мулкдори, фойдаланувчиси, объектга зарар етказган, қонун ҳужжатларини бузган ва бошқа шахслар билан сўров ўтказиш ва улардан ёзма равишда тушунтириш олиш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг (хўжалик юритувчи субъектларнинг) бино ва иншоотларига объектни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш учун мазкур бино ва иншоотларда бўлиш қоидаларига риоя қилган ҳолда кириш ва кўздан кечириш;
объектни муҳофаза қилиш ва сақлашнинг бузилиш сабаблари ҳамда объектдан фойдаланиш шароитларини аниқлаш;
давлат назорати амалга оширилаётганда объектнинг мулкдори, фойдаланувчисини, агар мулкдор, фойдаланувчи бўлмаган (ёки белгиланмаган) ҳолларда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили иштирок этишини талаб қилиш;
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида юридик ва жисмоний шахсларга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
объектнинг муҳофаза қилиниши ва сақланишига салбий таъсир этиши, уларни нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказиши ҳамда нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган реставрация, таъмирлаш ва тиклаш, илмий ва илмий-техник тадқиқот ишлари, фойдаланиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ҳаракатларни ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
объектга етказилган зарарни қоплаш ҳақида юридик ва жисмоний шахсларга талаб қўйиш бўйича судга мурожаат қилиш;
объектга зарарли таъсир кўрсатаётган корхона, ташкилот, иншоот ва бошқа бинолар фаолияти, фойдаланиш ва бошқа ҳаракатларни ўн кундан ортиқ бўлган муддатга чеклаш, тўхтатиб қўйиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш, шунингдек, объектга етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги аризалар билан судларга мурожаат қилиш;
тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда объектда олиб борилаётган реставрация, таъмирлаш ва тиклаш, илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ҳамда қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини зудлик билан тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда объектда олиб борилаётган реставрация, таъмирлаш ва тиклаш, илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ҳамда қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётганда ушбу фаолиятни амалга ошириш учун берилган рухсатноманинг (ва очиқ варақнинг) амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш ҳақида ваколатли органларга таклифлар киритиш;
давлат назорати натижалари бўйича маълумотнома, далолатнома, хулоса, ҳисоботлар тузиш ва тасдиқлаш;
объектни реставрация қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, илмий ва илмий-техник тадқиқот ишларининг якунлари, ҳисоботларни қабул қилиш ва фойдаланишга топширишда қатнашиш;
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юбориш ҳуқуқига эга.
16. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар:
объектнинг мулкдори, фойдаланувчисига, агар мулкдор, фойдаланувчи бўлмаган (ёки белгиланмаган) ҳолларда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига давлат назоратини ўтказиш тўғрисидаги назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи нусхаси, хизмат гувоҳномасини, агар давлат назорати тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга тааллуқли бўлса, уларни текширишларни ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳномани кўрсатишга;
объектнинг мулкдори ва фойдаланувчисининг фаолиятига тўсқинлик қилмасликка;
хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти текширилаётганда текширишларни рўйхатга олиш китобини белгиланган тартибда тўлдиришга;
давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлашга;
давлат назорати натижасини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштиришга, унинг бир нусхаси давлат назорати тамом бўлган кунда давлат назоратидан ўтган объектнинг мулкдори, фойдаланувчисига, агар мулкдор, фойдаланувчи бўлмаган (ёки белгиланмаган) ҳолларда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига, давлат назоратига бевосита тааллуқли юридик шахснинг вакили ёки тадбиркорлик субъектига (якка тартибдаги тадбиркорга) ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ тақдим этишга;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда унга таъсир кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларини кўришга мажбур.
17. Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиши мумкин эмас.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) вазиятларда давлат назоратини амалга ошириши режалаштирилаётган мансабдор шахс ёки ходими тегишли назорат қилувчи органдаги бевосита раҳбарини (у бўлмаганида, коррупцияга қарши ички назорат тузилмасини (ва) ёки кадрлар бўлинмасини) мазкур ҳолат ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида белгиланган шаклдаги мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномани тақдим қилишга ва ўзини рад этишга мажбур. Ушбу талабнинг бажарилмаслиги давлат назорати натижаларининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
18. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектга хўжалик ва ташкилий-бошқарув хусусиятига эга бўлган топшириқ бериш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ва аралашиш тақиқланади, тадбиркорлик субъектининг фаолияти объектнинг муҳофазаси ва сақланишига салбий таъсир этиши, уларни нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказишга олиб келадиган ҳаракатлар бундан мустасно.
19. Давлат назорати амалга оширилишига ёки уни амалга оширувчи мансабдор шахсларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.
20. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг хизмат вазифалари бажарилишига тўсқинлик қилган ва уларнинг қонуний талабларини бажармаган айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
21. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ўз фаолиятининг қонунийлиги, холислиги, у қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғри ташкил қилиниши ва амалга оширилиши учун жавоб беради.
22. Назорат қилувчи органга бевосита тааллуқли фаолият, унинг вазифа, функция ва мажбуриятига кирадиган масалалар юзасидан давлат назорати назорат қилувчи орган раҳбари буйруғи билан тузилган комиссия томонидан ўтказилади.
3-боб. Давлат назорати амалга оширилиши лозим бўлган фаолият
23. Назорат қилувчи орган белгиланган тартибда:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини;
объектни муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш, фойдаланиш, илмий ва илмий-техник тадқиқ этиш, консервациялаш, таъмирлаш ҳамда фойдаланишга мослаштириш бўйича давлат дастурлари ва соҳага оид бошқа дастурлар бажарилишини;
тарихий-маданий қимматга эга бўлган янги объектларни давлат ҳисобига олиниши, объектнинг аниқланиши, ҳисобга олиниши, муҳофаза қилиниши, тарғиб қилиниши ва улардан фойдаланилишини;
объектнинг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этилиши ва амалга оширилишини;
Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастри ва Археология ашёлари давлат каталоги белгиланган тартибда юритилишини;
тарихий-маданий қимматига кўра, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлардан (объектлардан) ва уларнинг қўриқланадиган теграларидан халқаро умумэътироф этилган нормалар, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси ва Умумжаҳон мероси маркази тавсияларига ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ муҳофаза қилиниши ва фойдаланилишини;
тарихий-маданий қимматига кўра, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда (объектларда) олиб бориладиган йирик реставрация, таъмирлаш-тиклаш, қурилиш-монтаж, ободонлаштириш ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ ишларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан ўрнатилган тартибда келишилишини;
тарихий-маданий қийматига кўра, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда (объектларда), объект ва уларнинг қўриқланадиган теграларидан фойдаланиш, хўжалик ва бошқа фаолиятлар ташкил этилишини;
тарихий-маданий қийматига кўра, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича бошқарув режаларининг тасдиқланиши ва уларнинг бажарилишини;
алоҳида тартибга солиниши лозим бўлган ва объектни муҳофаза қилиш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегаралари белгиланиши ва уларга риоя қилинишини;
объектнинг қўриқланадиган теграларида шаҳарсозлик фаолияти, лойиҳа ҳужжатлари, мўлжалланаётган ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларнинг ҳамда уларни асословчи ҳужжатларнинг объектни асраш талабларига мувофиқлигини;
хўжалик жиҳатидан ўзлаштирилиши лозим бўлган ер участкаларини (агар уларда объект жойлашган бўлса ёки ер участкалари хўжалик жиҳатидан ўзлаштирилаётганда янги объект аниқланса);
объектнинг қўриқланадиган тегралари лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши, белгилаб қўйилиши ҳамда уларга риоя қилинишини;
объектни асраш бўйича ишлар, шунингдек, объектда илмий ва илмий-техник тадқиқотлар тегишли рухсатномаларга мувофиқ амалга оширилишини;
объектда муҳофаза белгиларининг ўрнатилиши ва сақланишини;
объект ҳолатининг мониторинги амалга оширилишини;
объектга доир мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, ўзгартирилиши ва бекор қилинишини;
объектнинг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисобга олинишини;
объектнинг сифат ва қиймат жиҳатидан баҳоланишини;
объект кадастр ахборотининг тизимга киритиш, сақлаш ва янгилаб борилишини;
объектнинг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузилишини;
объектнинг паспортини берилиши ва уларнинг юритилишини;
объектнинг тоифаси белгиланишини ва ўзгартирилишини;
объект Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқарилганлиги масаласини;
объектни асраш чора-тадбирлари, консервациялаш, тузатиш, таъмирлаш, фойдаланишга мослаштиришни, шунингдек, улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишларининг бажарилишини;
йўқотилган объектни таъмирлаш усуллари орқали ўрнатилган тартибда асли ҳолига келтирилишини;
объект жойлашган ер участкаларининг эгалари (мулкдорлари) зиммасига мазкур объектни сақлаб туриш вазифаси, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ юкланган бошқа мажбуриятларни бажарилишини;
объект ижара шартномаси асосида ижарага берилишини, унда объектни сақлаш талаблари бажарилишини;
объектнинг ташқи ва ички кўринишини объектнинг паспортига киритилган муҳофаза мазмуни маълумотларига мувофиқ ҳолда сақланишини;
объектдан фойдаланиш шартларини жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши учун қай даражада зарур бўлса, шу даражада чекланишини;
хусусий мулкда турган объектдан фойдаланиш ҳуқуқини қонунда назарда тутилган ҳолларда суд қарори билан чеклаш бўйича таклифларни;
объектдан фойдаланишдаги чеклашни жорий этиш заруратини юзага келтирган ҳолатлар ёки шарт-шароитлар бартараф этилганини ҳамда мазкур объектдан фойдаланиш ҳуқуқи тўла ҳажмда тикланишини;
хусусий мулкда турган объектдан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда мулкдордан олиб қўйилишини;
давлат мулкида турган объект қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартномага мувофиқ текин фойдаланилишини;
объектдан фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинишини;
тарихий-маданий қўриқхона, музей-қўриқхона, тарихий манзилгоҳлар ташкил этилиши, сақланиши ҳамда улардан фойдаланилишини;
тарихий манзилгоҳларда қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солишнинг алоҳида белгилаб қўйилган тартибларига риоя қилинишини;
объектни фойдаланишга беришдан, хизматлар кўрсатишдан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан тушган маблағларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ объектни муҳофаза қилиш, асраш ва тарғиб қилишга ҳамда объектни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда банд бўлган ходимларни моддий рағбатлантириш учун сарфланишини;
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида кўрилган зарарни қоплаш ҳолатини;
археология ашёларининг Археология ашёлари давлат каталогида рўйхатдан ўтказилишини;
археология ашёларини давлатга топшириш ҳамда уларнинг фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилишини;
фан, таълим ва маданият муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёларидан фойдаланишда белгиланган тартибга риоя қилинишини;
халқаро археология тадқиқотларини ташкил этишда белгиланган тартибга риоя қилинишини;
археология ашёларининг ҳисобга олиниши ва сақланишини;
рухсатнома бериш тартиби ва шартларига риоя қилинишини;
археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга оширишда белгиланган тартибга риоя қилинишини;
археология объектларида махсус асбоб-ускуналардан фойдаланиш тартиби ва шартларига риоя қилинишини;
илмий ҳисоботни тузиш, экспертизадан ўтказиш ва ундан фойдаланишни;
очиқ варақ бериш тартиби ва шартларига риоя қилинишини;
очиқ варақ ва рухсатнома олган археологнинг мажбуриятлари бажарилишини;
фан, таълим ва маданият муассасаларига бириктириб қўйилган археология ашёлари археология тадқиқотининг белгиланган тартибда амалга оширилишини;
археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назорати амалга оширилаётганда археологда очиқ варақ ва рухсатнома мавжудлигини текширади.
24. Объект ва унинг қўриқланадиган теграларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назорати қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар ва тақиқлар режимини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
4-боб. Давлат назоратини амалга ошириш
25. Давлат назорати ўн беш кундан кўп бўлмаган муддат давомида амалга оширилади.
26. Давлат назоратини объектнинг мулкдори, фойдаланувчиси, агар мулкдор, фойдаланувчи бўлмаган (ёки белгиланмаган) ҳолларда, тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили, давлат назоратига бевосита тааллуқли юридик шахснинг вакили ёки тадбиркорлик субъекти (якка тартибдаги тадбиркор) иштирокида амалга оширишга рухсат берилади, давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахснинг талабига қарамай ушбу шахслар (вакиллар) иштирок этмаса, давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахс икки нафар холис иштирокида далолатнома тузади ҳамда давлат назоратини амалга оширишга киришади.
27. Объект ҳудудига ўрнатилган ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) корхона маъмуриятини хабардор қилмасдан ёки унинг вакилисиз айланиб чиқиш (кўздан кечириш) тақиқланади.
28. Объектга ўрнатилган ишлаб чиқариш участкаларини (цехларини) айланиб чиқишдан (кўздан кечиришдан) олдин назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсига мазкур объектдаги техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқнома объектнинг баланс сақловчиси томонидан берилиши шарт.
29. Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсларига текширишни амалга ошириш учун шарт-шароитлар (хона, телефон ва бошқа алоқа воситалари, зарур ҳолларда, махсус кийим, шунингдек, махсус ҳимоя воситалари) объектнинг баланс сақловчиси томонидан яратиб берилиши лозим.
Назорат функцияларини тез, самарали ва хавфсиз амалга оширишга тўсқинлик қилувчи, қийин ўтиладиган ҳудудлар участкалари билан кесишганда масофа катта бўлган ҳолларда назорат қилувчи орган томонидан транспорт воситаси берилади.
30. Қуйидаги ҳолларда қисқа муддатли — рейд тартибидаги давлат назорати сутканинг исталган вақтида бир кундан кўп бўлмаган муддат давомида:
объектни ноқонуний эгаллаш, фойдаланиш, нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказиши ҳолатлар ҳақида ишончли ахборотлар бўлганда;
объект ва унинг қўриқланадиган теграларида ўрнатилган тартибда рухсатнома олмасдан, келишилмасдан фойдаланиш, хўжалик ва бошқа фаолиятлар ташкил этилаётганда;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва тўхтатиш юзасидан тезкор назорат тадбирларини амалга ошириш зарурати бўлганда амалга оширилиши мумкин.
31. Назорат қилувчи орган қисқа муддатли — рейд тартибидаги давлат назоратини мустақил ёки мувофиқлаштирилган тадбирлар режаси асосида бошқа давлат органлари билан биргаликда амалга ошириши мумкин.
5-боб. Давлат назорати натижаларини расмийлаштириш
32. Давлат назорати натижалари:
тарихий-маданий экспертиза натижалари бўйича хулоса тузиш;
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя қилинишининг давлат назорати натижалари бўйича маълумотнома ёки далолатнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади.
Давлат назоратининг натижалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам расмийлаштирилиши мумкин.
33. Объектнинг Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилиши ва чиқарилиши, объект тоифасини аниқлаш ва тоифаси ўзгартирилишини асослаш тўғрисидаги тарихий-маданий экспертиза хулосалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги низомга мувофиқ кўриб чиқилади.
Объектни нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказишга тааллуқли тарихий-маданий экспертиза хулосалари давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан тасдиқланади.
34. Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиш ҳолати мавжуд бўлмаганда маълумотнома, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланганда далолатнома тузилади.
Маълумотномада давлат назоратини амалга ошириш ҳолати қайд қилинади, улар бўйича давлат назорати амалга оширилган саволлар рўйхати келтирилади ва бирор-бир қонун бузилишларнинг мавжуд эмаслиги кўрсатилади.
Далолатномани расмийлаштиришда мансабдор шахс саволномада назарда тутилган ҳар бир савол бўйича талаблари бузилган қонун ҳужжатининг номи ва нормаларига ҳавола қилиб, ҳолатини баён қилади.
35. Маълумотнома ёки далолатномада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
маълумотнома ёки далолатнома тузилган сана ва жой номи;
объект Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилгани ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг буйруғи санаси ва рақами (ёки объектнинг тарихий-маданий қиммати аниқланганига оид бошқа асос), объектнинг умумий тавсифи;
(35-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
объект давлат муҳофазасига олингани ҳақида аҳоли хабардор этилгани тўғрисида маълумот (расмий веб-сайтлар, оммавий ахборот воситасидаги эълонлар ёки муҳофаза белгиси ўрнатилгани ва бошқалар бўлиши мумкин);
давлат назоратини амалга ошириш тўғрисидаги назорат қилувчи орган раҳбари буйруғининг санаси ва рақами;
давлат назоратини амалга оширишда иштирок этган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозимлари;
объектнинг мулкдори, фойдаланувчисини, агар мулкдор, фойдаланувчи бўлмаган (ёки белгиланмаган) ҳолларда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти серияси ва рақами, доимий яшаш жойи манзили;
мулкдор, фойдаланувчи юридик шахс бўлса, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи, жойлашган жойи (почта манзили), телефон ва факс рақамлари ҳамда раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти серияси ва рақами, доимий яшаш жойи манзили;
талаблари бузилган қонун ҳужжатининг номи ва нормалари (далолатнома тузилганда);
қонун ҳужжатларининг бузилишига айбдор бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар (далолатнома тузилганда);
ушбу Низомга иловага мувофиқ Моддий маданий мерос объектига етказилган моддий зарар миқдорини ҳисоблаш методикаси асосида ҳисобланган объектга етказилган моддий зарар миқдори (далолатнома тузилганда);
зарар етказилиши ёки қонун ҳужжатларининг бузилишини бартараф этиш ва бундай ҳолатларнинг такроран юз беришининг олдини олиш бўйича тавсиялар (далолатнома тузилганда);
давлат назорати давомида аниқланган бошқа муҳим маълумотлар.
36. Давлат назорати натижалари бўйича тузилган маълумотнома ёки далолатнома давлат назоратини амалга оширишда иштирок этган барча шахслар томонидан имзоланади.
Маълумотнома ёки далолатномани имзолашдан бош тортган шахслар ўз фикрини ёзма равишда тақдим қилиши лозим. Бунда унинг ёзма равишда тақдим қилган фикри далолатномага илова қилинади. Ёзма равишда ўз фикрини билдиришдан ҳам бош тортса, бу ҳақда далолатнома тузилади ва асосий далолатномага тегишли қайд киритилади.
37. Маълумотнома ёки далолатнома уч асл нусхада расмийлаштирилади ҳамда давлат назорати тамом бўлган кунда қуйидагиларга:
биринчи асл нусхаси — назорат қилувчи органда ушбу Низомнинг 39-бандида келтирилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда йиғмажилдда сақланади;
иккинчи асл нусхаси — тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ушбу Низомнинг 39-бандида келтирилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда йиғмажилдда тегишли йўналтирувчи хат билан юборилади (далолатнома тузилганда);
учинчи асл нусха — мулкдор, фойдаланувчига, агар мулкдор, фойдаланувчи бўлмаган (ёки белгиланмаган) ҳолларда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига юборилади.
38. Маълумотнома ёки далолатнома нусхалари унга тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда давлат назорати тамом бўлган кунда тилхат олиниб қуйидагиларга:
мулкдор, фойдаланувчи бўлган ҳолларда, тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига;
назорат қилувчи органнинг юқори ташкилотига топширилади (берилади) ёки буюртма почта орқали юборилади.
39. Давлат назоратини амалга ошириш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдда кетма-кетликда акс эттирилади. Мазкур ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдда қуйидаги тартибда жойлаштирилади:
давлат назоратини амалга ошириш тўғрисидаги буйруқ нусхаси (аслига тўғри экани тасдиқланган ҳолда);
объект Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилгани ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг буйруғи санаси ва рақами (ёки объектнинг тарихий-маданий қиммати аниқланганига оид бошқа асос), объектнинг умумий тавсифи қайд этилган ҳолда, шунингдек, объект давлат муҳофазасига олингани ҳақида аҳоли хабардор этилгани ҳақида назорат қилувчи органнинг раҳбари томонидан имзоланган ва давлат герби тасвири туширилган муҳри билан тасдиқланган маълумотнома;
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
зарур ҳолларда, объектнинг суратлари ва видеотасвирлари;
объектнинг фойдаланувчиси, мулкдори, жамоатчи инспектори, объектга зарар етказган, қонун ҳужжатларини бузган ва бошқа шахслар билан ўтказилган сўров ва улардан олинган ёзма тушунтиришлар (тушунтиришдан бош тортган ҳолларда бу ҳақда тузилган далолатнома);
жалб қилинган эксперт ва мутахассисларнинг ёзма хулосалари (агар мавжуд бўлса);
объектга етказилган моддий зарар миқдори (агар мавжуд бўлса);
давлат назоратини амалга ошириш ва унинг натижаларини ифодалашда зарур бўлган бошқа ҳужжатлар (ёки нусхалари) ҳамда материаллар;
давлат назоратини амалга ошириш далолатнома ёки маълумотномаси.
40. Назорат қилувчи орган томонидан ҳар бир давлат назорати натижалари бўйича материаллар махсус журналда ҳисобга олиниши ҳамда ҳар йили таҳлил қилиб борилиши шарт.
Давлат назоратини ҳисобга олиш журнали рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва назорат қилувчи орган раҳбари томонидан имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
Мазкур журнал назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тайинланган масъул шахс томонидан юритилади.
41. Жарималар, давлат мулки ҳисобланган объектга етказилган моддий зарар ва компенсация тўловлари айбдор шахслардан қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади ҳамда ушбу маблағларнинг 100 фоизи назорат қилувчи органнинг Маданий мерос жамғармасига йўналтирилади.
42. Давлат назорати натижаларини амалга ошириш шакллари қуйидагилар ҳисобланади:
юридик ёки жисмоний шахсга моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
давлат мулкида турган моддий маданий мерос объектининг шартнома асосидаги фойдаланувчиси билан шартномани тўхтатиб туриш ва бекор қилиш;
хусусий мулкда турган объектдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, мулкдордан олиб қўйилиши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш;
фаолият моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда амалга оширилаётганда, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун берилган рухсатноманинг (ва очиқ варақнинг) амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш ҳақида ваколатли органларга таклифлар киритиш;
корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш;
объектга етказилган моддий зарарни қоплаш, шунингдек, компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш;
унга таъсир кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларини кўриш;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, объектларни нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлиги аниқланганда тегишли материалларни (далолатномаларни) тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юбориш.
43. Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома давлат назорати тамом бўлган кундан кейин беш календарь кун ичида берилади.
Тақдимномада далолатномада келтириб ўтилган қонун ҳужжатлари бузилишини ва унинг фаолиятидаги камчиликларни бартараф қилишга йўналтирилган, ижро қилишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган талаблар баён қилинади.
44. Тақдимнома иккита асл нусхада имзоланади ва расмийлаштирилади, унинг:
бир нусхаси — объект мулкдорига ёки фойдаланувчига, уларнинг юқори турувчи органига, агар мулкдор, фойдаланувчи бўлмаган (ёки белгиланмаган) ҳолларда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, давлат назоратига бевосита тааллуқли юридик шахснинг вакили ёки тадбиркорлик субъектига (якка тартибдаги тадбиркорга) юборилади;
иккинчи нусхаси — тақдимномани берган органда сақланади.
45. Корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш назорат қилувчи органи раҳбарининг буйруғи шаклида расмийлаштирилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
46. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.
Бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят бериш, шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.
47. Судга шикоят берилганида, шикоят қилинаётган ҳаракатни ёки қарорни ижро этиш суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб турилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи, объектнинг нобуд бўлиши, бузилиши ва шикастланиши учун ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар ёки қарорлар бундан мустасно.
48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
1. Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектига (кейинги ўринларда объект деб аталади) етказилган моддий зарар миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Бунда: M — етказилган зарар миқдори (ўлчов бирлиги — сўм), В — етказилган зарар балли (ўлчов бирлиги — балл), U — объект коэффициенти (ўлчов бирлиги — м-3 балл -1), V — етказилган зарар ҳажми (ўлчов бирлиги — м3), Е — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги базавий ҳисоблаш миқдори (ўлчов бирлиги — сўм), А — объектнинг алоҳида муҳим бадиий безаклари, нақшлар, кошинлар, тасвирлар ва бошқа муҳим жиҳатларига етказилган зарар миқдори (ўлчов бирлиги — сўм).
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
I даража — алоҳида хоналари кўп бўлмаган, кам миқдордаги архитектура қисмлардан иборат, оддий томли, оддий тўғри тўрт бурчак шаклидаги объектлар
4
II даража — кам миқдордаги архитектура қисмлар, оддий декор ва мураккаб бўлмаган том қисмидан иборат, лойиҳада синиқ конфигурацияли тўғри чизиқли объектлар
6
III даража — кўп бўлмаган миқдордаги мураккаб декор, такрорланмаган цилиндр шаклдаги қисмлар ёки мураккаб тўғри чизиқли том қисмидан иборат, лойиҳада синиқ, қисман эгри чизиқ конфигурацияли объектлар
8
IV даража — катта қисми мураккаб декорли, такрорланмас безаклар, мураккаб том қисм эга, ўйма нақшинкорлик,лойиҳада мураккаб синиқ ва эгри чизиқли конфигурацияларга эга бўлган объектлар, шу жумладан археология ёдгорликлари
10
IV. Объектнинг асл ҳолатини сақлаб қолганлик даражаси
Буткул йўқотилган (нобуд қилиш)
15
Сақланиш ҳолати 25 фоиздан кам (нобуд қилиш)
12
Сақланиш ҳолати 55 фоиздан кам 26 фоиздан юқори (бузиш)
9
Сақланиш ҳолати 70 фоиздан кам 56 фоиздан юқори (бузиш)
7
Сақланиш ҳолати 85 фоиздан кам 71 фоиздан юқори (бузиш)
5
Сақланиш ҳолати 100 фоиздан кам 86 фоиздан юқори (шикаст етказиш)
2
V. Қайта тиклаш имконияти
Асил ҳолатига қайта тиклаш имкони йўқ (асосли манба мавжудмаслиги сабабли)
5
Чизмалар асосида қайта тиклаш мумкин
4
Аналог асосида қайта тиклаш имкони мавжуд
3
Қайта монтаж қилиш йўли билан тиклаш имконияти мавжуд
2
VI. Объектнинг тоифаси
Республика аҳамиятидаги объект
10
Маҳаллий аҳамиятдаги объект
5
VII. Объектдан фойдаланиш
Объектдан сайёҳлик-экскурсия мақсадида фойдаланилади, шу жумладан археология ва монументал санъат ёдгорликлари
10
Объектдан сақлаш жойи, ишлаб чиқариш, офис хоналари ва бошқа мақсадларда фойдаланилади
8
Объектдан фойдаланилмайди
5
3. Объектнинг умумбашарий аҳамияти (U) объектнинг ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудда ёки унинг қўриқланадиган ҳудудида жойлашгани ёхуд объект умумбашарий бемисл қимматга эга эканлигига боғлиқ равишда қуйидагининг бири белгиланади:
республика аҳамиятига эга бўлган объект ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудда ёки унинг қўриқланадиган ҳудудида жойлашган бўлса — U=1 м-3 балл -1;
маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объект ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудда ёки унинг қўриқланадиган ҳудудида жойлашган бўлса — U=0,5 м-3 балл -1.
4. Объектга етказилган зарар ҳажми давлат назоратини амалга ошираётган шахс (ёки тайинланган мутахассис ёхуд эксперт) томонидан ўлчов асбобларини қўллаш ёрдамида аниқланади. Етказилган зарар ҳажми объектнинг уч ўлчамлик фазовий шакли (масалан, хонанинг ички бўш қисмлари билан бирга) бўйича ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикасидаги базавий ҳисоблаш миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор бўйича ҳисобланади ва бунда объектга зарар етказилгани аниқланган (давлат назорати ўтказилган) вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори олинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
6. Объектнинг алоҳида муҳим бадиий безаклари, нақшлари, кошинлари, тасвирлари ва бошқа муҳим жиҳатларига (шу жумладан, монументал санъат ёдгорликларига) етказилган зарар миқдори мутахассис (эксперт) томонидан ҳисобланади. Бунда машҳур хорижий (халқаро) маданий бойликлар аукционларида сотилган (сотувга қўйилган) маданий бойликлар аналогиясидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, бундай аналогия аниқланмаган ҳолда ушбу зарар миқдори мутахассис (эксперт) ёки махсус тузилган комиссия томонидан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 9-ИЛОВА
Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларини белгилаш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар), моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг муҳофаза тегралари, иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари ҳамда қўриқланадиган табиий ландшафт тегралари лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби, ушбу теграларда ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига бўлган талабларни белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
объект — Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган ёки тарихий-маданий қимматга эга эканлиги аниқланган бино, иншоотлар, ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк объектлари;
махсус ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
қўриқланадиган тегралар — муҳофаза тегралари, иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари ҳамда қўриқланадиган табиий ландшафт теграларини ўзи ичига олади;
қўриқланадиган теграларнинг чегаралари — олиб бориладиган шаҳарсозлик, хўжалик ва бошқа фаолият объектнинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш учун бевосита ёки билвосита салбий таъсир кўрсатмайдиган объектдан ташқаридаги ҳудудни белгилайдиган чизиқлар;
муҳофаза теграси — объектларни асрашни таъминлаш мақсадида ҳудуднинг тарихий, шаҳарсозлик ёки табиий атроф-муҳитни асраш ва тиклашга қаратилган махсус тадбирларни қўллашдан ташқари хўжалик фаолиятини чеклайдиган ва қурилишни тақиқловчи, ердан фойдаланиш учун махсус тартиб ўрнатилган ҳудуд;
иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш теграси — қурилиш ва хўжалик фаолиятини чеклайдиган, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилиш талаблари белгиланган ҳудуд;
қўриқланадиган табиий ландшафт теграси — объектлар ҳамда унинг тегралари билан боғлиқ бўлган ердан фойдаланиш, хўжалик фаолиятини тақиқлаш ёки чеклаш, табиий ландшафтни муҳофаза қилиш (тиклаш) учун бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, дарё водийлари ва қирғоқлари, сув омборлари, ўрмонлар, очиқ жойлардан фойдаланиш тартиби ўрнатилган ҳудуд;
тарихий-маданий тадқиқотлар — қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун амалга ошириладиган тарихий-меъморий, тарихий-шаҳарсозлик, архив, археологик ва бошқа изланишлар мажмуаси.
2-боб. Қўриқланадиган теграларни белгилаш ва уларга риоя қилиш
1-§ Қўриқланадиган теграларни аниқлаш
3. Объектнинг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида унга туташ ҳудудда қўриқланадиган тегралар ўрнатилади.
5. Қўриқланадиган теграларнинг лойиҳасида, ушбу теграларда жойлашган объектларнинг қўриқланадиган тегралар чегаралари ҳамда ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қайд этилади.
6. Қўриқланадиган теграларнинг чегаралари ер участкаларининг чегаралари билан мос келмаслиги мумкин.
7. Қўриқланадиган теграларнинг лойиҳалари махсус ваколатли орган ва унинг ҳудудий органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, объектларнинг эгалари ёки фойдаланувчилари, ер участкаларининг эгалари, устав (низом) фаолиятларида объектларни муҳофаза қилиш белгиланган юридик шахслар ташаббуси ёки суднинг ҳужжатига мувофиқ ишлаб чиқилиши мумкин.
Қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли орган ҳамда унинг ҳудудий органлари томонидан мувофиқлаштирилади.
8. Қўриқланадиган теграларнинг лойиҳалари (ушбу теграларда ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига бўлган талаблар билан бирга) архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича тегишли (А гуруҳ, архитектура ёдгорликларини таъмирлаш учун ҳужжатлар) лицензияга эга бўлган ва штатида моддий маданий мерос объектлари соҳаси бўйича камида бир нафар олий ёки ўрта махсус маълумотли ва соҳада камида уч йиллик амалий тажрибага эга мутахассиси бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқилади.
Махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, объектларнинг эгалари ёки фойдаланувчилари, ер участкаларининг эгалари ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслар қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи бўлиши мумкин.
9. Қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишни режалаштириш объектларни муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича мақсадли дастурларга киритилиши мумкин.
Қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар объектнинг текин фойдаланувчиси, ҳуқуқ эгаси, бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши мумкин.
10. Қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш тарихий-маданий тадқиқотлар, кадастр маълумотлари ва қўриқланадиган теграларни асослаш бўйича бошқа материаллар асосида амалга оширилади.
11. Қўриқланадиган теграларда ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ушбу Низомнинг 18 — 20-бандларида кўрсатилган талабларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
12. Бир нечта объектларнинг тарихий муҳити сақланишини таъминлаш мақсадида ушбу объектлар учун ягона муҳофаза тегралари, ягона қуриш ёки хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари ва ягона табиий ландшафт тегралари (ягона қўриқланадиган тегралар) ўрнатилади.
13. Қўриқланадиган теграларнинг чегараларини лойиҳалаштиришда табиий чегаралар (йўллар, темир йўллар, дарёлар, адирлик, жарлик ва бошқалар) инобатга олинади.
14. Қўриқланадиган тегралар лойиҳасини асослаш бўйича материаллар қуйидагилардан иборат:
объектнинг Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ўтказилган тарихий-маданий тадқиқотлар бўйича ҳисоботлар, шу жумладан археологик тадқиқотлар бўйича илмий ҳисоботлар;
лойиҳалаштирилган тегралар ва ушбу тегралар ҳудудида жойлашган объектлар, бошқа бино ва иншоотлар тўғрисида матн ва хариталар (схемалар, фото тасвирлар) шаклидаги маълумотлар;
объектнинг асосий турдаги кўриниш нуқталаридан ва кўриш майдончаларидан ҳис қилиш бўйича матн ва хариталар (схемалар, фото тасвирлар) кўринишидаги маълумотлар;
лойиҳалаштирилаётган тегралардаги табиий ландшафтнинг объект билан композицион боғлиқлиги, шунингдек, унда жой рельефи, сув иншоотлари, тупроқлар ва ўсимликлар муайян турларининг мослашуви тўғрисидаги маълумотлар;
қўриқланадиган теграларнинг лойиҳасини асослаш ва такомиллаштириш учун зарур бўлган бошқа материаллар.
15. Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган материалларнинг таркиби ва мазмуни тарихий-маданий тадқиқотлар асосида аниқланади.
Тарихий манзилгоҳ ҳудудида жойлашган объектнинг қўриқланадиган теграсининг лойиҳасини асослаш бўйича материаллар тарихий-маданий таянч режа ёки унинг фрагменти кўринишида тақдим этилиши мумкин.
16. Махсус ваколатли орган тарихий-маданий тадқиқотларни ўтказиш, ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган материалларни тайёрлаш ва улар асосида қўриқланадиган тегралар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича методик тушунтириш беради.
2-§ Қўриқланадиган теграларда ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини белгилаш
17. Муҳофаза теграларида ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади:
объектнинг табиий ёки тарихий-шаҳарсозлик муҳитини асраш ва тиклашга йўналтирилган махсус чора-тадбирлардан ташқари бошқа капитал қурилиш ишларини тақиқлаш;
реконструкция қилиш ишларини чеклаш, шу жумладан уларнинг ўлчами, нисбати, параметри, қисмларининг хусусиятлари ва кичик архитектура шаклларини сақлаш, уларда алоҳида қурилиш материалларидан фойдаланиш ва ранг ечимларини қўллаш;
объектнинг сақланишини таъминлаш учун хўжалик фаолиятини чеклаш, шу жумладан рекламани жойлаштириш, белгиларни ўрнатиш, бино ва иншоотларни (автотураргоҳлар, вақтинчалик иншоотлар, киоскалар ва бошқалар) қуришни тақиқлаш ёки чеклаш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича олиб бориладиган ишларни назорат қилиш;
объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва уни динамик таъсирлардан ҳимоя қилиш;
объектнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган гидрологик ва экологик шароитларни сақлаб қолиш;
объектни сақлаш, фойдаланиш, тарғиб қилиш ҳамда унинг тарихий-шаҳарсозлик ва табиий муҳитининг шаҳарсозлик хусусиятларини сақлаб қолиш ва тиклашга қаратилган ҳудудини ободонлаштириш;
объектнинг тарихий-шаҳарсозлик ва табиий муҳитида визуал қабул қилинишини таъминлаш, шу жумладан табиий ландшафтдаги очиқ ва ёпиқ жойлар нисбатини сақлаш ва тиклаш;
тарихдан ташкил топган ер участкалари чегараларини сақлаш, шу жумладан ерларни бошқариш ва ер участкаларини тақсимлашда ўзгаришларни чеклаш;
объект ва унинг тарихий ҳамда ландшафт муҳити сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа талаблар.
18. Иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш теграларида ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади:
объектнинг сақланишини таъминлаш учун қурилиш ишларини чеклаш, шу жумладан капитал қурилишнинг бино ва иншоотлари ва унинг қисмига доир ўлчам, нисбат ва параметрлар, алоҳида қурилиш материалларидан фойдаланиш ҳамда ранг ечимларини қўллаш;
капитал қурилиш ҳамда бино ва иншоотларнинг қисмларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилишни чеклаш, шу жумладан уларнинг ўлчами, нисбати ва параметрларига, алоҳида қурилиш материалларидан фойдаланиш ҳамда ранг ечимларини қўллаш;
тарихдан ташкил топган ер участкалари чегараларини сақлаш, шу жумладан ерларни бошқариш ва ер участкаларни тақсимлашдаги ўзгаришларни чеклаш;
объектнинг тарихий-шаҳарсозлик ва табиий муҳитда визуал қабул қилинишини таъминлаш;
объектнинг сақланишини таъминлаш учун хўжалик фаолиятини чеклаш, шу жумладан рекламани жойлаштириш, белгиларни ўрнатиш, бино ва иншоотларни (автотураргоҳлар, вақтинчалик иншоотлар, киоскалар ва бошқалар) қуришни тақиқлаш ёки чеклаш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича олиб бориладиган ишларни назорат қилиш;
объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва уни динамик таъсирлардан ҳимоя қилиш;
объектнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган гидрологик ва экологик шароитларни сақлаб қолиш;
тарихий аҳамиятга эга бўлган барча шаҳарсозлик иншоотларнинг бутлигини таъминлаш;
объект ва унинг тарихий ҳамда ландшафт муҳити сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа талаблар.
19. Қўриқланадиган табиий ландшафт теграларида ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади:
табиий ландшафтнинг, шу жумладан дарё водийлари ва қирғоқлари, сув ҳавзалари, ўрмон ва очиқ жойларнинг объект билан композицион боғлиқлигини сақлаш ва қайта тиклаш мақсадида капитал қурилишни, бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг қисмларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилишни, хўжалик фаолиятини тақиқлаш ёки чеклаш;
қўриқланадиган табиий ландшафт ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва уни динамик таъсирлардан ҳимоя қилиш;
қўриқланадиган табиий ландшафтни сақлаш ва қайта тиклашни таъминлаш учун зарур бўлган гидрологик ва экологик шароитларни сақлаб қолиш;
объектнинг тарихий-шаҳарсозлик ва табиий муҳитида визуал қабул қилишни таъминлаш мақсадида қўриқланадиган табиий ландшафтда очиқ ва ёпиқ жойлар ўртасидаги мутаносибликни сақлаш ва тиклаш;
қўриқланадиган табиий ландшафтни сақлаш ва тиклаш учун зарур бўлган бошқа талаблар.
3-§ Қўриқланадиган теграларни тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш
20. Қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаси махсус ваколатли орган томонидан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда тарихий-маданий экспертизадан ўтказилади.
Тарихий-маданий экспертиза хулосаси махсус ваколатли органнинг илмий-эксперт кенгаши томонидан маъқулланган тақдирда, у бўйича ижобий тарихий-маданий экспертиза хулосаси олинган ҳисобланади.
Тарихий-маданий экспертизанинг ижобий хулосаси объектнинг қўриқланадиган тегралари чегарасини тасдиқлаш, ердан фойдаланиш режими, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини (регламентини) белгилаш ўрнатиш учун асос ҳисобланади.
21. Ижобий тарихий-маданий экспертиза хулосаси олинган қўриқланадиган теграларнинг чегаралари (лойиҳаси) махсус ваколатли орган раҳбари буйруғи билан тасдиқланади.
22. Тасдиқланган қўриқланадиган тегралар лойиҳасининг (чегараларининг) нусхалари, улар аслига тўғри эканлиги тасдиқланган ҳолда қуйидагиларга уч иш куни давомида буюртма почта орқали махсус ваколатли орган томонидан юборилади ёхуд тақдим этилади:
махсус ваколатли органнинг ҳудудий органларига — қўриқланадиган теграларга риоя қилинишини назорат қилиш, объектнинг Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига, Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни киритиш, архивда доимий (муддатсиз) сақлаш ва қонун ҳужжатларига асосан фойдаланиш учун;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига — аҳоли пунктининг бош режаси, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларига рухсат бериш, шаҳарсозлик регламенти ва фаолияти, ердан фойдаланишда қўриқланадиган теграларга риоя қилиш, архивда доимий (муддатсиз) сақлаш ва қонун ҳужжатларига асосан фойдаланиш учун;
Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналарининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалларига — ердан фойдаланиш, ер участкаларини ажратиш (таклифлар тайёрлаш), бино ва иншоотлар, ер участкаларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қўриқланадиган теграларга риоя қилиш, Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли ахборотларни киритиш, доимий (муддатсиз) сақлаш ва қонун ҳужжатларига асосан фойдаланиш учун;
қўриқланадиган тегра лойиҳасини ишлаб чиқувчига — қонун ҳужжатларига асосан фойдаланиш учун.
Махсус ваколатли орган зарур ҳолларда, қўриқланадиган тегра лойиҳасининг нусхасини бошқа шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши (юбориши) мумкин.
Тасдиқланган қўриқланадиган тегралар лойиҳаларнинг асл нусхаси махсус ваколатли органда доимий (муддатсиз) сақланади ва қатъий ҳисобга олинади.
23. Ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига зид равишда ишлаб чиқилган ёки улардаги нормаларга мос бўлмаган қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаси махсус ваколатли орган томонидан тарихий-маданий экспертизадан ўтказилмасдан, бузилган қонун ҳужжатларини аниқ кўрсатган ҳолда ўн кун муддатда рад этилади. Ушбу ҳолатларда тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун тўланган йиғим қайтарилади.
Рад этилган қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаси махсус ваколатли органга умумий тартибда киритилади.
24. Тарихий-маданий экспертиза хулосаси махсус ваколатли органнинг илмий-эксперт кенгаши томонидан маъқулланмаган тақдирда, илмий-эксперт кенгаш баёнида маъқулламасликнинг (рад этишнинг) асослари илмий-экспертлик нуқтаи назардан баён этилади. Ушбу ҳолатларда тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
Махсус ваколатли органнинг илмий-эксперт кенгаши ушбу бобнинг 1 ва 2-§ белгиланган талабларга зид бўлганда рад этади.
Махсус ваколатли органнинг илмий-эксперт кенгаши томонидан маъқулланмаган (рад этилган) қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаси уни маъқулламаслик (рад этиш) бўйича келтирилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда, икки ой муддат ичида қайта киритилиши мумкин. Икки ой муддат ўтганидан кейин қўриқланадиган теграларнинг лойиҳаси умумий тартибда киритилади ва бундай ҳолатларда тўланган йиғим қайтарилмайди.
4-§ Қўриқланадиган теграларга риоя қилиш
25. Қўриқланадиган теграларни белгилаш тўғрисидаги қарор асосида юзага келадиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналарининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиаллари томонидан давлат рўйхатига олиниши керак.
26. Қўриқланадиган теграларнинг тасдиқланган чегаралар, ушбу теграларда ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари тўғрисидаги маълумотлар шаҳарсозлик фаолиятини таъминлаш ахборот тизимларига киритилиши шарт, қонун ҳужжатларида белгиланган чеклашлар бундан мустасно.
27. Тасдиқланган қўриқланадиган теграларнинг чегаралари, ушбу теграларда жойлашган ер тузиш (фойдаланиш) режимлари ва шаҳарсозлик, ҳудудни режалаштириш ҳужжатлари, ердан фойдаланиш ва қурилиш қоидаларида ҳисобга олиниши ва ифодаланиши лозим, зарурат бўлса, мазкур ҳужжатларга ўзгартириш киритилиши мумкин.
28. Маҳаллий аҳамиятдаги объектларнинг қўриқланадиган теграларида республика аҳамиятидаги объект жойлашган бўлса, бундай ҳолатларда республика аҳамиятидаги объект учун белгиланган қўриқланадиган теграларида белгиланган қоида ва талаблар амал қилади.
29. Республика аҳамиятдаги объектларнинг қўриқланадиган теграларида маҳаллий аҳамиятдаги объект жойлашган бўлса, бундай ҳолатларда республика аҳамиятидаги объект учун белгиланган қўриқланадиган теграларда белгиланган қоида ва талаблар амал қилади.
30. ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларнинг (объектларнинг) қўриқланадиган теграларида маҳаллий ва (ёки) республика аҳамиятидаги объект жойлашган бўлса, бундай ҳолатларда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларнинг (объектларнинг) қўриқланадиган теграларида белгиланган қоида ва талаблар амал қилади.
31. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларнинг қўриқланадиган теграларида маҳаллий ва (ёки) республика аҳамиятидаги объект жойлашган бўлса, бундай ҳолатларда алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларнинг қўриқланадиган теграларида белгиланган қоида ва талаблар амал қилади.
32. Янги аниқланган ёки давлат муҳофазасига янги олинган объект бўйича ушбу Низомга мувофиқ қўриқланадиган тегралар белгиланиши ва шу муносабат билан тегишли шаҳарсозлик, ердан фойдаланиш ҳужжатлари ва режими (регламенти) қайта кўриб чиқилиши керак.
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудуднинг режалаштирилаётган чегарасидан 200 метргача;
республика аҳамиятидаги объект, шу жумладан археология ёдгорликларининг режалаштирилган чегарасидан 100 метргача бўлган ҳудудда ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари (капитал қурилиш ҳамда бино ва иншоотларнинг қисмларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш) махсус ваколатли орган билан келишилади.
34. ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларнинг (объектларнинг) қўриқланадиган тегралари (тарихий ҳудуд ва буфер зона) ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази ёки Умумжаҳон мероси қўмитасининг тавсиялари инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори кучга киргунга қадар ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларнинг (объектларнинг) қўриқланадиган тегралари (тарихий ҳудуд ва буфер зона) чегараси ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази тавсия этган чегаралар ҳисобланади.
35. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларнинг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
36. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар), объект ва унинг қўриқланадиган теграларида ердан фойдаланиш, қурилиш-монтаж ва шаҳарсозлик ишларига рухсатнома Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги низомга асосан берилади.
37. Қўриқланадиган тегралар, шу жумладан уларнинг чегараларини, унда белгиланган ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ўзгартириш қўриқланадиган теграларнинг янги лойиҳасини ишлаб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
38. Объектнинг маҳаллий ёки республика аҳамияти ўзгарганда, ушбу объект бўйича янги қўриқланадиган тегралар ушбу Низомга мувофиқ ишлаб чиқилади.
39. Ердан фойдаланиш, шаҳарсозлик, хўжалик ва бошқа фаолиятларни амалга оширишда қўриқланадиган тегралардаги қоидаларга риоя қилинади.
40. Объект Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастридан чиқарилса, ушбу объект бўйича ўрнатилган қўриқланадиган тегралар ўз кучини йўқотади.
Бошқа объектнинг қўриқланадиган теграсида жойлашган объект Моддий маданий мерос объектлари кадастридан чиқарилса, ушбу бошқа объектнинг қўриқланадиган теграсига тегишли ўзгартириш киритилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
41. Қўриқланадиган теграларнинг чегараси, ушбу теграларда белгиланган қоидалар (тақиқлаш, чеклаш) натижасида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган (бузиладиган) жисмоний ва юридик шахслар судга шикоят қилиш (суд орқали эътироз билдириш) ҳуқуқига эга.
42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 10-ИЛОВА
Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида
2. Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган алоҳида тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар ташкил этилади.
3. Тарихий-маданий ҳудудлар тарихий-маданий қўриқхоналар, музей-қўриқхоналар, тарихий манзилгоҳлар кўринишида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ташкил этилади.
4. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш мақсадида тарихий-маданий ҳудудларда муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режими (кейинги ўринларда режим деб аталади) ўрнатилади.
2-боб. Тарихий-маданий ҳудудларнинг мулк ҳуқуқи
5. Тарихий-маданий ҳудудлар давлат мулки, хусусий мулк ва қонунда белгиланган тартибда бошқа мулк шаклларида бўлиши мумкин.
6. Давлат мулкида турган моддий маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмас.
7. Моддий маданий мерос объектлари ва уларнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ер участкалари бўлинмайди.
Моддий маданий мерос объектларини, шунингдек, тарихий-маданий қимматга эга бўлган бошқа объектларни сақлаб қолиш мақсадида тарихий-маданий ҳудудларнинг айрим қисмларига фуқароларнинг кириши Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда махсус ваколатли орган деб аталади) ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан чекланиши ёки ман этилиши мумкин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
9. Тарихий-маданий ҳудудларда яшовчи аҳоли ва унда бўлиб турган шахслар мазкур ҳудудларнинг алоҳида тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қиммати, тарихий-маданий муҳитини сақлаб қолиш ҳамда ушбу ҳудуднинг муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимига риоя этадилар.
3-боб. Тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги назорат
10. Тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш махсус ваколатли орган ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
11. Тарихий-маданий ҳудудларда жойлашган моддий маданий мерос объектларида олиб бориладиган асрашга доир ишлар, шунингдек, мазкур ҳудуддаги қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
12. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тадбирларини амалга оширишда давлат органларига кўмаклашиши мумкин. Давлат органлари ушбу тадбирларни амалга ошираётганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг таклифларини кўриб чиқадилар.
13. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар тегишли давлат органларидан тарихий-маданий ҳудудлар тўғрисидаги тегишли ахборотларни талаб қилиш ҳамда олиш ҳуқуқига эга.
14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар тарихий-маданий ҳудудлар ташкил этилаётган, муҳофаза қилинаётган ҳамда улардан фойдаланилаётганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тарихий-маданий экспертизасини ўтказиш, муҳофаза қилиш, асраш ва улардан фойдаланишда жамоатчилик назоратини амалга оширишлари мумкин.
15. Тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Маданий мерос агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
16. Тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш мақсадида махсус ваколатли органнинг таклифига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ер участкалари захира қилиниши мумкин.
17. Юридик ва жисмоний шахсларнинг захира қилинган ер участкаларидаги фаолияти, агар бундай фаолият мазкур участкаларда муҳофаза қилиниши мўлжалланаётган моддий маданий мерос объектлари сақланишига хавф соладиган бўлса, чекланиши ёки тақиқланиши лозим. Ушбу ер участкаларининг юридик ва жисмоний шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки ижара учун беришга фақат махсус ваколатли органнинг тарихий-маданий экспертиза ижобий хулосаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.
5-боб. Тарихий-маданий ҳудудни ташкил этиш тартиби
18. Тарихий-маданий ҳудудлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда киритилган таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Тарихий-маданий қимматига кўра, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Ўзбекистон Республикасидаги тегишли ҳудудлар тарихий-маданий ҳудудлар ҳисобланади.
19. Тарихий-маданий ҳудудларни қайта ташкил этиш, уларнинг шаклларини ўзгартириш зарур бўлганда амалга оширилади. Бунда тарихий-маданий ҳудуднинг қаттиқ режимли шаклдан енгил режимли шаклга ўтказилишига алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.
20. Тарихий-маданий ҳудудларнинг фаолият юритишини тугатиш табиий офатлар, техноген хусусиятдаги таъсирлар натижасида улардаги моддий маданий мерос объектлари жисман тўла йўқотилган бўлса ёки моддий маданий мерос объекти сифатидаги ўз қимматини йўқотган тақдирда амалга оширилади.
6-боб. Тарихий-маданий ҳудудлар паспорти
21. Ҳар бир тарихий-маданий ҳудудлар бўйича икки нусхада паспорт тузилади.
22. Тарихий-маданий ҳудуд паспортига:
тарихий-маданий ҳудудни тузиш тўғрисидаги ҳужжат (қарор);
унда мазкур ҳудудни, унинг тарихий-маданий қиммати, режими ва бошқарувини тавсифловчи маълумотлар;
мазкур ҳудудда жойлашган моддий маданий мерос объектлари ва ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари асосий турларининг фотосуратлари;
тарихий-маданий ҳудудлар ва уларнинг қуриқланадиган тегралари доирасида ер участкаларининг чегаралари чизилган тарихий-маданий ҳудуд ва унинг қуриқланадиган теграси харитаси илова қилинади.
Зарурат бўлганда, тарихий-маданий ҳудуднинг паспортига паспортда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар (материаллар) илова қилиниши мумкин.
23. Тарихий-маданий ҳудудлар паспорти:
юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган тарихий-маданий ҳудудлар бўйича махсус ваколатли орган томонидан;
юридик шахс сифатида ташкил этилган тарихий-маданий ҳудудлар бўйича ушбу юридик шахс томонидан юритилади.
24. Тарихий-маданий ҳудудлар паспортларининг бир нусхаси махсус ваколатли органда сақланади. Паспортнинг нусхаси тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилади.
25. Тарихий-маданий ҳудуднинг паспорти махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
26. Паспортга киритилган маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек, уни ўз вақтида янгилаб туриш учун жавобгарлик ушбу паспортни юритишга масъул бўлган шахсларга юкланади.
27. Тарихий-маданий ҳудуднинг паспорти унга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда янгиланиши керак. Янгиланган паспорт махсус ваколатли орган, тегишли юридик шахс ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилади ва уларда сақланади.
28. Тарихий-маданий ҳудудларни бошқариш режалари моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича барча ташкилий, техника ва бошқа тадбирлардан иборат.
29. Тарихий-маданий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда:
юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган тарихий-маданий ҳудудлар бўйича махсус ваколатли орган томонидан;
юридик шахс сифатида ташкил этилган тарихий-маданий ҳудудлар бўйича ушбу юридик шахс томонидан ишлаб чиқилади.
30. Тарихий-маданий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари махсус ваколатли орган томонидан тарихий-маданий экспертизадан ўтказилади.
31. Тарихий-маданий экспертиза хулосаси ижобий бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қўшма қарорлари билан тарихий-маданий ҳудудларни бошқариш режалари тасдиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
32. Тарихий-маданий ҳудудларни бошқариш режаси қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
ўтган беш йил давр учун табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитлар ўзгаришининг таҳлили;
ўтган беш йил даврдаги тарихий-маданий ҳудудлар фаолиятини баҳолаш таҳлили;
тарихий-маданий ҳудудларда кейинги беш йиллик давр учун амалга ошириладиган тадбирлар;
бошқариш тузилмаси, норматив-ҳуқуқий базаси, кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг малакасини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро алоқаларни такомиллаштириш йўли билан амалга ошириш бўйича механизмлар.
33. ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича тарихий-маданий ҳудудларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси қўмитаси ва Умумжаҳон мероси марказининг тавсиялари инобатга олинади.
34. Бошқариш режасининг мазмуни тарихий-маданий ҳудудлар шакли, тартиби (режими), мақсади ва вазифаларига боғлиқ бўлади.
36. Тарихий-маданий ҳудудларнинг фаолият кўрсатиши тўхтатилганда тарихий-маданий ҳудудларнинг барча режалари ва унга тааллуқли материаллар махсус ваколатли органнинг архивига топширилиши лозим.
37. Тарихий-маданий ҳудудларни бошқариш режаси тегишли равишда ушбу ҳудудларда яшовчи, фаолиятини олиб борувчи, ташриф буюрувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
38. Тарихий-маданий ҳудудларни бошқариш режасига киритилган маълумотларнинг ҳақиқийлигига, шунингдек, унинг ўз вақтида янгиланиши учун жавобгарлик тасарруфида тарихий-маданий ҳудудлар бўлган давлат идоралари, юридик ва жисмоний шахслар зиммасига юкланади.
8-боб. Тарихий-маданий қўриқхоналар ва уларнинг режими
39. Диққатга сазовор жой ёки унинг бир қисми ҳамда шу теграда жойлашган ёдгорликлар ва ансамбллар биргаликдаги тарихий-маданий ҳудудлар тарихий-маданий қўриқхоналар ҳисобланади.
40. Тарихий-маданий қўриқхоналар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда киритилган таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
41. Тарихий-маданий қўриқхоналар давлатга қарашли ёки хусусий бўлиши, юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бўлиши мумкин. Хусусий тарихий-маданий қўриқхоналар хусусий моддий маданий мерос объектлар базасида ташкил этилади.
42. Тарихий-маданий қўриқхона ҳудудидаги моддий маданий мерос объектлари теварак атрофидаги тарихий муҳит билан бирга асралиши, тарихий-маданий қўриқхона ҳудудининг яхлитлиги, шунингдек, мазкур ҳудуд чегараларида қурилиш ва хўжалик фаолияти тартибга солиниб турилиши таъминланади.
43. Тарихий-маданий қўриқхона ҳудудидаги моддий маданий мерос объектларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият махсус ваколатли орган томонидан давлат назорати шаклида текширилади ва суд томонидан доимий равишда ёки вақтинча чекланади ёки тугатилади.
44. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги тарихий-маданий қўриқхоналар жойлашган ҳудудлар ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, шунингдек, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг хўжалик мақсадидаги фойдаланишидан олиб қўйилмайди.
45. Тарихий-маданий қўриқхоналар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида ташкил этилган бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар тарихий-маданий қўриқхоналарнинг белгиланган режимига риоя этишлари шарт.
9-боб. Музей-қўриқхоналар ва уларнинг режими, илмий-тадқиқот фаолияти
46. Тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирувчи моддий маданий мерос объектларида музейлар яратилиб, шунингдек, тарихий-маданий қўриқхона ҳудудида илгари удум бўлган анъанавий хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятлар тикланган тарихий-маданий ҳудудлар музей қўриқхоналар ҳисобланади.
47. Музей қўриқхоналар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда киритилган таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат илмий-тадқиқот муассасаси шаклида ташкил этилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
48. Музей қўриқхоналар, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тизимига киради, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан тасдиқланадиган музей-қўриқхоналар тўғрисидаги низом асосида фаолият кўрсатади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
49. Музей-қўриқхона ҳудудидаги моддий маданий мерос объектлари теварак атрофидаги тарихий муҳит билан бирга асралиши, тарихий-маданий қўриқхона ҳудудининг яхлитлиги, шунингдек, мазкур ҳудуд чегараларида қурилиш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиб турилиши таъминланади.
50. Музей-қўриқхона ҳудудидаги маданий мерос объектларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият махсус ваколатли орган томонидан давлат назорати шаклида текширилади ва суд томонидан доимий равишда ёки вақтинча чекланади ёки тугатилади.
51. Музей-қўриқхоналарида илмий тадқиқотлар музей-қўриқхоналар штатидаги илмий ходимлар томонидан ўтказилади. Шартнома асосида бошқа илмий ташкилотлар ва мутахассислар жалб этилиши мумкин.
53. Музей-қўриқхоналардаги илмий-тадқиқот фаолияти натижалари, агар улар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобига олинган бўлса ва қонунда белгиланган бошқа ҳолларда давлат мулки ҳисобланади. Музей-қўриқхоналар, махсус ваколатли орган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари илмий-тадқиқот фаолияти натижаларидан текин фойдаланадилар.
54. Музей-қўриқхоналарининг маданий мерос объектлари ҳолати тўғрисидаги илмий ахборот эълон қилиниши керак. Музей-қўриқхоналари ўз матбуот нашрларига эга бўлиши мумкин.
55. Музей-қўриқхоналарининг илмий фондлари муддатсиз сақланиши керак.
56. Музей-қўриқхоналарининг илмий тадқиқот фаолияти Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ва махсус ваколатли орган томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
10-боб. Тарихий манзилгоҳларни ташкил этиш ва уларнинг режими
57. Тарихий манзилгоҳ дейилганда унинг ҳудуди доирасида ўтмишда яратилган, тарихий, эстетик, ижтимоий-маданий, археологик, меъморий ёки шаҳарсозлик қимматига эга бўлган ва халқнинг ўзига хослигини, унинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссасини сақлаб қолиш учун муҳим аҳамиятга молик моддий маданий мерос объектлари жойлашган манзилгоҳлар тушунилади.
58. Маданий мерос объектлари, улар жойлашган ер участкалари ва уларга туташ ҳудудлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда киритилган таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тарихий манзилгоҳ деб эълон қилинади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
59. Тарихий манзилгоҳда жойлашган ва шаҳарнинг муайян бўлаги сифатида тарихий қимматга эга бўлган барча объектлар: режавий тарҳ, иморат, композиция, табиий ландшафт, археологик қатлам, шаҳардаги турли (бўш турган, иморатлар қурилган, кўкаламзорлаштирилган) майдонларнинг ўзаро нисбати, катта-кичик ёки узун-қисқа кўринишлари, шаҳар қурилишининг бўлак-бўлак ва хароба ҳолидаги осори атиқалари, саҳни, маҳобати, тузилиши, услуби, материаллари, ранги ва манзарали элементлари билан ажралиб турадиган бинолар, иншоотларнинг шакли ва ташқи қиёфаси муҳофаза қилиниши керак.
60. Тарихий манзилгоҳдаги табиий таркиб топган ва инсон қўли билан яратилган манзаралар уйғунлиги, тарихий манзилгоҳ тараққиёти даврида унга хос бўлиб қолган турли жиҳатлар, шунингдек, бошқа қимматли элементлар сақлаб қолиниши керак.
61. Тарихий манзилгоҳ ҳудуди доирасида шаҳарсозлик, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият моддий маданий мерос объектлари ва мазкур манзилгоҳнинг бошқа қимматли хусусиятларини сақлаб қолиш шарти билан амалга оширилиши лозим.
62. Моддий маданий мерос объектларини, шунингдек, тарихий-маданий ёки табиий қимматга эга бўлган бошқа объектларни сақлаб қолиш мақсадида тарихий манзилгоҳларда қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солишнинг алоҳида тартиби белгилаб қўйилади.
63. Тарихий манзилгоҳларда шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солишнинг алоҳида тартиби махсус ваколатли органнинг ҳамда архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг назорати остида ўтказиладиган моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича изчил ва ўзаро боғлиқ тадбирлар тизимидан иборат.
Алоҳида тартиб тарихий-меъморий, тарихий-шаҳарсозлик, архив ва археология тадқиқотлари асосида тарихий манзилгоҳ ҳудуди чегараларида тарихий-маданий қимматга эга бўлган ер участкаларида жойлашган, ҳам сақланиб қолган, ҳам йўқотилган мазкур тарихий манзилгоҳнинг ривожланиш босқичларини кўрсатувчи барча шаҳарсозлик элементлари ва иншоотларини асослаган ҳолда тарихий-маданий таянч режасини тузишни, бинолар ҳамда иншоотларнинг ўлчамлари ва нисбатларига, автомобиллар турадиган жойларни, рекламалар ва лавҳаларни жойлаштиришни тақиқлаш ва чеклашларга ҳамда моддий маданий мерос объектларини сақлаш учун зарур бўлган бошқа чеклашларга тааллуқли шаҳарсозлик регламентини ўз ичига олади.
64. Тарихий манзилгоҳ қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида (биргаликдаги ер участкаларида) жойлашган бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар зиммасига бундай манзилгоҳнинг режимини таъминлаш мажбуриятлари юкланади.
11-боб. Давлатлараро тарихий-маданий ҳудудлар
65. Икки ва ундан ортиқ давлат ҳудудида жойлашган тарихий-маданий ҳудудлар давлатлараро тарихий-маданий ҳудудлар ҳисобланади.
66. Давлатлараро тарихий-маданий ҳудудлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ташкил этилиши мумкин.
67. Давлатлараро тарихий-маданий ҳудудлар режими Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.
12-боб. Муҳофаза тегралари
68. Тарихий-маданий ҳудуддаги маданий мерос объектларини асрашни таъминлаш мақсадида ҳудуднинг тарихий, шаҳарсозлик ёки табиий атроф-муҳитни асраш ва тиклашга қаратилган махсус тадбирларни қўллашдан ташқари, хўжалик фаолиятини чеклайдиган ва қурилишни тақиқловчи, ердан фойдаланиш учун махсус тартиб ўрнатилган ҳудуд муҳофаза теграларидир.
69. Муҳофаза теграларнинг ўлчамлари ва режими, шунингдек, ер участкаларини сақлаш вазифаси тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтда белгиланади.
70. Тарихий-маданий ҳудудларнинг муҳофаза тегралари, иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари ҳамда қўриқланадиган табиий ландшафт теграларининг чегараларини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган тартибига асосан амалга оширилади.
илмий-тадқиқот, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан олинган даромадлар;
тарихий-маданий ҳудудларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга қаратилган тушумлар;
имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;
тарихий-маданий ҳудудларнинг режимини бузганлик учун ундирилган жарима пуллари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
14-боб. Якунловчи қоидалар
72. Тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
73. Тарихий-маданий ҳудудлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 64, 641, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 132, 2293-моддалари.
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 12-ИЛОВА
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар (кейинги ўринларда Жамоатчи инспектор деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Фаол фуқаролар ихтиёрийлик ва танлов асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашининг қарори билан жамоатчи инспекторлар этиб тасдиқланади. Фаолиятини намунали ташкил этган Жамоатчи инспекторлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Илмий-эксперт кенгаши қарори билан Бош жамоатчи инспектор деб эътироф этилиши мумкин ҳамда улар фаолияти ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
3. Агентлик жамоатчи инспекторлар фаолиятига услубий раҳбарлик қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
4. Жамоатчи инспектор ўз фаолиятини ихтиёрий равишда юритади ва қонун ҳужжатларига амал қилади.
2-боб. Жамоатчи инспекторни танлаш ва тасдиқлаш
5. Жамоатчи инспектор бўлиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқароси маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашига (кейинги ўринларда МФЙ деб аталади) қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
Бош жамоатчи инспектор мамлакатдаги барча маданий мерос объектлари бўйича жамоат назоратини амалга ошириши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 09/21/119/0190-сон)
Жамоатчи инспектор бўлиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг аризаси МФЙ йиғилишида ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.
МФЙ йиғилиши баёнининг қарори билан жамоатчи инспектор этиб тасдиқланади ёки рад этилади.
МФЙ йиғилиши баёнининг қарорида жамоатчи инспектор фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудидаги аниқ бир моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектига бириктирилади.
6. Бир нафар жамоатчи инспекторни, қоида тариқасида, 2 тадан ортиқ моддий маданий мерос кўчмас мулк объектига бириктирилишига йўл қўйилмайди, битта моддий маданий мерос кўчмас мулк объектига 3 нафаргача жамоатчи инспектор бириктирилиши мумкин.
7. МФЙ раиси тегишли йўналтирувчи хат билан беш кун муддатда МФЙ йиғилишининг баёнидан кўчирма, жамоатчи инспекторнинг аризаси нусхаси, паспорти нусхаси, 3х4 ўлчамда 2 та рангли фотосурати ва маълумотини тасдиқловчи ҳужжат (диплом) нусхасини Агентликнинг ҳудудий бошқармасига юборади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
8. Агентликнинг ҳудудий бошқармаси унга ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан 10 кун муддатда жамоатчи инспекторга унинг ваколатини тасдиқловчи гувоҳнома тақдим қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
9. Жамоатчи инспектор гувоҳномаси уч йил муддатга берилади, унинг шакли ва тавсифи, ҳисобга олиниши Агентлик томонидан белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
10. Жамоатчи инспектор томонидан жиноят, моддий маданий мерос объектлари соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилиши, унинг муомалага лаёқатсиз деб топилиши, шунингдек, жамоатчи инспекторнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги уни жамоатчи инспектор мақомидан маҳрум қилишга асос бўлади.
11. Жамоатчи инспектор уни жамоатчи инспектор этиб тасдиқланган МФЙга ўзига берилган ваколатларнинг ўзидан соқит қилиниши тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга.
12. Жамоатчи инспектор гувоҳномаси ушбу низомнинг 10 ва 11-бандларида назарда тутилган ҳолатларда, шунингдек, унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига қайтариб берилиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
13. Жамоатчи инспектор гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ушбу муддат жамоатчи инспектор томонидан берилган аризага мувофиқ МФЙ йиғилишига асосан бир йилга узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолда жамоатчи инспекторга ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида белгиланган тартибда янги гувоҳнома берилади.
3-боб. Жамоатчи инспекторнинг асосий вазифалари
14. Қуйидагилар жамоатчи инспекторнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйишда иштирок этиш;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бўйича маълумот ва бошқа материалларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда уларни Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этиш;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ҳолатини кузатиб бориш, муҳофаза ва сақланишига салбий таъсир этиши мумкин бўлган омилларни ҳамда уларни нобуд қилиш, бузиш, шикаст етказиш ва нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг объектни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлашда қатнашиш;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати ҳамда уларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва фойдаланилиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларни хабардор қилиш.
4-боб. Жамоатчи инспекторнинг ҳуқуқлари
15. Жамоатчи инспектор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини кузатиб бориш;
моддий маданий мерос объектлари соҳасида давлат назоратини амалга ошириш жараёнида кузатувчи сифатида иштирок этиш;
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот олиш учун тегишли давлат органларига фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг мурожаатини тайёрлашда иштирок этиш;
юридик ва жисмоний шахслардан жамоатчилик назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва ахборотни сўраб олиш;
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишда иштирок этиш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш;
аҳолининг моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишларда иштирок этиш;
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва яхшилаш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;
муҳим жамоат тадбирларидаги фаол иштироки ва моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга оид талаблар бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишдаги ва айбдорларни жавобгарликка тортишдаги кўмаги учун Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалардан рағбатлар олиш;
(15-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
фуқаролар томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилишига доир ва ташкилотлар фаолиятини ташқи кузатиб боришда аниқланган ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда маълумотномалар ва ахборотлар тузиш;
жамоат назоратини амалга ошириш давомида ўлчов ўтказиш, намуналар олиш, схема ва чизмаларни чизиш, фото, видео тасвирга тушириш.
Жамоатчи инспектор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳамда моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлиги унга маълум бўлиб қолганда бу ҳақда Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларини хабардор қилиш;
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
жамоатчилик назоратини амалга оширишда моддий маданий мерос объектлари бўйича давлат назоратининг бошқа субъектларига кўмаклашиш;
моддий маданий мерос объектлари бўйича давлат назорат субъектларининг вазифаларини уларнинг ўрнига бажармаслик.
Жамоатчи инспекторнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
6-боб. Жамоатчи инспекторнинг жамоатчилик назоратидаги иштирокини расмийлаштириш
17. Жамоатчи инспектор моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши аниқланганда маълумотнома ёки ахборот тузади, шахсий имзоси билан тасдиқлайди ҳамда аниқланган ҳолатни бартараф этиш учун тегишли давлат органларига, қоида тариқасида, Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига киритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
18. Жамоатчи инспектор жамоат назоратини амалга ошириш давомида ўлчов ўтказган, намуналар олган, схема ва чизмаларни чизган, фото, видео тасвирга туширган бўлса, бу бўйича барча материалларни мурожаатига илова қилган ҳолда тақдим этади.
19. Жамоатчи инспекторнинг қонун ҳужжатлари бузилишига оид мурожаатлари Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мажбурий тартибда давлат назорати шаклида текширилади, такрорий мурожаатлар бундан мустасно.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
20. Жамоатчи инспекторнинг жамоат назоратини амалга ошириш натижалари бўйича йўллаган мурожаатлари (ахборотлари) Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан алоҳида ҳисобга олиб борилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
21. Жамоатчи инспектор мурожаатига (ахборотига) асосан давлат назорати шаклида текширилганда соҳага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аниқланса, жамоатчи инспекторлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади:
маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ёки суд ҳужжатига асосан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;
жиноят аниқланса, қонунга мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорга асосан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида.
(21-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 165-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2022 й., 09/22/165/0283-сон)
22. Жамоатчи инспекторни пул мукофоти билан Агентлик директорининг буйруғига асосан тақдирланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 13-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 45-модда):
а) Ўзбекистон Республикаси моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«6. Давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) томонидан юритилади.»;
биринчи хатбошидаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг кадастр хизмати» сўзлари «Департамент» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «минтақавий инспекцияларнинг» сўзлари «ҳудудий бошқармаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банддаги «минтақавий инспекцияларга» ва «Минтақавий инспекциялар» сўзлари тегишлича «ҳудудий бошқармаларга» ва «Ҳудудий бошқармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банддаги «Минтақавий инспекциялар» ва «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига» сўзлари тегишлича «Ҳудудий бошқармалар» ва «Департаментга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«27. Департамент объектларни Давлат кадастрига киритиш бўйича тақдим этилган материалларни тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш (хулосани тасдиқлаш) учун Департамент Илмий-эксперт кенгашининг кўриб чиқиши учун киритади.»;
28, 29-бандлардаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «Департамент» сўзи билан алмаштирилсин;
31 ва 39-бандлардаги «минтақавий инспекцияга» сўзлари «ҳудудий бошқармага» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддаги «минтақавий инспекциялар» ва «минтақавий инспекцияга» сўзлари тегишлича «ҳудудий бошқармалар» ва «ҳудудий бошқармага» сўзлари билан алмаштирилсин;
34 ва 40-бандлардаги «Минтақавий инспекциялар» ва «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига» сўзлари тегишлича «Ҳудудий бошқармалар» ва «Департаментга» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банддаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» ва «минтақавий инспекцияга» сўзлари тегишлича «Департамент» ва «ҳудудий бошқармага» сўзлари билан алмаштирилсин;
Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш (1-схема: объектларни Давлат кадастрига киритиш)да:
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳузуридаги Илмий-методик кенгаш», «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» ва «Минтақавий давлат инспекциялари» блоклари тегишлича «Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши», «Маданий мерос департаменти» ва «Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармалари» блокларига алмаштирилсин;
Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш 1-схемасига изоҳлар (объектларни Давлат кадастрига киритиш)да:
1 ва 11-бандлардаги «Минтақавий давлат инспекциялари» сўзлари «Ҳудудий бошқармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Маданий мерос объектларини Давлат кадастрига киритиш тўғрисидаги таклифлар зарур материаллар билан биргаликда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) юборилади.
3. Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган материаллар тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш (хулосани тасдиқлаш) учун Департаментнинг Илмий-эксперт кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.»;
4-банддаги «Илмий-методик кенгаш Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига» сўзлари «Илмий-эксперт кенгаш Департаментга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5, 7 ва 8-бандларидаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «Департамент» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» ва «минтақавий инспекцияга» сўзлари тегишлича «Департамент» ва «ҳудудий бошқармага» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Минтақавий инспекциялар» сўзлари «Ҳудудий бошқармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш (2-схема: объектларни давлат кадастридан чиқариш)да:
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳузуридаги Илмий-методик кенгаш», «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» ва «Минтақавий давлат инспекциялари» блоклари тегишлича «Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгаши», «Маданий мерос департаменти» ва «Маданий мерос департаментининг ҳудудий бошқармалари» блоклари билан алмаштирилсин;
Маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш 2-схемасига изоҳлар (объектларни Давлат кадастридан чиқариш)да:
1-банддаги «минтақавий давлат инспекциялари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Маданий мерос объектларини Давлат кадастрига чиқариш тўғрисидаги таклифлар зарур материаллар билан биргаликда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) юборилади.
3. Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган материаллар тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун (хулосани тасдиқлаш) Департаментнинг Илмий-эксперт кенгашига кўриб чиқиш учун киритилади.»;
4-банддаги «Илмий-методик кенгаш Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига» сўзлари «Илмий-эксперт кенгаш Департаментга» сўзлари билан алмаштирилсин;
5, 7 ва 8-бандлардаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «Департамент» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» ва «минтақавий инспекцияга» сўзлари тегишлича «Департамент» ва «ҳудудий бошқармага» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Минтақавий давлат инспекциялари», «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига» ва «минтақавий давлат инспекциясига» сўзлари тегишлича «Ҳудудий бошқармалар», «Департаментга» ва «ҳудудий бошқармага» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошидаги «Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ҳузуридаги Илмий-методик кенгаш» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Илмий-эксперт кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Илмий-методик» сўзлари «Илмий-эксперт» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Маданият вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5. Кенгаш мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.»;
7 ва 8-бандлардаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «Департамент» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига» сўзлари «Департаментга» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «Департамент» сўзи билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига» сўзлари «Департаментга» сўзи билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «Департаментнинг Маданий мерос жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Илмий-методик кенгаш», «Илмий-методик кенгаш мажлислари» ва «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» блоклари тегишлича «Илмий-эксперт кенгаш», «Илмий-эксперт кенгаш мажлислари» ва «Маданий мерос департаменти» блоклари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси Илмий-методик кенгаш» сўзлари «Департамент Кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 ва 4-бандлардан «Илмий-методик» сўзлари чиқариб ташлансин;
3а ва 3б-бандлардаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «Департамент» сўзи билан алмаштирилсин;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/660/0938-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
2-банднинг саккизинчи хатбошидаги «Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «ишчи орган» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошидаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси» сўзлари «Маданий мерос департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2025 й., 09/25/192/0285-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорида:
«7. Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Инвестиция дастури доирасидаги марказлаштирилган инвестициялар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига моддий маданий мерос объекти реставрация-тиклаш ишларини бажариш учун ажратилган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини бажариш бўйича Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати» давлат муассасаси буюртмачи этиб белгилансин»;
б) 2017 — 2027 йилларда янги ташкил этиладиган давлат музейлари рўйхатида:
2 ва 3-позицияларнинг «Музей номи» устунидаги «Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси» сўзлари «Бухоро» давлат музей-қўриқхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позициянинг «Музей номи номи» устунидаги «Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасининг» сўзлари «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2017 — 2027 йилларда қайта ташкил этиладиган давлат музейлари рўйхатида
4 — 6 позицияларнинг «Қайта ташкил этиладиган музейнинг номи» устунидаги «Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг» сўзлари «Бухоро» давлат музей қўриқхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2018 — 2027 йилларда давлат музейлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастурида:
«Янги қурилиш» бўлими 1 ва 4-позицияларининг «Музейлар номи» устунидаги «Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг» ва «Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасининг» сўзлари тегишлича «Бухоро» давлат музей-қўриқхонасининг» ва «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Реконструкция» бўлими 5-позициясининг «Музейлар номи» устунидаги «Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасининг» сўзлари «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Мукаммал таъмирлаш» бўлимида:
7 — 24 позицияларнинг «Музейлар номи» устунидаги «Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг» сўзлари «Бухоро» давлат музей-қўриқхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
31 — 37 позицияларнинг «Музейлар номи» устунидаги «Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасининг» сўзлари «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
51 — 54 позицияларнинг «Музейлар номи» устунидаги «Хива «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонасининг» сўзлари «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхати 3, 6 ва 21-позицияларининг «Музей номи» устунидаги «Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси», «Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси» ва «Хоразм вилояти Хива «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси» сўзлари тегишлича «Бухоро» давлат музей-қўриқхонаси», «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси» ва «Хоразм вилояти Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1023/4182-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 14-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 23 декабрдаги 618-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 21 июлдаги 200-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда) 1 — 3 ва 5 — 7-бандлари ва қарорга 1 — 6 иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 66-модда) тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 4-бандининг «в» кичик банди ва 36-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 15 августдаги 633-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 862-модда).