Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш ҳамда тартибга солиш, тарих ва маданият ёдгорликларини ҳар томонлама ўрганиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 августдаги 512-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 09/25/512/0730-сон)
Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Маданий ёдгорликлар илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги:
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тузилмасини ва бош бошқарма тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ҳозирги вақтда давлат муҳофазасида бўлган маданий мерос объектларини 2003 йил 1 апрелгача хатловдан ўтказсин ҳамда уларни белгиланган тартибда Маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритсин;
Маданият ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ихтиёрига бериладиган ташкилотлар ва объектлар рўйхати юзасидан 2003 йил 1 майгача таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Бадиий академия билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида археологик қазиш ва қидириш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
Тошкент ш.,
2002 йил 29 июль,
269-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 372-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 августдаги 512-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2025 й., 09/25/512/0730-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисида
низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом моддий маданий мерос (кейинги ўринларда «маданий мерос» деб юритилади) объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш тартибини белгилайди
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 47-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 66-модда)
2. Тарихий-маданий экспертиза:
маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилишини асослаш;
маданий мерос объектларининг тоифасини аниқлаш;
маданий мерос объектлари тоифасининг ўзгартирилишини асослаш;
маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш;
маданий мерос объектлари муҳофаза зонаси лойиҳаларининг шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек амалга ошириш мўлжалланаётган ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларининг ва бошқа ишларнинг маданий мерос объектларини сақлаш талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
3. Қуйидагилар тарихий-маданий экспертиза объектлари ҳисобланади:
хўжалик мақсадларида ўзлаштириладиган ер участкалари, агар уларда маданий мерос объектлари мавжуд бўлса;
маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилишини асословчи материаллар;
маданий мерос объектларининг Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқарилишини асословчи материаллар;
маданий мерос объектлари тоифасининг ўзгартирилишини асословчи материаллар;
шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари, «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолларда;
маданий мерос объектларига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларининг ва бошқа ишларнинг амалга оширилишини асословчи ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тарихий-маданий экспертиза Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Илмий-эксперт кенгаши томонидан мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий-эксперт кенгаш таркибига (кейинги ўринларда «Кенгаш» деб аталади) давлат органлари, илмий институтлар ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, маданий мерос объектларини ўрганиш, сақлаш ва улардан замонавий фойдаланиш соҳасидаги айрим олимлар ва мутахассислар киритилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш раис, раис ўринбосарлари, Кенгаш аъзолари ва котибидан иборат бўлади. Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Кенгаш мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
6. Кенгаш таркибида тегишли йўналишлар бўйича секциялар ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Кенгаш фаолиятининг моддий-техника таъминоти Агентлик томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Тарихий-маданий экспертиза хулосасини олиш учун Агентлик тегишли маданий мерос объекти бўйича материалларни Кенгашга кўриб чиқиш учун киритади. Материаллар Кенгаш котиби томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиладиган материаллар таркиби ва мазмуни Агентлик томонидан белгиланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
9. Кенгаш котиби олинган материалларни Кенгаш раисига тақдим этади, раис уларни Кенгашнинг тегишли йўналишлар бўйича секцияларига юборади.
10. Кенгаш секцияларида тарихий-маданий экспертиза мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, маданий мерос объекти бўйича тақдим этилган материаллар ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
Зарурият бўлганда маданий мерос объектининг тарихий-маданий экспертизаси объект жойлашган жойда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш методикаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Агентлик томонидан белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тарихий-маданий экспертизани ўтказишда Кенгаш мустақил экспертларни жалб қилишга ҳақлидир. Бунинг учун Кенгаш секциялари тегишли асослашлар билан Кенгаш раисига мурожаат қилади, раис ушбу масалани кўриб чиқиш учун Агентликка киритади.
Кенгаш раисининг тақдимномаси асосида Агентлик белгиланган тартибда экспертлар билан шартномалар тузади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
13. Тарихий-маданий экспертиза натижаларига кўра Кенгаш секциялари эксперт хулосаси, шунингдек тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тайёрлайди. Эксперт хулосаси ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳаси барча материаллар илова қилинган ҳолда кўриб чиқиш учун Кенгаш раисига тақдим этилади, раис тарихий-маданий экспертиза натижаларини тасдиқлаш учун Кенгаш мажлисини чақиради.
14. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш барча аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Кенгаш қарорига рози бўлмаган Кенгаш аъзолари ўзининг алоҳида фикрини баён қилишга ҳақлидирлар.
15. Кенгаш мажлисида тарихий-маданий экспертиза хулосасининг лойиҳаси тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Кенгаш мажлиси ўтказилишини ташкил этиш, мажлис баёнини расмийлаштириш Кенгаш котиби томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Кенгаш қарори мажлис баёни билан расмийлаштирилади. Кенгаш баёни раислик қилувчи ва масъул котиб томонидан имзоланади.
Мажлис баёни, тарихий-маданий экспертиза хулосаси, шунингдек Кенгаш аъзоларининг алоҳида фикри Кенгаш котиби томонидан Агентликка юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
18. Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш муддати материалларнинг йўналишига, мураккаблигига ва ҳажмига қараб ўттиз кундан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳамда уларга тўлов тури ва миқдорларига асосан махсус йиғим ундирилади.
Махсус йиғимдан тушган маблағлар Агентликнинг Маданий мерос жамғармаси ҳисобварағига жамланади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос жамғармаси тўғрисидаги низомда кўрсатилган тартибда сарфланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий
экспертизаси тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш схемаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Тарихий-маданий экспертизани ўтказиш схемасига изоҳлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Агентлик Кенгаш котибига тарихий-маданий экспертиза хулосасини олиш учун тақдим этилган материалларни киритади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
2. Материаллар кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш учун котиб томонидан Кенгаш раисига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Раис материалларни эксперт хулосаси олиш учун Кенгашнинг йўналишлар бўйича секцияларига кўриб чиқиш учун беради. Секцияларда тақдим этилган материалларни ҳар томонлама кўриб чиқиш ишлари ташкил этилади. Эксперт ишланмалари асосида секциялар эксперт хулосаси, шунингдек тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тайёрлайди. Эксперт хулосаси ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳаси барча материаллар илова қилинган ҳолда Кенгаш раисига кўриб чиқиш учун тақдим этилади, раис материалларнинг тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда уларни кенгашга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3а. Чет экспертларни жалб этиш зарурияти пайдо бўлган тақдирда секциялар раҳбарлари тегишли асослар билан Кенгаш котибига мурожаат қиладилар, котиб ушбу масалани Агентлик билан келишади.
(3а-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3б. Агентлик жалб қилинаётган экспертлар билан шартномалар тузади.
(3б-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кенгаш раиси тарихий-маданий экспертиза хулосаси лойиҳасини тасдиқлаш учун кенгаш мажлисини чақиради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Кенгаш котиби мажлис ўтказилишини ташкил этади, мажлис баёнини, шунингдек Кенгаш қарорини расмийлаштиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Кенгаш қарори ва тарихий-маданий экспертиза хулосаси Кенгаш котиби томонидан Агентликка юборилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига
5-ИЛОВА
I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикада моддий маданият ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклашни янада яхшилаш чора-тадбирлари ҳамда ёдгорликлар ва монументларнинг лойиҳаларини тузиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисида» 1968 йил 30 августдаги 415-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1968 й., 6-сон, 52-модда)нинг 1, 6-бандлари, 7-банднинг «а» ва «в» кичик бандлари.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Архитектура ва археология ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклаш, ҳисобга олиш ва консервация қилишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1973 йил 9 августдаги 339-сон қарорининг 1,7,9 ва 11-бандлари.
3. Ўзбекистон КП Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республика моддий маданият ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклашни бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1979 йил 24 февралдаги 149-сон қарори 1-бандининг учинчи хат боши, 4-банди, 11-бандининг «г» кичик банди, 12-15 ва 17-бандлари, шунингдек мазкур қарорга 1-илова.
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Маданият вазирлигининг Маданият ва тасвирий санъат ёдгорликларини сақлаш ва қайта тиклаш, улардан фойдаланиш, янги ёдгорликлар ва монументларни қуриш, таъмирлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1979 йил 30 августдаги 612-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1979 й., 8-сон, 33-модда).
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Министрлар Советининг «Тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1982 йил 16 сентябрдаги 865-сон қарори» юзасидан 1982 йил 1 октябрдаги 663-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 10-сон, 36-модда).
6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш жамиятининг Устави тўғрисида» 1986 йил 19 декабрдаги 598-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 12-сон, 50-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июндаги 272-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 267-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 113-модда; 2004 й., 22-23-сон, 267-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда; 2011 й., 7-8-сон, 66-модда; 2014 й., 30-сон, 372-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон; 14.08.2025 й., 09/25/512/0730-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)