|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.08.2004
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 июлдаги 309-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2000 йил 23 июндаги ПФ-2644-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2000 йил 1 августдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 2450 сўм миқдорида белгиланган энг кам иш ҳақи тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 349-сон қарори 2000 йил 1 августдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 20 июль,
280-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 июлдаги 280-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
Тариф коэффициентлари |
| 0 | 1,000 |
| 1 | 2,014 |
| 2 | 2,216 |
| 3 | 2,439 |
| 4 | 2,681 |
| 5 | 2,937 |
| 6 | 3,205 |
| 7 | 3,484 |
| 8 | 3,773 |
| 9 | 4,064 |
| 10 | 4,361 |
| 11 | 4,663 |
| 12 | 4,973 |
| 13 | 5,288 |
|
14 |
5,606 |
|
15 |
5,931 |
|
16 |
6,259 |
|
17 |
6,593 |
|
18 |
6,930 |
|
19 |
7,273 |
|
20 |
7,620 |
|
21 |
7,973 |
|
22 |
8,328 |