Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2026
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2543]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 1 июлдаги 50-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 25 июндаги 1-сонли «Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2543-1, 08.07.2026 й.) асосан 2026 йил 22 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 335-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш. ТЕШАЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 18 декабрь,
9/6-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 18 декабрь,
28-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 18декабрдаги 9/6, 28-сонли қарорига
ИЛОВА
Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари
РЎЙХАТИ

т/р

Номи

I. Тарқалиши оқибатида карантин ўрнатиладиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлар рўйхати

а) турли хил ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлар

1.

Оқсил

2.

Куйдирги

3.

Ауески

4.

Лептоспироз

5.

Сил

6.

Бруцеллёз

б) қорамолларнинг касалликлари

7.

Қорамоллар ўлати

8.

Қорамолларнинг пўкаксимон энцефалопатияси

9.

Қорамолларнинг контагиоз перипневмонияси (зотилжам)

10.

Қорамолларнинг парагрипп-3 касаллиги

11.

Қорасон

в) қўй ва эчкиларнинг касалликлари

12.

Қўчқорларнинг эпидидимити

13.

Эчкиларнинг юқумли плевропневмонияси

14.

Қўй ва эчкилар чечаги

15.

Қўй ва эчкиларнинг пустулез стоматити

г) туя, от ва эшакларнинг касалликлари

16.

Отларнинг юқумли энцефаломиелити

17.

Отларнинг контагиоз плевропневмонияси

18.

Отлар ва эшаклар ўлати

19.

Сап

20.

Туялар ўлати

21.

Туялар чечаги

д) чўчқаларнинг касалликлари

22.

Чўчқалар классик (намунавий, ёрқин) ўлати

23.

Транмиссив гостроэнтерит

24.

Чўчқалар Африка ўлати

е) паррандаларнинг касалликлари

25.

Ньюкассл касаллиги

26.

Грипп

ж) қуёнларнинг касалликлари

27.

Миксоматоз

28.

Қуёнларнинг геморрагик септицемияси

з) асалариларнинг касалликлари

29.

Акарапидоз

30.

Американча чириш

31.

Европача чириш

32.

Нозематоз

33.

Варратоз

34.

Вирусли паралич

35.

Браулез

36.

Халтасимон расплод

37.

Сальмонеллез (паратиф), гафниоз, колибактериоз

и) гўштхўр ва мўйнали ҳайвонларнинг касалликлари

38.

Гўштхўр ҳайвонларнинг ўлати

39.

Норкаларнинг псевдомонози

40.

Норкаларнинг вирусли энтерити

к) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинмаган барча турдаги ҳайвонларнинг юқумли касалликлари

II. Тарқалиши оқибатида чеклов белгиланадиган ҳайвонларнинг
юқумли касалликлар рўйхати

а) турли хил ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлар

1.

Қутуриш

2.

КУ-иситма

3.

Листериоз

4.

Некробактериоз

5.

Везикуляр стоматит

6.

Пастереллёз

7.

Қўтир

б) қорамолларнинг касалликлари

8.

Юқумли ринотрахеит (пустулали вульвовагинит)

9.

Эфемер иситмаси

10.

Лейкоз

11.

Хавфли катарал иситмаси

в) қўй ва эчкиларнинг касалликлари

12.

Юқумли агалактия

13.

Хламидиоз

14.

Вибриоз

15.

Энтеротоксемия ва брадзот

16.

Пустулёз стоматити

17.

Вирусли (энзоотик) аборт

18.

Туёқ чириши

г) от ва эшакларнинг касалликлари

19.

Юқумли анемия

20.

Грипп

21.

Ринопневмония (вирусли ҳомила ташлаш)

д) чўчқаларнинг касалликлари

22.

Атрофик ринит

23.

Сарамас (рожа)

24.

Чечак

е) паррандаларнинг касалликлари

25.

Юқумли бурсит (Гамборо касаллиги)

26.

Марек касаллиги

27.

Микоплазмоз

28.

Пуллароз-тиф

29.

Юқумли бронхит

30.

Юқумли ларинготрахеит

31.

Ўрдак жўжаларининг вирусли гепатити

32.

Пастереллёз

33.

Аспаргиллёз

34.

Орнитоз

35.

Ғоз жўжаларининг вирусли энтерити

36.

Паррандаларнинг стрептококкоз септецимияси

37.

Колибактериоз

ж) гўштхўр ва мўйнали ҳайвонларнинг касалликлари

38.

Вирусли гепатит

39.

Норкаларнинг Алеут касаллиги

Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси билан келишилган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи Н. ЙЎЛДОШЕВ
2013 йил 18 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 706-модда)