Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
«Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2543-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 апрелдаги 190-сон «Ўзбекистон Республикасида ҳайвонларнинг рўйхати белгиланган юқумли касалликлари пайдо бўлганда, чекловчи тадбирлар (карантин)ни амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 18 декабрдаги 9/6, 28-сон «Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2543, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 706-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2026 йил 22 июлдан эътиборан кучга киради.
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июль,
50-сон
Соғлиқни сақлаш вазири Э. АДИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 25 июнь,
1-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2026 й., 10/26/2543-1/0714-сон)