ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 29 июлда 1989-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 22 модда) бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон «Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сонлар, 112 модда) ва 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон «Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон 160-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Йўриқнома ободонлаштириш соҳасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда сарфланадиган вақт меъёрлари ва хизмат кўрсатиш ҳудудларидан келиб чиққан ҳолда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб юритилади) ходимларининг меъёрланган сонини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 20 майдаги 5-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 6 майдаги 119-сонлиқарори (рўйхат рақами 1989-3, 03.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 10/24/1989-3/0394-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
асосий ишлаб чиқариш ходимлари — ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этадиган ходимлар (усталар, бригадирлар ва ишчилар);
бошқарув ходимлари — ташкилотларда ўз тузилмасидаги муассасаларга ва ходимларга раҳбарлик қилувчи, бошқарув функцияларини амалга оширувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи ходимлар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 10 февралдаги 1989-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги 229-сонли қарори (рўйхат рақами 1989-4, 07.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2025 й., 10/25/1989-4/0226-сон)
ёрдамчи ходимлар — ташкилотларда бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари фаолиятига хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва технологик хизмат кўрсатиш жараёнларини таъминлаш ишларини бажариш, бинолар ва ҳудудларга техник ва хўжалик хизматини кўрсатиш функцияларини бажарувчи ходимлар ҳисобланади;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 10 февралдаги 1989-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги 229-сонли қарори (рўйхат рақами 1989-4, 07.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2025 й., 10/25/1989-4/0226-сон)
муҳандис-техник ходимлар — бошқарув ходимларининг бир қисми бўлиб, муҳандислик-техник таъминот (жумладан лойиҳалаш, муҳандислик-техник ҳужжатларни тайёрлаш, технологик жараёнларни ташкил этиш, смета ҳужжатларини тайёрлаш ва бошқалар) ишларини бажарувчи ходимлар;
намунавий штатлар — бошқарманинг мақсадлари, вазифалари, функциялари ва ишлаб чиқариш дастурларини бажариш учун зарур бўлган доимий ходимлар лавозимларининг рўйхати. Намунавий штатлар асосида штат рўйхати белгиланади.
техник ходимлар — бошқарув ходимлари фаолиятини таъминлаш бўйича техник хизмат кўрсатувчи ходимлар;
хизмат кўрсатиш ходимлари — бино ва ҳудудларга техник ва хўжалик хизмат ҳамда бошқарув ходимларига транспорт хизматини кўрсатиш, шунингдек бошқарманинг бошқарув ва асосий (ишлаб чиқариш) ходимларига бошқа хизматларни кўрсатувчи ходимлар;
ходимларнинг меъёрланган сони — ҳар бир иш турини бажариш учун зарур бўлган вақт меъёрларини ҳисобга олган ҳолда бошқарманинг аниқ мақсадлари, вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълум касбий-малакали ходимларнинг белгиланган сони;
штат рўйхати — намунавий штатлар асосида ишлаб чиқилган, бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланадиган, доимий ходимларнинг номи бир хил лавозимлар сони ва маошларининг миқдори кўрсатилган рўйхат.
2. Бошқармалар ходимларининг умумий сони календарь йил давомида бажариладиган ишлар рўйхати ва ҳажмларига мувофиқ уларни бажариш учун сарфланадиган вақт меъёрларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
3. Ҳар бир бошқармалар бўйича ходимлар штати рўйхати қонунчиликда белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия идораларида рўйхатга олиниши шарт.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 20 майдаги 5-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 6 майдаги 119-сонлиқарори (рўйхат рақами 1989-3, 03.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 10/24/1989-3/0394-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон «Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.
бошқарма раҳбарлари учун — 3 — 5 та тузилмавий бўлинмалар;
тузилмавий бўлинмалар (мустақил бўлим ёки хизмат) раҳбарлари учун — бошқарув ходимлари ва муҳандис-техник ходимлардан иборат 4 — 9 та бўйсунадиган ходимлар;
б) бошқармаларнинг тузилмавий бўлинмаси зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сони ва мураккаблиги;
в) бошқарма фаолиятини белгилайдиган бошқа ўзига хос факторлар.
6. Бошқармаларнинг бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг чекланган сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Бошқармаларда мавжуд иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг меъёрланган сони қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ходимлар сонидан ҳам камроқ этиб белгиланиши мумкин.
(6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги 363-сон «Бошқарув ходимлари сонини тартибга солиш ва уларга сарфланадиган харажатларни мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
7. Бўлим бошлиғи лавозими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган бошқармаларнинг намунавий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
8. Бош мутахассислар, етакчи мутахассислар ва мутахассисларнинг аниқ лавозимлари бошқарманинг тегишли тузилмавий бўлинмаларининг ўзига хос вазифалари ва функцияларидан келиб чиқиб, бошқарма раҳбари томонидан жорий этилади.
Бош механик лавозими бошқарма балансида 50 дан ортиқ техника бирлиги мавжуд ҳолларда жорий этилади. Ҳар 10 гектар кўкаламзорлаштириладиган ер майдонига 1 та бирлик агроном лавозими жорий этилади.
(8-банд Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 21 октябрдаги 116, 101-сонли қарорига (рўйхат рақами 1989-1, 29.10.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 44-сон, 581-модда)
9. Ҳар бир бошқармада «Хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис» — мутахассис лавозими жорий этилиши шарт.
(10-банд Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 21 октябрдаги 116, 101-сонли қарорига (рўйхат рақами 1989-1, 29.10.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 44-сон, 581-модда)
(11-банд Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 21 октябрдаги 116, 101-сонли қарорига (рўйхат рақами 1989-1, 29.10.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 44-сон, 581-модда)
12. Ҳар бир бошқарув ва муҳандис-техник ходимлари лавозимлари учун бошқарма раҳбари томонидан, бириктирилган хизмат кўрсатиш зонасидан келиб чиққан ҳолда тегишли лавозим мажбуриятлари ва малака талаблари тасдиқланади.
III. Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг меъёрланган сонини аниқлаш
1-§. Умумий қоидалар
13. Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг меъёрланган сони қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
бажариладиган ишларнинг даврийлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг рўйхати ва ҳажмлари;
ҳар бир иш турига сарфланадиган меҳнат (бунда, ушбу ишларга ва шахсий эҳтиёжларга сарфланадиган вақт (ишларни бажаришда меъёрий вақтнинг 3%), дам олиш вақти, шу жумладан меҳнат таътили (6%) ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик вақти (3%) инобатга олиниши зарур);
транспорт ва бошқа техник воситаларига хизмат кўрсатиш меъёрлари.
2-§. Ҳудудларни тозалаш ишларида банд бўлган асосий ишлаб чиқариш ходимларининг меъёрланган сонини аниқлаш
14. Ҳудудларни қўлда тозалайдиган 1, 2 ва 3-разрядли тозаловчиларнинг меъёрланган сони ишларнинг вақт меъёрлари, меҳнат операциялари ва иш вақтининг йиллик балансидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳудудлар пиёдалар ҳаракатининг интенсивлигидан келиб чиқиб қуйидагича тоифаланади:
биринчи тоифа — 1 соатда 50 кишигача;
иккинчи тоифа — 1 соатда 50 дан 100 кишигача;
учинчи тоифа — 1 соатда 100 кишидан ортиқ.
Пиёдалар ҳаракатининг интенсивлиги, кенглиги 0,75 метр бўлган пиёдалар йўлакчасида эрталаб ва кечқурун энг кўп ҳаракатланиш вақтини (пиёдаларнинг ҳар иккала томонга ҳаракатланишининг йиғиндисини инобатга олган ҳолда) ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
15. Қуйидагилар:
Ҳудудларни супуриш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 1-жадвалига;
Гранит ва мармар зинапоялар ҳамда майдончаларни тозалаш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 2-жадвалига;
(15-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 179-сонли ва 41-сонли қарорига (рўйхат рақами 1989-2, 23.07.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 10/21/1989-2/0695-сон)
Ахлат қутиларини тозалаш ва ювиш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 5-жадвалига;
Қорни супуриш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 6-жадвалига;
Қиш вақтида ҳудудларга қум сепиш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 7-жадвалига;
Ҳудудларни қотиб қолган қор ва муздан тозалаш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 8-жадвалига;
Йўллар ва сунъий иншоотларни тозалаш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси 9-жадвалига мувофиқ белгиланади.
3-§. Санитария жиҳатидан йиғиш ишларида банд бўлган асосий ишлаб чиқариш ходимларининг меъёрланган сонини аниқлаш
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 179-сонли ва 41-сонли қарори (рўйхат рақами 1989-2, 23.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 10/21/1989-2/0695-сон)
қаттиқ маиший чиқиндиларни кузовли ахлат машиналари (самосваллар, бортли юк автомобиллари)га юклаш ва уларни полигонда тушириш;
суюқ ахлатларни цистерналарга тортиб олиш ва уларни белгиланган жойларга тўкиш.
17. Санитария жиҳатидан йиғиш ишларида банд бўлган ходимларнинг штат бўйича сони ихтисослаштирилган транспорт воситалари (ахлат ташиш машиналари, самосваллар, бортли юк автомобиллари, прицеп ва махсус мосламали тракторлар, автогрейдерлар ва ҳаракатланувчи составнинг бошқа турлари) сонидан келиб чиқиб белгиланади.
18. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг штат бўйича сони, транспорт воситасидан 1,5 смена давомида фойдаланиш шарти билан, ундан йилига 365 кун фойдаланиш ҳамда меҳнат таътилининг чекланган вақти ва ходимнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги (9%) дан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳайдовчиларнинг штат бўйича сонини аниқлаш учун мавжуд транспорт воситаларининг сони 1,5 га (транспорт воситасининг ўрнатилган смена иши) кўпайтирилади, ҳосил бўлган сон транспорт воситасидан йил давомида фойдаланиладиган календарь кунлар (365 кун) ва ходимнинг йил давомида нормал шароитларда ишлайдиган кунлари (256 кун) ўртасидаги нисбатини кўрсатадиган коэффициентга бўлинади, бундан ҳосил бўлган сон йиллик иш вақти фондига нисбатан меҳнат таътилида бўлган вақт ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик вақти йиғиндиларини (жами 9%) кўрсатадиган коэффициентга кўпайтирилади.
Ҳайдовчиларнинг штат бўйича сони санитария жиҳатидан йиғиш ишларида фойдаланиладиган барча транспорт воситаларига ҳисобланганда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Nв = Nтс * 1,5 * (365 : 256) * (1,09)
Бунда:
Nв — транспорт воситаларининг штат бўйича сони;
Nтс — санитария жиҳатидан йиғиш ишларида фойдаланиладиган транспорт воситалари сони.
Масалан, битта транспорт воситасининг нормал ҳолда ишини таъминлаш учун ҳайдовчиларнинг меъёрланган сони 2,29 ни ташкил этади (1 * 1,5 * 1,4 * 1,09.)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 179-сонли ва 41-сонли қарорига (рўйхат рақами 1989-2, 23.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 10/21/1989-2/0695-сон)
4-§. Санитария жиҳатидан тозалаш ишларида банд бўлган асосий ишлаб чиқариш ходимларининг меъёрланган сонини аниқлаш
(20-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 1989-5-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 1 апрелдаги 354-сонли қарори (рўйхат рақами 1989-5, 23.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/1989-5/0412-сон)
21. Санитария жиҳатидан тозалаш ишларида банд бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари (автомобиль ҳайдовчилари, тракторчилар, автогрейдер машинистлари)нинг сони мазкур Йўриқноманинг 18-бандида кўрсатилган усулда, транспорт воситалари бирлиги сонидан келиб чиқиб, ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш кўзда тутилган йил давомидаги чекланган кунлар сонидан келиб чиқиб аниқланади.
Масалан, қишки йиғиш вақтида тракторли юклаш машинасидан 30 кун давомида фойдаланилса, тракторчиларнинг ҳисобланган сони (трактордан бошқа мақсадларда фойдаланилишини ҳисобга олмаган ҳолда) 0,2 ни ташкил этади (1 * 1,5 * (30 : 256) * 1,09).
22. Лойқа тортувчи машиналар ёрдамида ёмғир сувини оқизадиган оқова сувларни чиқариб юбориш қудуқларидаги тиндиргичларни тозалаш ишларида (қудуқ қопқоқларини очиш-ёпиш, қудуқларни кўрикдан ўтказиш, тортувчи шлангларни қудуққа тушириш, чиқариш ва бошқа ишлар) банд бўлган ходимлар сони мазкур Йўриқноманинг 21-бандида кўрсатилган ҳисоб-китобларга мувофиқ, ихтисослашган транспорт воситалари (қолдиқ тортувчи машиналар) сонидан келиб чиқиб аниқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 1989-5-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 1 апрелдаги 354-сонли қарори (рўйхат рақами 1989-5, 23.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/1989-5/0412-сон)
5-§. Ирригация ишларида банд бўлган ирригаторларнинг меъёрланган сонини аниқлаш
23. Ирригация ишларида банд бўлган ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 1-жадвалида кўрсатилган тупроқ гуруҳини ҳисобга олган ҳолда, соатига қазиб чиқарилган тупроқ ҳажми (м3) меъёрларидан келиб чиқиб белгиланади.
Ирригация ишларида банд бўлган ходимларнинг меъёрланган сонини аниқлашда, шунингдек шахсий эҳтиёжлар (ишларни бажаришда сарфланадиган чекланган вақтнинг 3%), дам олиш, жумладан меҳнат таътилига ажратилган вақт (6%) ҳамда меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизлик даврига (3%) мўлжалланган вақтлар ҳисобга олинади.
Ходимларнинг меъёрланган сонини, аввалги йиллардаги ўртача иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш учун жорий йилга белгиланган иш ҳажмлари режаси аниқланиши зарур. Бунда, барча турдаги ирригация ишлари ҳисобга олинади.
24. Қуйидагилар:
Қопламаси бўлмаган 1 метр чуқурликдаги ариқларни чўкиндилардан тозалаш ва ўсимликларни юлиб ташлаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 2-жадвалига;
Лотокли суғориш тизимини чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 3-жадвалига;
10 метр чуқурликдаги дюкер қудуқларини чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан (ишлар 4 та ходимдан иборат звено томонидан бажарилади) бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 4-жадвалига;
Дюкер қувурини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини бажариш (ишлар 4 ходимдан иборат звено томонидан бажарилади) учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 5-жадвалига;
Узунлиги 10 метр бўлган қувурсимон кўприкчаларни 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан чўкиндилардан тозалаш ишларини бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 6-жадвалига;
Тупроқни қўлда қазиш, тупроқни юклаш ва тушириш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 7-жадвалига;
Ирригация тармоқларини майда таъмирлаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси 8-жадвалига мувофиқ белгиланади.
26. Кўкаламзорлаштириш ишларида банд бўлган кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси)лари томонидан ўсимликлар (кўчатлар)ни экиш ва уларни парвариш қилиш учун ходимларнинг меъёрланган сони мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ белгиланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 10 февралдаги 1989-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги 229-сонли қарори (рўйхат рақами 1989-4, 07.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2025 й., 10/25/1989-4/0226-сон)
27. Кўкаламзорлаштириш ишларини бажаришда банд бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари сонини аниқлаш мазкур Йўриқноманинг 18-бандига мувофиқ амалга оширилади.
IV. Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг алоҳида лавозимларини жорий этиш шартлари
29. Бошқармалар ёрдамчи ходимларининг чекланган сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги 363-сон «бошқарув ходимлари сонини тартибга солиш ва уларга сарфланадиган харажатларни мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 10 апрелдаги 1989-5-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 1 апрелдаги 354-сонли қарорига (рўйхат рақами 1989-5, 23.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 10/26/1989-5/0412-сон)
VI. Якуний қоида
31. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
(1-илова Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 21 октябрдаги 116, 101-сонли қарорига (рўйхат рақами 1989-1, 29.10.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 44-сон, 581-модда)
Ҳар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)
Ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобида)
Ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт (соатида)
Ҳар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимнинг меъёрланган сони
Ҳудудда супуриладиган ҳамда тозаланадиган майдон
100,1
110
183,5
0,09
Мазкур жадвалда ҳудудларни супуришда ходимларнинг меъёрланган сони ахлатни белгиланган жойгача транспортировка қилишни ҳисобга олган ҳолда бир йилда 1000 м2 майдонни супуришга сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб ҳисобланган.
Ҳудудни супуришда банд бўлган ходимларнинг, талаб этиладиган штат бирлигини аниқлашда, ҳақиқатда супуриладиган майдон м2 да аниқланади.
Супуриладиган ҳудуднинг ҳақиқий майдони 1000 га бўлинади ва ҳосил бўлган сон супуриладиган 1000 м2 майдонни супуриш учун зарур бўлган ходимларнинг меъёрланган сонига кўпайтирилади.
(2-илованинг 1-жадвали Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 10 февралдаги 1989-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги 229-сонли қарори (рўйхат рақами 1989-4, 07.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2025 й., 10/25/1989-4/0226-сон)
Гранит ва мармар зинапоялар ҳамда майдончаларни тозалаш учун ходимларнинг меъёрланган сони
2-жадвал
Ишлар тури
Ҳар 1000 м2 майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йил давомида сарфланадиган вақт (соатда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони
Супуриш
171,4
52
148,5
0,07
Қор кураш
926,2
30
463,1
0,23
Ювиш
1702,4
52
1475,4
0,72
Жами барча иш турларига кўра
1,02
Гранит ва мармар зинапояларни тозалашда банд бўлган ходимларнинг штат бирлиги бўйича сонини аниқлаш учун барча уч турдаги ишлардаги меъёрланган сон йиғиндиси ҳисобланади.
Гранит ва мармар зинапояларни тозалаш операцияларини бажариш учун зарур бўлган ходимлар сони, зинапояларнинг ҳақиқий майдони 1000 га бўлинади ва ҳосил бўлган сон белгиланган меъёрланган сонга кўпайтирилади.
Масалан, шаҳарчада мармар зинапоялар ва майдончаларнинг майдони 1850 м2. Ҳар йили зарур бўлган ходимларнинг сони 1,90 кишини ташкил этади. (1850 : 1000 * 1,02).
(2-илова 2-жадвалининг учинчи хабошиси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 20 майдаги 5-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 6 майдаги 119-сонлиқарори (рўйхат рақами 1989-3, 03.06.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 10/24/1989-3/0394-сон)
(2-илованинг 3-жадвали Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 179-сонли ва 41-сонли қарорига (рўйхат рақами 1989-2, 23.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 10/21/1989-2/0695-сон)
(2-илованинг 4-жадвали Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 179-сонли ва 41-сонли қарорига (рўйхат рақами 1989-2, 23.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 10/21/1989-2/0695-сон)
Ахлат қутиларини тозалаш ва ювиш учун ходимларнинг меъёрланган сони
5-жадвал
Ишлар тури
Ҳар 100 та қути учун ўрнатилган вақт меъёрлари (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)
Ҳар 100 та қути учун йил давомида сарфланадиган вақт (соатда)
Ҳар 100 та қути учун йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони
Қутини ахлатдан тозалаш
262,1
260
1135,7
0,55
Қутини ювиш
317
52
274,7
0,13
Жами барча турдаги ишлар бўйича
0,68
Қорни супуриш учун ходимларнинг меъёрланган сони
6-жадвал
Ҳудудлар тоифаси
Ҳар 1000 м2 майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йил давомида сарфланадиган вақт (соатда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони
Биринчи тоифа
134,4
60
134,4
0,06
Иккинчи тоифа
156,8
90
235,2
0,12
Учинчи тоифа
190,4
180
571,2
0,28
Қор супуриш ишларида банд бўлган ходимларнинг штат бўйича сонини аниқлаш учун, ҳақиқатда супуриладиган майдон ҳудуд тоифаларига кўра алоҳида м2 ларда аниқланади.
Бунда, ҳар бир қор супуриладиган ҳудуд тоифасининг ҳақиқий майдони 1000 га бўлинади ва ҳосил бўлган сон 1000 м2 супуриладиган майдон учун зарур бўлган ходимларнинг меъёрланган сонига кўпайтирилади.
Қиш вақтида ҳудудларга қум сепиш учун ходимларнинг меъёрланган сони
7-жадвал
Ҳудудлар тоифаси
Ҳар 1000 м2 майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йил давомида сарфланадиган вақт (соатда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони
Биринчи тоифа (қум сепиш)
156,8
13
33,9
0,015
Иккинчи тоифа (қум сепиш)
179,2
13
38,8
0,02
Учинчи тоифа (қум сепиш)
201,6
13
43,7
0,022
Қум тайёрлаш (транспортировка қилиш, элаш)
125,8
13
27,3
0,015
Қум тайёрлаш учун сарфланадиган вақт ва ходимларнинг меъёрланган сони 1000 м2 га тенг майдонга қум сепиш ишларига сарфланадиган вақтга қўшилади.
Ҳудудларни қотиб қолган қор ва муздан тозалаш учун ходимларнинг меъёрланган сони
8-жадвал
Ҳудудлар тоифаси
Ҳар 1000 м2 майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йил давомида сарфланадиган вақт (соатда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони
Биринчи тоифа
6809,6
10
1134,9
0,56
Иккинчи тоифа
7604,8
10
1267,5
0,62
Учинчи тоифа
8859,2
10
1476,5
0,72
Йўллар ва сунъий иншоотларни тозалаш учун ходимларнинг меъёрланган сони
9-жадвал
Ишлар тури
Ҳар 1000 м2 майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)
Ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йил давомида сарфланадиган вақт (соатда)
Ҳар 1000 м2 майдонга йилига белгиланган ходимларнинг меъёрланган сони
Машиналар ҳаракатининг интенсивлиги қуйидагича бўлган йўллар, пиёдалар йўлакчалари, йўл чеккалари, сунъий иншоотларни супуриш:
Киркалардан тез-тез фойдаланган ҳолда белкуракларда
II
3.
Киркаларда, шунингдек қисман ломлар ёки пневматик синдирувчи болғалар ёрдамида
III
Қопламаси бўлмаган 1 метр чуқурликдаги ариқларни чўкиндилардан тозалаш ва ўсимликларни юлиб ташлаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони
2-жадвал
Тупроқ гуруҳи
Ҳар 1 м3 учун вақт меъёри (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (м3 да)
Бир йилда 1000 м3 тупроқ қазиш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони
I
229,8
532,9
1,88
II
262,1
467,2
2,14
III
301,1
406,7
2,46
Қопламасиз ариқларнинг чуқурлиги 0,5 метрдан кам бўлган ҳолларда бир йилда 1000 м3 ер қазиш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сонига нисбатан 0,8 миқдоридаги камайтириш коэффициенти, ариқ чуқурлиги бир метрдан ортиқ бўлган ҳолларда эса 1,1 миқдоридаги кўпайтириш коэффициенти қўлланилади.
Лотокли суғориш тизимини чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони
3-жадвал
Тупроқ гуруҳи
Хар 1 м3 учун вақт меъёри (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (м3 да)
Бир йилда 1000 м3 тупроқ қазиш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони
I
114,2
1072,3
0,93
II
141,1
867,9
1,15
III
201,6
607,4
1,65
10 метр чуқурликдаги дюкер қудуқларини чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан (ишлар 4 та ходимдан иборат звено томонидан бажарилади) бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони
4-жадвал
Чўкиндиларнинг қалинлиги (метрда)
Ҳар 1 м3 учун вақт меъёри (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (м3 да)
Бир йилда 1000 м3 қуйқаларни чиқариб ташлаш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони
0,5 гача
1088,6
112,5
8,9
0,5-0,8
1149,1
106,6
9,4
0,8-1,1
1276,8
95,9
10,4
1,1 – 1,4
1397,8
87,6
11,4
1,4-1,7
1518,7
80,6
12,4
1,7-2,0
1639,7
74,7
13,4
Дюкер қудуғининг чуқурлиги 10 метрдан кам бўлган ҳолларда ҳар бир метр учун ходимлар сонининг меъёри 5 % га камаяди. Қудуқ чуқурлиги 10 метрдан ортиқ ҳолларда ҳар бир метр учун ходимларнинг меъёрланган сони 20% га ошади.
Масалан, дюкер қудуғининг чуқурлиги 12 метрни ташкил этган ҳолда 1000 м2 чўкиндиларни чиқариб ташлаш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони йилига 18,8 кишини ташкил этади (13,4 * 40%)
Ушбу меъёрларда дюкер қудуқларини тозалаш бўйича барча ишлар, жумладан асбоб-ускуналарни тайёрлаш ишлари ҳисобга олинган.
Дюкер қувурини 2,3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан чўкиндилардан қўлда тозалаш ишларини бажариш (ишлар 4 ходимдан иборат звено томонидан бажарилади) учун ходимларнинг меъёрланган сони
5-жадвал
Дюкер қувури диаметри (метрда)
Ҳар 1 м3 учун вақт меъёри (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (м3 да)
Бир йилда 1000 м3 қуйқаларни чиқариб ташлаш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони
1,0
799,7
153,1
6,53
0,8
887,0
138,1
7,24
0,5
1014,7
120,7
8,3
10 метрдан ошган ҳар бир метр учун ходимларнинг меъёрланган сонига нисбатан 1,2 коэффициенти қўлланилади.
Узунлиги 10 метр бўлган қувурсимон кўприкчаларни 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан чўкиндилардан тозалаш ишларини бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони
6-жадвал
Қувур диаметри (метрда)
Ҳар 1 м3 учун вақт меъёри (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (м3 да)
Бир йилда 1000 м3 қуюқаларни чиқариб ташлаш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони
250
302,4
404,9
2,45
350
255,4
479,5
2,1
500
228,5
535,9
1,87
10 метрдан ошган ҳар бир метр учун ходимларнинг меъёрланган сонига нисбатан 1,2 коэффициенти қўлланилади
Тупроқни қўлда қазиш, тупроқни юклаш ва тушириш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони
7-жадвал
Тупроқ гуруҳи, автомобиль тури
Ҳар 1 м3 учун вақт меъёри (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (м3 да)
Бир йилда 1000 м3 тупроқ қазиш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони
I гуруҳ, бортли а/м
33,6
3644,6
0,27
I гуруҳ, самосвал
34,9
3508,9
0,28
II гуруҳ, бортли а/м
39,6
3092,4
0,32
II гуруҳ, самосвал
41,0
2986,8
0,33
III гуруҳ, бортли а/м
51,7
2368,7
0,42
III гуруҳ, самосвал
54,4
2251,1
0,44
Асбоб-ускуналарга ёпишқоқ тупроқни қазиш, юклаш ва тушириш ишларини бажариш ҳолларида, шунингдек қотиб кетган тупроқни қазиш ишларини бажаришда ходимларнинг меъёрланган сонига нисбатан: I гуруҳ тупроқлари учун 1,12 ва бошқа гуруҳ тупроқлари учун 1,3 коэффициенти қўлланилади.
Ирригация тармоқларини майда таъмирлаш ишларини 2, 3 ва 4-разрядли ишчи-ирригаторлар томонидан бажариш учун ходимларнинг меъёрланган сони
8-жадвал
Ишлар тури, тупроқ гуруҳи
Ҳар 1 м3 учун вақт меъёри (дақиқада)
Беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда битта ходим учун бир йилга белгиланган меъёр (м3 да)
Бир йилда 1000 м3 қуйқаларни тозалаш ишларини бажариш учун талаб этиладиган ходимларнинг меъёрланган сони
Музлаган тупроқни қазиш
I гуруҳ
80,6
1519,3
0,66
II гуруҳ
120,9
1012,9
0,99
III гуруҳ
194,9
628,3
1,59
Музламаган тупроқни қазиш
I гуруҳ
60,5
2024,1
0,49
II гуруҳ
87,4
1387,4
0,72
III гуруҳ
141,1
867,9
1,15
Музлаган тупроқни пневматик болғадан фойдаланган ҳолда қазиш
Кўкаламзорлаштириш ишларида банд бўлган кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси)лари томонидан ўсимликлар (кўчатлар)ни экиш ва уларни парвариш қилиш учун ходимларнинг
МEЪЁРЛАНГАН СОНИ
Иш тури
Ўлчов бирлиги
Ҳар 100 кв.м майдонга (100 метр) нисбатан йиллик вақт меъёрлари, соат*
Ишлаб чиқариш меъёри (киши/соат)
(1 бир/3 гр)
Ҳар 1 га (10 000 кв.м) майдонга ходимлар сони
(100 кв.м * 4гр)
Битта ходим бир йилда хизмат кўрсатадиган меъёр
(10 000 кв.м/5 гр)
Кўкаламзорлаштирилган майдон
(бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар ҳамда арча ва баргли дарахтлар экилган майдонлар)
100 кв.м
31,25
0,032
3,20
3125 м2
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 10 февралдаги 1989-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 30 январдаги 229-сонли қарори (рўйхат рақами 1989-4, 07.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2025 й., 10/25/1989-4/0226-сон)
100 та аккумулятор батареяси (автомобиллар, юклаш машиналари ва бошқалар учун) учун 1 та бирлик
Аккумуляторлар сонидан келиб чиққан ҳолда
16.
Ҳудудларни ташқи безатиш ишчиси
Ҳар 1000 м2 ташқи хизмат кўрсатиш бўйича иш ҳажмларига 1 та бирлик
Ташқи хизмат кўрсатиш иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда
17.
Қабристон назоратчиси
Қабристонда 1 та бирлик
1,0
18.
Қабристон қоровули
Қабристонда (ишнинг сменалилигидан келиб чиққан қолда) шаҳар ва туман марказларида 3 — смена, қишлоқ аҳоли пунктларида 1 — смена.
3 сменада — 3 та бирлик. 1 сменада — 1 та бирлик.
19.
Дафн маросими хизматлари ишчиси
Бир кунда 3 та кўмиш маросими ўтказишда 1 та бирлик
Бир кунда ўтказиладиган кўмиш маросимларидан келиб чиққан ҳолда
20.
Истироҳат боғлари ва боғларда ҳожатхоналарни тозаловчи
1 — 3 та пулсиз хизмат кўрсатиладиган ҳожатхоналар учун 1 та бирлик
Ҳожатхоналар сонидан келиб чиққан ҳолда
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 179-сонли ва 41-сонли қарори (рўйхат рақами 1989-2, 23.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 10/21/1989-2/0695-сон)