1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги йилларда республика шаҳарлари ва аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантиришга, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини замонавий шаҳарсозлик меъёрлари ва талабларига мувофиқлаштириш мақсадида уларни реконструкция ва модернизация қилиш борасида кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шаҳарлар, вилоят ва туман марказларини, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини, шу жумладан ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий махсус транспорт ва механизация воситалари билан жиҳозлаш ҳисобига, ободонлаштириш тубдан яхшиланди. Ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бир қанча чора-тадбирлар кўрилди.
Шу билан бирга республика шаҳарлари ва туманларида ободонлаштириш бўлинмалари фаолиятини ташкил этишга ягона ёндашув мавжуд эмас. Ободонлаштириш бўлинмалари турлича ташкилий-ҳуқуқий шаклларда фаолият кўрсатади, турлича бошқарув тузилмаларига эга. Натижада аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш самарадорлиги пасайиб кетмоқда.
Республика шаҳарлари ва туманларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек маҳаллий бюджетлар харажатларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг республика шаҳарлари ва туманларидаги ободонлаштириш масалалари бўйича ташкилотларни (бўлинмаларни) қайта ташкил этиш ва уларнинг негизида ободонлаштириш бошқармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
2. Шаҳарсозлик ҳамда санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин. Уларнинг асосий вазифаларига шу жумладан қуйидагилар киради:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
кўчалар, скверлар, хиёбонлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа кўкаламзор зоналарни кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтларни парвариш қилиш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
йўл-кўприк хўжалигини (кўчалар, йўлаклар қатнов қисмининг йўл қопламаси, бекат кўтармалари, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт чорраҳалари ва йўл ўтказгичлар, ён бордюрлар, сув чиқариб юбориш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлар) сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;
дренаж хўжалигини (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, сунъий ҳавзалар, ер ости ва ёмғир сувларини ҳайдайдиган насос станциялари) ва фаввораларни сақлаш, мукаммал, жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари]
назоратсиз, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
экология меъёрларига, санитария, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ дафн этиш жойлари (қабристонлар) ва қабр устига ўрнатилган ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш;
мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
3. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
шаҳарлар ва туманларни ободонлаштириш бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ободонлаштириш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Пойтахтни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси, аппарати тузилиши ва у тўғрисидаги Низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
фаолият кўрсатиб турган ободонлаштириш ташкилотларини (бўлинмаларни) қайта ташкил этишни ҳамда уларнинг негизида шаҳарлар ва туманларда ушбу қарорга 2 — 4-иловаларда назарда тутилган намунавий тузилмаларга мувофиқ ободонлаштиришнинг тегишли бошқармалари ташкил этилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Шаҳарлар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари тўғрисидаги ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида ободонлаштириш бошқармалари ҳақидаги низомлар тасдиқланишини;
ободонлаштириш бошқармаларига жой ажратилишини ва зарур ҳолларда уларни маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига жойлаштиришни;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
ободонлаштириш бошқармаларини малакали мутахассислар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан бутлашни таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
5. Шаҳарлар ва туманларда ободонлаштириш бошқармаларини қайта тузиш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича 5-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
*5-илова берилмайди.
Ишчи гуруҳ (Н.М.Ханов) ушбу қарорни амалга ошириш юзасидан жойларда давлат ҳокимияти органлари иши мувофиқлаштирилишини таъминласин, уларга зарур методик ёрдам кўрсатсин ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотни киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 10 январь,
4-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига 1-ИЛОВА
Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисида
Намунавий низом
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
1. Ушбу Намунавий низом вилоятлар марказлари бўлган шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти), вилоятга (Қорақалпоғистон Республикасида – республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг (кейинги ўринларда Ободонлаштириш бошқармаси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш]
2. Ободонлаштириш бошқармаси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарорига биноан ташкил этилади, вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида – республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаси ва мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
Ободонлаштириш бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қилади.
3. Ободонлаштириш бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрга, штамплар ва бланкга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамига эга бўлади.
II. Ободонлаштириш бошқармасининг вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
4. Шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ишларни, шу жумладан қуйидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш Ободонлаштириш бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
кўчалар, скверлар, хиёбонлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа кўкаламзор зоналарни кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтларни парвариш қилиш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;
йўл-кўприк хўжалигини (кўчалар, йўлаклар қатнов қисмининг йўл қопламаси, бекат кўтармалари, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт чорраҳалари ва йўл ўтказгичлар, ён бордюрлар, сув чиқариб юбориш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлар) сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, туман марказлари, шаҳарча, қишлоқлар, овуллар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг (кейинги ўрИнларда — ички йўллар) умумий ҳисобини юритиш ва барча манбалар ҳисобидан таъмирланган йўлларнинг ҳолатини доимий равишда йўл платформасида янгилаб бориш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда янада ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
ички йўлларни лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартлардан фойдаланиш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2024 й., 09/24/665/0838-сон)
дренаж хўжалигини (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, сунъий ҳавзалар, ер ости ва ёмғир сувларини ҳайдайдиган насос станциялари) ва фаввораларни сақлаш, мукаммал, жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;
электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари]
назоратсиз, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
экология меъёрларига, санитария, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ дафн этиш жойлари (қабристонлар) ва қабр устига ўрнатилган ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш;
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш]
қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва кўмиб ташлаш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 632-модда)
5. Ободонлаштириш бошқармаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
яшил дов-дарахтларни парвариш қилиш (дарахтлар ва буталарга шакл бериш, яшил дов-дарахтларни суғориш, ўсимликлар новдаларига сув пуркаш, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, бегона ўтларга қарши курашиш, ўсимликларни касалликлар ва зараркунандалардан кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш ҳамда бошқа агротехника тадбирлари ва ишларини амалга ошириш);
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
ободонлаштириш объектларининг техник ҳолатини ҳар йили кўздан кечириш ва баҳолаш, уларнинг натижалари бўйича камчиликлар далолатномаларини ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлашнинг манзилли рўйхатларини тузиш;
лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ободонлаштириш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш юзасидан пудрат шартномалари тузиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ўз кучлари билан ҳамда ихтисослашган пудрат ташкилотлари томонидан бажариладиган ободонлаштириш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашнинг бажарилиши юзасидан назоратни ва техник назоратни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
ободонлаштириш объектларининг муддатидан олдин эскириши ва бузилишининг олдини олиш ҳамда уларни иш ҳолатида сақлаш бўйича профилактика тадбирларини ташкил этиш;
байрамларга, маданий ва сиёсий тадбирларга, хорижий меҳмонлар ва делегацияларнинг келишига тайёрлаш даврида шаҳарлар ва туманлар кўчаларини, майдонларини безатиш;
ёритқичлардаги электр чироқларини, ишдан чиққан нур таратгичларни алмаштириш, кўчалар, йўлкалар, ҳудудларнинг ёритилганлик даражасини ўлчаш, ёритқичларни ўз вақтида ёндириш ва ўчириш, ташқи ёритиш электр тармоқларини, ускуналар ва иншоотларни уларнинг соз ҳолатдалиги юзасидан назорат қилиш ва техник кўрикдан ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.11.00 Уй ҳайвонлари ва бошқа ҳайвонларни сақлаш]
кўчалар ва бошқа жойларда тутилган назоратсиз, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш учун махсус жойлар ташкил этиш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.16.00 Ҳайвонлар карантини]
одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд уларга кутилмаганда хуруж қилган ҳайвонларни кейинчалик карантин қилиш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига топшириш;
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.13.00 Ёқилғи ва энергетика масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик]
ҳайвонларнинг қутуриши содир бўлган тақдирда тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари билан биргаликдаги ишларни ташкил этиш, шунингдек нобуд бўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш;
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари]
қабристонлар ҳудудида зарур тартиб ва тозаликни таъминлаш, фуқароларга (ташкилотларга) уларнинг буюртманомаларига биноан дафн этиш участкаларини бепул тақдим этиш, вафот этганларни қабрларни қазиш норма ва қоидаларига риоя этган ҳолда дафн этиш, фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга буюртмаларини бажариш;
йиғиштириш-тозалаш (супуриш, суғориш, ювиш, чангларни, қорларни, музларни йўқотиш, ирригация хўжалиги объектларини механик тозалаш ва кўчаларни тозалаш-ювиш, эскирган (қуриган), қирқилган дарахтлар, шох-шаббалар ва баргларни йўқотиш) ишлари комплексини амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ички йўллар ҳудудига кирадиган оғир ва йирик габаритли автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш;
(5-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.20.00 Аудио ва видео ёзувлар]
ички йўлларда йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари ва уларнинг конструкциялари, шу жумладан фото ва видео қайд этиш техник воситаларининг ўрнатилишига техник шартлар (рухсат) бериш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
ички йўллар билан муҳандислик коммуникацияларининг кўндаланг кесишишига қайта тикланишини инобатга олган холда рухсатномалар бериш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ички йўлларга туташувчи йўллар (съездлар) қурилиши учун техник шартлар (рухсат) бериш;
ички йўллар тармоғини тегишли ҳолатда сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг ўтказиш қобилиятини ошириш, автомобиль йўллари фойдаланувчиларига кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш, шунингдек, йўл ва йўл бўйи сервиси объектларини ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
ички йўлларнинг техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда (кузги, баҳорги ва даврий кўрик натижаларига кўра) йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишларининг ҳар йилги дастурларини шакллантириш ва белгиланган тартибда амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
ички йўллар рўйхати ҳисобини юритиш ва белгиланган тартибда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тасдиқлаш учун киритиш ҳамда рўйхатни умумлаштириш учун тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиб бориш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи — йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2024 й., 09/24/665/0838-сон)
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш]
Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида замонавий технологияларни, автоматлаштириш ва кичик механизация воситаларини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш]
Ободонлаштириш бошқармаси объектларида товар-моддий бойликлар ва электр энергиясидан оқилона фойдаланилишини, унга ажратилган бюджет маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ва ошкоралигини, уларнинг ҳисобга олинишини, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ молиявий ҳисоботлар топширилишини таъминлаш;
(5-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
сунъий иншоотларда ишларни олиб боришга техник рухсатнома бериш, шунингдек қурилаётган сунъий иншоотлар ва ер остидан ўтадиган умумий муҳандислик коллекторларининг ҳолати юзасидан техник назоратни амалга ошириш.
(5-банднинг ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
Ободонлаштириш бошқармаси қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(5-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ободонлаштириш бошқармасининг бўлим ва участкалари фаолиятини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш доирасида қўшимча штат бирлигига зарурат туғилган тақдирда, Ободонлаштириш бошқармасидаги мавжуд штат бирликлари доирасида ходимларни эгаллаб турган иш жойидан ажралмаган ҳолда жалб этилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2024 й., 09/24/665/0838-сон)
III. Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш
6. Туман (шаҳар)лар ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар)лар ободонлаштириш бошқармалари бошлиғи ҳисобланади.
Бошқарма бошлиғи Ободонлаштириш бошқармасига оид ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун бошлиқнинг биринчи ўринбосарига ваколат бериши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
7. Бошлиқ:
яккабошчилик асосида Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Ободонлаштириш бошқармаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Ободонлаштириш бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўринбосарнинг, бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятининг алоҳида бўлимлари (участкалари)га раҳбарлик қилиш юзасидан жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг бажариши учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
штатлар рўйхатини тасдиқлайди, зарурат бўлганда, Ободонлаштириш бошқармаси тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, шунингдек Ободонлаштириш бошқармаси харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритади, кейинчалик уларни тегишли молия органида рўйхатдан ўтказади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт)]
ходимларни белгиланган тартибда ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади, меҳнат шартномаларига (контрактларига) ўзгартиришлар киритади ва уларни тўхтатади;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
Ободонлаштириш бошқармаси номидан ишончномасиз ҳаракат қилади ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади, ўз ваколати доирасида шартномалар тузади, қонунчиликда белгиланган тартибда ишончномалар беради;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
8. Бошлиқ ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Ободонлаштириш бошқармаси манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади ҳамда Ободонлаштириш бошқармасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилиши, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжларга пул маблағларининг ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан Ободонлаштириш бошқармасига етказилган зарарлар, шу жумладан Ободонлаштириш бошқармасига берилган мол-мулк йўқолганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
IV. Ободонлаштириш бошқармасининг молия-хўжалик фаолияти
9. Ободонлаштириш бошқармасининг фаолияти:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ҳар йили маҳаллий бюджетлар параметрларида назарда тутиладиган маблағлар;
қуйидагилардан:
фаолият соҳаси бўйича пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишдан;
вақтинчалик фойдаланилмаётган бинолар ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришдан;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган хайрия ёрдамидан олинадиган қўшимча даромадлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
10. Бюджет маблағларини ободонлаштириш ишларини бажариш учун Ободонлаштириш бошқармасининг бўлимлари (участкалари) бўйича тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг функционал классификациясига мувофиқ, тасдиқланган маҳаллий бюджет параметрлари доирасида амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
11. Ҳисобга олишни, статистик ва молиявий ҳисоботларни юритиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
112. Туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги ички йўлларда барча манбалар ҳисобидан янгидан қуриш, реконструкция ва таъмирлаш бўйича буюртмачи бўлган ташкилотлар, шунингдек, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа тегишли ташкилотлар (иссиқ ва совуқ сув, табиий газ, иссиқлик ва алоқа тизими ташкилотлари) йўлларда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларини Ободонлаштириш бошқармасига доимий фойдаланишга топширишдан олдин йўл платформасига киритиб бориш мақсадида йўлда амалга оширилган барча ишлар ҳажми, аниқ манзили ва параметри бўйича тўлиқ маълумотларни тақдим этади ҳамда кафолат муддати тугагунига қадар таъмирланган йўлларнинг ҳолатини доимий равишда назоратда сақлайди ва техник бузилишлар содир бўлганда бартараф этилишини таъминлайди.
(IV1-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2024 й., 09/24/665/0838-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
12. Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобот даври тугагандан кейин ваколатли органларга рўйхати қонунчиликда белгиланган молиявий ҳисоботларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
13. Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятини назорат қилиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
14. Ободонлаштириш бошқармаси қонунчиликда белгиланган тартибда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг қарори билан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Изоҳ. Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Изоҳ. Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Изоҳ. Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)