1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номланиши | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) таркибидаги бўлимлар ва кафедралар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминлаш. | Таълимнинг замонавий услубларини қўллаш, рақамли технологиялар, илмий тадқиқот, таҳлил ишлари кўникмаларига эга бўлган кадрларни ишга қабул қилиш. | 2026 йил май | Институт |
2. | Мамлакатдаги статистика мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини автоматлаштириш учун «Маълумотлар ва таҳлил илми» рақамли таълим платформасини (кейинги ўринларда — Таълим платформаси)ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 1. Таълим платформасининг функционал, техник ва ташкилий архитектураси тузилмасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил апрель | Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Таълим платформасининг фаолият учун зарур бўлган ахборот тизимлари билан интеграциясини ташкил этиш. | 2026 йил июль | |||
3. Ишлаб чиқилган Таълим платформасини тест синовларидан ўтказиш ва фойдаланишга топшириш. | 2026 йил август | |||
3. | Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида, Институтда тадқиқотчилар, талабалар ҳамда бошқа фойдаланувчилар томонидан илмий тадқиқот мақсадларида статистика маълумотларидан эгасизлантирилган шаклда фойдаланиш имконини берувчи Микромаълумотлар лабораториясини яратиш. | 1. Институт биносида талабалар ва тадқиқотчилар учун микромаълумотлар билан ишлашга мўлжалланган махсус хона ташкил этиш. | 2026 йил май | Миллий статистика қўмитаси, Институт |
2. «Микромаълумотлар»ни Таълим платформаси орқали онлайн режимида олиш имкониятини яратиш. | 2026 йил август | |||
4. | Давлат мақсадли дастурлари доирасида статистика услубиёти ва амалиётини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб боришга доир лойиҳаларни амалга ошириш. | 1. Статистика услубиёти ва амалиётини халқаро тажриба ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар мавзуларини шакллантириш. | 2026 йил июнь | Миллий статистика қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Институт |
2. Статистика тадқиқотлари долзарб мавзулари рўйхатини 2026 — 2028 йилларга мўлжалланган Давлат мақсадли дастурларига киритиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этиш. | 2026 йил август | |||
5. | Тармоқлар статистикаси бўйича соҳавий билим ва амалий кўникмаларни чуқурлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган таълим модулларини жорий этиш. | 1. Тармоқлар статистикасида кузатилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, маълумот йиғишдаги камчиликларни аниқлаш ва соҳага доир тавсиялар тайёрлаш. | 2026 йил август | Институт, вазирлик ва идоралар |
2. Соҳалардаги статистика йўналишларига мос курслар тайёрлаш, уларда статистика услубиёти, танланма кузатувларни ўтказиш, маълумот манбалари ва ҳисоб-китоб механизмларини қамраб олган махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | |||
6. | Институтнинг малака ошириш дастурлари ва илмий фаолиятини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш, илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш ва статистика соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Маҳаллий мутахассислар учун статистика соҳасидаги Joint-Vienna Institute (JVI), UNSIAP, IMF CCAMTAC, Eurostat, MODS (Корея) каби етакчи халқаро ташкилотлар билан халқаро тренерлар иштирокидаги гибрид, яъни онлайн ва офлайн шаклларда машғулотларни йўлга қўйиш. | Доимий | Миллий статистика қўмитаси, Институт |
2. Халқаро тажрибага асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, малака ошириш курслари дастурларини OECD, IMF, Eurostat тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш, интерактив ва кейсга асосланган ўқув форматларини жорий этиш. | Доимий | |||
3. Миллий мураббийлар корпусини яратиш мақсадида халқаро экспертлар иштирокида мураббийлар учун тренинг (ToT) сертификатланган курсларни ташкил этиш. | Доимий | |||
4. Статистика органлари мутахассисларининг Институтнинг Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармаси ва бошқа грант маблағлари ҳисобидан хорижда малака оширишини ташкил этиш. | Доимий | |||
5. Илғор хорижий тажриба ва халқаро ташкилотлар грант маблағлари асосида фундаментал ва қўшма амалий тадқиқотлар лойиҳаларини амалга ошириш. | Доимий | |||
6. Илмий мақолалар ва ишланмаларни «Scopus» ва «Web of Science» базаларида нашр этишни қўллаб-қувватлаш, халқаро конференциялар ва илмий форумларда иштирок этиш. | Доимий | |||
7. | Илғор жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда креатив иқтисодиёт фаолияти акс этадиган индикаторларни баҳолаш методикаси асосида мазкур соҳанинг ривожланишини таҳлил қилиш. | 1. Креатив иқтисодиётнинг миллий иқтисодиётдаги ўрнини баҳолаш бўйича кўрсаткичларни шакллантириш. | 2026 йил октябрь | Институт |
2. Шакллантирилган кўрсаткичлар асосида креатив иқтисодиётнинг ривожланиши бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш. | 2026 йил декабрь | |||
8. | Иқтисодиётда стартап лойиҳалар салоҳияти ва ўрнини баҳолаш ҳамда таҳлил қилиш тизимини яратиш. | 1. Стартап лойиҳаларга йўналтирилган инвестициялар ҳажмини, уларнинг самарадорлигини баҳоловчи индикаторларни ҳисоблаш услубиётларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Институт |
2. Услубиёт асосида шаклланган кўрсаткичлардан келиб чиқиб таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. | 2026 йил август | |||
9. | Статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишда сунъий интеллектдан фойдаланиш тизимини жорий этиш бўйича таклиф тайёрлаш. | 1. Мазкур йўналишда чет эл тажрибасини ўрганиш. | 2026 йил май | Миллий статистика қўмитаси, Институт |
2. Ўрганиш натижаси асосида миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда таклиф ишлаб чиқиш. | 2026 йил июнь | |||
10. | Давлат органлари ходимларининг статистика ва маълумотлар таҳлили соҳасидаги касбий кўникмаларини оширишга ихтисослашган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Замонавий билимлар маркази («Centre of excellency»)ни ташкил этиш. | 1. Хорижий ривожланган мамлакатларнинг статистика ва маълумотлар таҳлили йўналишидаги тажрибасини ўрганиш. | 2026 йил июль | Миллий статистика қўмитаси, Институт |
2. Институт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, тузилмалар таркиби ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш. | 2026 йил октябрь | |||
3. Маълумотларни таҳлил қилиш (дата аналитика) бўйича мутахассисларни тайёрлаш тизимини жорий этиш. | 2026 йил декабрь | |||
11. | Замонавий билимлар марказини (Centre of excellency) ташкил этиш учун Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида Институт биноларини замонавий архитектура лойиҳалари асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Институт биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш. | 2026 йил ноябрь | Институт |
2. Белгиланган тартибда биноларни замонавий архитектура лойиҳалари асосида реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш. | 2027-2028 йиллар |
6-ИЛОВА
Т/р | Йўналиш | Лавозим | Тартиб |
1. | Ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш | Бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига | Миллий статистика қўмитаси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва устама белгилаш шартлари, шу жумладан, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тариф коэффициентини 1,8 бараварга оширилган ҳолда қўллаш орқали амалга оширилади. Бунда: |
Директор | 18 | ||
Директорнинг ўринбосарлари | 16 | ||
Бўлим раҳбарлари | 16-5% | ||
Бош ва етакчи мутахассислар | 13 | ||
Кафедра мудирлари | Олий таълим муассасалари учун белгиланган лавозим маошлари маошлари асосида | ||
Профессор-ўқитувчилар | |||
2. | Кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) | Барча ходимлар (олий таълим муассасалари учун белгиланган лавозимлардан ташқари) | Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда: 1 йилдан 3 йилгача — 0,3; 3 йилдан 5 йилгача — 0,6; 5 йилдан 10 йилгача — 0,8; 10 йилдан 15 йилгача — 1,0; 15 йилдан 20 йилгача — 1,2; 20 йилдан юқори — 1,5. Давлат ташкилотлари ҳамда муассасаларида кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи қонунчиликда белгиланган тартибга асосан аниқланади. |
7-ИЛОВА
8-ИЛОВА