Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2026 24.02.2025 йилдаги 106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.02.2025 йилдаги 106-сон
Дата вступления в силу
25.02.2025
Ҳужжат кучини йўқотган 13.03.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сонли «Миллий статистика тизими мутахассислари малакасини ошириш ҳамда соҳага рақамли технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали юқори самарадорликка эришиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Cтатистика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) статистика маълумотларини тўплаш, қайта ишлаш ҳамда умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ фаолият соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълим жараёнларини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг тузилмаси ва унинг устави Миллий статистика қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Институтга қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
расмий статистика соҳасида малака ошириш, қайта тайёрлаш ва мустақил таълим олиш орқали кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириб бориш тизимини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш ҳамда уларни мониторинг қилиш учун электрон платформани яратиш ва амалиётга жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
расмий статистика соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда масофавий ва бошқа таълим шаклларини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика органларида фаолият юритаётган ходимлар белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ҳар 2 йилда камида бир марта Институтда қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг маъмурий маълумотларини юритиш, халқаро тавсияларга мувофиқ статистика услубиётларини ишлаб чиқиш, кузатувларни амалга ошириш, статистика маълумотларини тайёрлаш ва уларни эълон қилиш ҳамда Очиқ маълумотлар портали билан ишлашга масъул бўлинмалар ходимлари ҳар 2 йилда камида бир марта шартнома асосида Институтнинг малака ошириш курсларида иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика ҳисоботларини топширувчилар, шу жумладан, кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг статистика бўйича саводхонлигини ва статистика ҳисоботларини тўлдириш бўйича амалий кўникмаларини ошириб бориш мақсадида Институтда шартнома асосида қисқа муддатли сайёр курслар ташкил этиб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро тажрибага асосан статистика соҳасида кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ривожлантириш тизимини такомиллаштириб бориш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Институт ҳузурида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи Экспертлар кенгаши тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт директори ва унинг ўринбосарлари Миллий статистика қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда асосий штатдаги профессор-ўқитувчиларига давлат олий таълим ташкилотларининг раҳбарлари ва тегишли ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади, бунда бир нафар профессор-ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари давлат олий таълим ташкилотлари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг бошқа ходимларига Миллий статистика қўмитаси ходимларига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, шу жумладан, статистика органлари ходимларига тўланадиган кўп йиллик хизматлари учун ҳар ойлик устамалар миқдорлари татбиқ этилади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таълим жараёнига олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда статистика соҳасидаги мутахассислар жалб этилганда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Статистика агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг тузилмаси ва уставини, шунингдек, Институт фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт ходимларининг (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) умумий чекланган сони 28 нафар этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчилар сони малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчилари сонидан келиб чиқиб, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони эса қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган норматив асосида аниқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт ҳузурида доимий фаолият юритадиган ва Статистика агентлиги, расмий статистикани бошқа тайёрловчилар, турдош олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали вакилларидан иборат Экспертлар кенгашининг таркибини ва низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт таркибидаги кафедралар ва бўлимлар фаолиятини қайта кўриб чиқсин ва уларни таълимнинг замонавий услубларини қўллаш кўникмаларига, илмий-тадқиқот ишлари ва тегишли фаолият йўналиши бўйича амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат таркибда комиссия ташкил қилиб, Институтнинг барча ходимларини, шу жумладан, раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Институт билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тизимнинг статистика фаолияти билан шуғулланадиган ходимларини босқичма-босқич статистика услубиёти ва амалиёти, миллий статистика тизимининг халқаро услубиётларга мослиги ҳамда уни такомиллаштириш бўйича тегишли тайёргарликдан ўтказиш ва натижаси бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида тест синовидан ўтказиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув жараёнларини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини ошириш мақсадида электрон платформани ишга туширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтда ўқитиладиган малака ошириш курсларининг тўлиқ қайта кўриб чиқиб, шунингдек халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни талабларига мослаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта кўриб чиқилган малака ошириш курслари бўйича ўқув режалари ва дастурларини илғор хорижий, шу жумладан, Корея Республикаси Статистика тренинг институти тажрибасини инобатга олган ҳолда тўлиқ қайта ишлаб чиқилишини, ўқув жараёнига соҳа йўналиши бўйича илғор олий таълим ташкилотларидан амалиётчи олимлар ҳамда соҳанинг малакали мутахассислари кенг жалб этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Статистика услубиёти ва амалиётини халқаро тажриба ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириш бўйича 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган Статистика тадқиқотлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда статистика тадқиқотлари мавзуларини миллий статистика тизимини ривожлантириш, мамлакатнинг тегишли устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторларини такомиллаштириш бўйича амалий ва инновацион тадқиқот йўналишларига ажратилишига, тадқиқот ишларини бажаришда илғор хорижий тажрибалар асосида миллий статистика услубиёти ва амалиётини такомиллаштириш тўғрисида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга устувор эътибор қаратилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корея Республикаси Статистик тадқиқотлар институтининг статистика йўналишида илмий фаолиятни амалга ошириш тажрибасини ўрганган ҳолда, илмий-тадқиқотларни (фундаментал, амалий ва инновацион) ҳамкорликда амалга ошириш тизимини йўлга қўйсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Миллий статистика қўмитаси тизимида ходимлар томонидан мустақил таълим олиш орқали ўз касбий малакасини узлуксиз ошириб боришини йўлга қўйиш мақсадида:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларнинг касбий малакасини ошириш, унинг натижаларини баҳолаш ва рағбатлантириш тизими жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истиқболли ёш мутахассис ходимлар таркибидан кадрлар захираси шакллантирилади ва улар учун мос равишда Статистика агентлиги марказий аппаратида ҳамда чет элларда хорижий грантлар ҳамда тизимдаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан стажировкалар ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларнинг фаолият соҳаси бўйича билим, кўникма ва малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида тармоқлар ҳамда ҳудудлар статистикаси методикаси ва амалиёти ҳамда халқаро стандартлар бўйича ҳар чоракда вебинар шаклида амалий тренинг ва маҳорат дарслари ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, миллий ҳамда халқаро статистика услубиёти ва амалиёти бўйича илмий ва амалий семинарлар ҳамда давра суҳбатлари мунтазам равишда ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалиётга жорий этиладиган электрон платформада тизим ходимларининг мустақил таълим олишлари учун статистика соҳаси ва рақамлаштириш бўйича электрон курслар жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика тизими ходимларининг маҳаллий ва халқаро таълим муассасалари томонидан статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича), рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт бўйича жорий этилган электрон курсларда иштирок этишлари йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Статистика» йўналишидаги қайта тайёрлаш курси битирувчиларига бериладиган дипломнинг тавсифи ва шакли 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Статистика» йўналишидаги малака ошириш курси тингловчиларига бериладиган сертификатнинг тавсифи ва шакли 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилансинки, расмий статистика соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларида таълим олганлик учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар (диплом, сертификат) бланкалари Институтнинг буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларни (диплом, сертификат) электрон шаклда бериш амалиётини жорий этиш мақсадида идентификация рақами ва QR-код (матрик штрихли код) ҳамда ҳимоя элементларини назарда тутувчи «Электрон репозиторий» тизими ва дастурий таъминоти жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Миллий статистика қўмитаси ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Институт ўқув биносининг мажлислар зали ва ётоқхона биносини (кейинги ўринларда — объектлар) реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Объектларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачи этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий статистика қўмитаси Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан объектларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 августдаги 686-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 24 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
106-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Институт фаолиятини самарали ташкил этиш

1.

Миллий статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг (кейинги ўринларда Институт) ўқув ва илмий фаолиятини самарали ташкил этиш, инновацион муҳитни яратиш орқали рақобатбардошлиги ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Институтнинг таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил март

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Институт Уставини қайта ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, янги тузилмага мувофиқ таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил март

3. Институт кафедралари ва бошқа таркибий бўлинмаларини малакали профессор-ўқитувчилар, етарли тажрибага эга бўлган илмий ва бошқа ходимлар билан тўлдириш.

2025 йил март

4. Ўқув жараёнларини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш, илмий тадқиқот ва маълумотларни таҳлил қилиш учун инновацион муҳитни яратиш, статистика ва АКТ соҳасида олимлар ва амалиётчилар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш ҳамда Институтнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Жаҳон банкининг «Ўзбекистон статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан «Рақамли статистика» илмий — амалий лабораториясини ташкил этиш.

5. «Рақамли статистика» илмий-амалий лабораторияси учун етарли майдонга эга бўлган хона ажратиш, тегишли тартибда жиҳозлаш учун зарур бўлган мебель, кўргазмали материаллар ва техник воситалар ва дастурий таъминот билан таъминлаш.

2025 йил март

2.

Институтнинг ўқув ва илмий тадқиқот, шу жумладан фундаментал статистик тадқиқотларини амалга ошириш йўналишидаги фаолиятини янада такомиллаштириш.

1. Халқаро тажрибага асосан қайта тайёрлаш, малака ошириш ва мустақил таълим олиш орқали статистика соҳасида кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ривожлантириш тизимини такомиллаштириб бориш, шунингдек, фундаментал статистика тадқиқотларини амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Институт ҳузурида ўз ишини жамоатчилик асосида амалга оширадиган ва доимий фаолият юритувчи Экспертлар кенгашини тузиш.

2025 йил апрель

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Институт ҳузурида доимий фаолият юритадиган Экспертлар кенгашининг таркибини (Миллий статистика қўмитаси, Институт, турдош олий таълим ва илмий — тадқиқот муассасаларининг тажрибали вакилларидан иборат) ва унинг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил апрель

II. Тизим ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш тизимини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш

3.

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун ва Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари талабларига мувофиқ Миллий статистика қўмитаси тизимида ходимларнинг малака ошириш, қайта тайёрлаш ва мустақил таълим олиш асосида ўз касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб боришнинг самарали тизимини йўлга қўйиш.

1. Қайта тайёрлаш, малака ошириш ва мустақил таълим олишни ўз ичига олувчи тизим ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш тизимини жорий этиш.

2025 йил март

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Тизим ходимларининг мустақил таълим олиш орқали ўз касбий билим ва кўникмаларини ошириш натижаларини баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

2025 йил апрель

3. Ўқув жараёнларини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш ва мониторинг қилиш имкониятини яратиш мақсадида махсус электрон платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2025 йил апрель

4. Миллий статистика қўмитаси тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими учун замонавий, шу жумладан, электрон форматдаги ўқув материалларини яратиш.

Доимий

5. Миллий статистика қўмитаси тизими ходимлари учун жаҳон илмий-техник маълумотларнинг электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

2025 йил апрель

4.

Миллий статистика қўмитаси тизими ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва мустақил таълим олиши бўйича мавжуд норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

1. «Расмий статистика тўғрисида» ва «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини тартибга солувчи қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш (қайта кўриб чиқиш) ва тасдиқлаш:

Расмий статистика соҳасида кадрларнинг касбий малака, билим ва кўникмаларини узлуксиз равишда ошириб бориш тартиби тўғрисида низом;

Расмий статистика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисида низом;

Миллий статистика қўмитаси тизимида қайта тайёрлаш ўқув курслари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида низом;

Расмий статистика соҳасида кадрларни масофадан қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби;

Расмий статистика соҳасида мустақил таълим олган кадрлар ва малака ошириш курслари битирувчиларининг билимини баҳолаш тартиби.

2025 йил май

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти профессор-ўқитувчиларининг ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий ва маънавий-маърифий иш турлари ҳажмини ҳисоблаш қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил апрель

III. Институтнинг кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, статистика бўйича саводхонлигини ошириш юзасидан фаолиятини такомиллаштириш

5.

Миллий статистика қўмитаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва «Расмий статистика тўғрисида» ва «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунлар ва янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари талаблари асосида такомиллаштириш.

1. Тизим ходимларини касбий қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларида замонавий ўқитиш услублари ва таълим воситалари, жумладан, виртуал моделлар, интерфаол технологиялар ёрдамида сифатли таълимни ташкил этиш.

Доимий

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Институтда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва хориж, айниқса, Корея тажрибаси асосида келгусида янгидан ташкил этиладиган курслар бўйича таклиф тайёрлаш.

2025 йил май

3. Тармоқлар статистикаси услубиёти ва амалиёти ҳамда АКТ йўналиши бўйича амалдаги малака ошириш курслари ўқув дастурига катта ҳажмдаги маълумотлар (Big data)ни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, рақамли технологияларга (булутли ҳисоблаш, сунъий интеллект, блокчейн, буюмлар Интернет, мобил, виртуал рекаллик) доир мавзуларни киритиш ва тингловчиларга ўргатиш.

2025 йилдан бошлаб

4. Тизим ходимларига STATA амалий-дастурий пакетидан фойдаланишни ўргатиш мақсадида алоҳида махсус ўқув курсини ташкил этиш, ўқув машғулотларини ўтиш учун тажрибали мутахассис жалб этиш.

2025 йилдан бошлаб

5. Тизим ходимларининг рақамли иқтисодиёт технологиялари бўйича малакасини ошириш мақсадида «Рақамли иқтисодиётда катта ҳажмдаги маълумотлар (Big data) ва сунъий интеллект» ўқув курсини ташкил этиш.

2025 йилдан, доимий

6. Институтда ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида амалиётга доир дарсларни ўтказишга, Миллий статистика қўмитаси тармоқ бошқармаларининг илмий даражали (ёки магистр даражасига эга) ва катта тажрибага эга бўлган раҳбар ва етук мутахассис ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этиш.

Доимий

6.

Қайта кўриб чиқилган ва янгидан ташкил этиладиган малака ошириш курслари бўйича ўқув-услубий материалларни сифатли тайёрлаш ва уларнинг электрон базасини шакллантириш.

1. Қайта кўриб чиқилган ва 2025 йилдан бошлаб янгидан ташкил этиладиган малака ошириш курслари бўйича:

ўқув режалари ва ўқув дастурларини илғор хориж тажрибасини ҳам инобатга олган ҳолда тўлиқ қайта ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

ўқув-услубий материаллар (ўқув мавзулари бўйича маъруза матнлари ва тақдимот материаллари, адабиётлар, амалий топшириқлар, тест саволлари)ни сифатли тайёрлаш, уларнинг электрон базасини шакллантириш ва тингловчилар томонидан мустақил танишишларини таъминлаш мақсадида институт сайтига жойлаштириш.

2025 йил апрель

Миллий статистика қўмитаси,

Институт

2. Қайта тайёрлаш ва тегишли малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқув қўлланмаларини тайёрлаш.

Доимий

7.

Тизим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг самарадорлиги ҳамда статистика амалиёти билан боғлиқлигини таъминлаш орқали таълим сифатини яхшилаш.

1. «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган комплекс ва махсус давлат аккредитацияси ҳужжатлари асосида Институт фаолиятини ички баҳолашдан ўтказиш ва натижалари бўйича Институтда таълим жараёни сифатини ҳамда самарадорлигини ошириб бориш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.

2025 йил май,

йил давомида

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Институтда ташкил этиладиган ўқув курсларининг сифати ва самарасини ошириш ҳамда статистика амалиёти билан боғлиқлигини таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратида ҳам амалий стажировка ўташларини жорий этиш.

Алоҳида режа асосида

3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларининг алоҳида амалиёт машғулотларини Миллий статистика қўмитасининг тегишли тармоқ статистика бошқармаларида ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти статистика бошқармаларида ташкил этишни йўлга қўйиш.

Ўқув курси давомида

4. Тармоқ статистикаси услубиёти ва амалиёти бўйича ташкил этиладиган малака ошириш ўқув курсларининг алоҳида машғулотларини тегишли корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишиш орқали ташкил этишни йўлга қўйиш.

Ўқув курси давомида

8.

Тизим ходимларини тегишли тайёргарликдан ўтказиш ва натижаси бўйича тест синови топширишларини ташкил этиш.

1. Агентлик билан биргаликда тегишли тайёргарликдан ўтадиган ва натижаси бўйича тест синовини топширадиган ходимлар рўйхатини аниқлаштириш, босқичма-босқич ўқитиш режа-графигини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

Миллий статистика қўмитаси,

Институт

2. Ходимларни тегишли тайёргарликдан ўтказиш бўйича ташкил этиладиган ўқув машғулотларининг ўқув материалларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва тизим ходимларига етказиш.

2025 йил март

3. Аниқланган рўйхат ва тасдиқланган режа-графикка мувофиқ ўқув дастури бўйича тизим ходимларини босқичма-босқич статистика методологияси ва амалиёти, миллий статистика тизимининг халқаро стандартларга мослиги ҳамда уни такомиллаштириш ва ривожлантириш масалаларига доир тегишли тайёргарликдан ўтказиш ва натижаси бўйича тест синовини топширишларини ташкил этиш.

2025 йил апрель

9.

Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари, респондентлар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари ходимларининг статистика соҳасидаги касбий маҳоратини ошириш.

1. Институтда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг идоравий статистикани юритиш, кузатувлар ўтказиш ҳамда Очиқ маълумотлар портали билан ишлашга масъул ходимларининг ҳар икки йилда бир марта соҳага оид малакасини ошириш учун шартнома асосида «Статистика асослари» (36 соатлик) ўқув курсини ташкил этиш, ўқув курсининг ўқув режаси ва дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йилдан дастур ва режа-графикка асосан

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Миллий статистика тизимига кирувчи расмий статистикани тайёрловчилар, маъмурий статистикани етказиб берувчиларнинг ноиқтисодий олий маълумотга эга бўлган ходимлари учун Институтда ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида шартнома асосида иштирок этишларига учун шароит яратиш.

2025 йилдан, дастур асосида

3. Статистика ҳисоботларини топширувчилар, жумладан, тадбиркорлик субъектлари ходимларининг статистика бўйича саводхонлигини ва ҳисоботларни тўлдириш бўйича кўникмаларини ошириб бориш мақсадида:

Институт томонидан статистика йўналишида шартнома асосида қисқа муддатли (20 соатлик) сайёр ўқув курсларини ташкил этиш;

сайёр ўқув курсларини ўтказиш бўйича режа-графикни тузиш;

ўқув курсининг ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тасдиқланган режа-графикка ва ўқув дастурига асосан шартнома асосида ходимларни ўқитишни (шу жумладан, масофадан ўқитиш шаклида) ташкил этиш ва ўтказиш.

2025 йилда ва доимий, алоҳида режа-график асосида

IV. Институтнинг статистик тадқиқотлар, илмий ва инновацион ишларни амалга ошириш бўйича фаолиятини такомиллаштириш

10.

Миллий статистика методологияси ва амалиётини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича Миллий статистика қўмитаси буюртмаси асосида статистика тадқиқотлари ва инновацион ишланмаларни амалга ошириш ишларини такомиллаштириш.

1. Миллий статистика услубиёти ва амалиётини халқаро тажриба ва тавсияларга мувофиқ, шу жумладан, устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини яхшилаш, миллий БРМлари индикаторларининг методологиясини такомиллаштириш мақсадида, Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан 2025 — 2027 йилларда амалга ошириладиган статистик тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил апрель

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Статистик тадқиқотлар дастурига киритилган тадқиқот ишларини бажаришда халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни мукаммал ўрганиб чиқиш ва улар асосида миллий статистика методологияси ва амалиётини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот ишини бажариш давомида

3. Статистика соҳасида сифатли илмий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида соҳа йўналиши бўйича маҳаллий ва хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан меморандумлар имзолаш ва доимий самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2025 йил ва келгусида доимий

4. Статистика методологияси ва амалиётини халқаро стандартларга тўлиқ мослаштиришдаги мавжуд муаммоли масалалар бўйича статистика тадқиқотларини сифатли амалга ошириш, миллий статистика амалиётига илғор халқаро тажрибалар ҳамда инновацион ишланмаларни жорий этиш, бу жараёнга илмий фаолият билан шуғулланувчи етук олимлар ва соҳа мутахассисларини кенг жалб этиш.

Дастур асосида

5. Корея Республикасининг Статистик тадқиқотлар институтининг статистика йўналишида илмий фаолиятни амалга ошириш тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорликда илмий-тадқиқотларни (фундаментал, амалий, инновацион) амалга ошириш механизмини яратиш.

2025 йил давомида

11.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда корхоналар ва ташкилотлар буюртмалари бўйича шартнома асосида амалга ошириладиган статистик тадқиқотларини кенгайтириш.

1. Институт Уставига мувофиқ, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари, шунингдек, корхоналар ва ташкилотлар билан тегишли соҳанинг муаммоли масалалари бўйича ҳар йили илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш ва ахборот-таҳлилий хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш.

2025 йилдан бошлаб доимий

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Шартнома асосидаги буюртмалар бўйича олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини, докторант ва мустақил изланувчиларни, зарур ҳолларда ҳамкор олий ва илмий-тадқиқот муассасалари олимларини ва халқаро ташкилотлар соҳа мутахассисларини кенг жалб этиш.

Илмий-тадқиқот ишини бажаришда

3. Шартнома асосида бажариладиган алоҳида илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштиришга ўтиш.

2025 йилдан бошлаб

12.

Институтда илмий-инновацион фаолият самарадорлигини ва илмий-тадқиқот ишлари сифатини ошириш.

1. Институт профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторантлари ва мустақил изланувчиларининг Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий ва инновацион ҳамда стартап тадқиқотлар лойиҳалари танловларида фаол иштирок этишини таъминлаш ва рағбатлантириш орқали илмий тадқиқотларни фаоллаштириш.

2025 йилдан бошлаб доимий

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг илмий-тадқиқот йўналишидаги самарали фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш орқали Институтда илмий фаолиятни бошқариш ва унинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш.

2025 йил апрель

3. Миллий статистика методологияси ва амалиётининг халқаро тавсияларга мослиги, рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотлар (Big data) бўйича долзарб мавзуларда мақолалар, монография ва илмий рисолалар чоп этиш, докторлик диссертацияси ишларини бажариш ва натижаларини тизим амалиётига жорий қилиш.

2025 йилдан бошлаб доимий

4. Институтнинг халқаро илмий нашрлар базаларига (Web of Science, Springer Nature, EBSCO ва бошқалар) уланишига ва профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантларларнинг улардан фаол фойдаланишларига кўмаклашиш.

2025 йилдан бошлаб доимий

5. Институтда ҳар йили статистика, иқтисодиёт ва рақамли технологияларга доир долзарб муаммоларга бағишланган республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш.

Ҳар йили

13.

Ўзбекистоннинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларини яхшилаш, БРМлари глобал индикаторлари асосида тегишли миллий индикаторларни такомиллаштириш ва кўрсаткичлар методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бу жараёнда илмий салоҳият ва амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш.

1. Вазирликлар, идоралар, давлат ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан шартномага мувофиқ уларнинг расмий статистикани тайёрлаш, маъмурий маълумотлар билан ишлаш ва Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинадиган маълумотларни шакллантириш бўйича услубиятларини баҳолаш ва халқаро тавсияларга мувофиқ такомиллаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2025 йилдан бошлаб, ҳар йили

Миллий статистика қўмитаси, Институт,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Миллий БРМ индикаторлари учун масъул давлат органлари билан биргаликда тегишли индикаторлар бўйича мавжуд методологияни, шунингдек, маълумотларни йиғиш учун махсус кузатувлар ўтказиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича алоҳида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини ташкил этиш.

2025 йилдан бошлаб, ҳар йили

3. Устувор халқаро рейтинг ва индекслар ҳамда миллий БРМ индикаторлари бўйича статистика соҳасига тегишли долзарб муаммоларни ўрганишга доир илмий-тадқиқот ишлари учун белгиланган тартибда давлат буюртмасини шакллантириш ва ҳар йили илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танлов эълон қилиб бориш.

Ҳар йили

V. Институт ҳузуридаги Олий таълимдан кейинги таълим институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш

14.

Институт ҳузуридаги Олий таълимдан кейинги таълим институти фаолиятини самарали ташкил этиш, илмий кенгашлар ва диссертациялар ҳимоялари тизимини халқаро тажрибага мувофиқлаштириш.

1. Институт ҳузуридаги 08.00.06 — «Эконометрика ва статистика» ва 08.00.14 — «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

Доимий

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Илм-фан ва амалиётнинг интеграциясига эришиш, миллий ва халқаро статистика методологияси ва амалиётига доир мавжуд муаммоли мавзуларда илмий ишларни бажариш ва натижаларини амалиётга жорий қилиш.

Илмий ишлар натижаси бўйича

3. Таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва мустақил изланувчиликда таҳсил олаётган илмий изланувчилар илмий фаолияти ва диссертация ишлари ҳимояси бўйича мунтазам мониторинг юритиш орқали 2024 йилда ва келгусида олий таълимдан кейинги таълим самарадорлигини ошириш.

Доимий

4. Докторлик диссертациялари мавзуларини статистика методологияси ва амалиёти, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни статистик ва иқтисодий таҳлил қилиш, эконометрик моделлаштириш ва прогнозлаштириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектга доир долзарб мавзуларда шакллантириш.

Доимий

15.

Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари, шунингдек, илмий изланувчиларга самарали илмий-тадқиқот ишларини олиб боришлари учун зарур шароитларни яратиш.

1. Институтда докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг самарали илмий-тадқиқот ишларини олиб боришлари учун зарур шароитларни (жиҳозланган хона, интернетга уланган компьютер, принтер ва бошқалар) яратиб бериш, шунингдек, алоқадор олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари лабораторияларидан фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Доимий

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари, шунингдек, илмий изланувчиларда халқаро илмий нашрлар базаларидан эркин фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, уларга тадқиқот доирасида юқори иқтибосли илмий нашрларни кузатиб бориш, нуфузли илмий журналларда илмий-тадқиқот натижаларини чоп этиш, тадқиқот йўналиши бўйича халқаро даражадаги таниқли олимларнинг илмий тадқиқотлари билан бевосита танишиш имкониятини яратиш мақсадида Жаҳон банкининг «Ўзбекистон статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан «Халқаро илмий нашрлар электрон кутубхонаси»ни ташкил этиш.

2025 йил март

3. «Халқаро илмий нашрлар электрон кутубхонаси» учун хона ажратиш, тегишли моддий-техника қимматликлари билан жиҳозлаш, Интернет тезлигини ошириш, дастурий таъминот билан таъминлаш.

2025 йил март

VI. Институтнинг маҳаллий ва халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш

16.

Институтнинг фаолият йўналиши бўйича маҳаллий ва хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.

1. Миллий статистика қўмитаси тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, статистика методологияси ва амалиётининг долзарб масалаларида статистик тадқиқотларни амалга ошириш бўйича Институт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

илғор маҳаллий ва хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш;

тузилган ҳамкорлик шартномалари доирасида ҳамкор муассасалар ўртасида самарали тажриба алмашишни йўлга қўйиш ва шу асосида институт фаолиятини такомиллаштириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Доимий

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Корея статистика бошқармасининг Статистика тренинг институти ва Статистик тадқиқотлар институти билан имзоланган уч томонлама ҳамкорлик меморандумига мувофиқ Корея тажрибаси асосида:

Институт фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этишнинг аниқ чораларини белгилаш;

ўқув дастурларини янгилаш, ўқув жараёнларига хорижий илмий педагогларни (шу жумладан, видеоконференцалоқа орқали) жалб қилиш;

ўқув жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида онлайн малака ошириш курслари учун электрон платформа яратиш ва ишга тушириш;

қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.

Ҳамкорлик меморандуми доирасида

3. Ўзаро ҳамкорлик шартномалари доирасида:

Институтда хорижий ҳамкорлар учун малака ошириш ва стажировка имкониятларини таклиф этиш, хориждан докторантурада ўқиш, мустақил изланувчи сифатида фаолият кўрсатиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, малака ошириш, стажировкадан ўтиш механизмини яратиш;

хорижий ва маҳаллий ҳамкор олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан янги ўқув адабиётларини тайёрлаш ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш борасида ҳамкорликни кучайтириш;

малака ошириш, стажировка ўташ, махсус курсларни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

халқаро конференция, илмий-амалий семинар, вебинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш, илмий конференциялар тўпламларини индексациядан ўтказиш бўйича шартларни ўрганиб чиқиш;

мавжуд ўқув, илмий, услубий ресурслардан фойдаланиш.

Доимий

4. Институт фаолиятини ривожлантириш ва бюджетдан ташқари маблағлар тушумини кўпайтириш мақсадида:

халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан ҳам ҳамкорликни кучайтириш ва шу орқали грант ва беғараз ёрдам кўринишидаги маблағларни жалб қилиш;

профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва докторантларнинг хорижий грантлар танловларида иштирок этишини йўлга қўйиш.

Доимий

VII. Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш йўналишида

17.

Институт ва унинг ҳузуридаги меҳмонхона туридаги ётоқхонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва самарали фаолият юритишини таъминлаш.

1. Институт ўқув биносининг мажлислар зали ва ётоқхона биносини капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш.

2025 йил давомида

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Институт фаолиятини трансформация қилиш жараёнида унинг тегишли моддий-техник воситалар (компьютер ва бошқа ташкилий техника, мебель ва бошқалар) билан жиҳозланганлик ҳолатини хатловдан ўтказиш ва қўшимча талаб этиладиган техник воситалар ва жиҳозлар бўйича аниқ рўйхатни шакллантириш.

2025 йил давомида

3. Институт Ахборот-ресурс марказини Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тегишли равишда жиҳозлаш, Миллий кутубхона, олий таълим муассасалари АРМлари электрон базасига улаш, шунингдек, китоблар, адабиётлар, газета ва журналлар, статистика тўпламлари билан таъминлаш.

Доимий

4. Институт аудиторияларини зарур мебеллар, ўқув-лаборатория ускуналари, видеоконференцалоқа қурилмалари, проектор ва бошқа инвентарлар, шунингдек, кўргазма материаллар (соҳа бўйича қонун, Президент фармонлари, қарорлари, ҳукумат қарорлари, Миллий статистика қўмитаси тўғрисида низом, мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичлар ва халқаро рейтинглардаги ўрни ва бошқалар) билан жиҳозлаш.

2025 йил давомида

5. Институтда тармоқ статистикаси услубиёти ва амалиёти бўйича малака ошириш курсларининг амалиёт бўйича машғулотларини ўтказиш учун махсус аудитория ташкил этиш, уни талаб асосида жиҳозлаш (статистика ҳисоботлари шакллари, уларни тўлдириш бўйича кўрсатмалар, услубий қўлланмалар, eStat-4 дастурининг ишлаш схемаси, статистика бюллетенлари ва тўпламлар акс этган стендлар ва бошқалар).

2025 йил давомида

VIII. Тизим ходимларини касбий малака, билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш

18.

Тизим ходимларининг касбий малака, билим ва кўникмаларини ривожлантиришнинг бошқа шакллари сифатида амалий ва илмий семинарлар, вебинарлар, тренинг ва маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ҳамда амалий фаолиятга доир тест синовларини ташкил этишни йўлга қўйиш.

1. Ходимларнинг фаолият соҳаси бўйича касбий малака, билим ва кўникмаларини мунтазам ривожлантириб бориш мақсадида тармоқлар ва ҳудудлар статистикаси услубиёти ва амалиёти ҳамда халқаро стандартлар бўйича ҳар чоракда вебинар шаклида машғулотлар ташкил этиш, натижалари бўйича амалий фаолиятга доир тест синовларини ўтказиш.

2025 йил февралдан бошлаб

Миллий статистика қўмитаси,

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Тизим ходимларининг касбий малака, билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш мақсадида Миллий статистика қўмитасининг тармоқ бошқармалари ва ҳамкор муассасалар билан биргаликда Институтда миллий статистика методологияси ва амалиёти, тармоқлар статистикаси, халқаро статистика, статистика амалиётига рақамли технологияларни қўллаш, замонавий дастурий пакетлардан фойдаланиш масалалари бўйича илмий ва амалий семинарлар, тренинг ва маҳорат дарслари, давра суҳбатларини (анъанавий, масофавий ва сайёр шаклларда) ташкил этиш.

2025 йил март ва келгусида доимий, режа асосида

3. Ташкил этиладиган илмий ва амалий семинарлар, тренинг ва маҳорат дарслари, давра суҳбатлари самарасини ошириш мақсадида Миллий статистика қўмитасининг тармоқ статистика бошқармалари раҳбар ва етук мутахассисларини, соҳа бўйича таниқли олимлар ва амалиётчиларни таклиф этиш.

Тадбир дастури асосида

19.

Институтда коррупция ва уни юзага келтирувчи омилларнинг олдини олиш, тизим ходимларининг коррупцияга қарши кураш бўйича ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш.

1. Институтда коррупциянинг олдини олиш мақсадида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва аниқланган хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни белгилаш ва амалга ошириш.

Доимий

Миллий статистика қўмитаси,

Институт

2. Миллий статистика қўмитаси тизими ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида, алоҳида малака ошириш курслари ўқув режаси ва дастурига коррупцияга қарши курашиш бўйича амалдаги қонунчилик ва чора-тадбирларга доир дарс соатларини киритиш.

2025 йилдан бошлаб

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Статистика» йўналишидаги қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги дипломнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАВСИФИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тайёрлаш ҳақида диплом муқоваси томонлари 148x210 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ яшил ранг сунъий чармдан тайёрланган кўринишга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Унинг юз томони юқори қисмида тилла рангда, лотин ёзувидаги ўзбек тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI HUZURIDAGI STATISTIKA AGENTLIGI» сўзлари, пастроқда босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, «KADRLAR MALAKASINI OSHIRISH VA STATISTIK TADQIQOTLAR INSTITUTI» ҳамда «DIPLOM» сўзлари ёзилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тайёрлаш ҳақида диплом муқоваси ички қисми қалин, томонлари 145x200 мм ўлчамда оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тайёрлаш ҳақида дипломнинг ички қисми чап томонида четидан 5 мм чекинган ҳолда, эни 22 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 20 мм бўлган Давлат герби тасвири жойлашган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги дипломнинг ички қисми чап томонида юқорида лотин ёзувидаги ўзбек тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. «DIPLOM» сўзидан пастроқда QT икки лотин ҳарфи ва олти хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ пушти рангда босилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35x35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диплом:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
босиб чиқаришнинг икки усули — асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нақшли растр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус қоғозлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тайёрлаш хақида дипломнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ШАКЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дипломнинг муқоваси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дипломнинг ички томони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Статистика» йўналишидаги малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификатнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАВСИФИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака ошириш ҳақида малака сертификати муқоваси томонлари 148x210 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ кўк ранг сунъий чармдан тайёрланган кўринишга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Унинг юз томони юқори қисмида тилла рангда, лотин ёзувидаги ўзбек тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI HUZURIDAGI STATISTIKA AGENTLIGI» сўзлари пастроқда босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, «KADRLAR MALAKASINI OSHIRISH VA STATISTIK TADQIQOTLAR INSTITUTI» ҳамда «SERTIFIKAT» сўзлари ёзилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака ошириш тўғрисидаги сертификат муқоваси ички қисми қалин, томонлари 145x200 мм ўлчамда оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака ошириш тўғрисидаги сертификатнинг ички қисми чап томонида четидан 5 мм чекинган ҳолда, эни 22 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 20 мм бўлган Давлат герби тасвири жойлашган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака ошириш тўғрисидаги сертификатнинг ички қисми чап томонида юқорида лотин ёзувидаги ўзбек тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. «SERTIFIKAT» сўзидан пастроқда МС икки лотин ҳарфи ва олти хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ пушти рангда босилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, малака сертификати бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35x35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака сертификати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
босиб чиқаришнинг икки усули — асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нақшли растр;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус қоғозлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака ошириш ҳақидаги сертификатининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ШАКЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатнинг муқоваси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатнинг ички томони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 августдаги 686-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Номидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат статистика ишлари дастури доирасида давлат статистика органлари» сўзлари «Статистика дастури доирасида статистика органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) биринчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) иккинчи хатбошидаги «Давлат статистика қўмитасининг» сўзлари «Статистика агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2025 й., 09/25/106/0182-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)