11.02.2026 йилдаги ПҚ-59-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, стартап лойиҳаларни ғоядан бошлаб масштаблаштиришгача бўлган барча босқичларда институционал, молиявий ва инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар 2030 йилга қадар стартап экотизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) стартап лойиҳалар сонини 5 мингтага ҳамда жалб қилинган венчур инвестициялар ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 500 та стартап лойиҳани қиймати 1 миллион АҚШ долларидан юқори, 100 та стартап лойиҳани қиймати 10 миллион АҚШ долларидан юқори ҳамда 25 та стартап лойиҳани қиймати 100 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган компанияларга айлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) стартап лойиҳалар ишга тушиши натижасида 20 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) ёшларнинг 2 мингта стартап ғояларини тижоратлаштириш, камида 400 та стартап лойиҳасини халқаро бозорларга олиб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Стартап ғояни шакллантириш, лойиҳани ишлаб чиқиш, ишга тушириш ҳамда масштаблаштиришни ўз ичига қамраб олувчи тўрт босқичли стартап экотизими жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Стартап ғояларни шакллантириш босқичи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9 — 11-синф ўқувчилари учун ҳар ойда камида икки маротаба стартап ғояларни яратишга ўргатувчи «Моҳирлик ва бизнес соати» тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ўқувчилар ўртасида «Энг яхши стартап ғояси» танлови ўтказилади, туман даражасидаги ғолибларга 5 миллион сўмгача, вилоят даражасида — 10 миллион сўмгача миқдорда мукофот берилади, уларнинг лойиҳаларига Ёшлар ишлари агентлиги ва IT-парк ҳамроҳлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) лойиҳалар ҳар чоракда ўқувчиларнинг ота-оналари, бизнес ва илмий ҳамжамият вакилларига тақдимот қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) маркетплейслар билан ҳамкорлик ўрнатиб, таълим ташкилотларида яратилган маҳсулотларни сотиш йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб муаммо ва масалаларни краудсорсинг асосида ҳал қилишнинг қуйидаги тизими жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат органлари, ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар ўз соҳасидаги ечим талаб қилаётган муаммо ва масалалар бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) краудсорсинг электрон платформасида эълон жойлаштириб, танлов ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ҳар ойда стартап ташаббускорлари билан учрашувлар («Стартап куни») ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) масалалар ечими юзасидан самарали деб топилган таклифлар бўйича лойиҳани амалга ошириш учун харид жараёнлари краудсорсинг электрон платформасида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили стартап лойиҳага айлантириш салоҳияти юқори бўлган ғояларни аниқлаш бўйича «Энг инновацион ғоя» республика танлови ўтказилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) танлов давлат олий таълим ташкилотларида ўтказилади ва ғолибларга олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 100 миллион сўм грант берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) республика босқичи 10 та йўналиш бўйича ўтказилади, мукофот жамғармаси Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 10 миллиард сўм этиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Энг яхши ғоялар (идеатонлар) ва IT ечимлар (хакатонлар) танловлари ғолибларига қуйидагиларни тақдим этишга рухсат этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат венчур жамғармалари томонидан — бошланғич даражадаги стартап лойиҳаларга инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш шарти билан 20 минг АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда маблағларни конвертацияланадиган (кейинчалик стартап устав капиталидаги улушга айлантирилиши мумкин бўлган) қарз сифатида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларга — «Рақамли стартаплар» дастури доирасида 10 минг АҚШ доллари эквивалентигача маблағларни грант сифатида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Стартап лойиҳани ишлаб чиқиш босқичи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2027 йилдан бошлаб қуйидагиларда лаборатория ва ускуна (3D-принтер), рақамли инфратузилма, экспертлар, коворкинг зоналари, юридик хизматлар, тест полигонлари ва молиялаштириш инструментларига эга тадқиқот ва ишланма марказлари (R&D center) ташкил қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан — босқичма-босқич ёшлар технопаркларида ва олий таълим ташкилотларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан — Нурафшон шаҳрида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилаб қўйилсинки, синовдан ўтказиш учун саралаб олинган йилига 10 тагача истиқболли лойиҳаларга намунавий модель (MVP) яратиш харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ, 50 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги маблағларни қоплаб бериш учун қуйидагилар ҳисобидан «R&D» ваучер тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ёшлар технопаркларида ва олий таълим ташкилотларида — Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Рақамли технологиялар вазирлигида — «Рақамли стартаплар» дастури доирасидаги маблағлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда олий таълим ташкилотларининг 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 1-иловага мувофиқ олий таълим ташкилотларида «Олийгоҳлар — стартаплар генератори» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) олий таълим ташкилотларида IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) талабалар акселераторларида «стартап менежер» ва «стартап трекер» лавозимлари кўзда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг энг яхши бизнес ва стартап лойиҳаларини аниқлаш ва рағбатлантириш бўйича «Ёш тадбиркорлар» чемпионати ўтказилиши йўлга қўйилсин ҳамда унинг натижалари бўйича қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларнинг ҳар бирига Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўмгача инвестиция киритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш учун молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда харажатлари тўлаб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кенгаши чемпионат ғолибларини давлат мукофотлари, «Фаол тадбиркор» ва «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонларига тавсия этиш учун ваколатли органларга таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Стартап лойиҳани ишга тушириш босқичи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгилансинки, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб «Рақамли стартаплар» дастурида иштирок этувчи стартап лойиҳаларга IT-парк резиденти мақоми берилади ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган экспортнинг минимал кўрсаткичлари талабисиз тегишли имтиёз ва преференциялардан фойдаланишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Стартап экотизимининг ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа)да рўйхатдан ўтган стартап экотизими иштирокчиларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 1-иловага мувофиқ масъул ташкилотлар томонидан тегишли соҳаларга оид стартап лойиҳалар бўйича қуйидаги харажатлар қоплаб берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) тегишли йўналишлардаги ўқув курсларида ўқиш ва сертификат олиш ҳамда нуфузли акселерация ва инкубация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) патентлаш ҳамда интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан ёшлар стартап лойиҳалари бўйича қуйидагилар ажратилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) стартап студиялар, инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш учун йилига 20 тагача лойиҳага 1 йил имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга 5 миллиард сўмгача фоизсиз қарз (ссуда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) маҳаллий инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ бадал тўловлари учун ойма-ой ажратиладиган ва умумий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошмаган грант.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудларда бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида Стартаплар клуби ташкил этилсин ва уларга стартап ташаббускорлари билан ҳар ой учрашиш, давлат органлари билан юзага келган масалалари бўйича амалий кўмак кўрсатиш ҳамда ушбу ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектларини стартап лойиҳаларга бириктириш вазифалари юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили «Стартап экспо» кўргазмаси ўтказилиши йўлга қўйилсин ва унинг доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) тадбирларни Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказий банк, Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) стартап лойиҳалар ташаббускорларининг ғоялари ва маҳсулотлари инвесторлар, венчур жамғармалар, йирик корхоналар, давлат идоралари ва олий таълим ташкилотларига тақдимот қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Платформадаги муваффақиятли стартаплар реестрига киритилган лойиҳалар билан бюджет буюртмачилари ўртасида давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда олдиндан тўлов миқдори 500 миллион сўмгача бўлган харидлар бўйича 50 фоиз, 500 миллион сўмдан юқори бўлган харидлар бўйича 30 фоиз этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Стартап лойиҳани масштаблаштириш (экспорт қилиш) босқичи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Солиқ ва муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда солиқ хавфи паст бўлган Платформадаги муваффақиятли стартаплар реестридаги лойиҳаларга хорижий давлатларда корхоналар ташкил қилиш ва уларнинг устав фондини шакллантиришга (устав фондида иштирок этишга) ёки филиалларни айланма маблағлар билан тўлдиришга алоҳида қарорларсиз йилига 500 минг АҚШ долларигача маблағларни хорижий ҳисоб рақамларга ўтказишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказий банк, Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда хорижий давлатларда стартапларни ёки уларнинг филиалини ташкил қилган стартап лойиҳаларнинг рўйхатини тузсин ва Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йилда стартап лойиҳалар рўйхати асосида тегишли давлатлар ҳудудига кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокараларни амалга оширсин ва якунлари бўйича таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Тўрт босқичли стартап экотизимининг ташкилий чора-тадбирлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Рақамли технологиялар вазирлиги икки ой муддатда IT-парк ҳузурида мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ вазифаларни амалга оширадиган Молиявий консультация ва юридик ёрдам хизматини ташкил қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Молиявий консультация ва юридик ёрдам хизмати томонидан хизматлар стартап лойиҳаларга улар Платформада рўйхатдан ўтган санадан бошлаб 12 ойгача бўлган муддатда бепул кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) IT-паркка ушбу хизматларни кўрсатиш учун аутсорсинг ташкилотларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 3-иловага мувофиқ янгиланган таркибда тасдиқлансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) стартап экотизимининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш, стартап экотизимини ривожлантиришнинг йўналишларини, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI), стартап экотизими иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш тартибларини белгилаш ҳамда уларни амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»ни тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) стартап экотизими иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, стартапларни барча босқичларда қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) стартап лойиҳани амалга оширишда молиялаштириш, инфратузилма ва тартибга солиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, тизимли масалалар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) стартап экотизимида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиш мақсадида чораклик йиғилишлар ўтказиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Молиявий ресурслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Тўрт босқичли стартап экотизимини молиялаштириш учун 2026-2027 йилларда жами 160 миллион АҚШ доллари ва 130 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилсин, хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) технологиялар соҳасидаги стартап ва бизнес лойиҳалар учун Жаҳон банкидан жалб қилинадиган 100 миллион АҚШ доллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПҚ-320-сон қарорига мувофиқ «Фондлар фонди» ва «IT Park Ventures» венчур жамғармаларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2026-2027 йилларда ажратиладиган 50 миллион АҚШ доллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармасига ажратиладиган 10 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани ривожлантириш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар доирасида 30 миллиард сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) «UzVC» миллий венчур фондига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026-2027 йилларда тенг миқдорларда ажратиладиган 100 миллиард сўм.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Тўрт босқичли стартап экотизимини йўлга қўйиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 11 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-59-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стартап экотизимининг йўналишлари бўйича бириктирилган масъул ташкилотлар, олий таълим ташкилотлари ҳамда банклар рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Соҳа (йўналиш)

Масъул ташкилот

Олий таълим ташкилоти

Ҳамкорлик қилувчи банк

1.

Рақамли технологиялар, сунъий интеллект (IT, AI)

Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент ахборот технологиялари университети

АТ «Алоқабанк»

2.

Молиявий технологиялар (FinTech)

Марказий банк

Тошкент шаҳридаги Инха университети

«Ўзмиллийбанк» АЖ

3.

Тиббиёт (НealthTech)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тошкент давлат тиббиёт университети

«Микрокредитбанк» АТБ

4.

Фармацевтика

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Тошкент фармацевтика институти

«Асакабанк» АЖ

5.

Қишлоқ хўжалиги (agritech)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тошкент давлат аграр университети

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

6.

Сув хўжалиги (water tech)

Сув хўжалиги вазирлиги

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети

«Агробанк» АТБ

7.

Киберхавфсизлик

Ички ишлар вазирлиги

«Cyber university» давлат университети

АТ «Халқ банки»

8.

Таълим ва илм-фан

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

«Янги Ўзбекистон» университети

«Туронбанк» АТБ

9.

Энергия тежамкорлик

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

Тошкент шаҳридаги Амити университети

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IT-парк ҳузуридаги Молиявий консультация ва юридик ёрдам хизматининг асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Солиқ, молиявий операциялар ва бухгалтерия ҳисоби, инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида IT компаниялар ва стартап лойиҳаларни консультатив қўллаб-қувватлаш, шунингдек, имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш масалаларида услубий ёрдам кўрсатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. IT компаниялар ва стартап лойиҳалар манфаатларини ҳуқуқий таъминлаш ва ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, юридик маслаҳатлар бериш, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ягона дарча» тамойили бўйича юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш, банк ҳисобварақларини очиш, лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, шунингдек, давлат хизматларини олиш бўйича хизматлар кўрсатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари, Кенгаш раиси

Б.Б. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари

Т.А. Ишметов

Марказий банк раиси

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

И.Ю. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси

Лавозими бўйича

Инновацион ривожланиш агентлиги директори

Д.Г. Хашимов

«UzVC» миллий венчур фонди» масъулияти чекланган жамият бош директори

Т.Н. Хусанов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент бошлиғи, Кенгаш котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўрт босқичли стартап экотизимини йўлга қўйиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Стартап ғояларни шакллантириш босқичи

1.

Краудсорсинг тизимини жорий этиш

«Startupbase» ахборот тизимида краудсорсинг платформасини жорий этиш.

2026 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов)

2.

«Моҳирлик ва бизнес соати» тадбирларини ўтказиш

1. «Моҳирлик ва бизнес соати» тадбирлари ўтказиладиган таълим ташкилотлари рўйхатини белгилаш ва уни кенгайтириб бориш.

2026 йил май,

ҳар йили 1 майга қадар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Инновацион ривожланиш агентлиги

2. «Моҳирлик ва бизнес соати»нинг ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

3. «Моҳирлик ва бизнес соати» бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш ёки тегишли мутахассисларни жалб қилиш.

2026 йил август

4. Ўқувчилар ўртасида «Энг яхши стартап ғояси» танловни ўтказиш тартибини тасдиқлаш. Бунда туман даражасидаги ғолибларга — 5 миллион сўмгача, вилоят даражасида 10 миллион сўмгача миқдорда мукофот берилиши, уларнинг лойиҳаларига Ёшлар ишлари агентлиги ва IT-парк ҳамроҳлик қилиши кўзда тутилади.

2026 йил май

5. Давлат бюджети параметрларида ўқувчиларга кичик грантлар ажратиш учун зарур маблағларни кўзда тутиш.

2027 йилдан бошлаб ҳар йили

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

3.

«Энг инновацион ғоя» республика танловини ўтказиш

«Энг инновацион ғоя» республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда қуйидагиларни кўзда тутиш:

(а) танлов биринчи босқичда барча давлат олий таълим ташкилотларида олийгоҳ даражасида ўтказилади ва ғолибларга олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 100 миллион сўм грант берилади;

(б) республика босқичи 10 та йўналиш бўйича ўтказилади, мукофот жамғармаси Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 10 миллиард сўм этиб белгиланиб, ҳар бир йўналишга 1 миллиард сўмдан ажратилади;

(в) танлов ғолиблари хорижий давлатларга стажировкага ҳамда инкубация ва акселерация дастурларига юборилади.

2026 йил май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Инновацион ривожланиш агентлиги,

олий таълим ташкилотлари

4.

Идеатон ва хакатон танловларини ўтказиш

Танловни қуйидаги босқичларда ўтказиш:

(а) умумий ўрта ва касбий таълим ташкилотларининг юқори синф (босқич) ўқувчилари ўртасида идеатон танловларини ўтказиш;

(б) идеатон босқичидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар ўртасида хакатон танловини ўтказиш;

(в) республика финал босқичида сараланган энг яхши 200 та лойиҳа эгалари учун «Стартап оромгоҳи»ни ташкил этиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Каримова)

5.

Ёшларнинг стартап, бизнес ва креатив ғояларини шакллантириш ва лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган дастурларни йўлга қўйиш

1. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси ҳисобидан:

(а) қуйидаги дастурларни амалга ошириш:

стартап йўналишида — «Uz-Combinator» интенсив инкубация дастури;

бизнес ва тадбиркорлик йўналишида — «Business-Combinator»дастури;

креатив маҳсулотлар яратиш йўналишида — «Creative-Combinator» дастури;

(б) дастурлар доирасида ёшларни ўқитиш учун зарур шарт-шароит ва моддий техника билан таъминлаш;

(в) истиқболли ташаббусга эга ёшларни танлаб олиш ва ўқитиш ҳамда дастур иштирокчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули тўлаб бериш;

(г) заруратга кўра, бошқа соҳа ва йўналишларда ҳам «Combinator» дастурларини жорий этиш орқали ёшларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтириш.

2. Дастурларни муваффақиятли тугатган ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, шу жумладан, «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси ҳисобидан уларнинг лойиҳаларига улуш ва инвестиция киритиш орқали қўллаб-қувватлаш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев)

6.

Краудфандинг фаолиятини тартибга солиш

Краудфандинг фаолиятини тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

(а) краудфандинг тушунчаси (рақамли платформа орқали лойиҳаларни амалга ошириш учун жамоавий равишда пул маблағларини жалб этиш);

(б) краудфандинг асосий моделлари, иштирокчилар ва платформа операторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

2026 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Марказий банк (Ишметов)

7.

Ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳалари тақдимотини ўтказиш

«Yoshlar ventures» венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

(а) ёшлар томонидан ишлаб чиқилган стартап лойиҳаларнинг очиқ тақдимотини (pitch) ўтказиш ҳамда баҳолаш;

(б) истиқболли стартапларни танлаб олиш ва уларга венчур фондлар маблағлари ҳисобидан инвестиция киритиш;

(в) Ёшлар ишлари агентлиги биносида зарур қулайликларга эга тақдимотлар майдони (Pitch Arena) ташкил этиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Инновацион ривожланиш агентлиги

II. Стартап лойиҳани ишлаб чиқиш босқичи

8.

«Ёш тадбиркорлар» чемпионатини ташкил этиш

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши қарори билан «Ёш тадбиркорлар» чемпионатини ўтказиш тартибини тасдиқлаш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:

(а) Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасида Глобал тадбиркорлар лойиҳа офисини ташкил этиш;

(б) нуфузли халқаро стартап акселераторлари, инновация марказлари ва инвестиция тузилмалари (Startup Chile, НiCool Global Entrepreneurs Competition, Startup India, Plug and Play каби) ҳамда юқори малакали маҳаллий ва хорижий экспертлар (консультантлар) билан шартнома асосида ҳамкорлик қилиш;

(в) ёшларнинг энг яхши бизнес ва стартап лойиҳаларини аниқлаш ва рағбатлантириш тартибини тасдиқлаш;

(г) чемпионат ғолибларини нуфузли хорижий акселераторлар ва компанияларга амалиёт ўташ дастурларига юбориш.

2026 йил март

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

9.

Стартап ғояларни молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида «Бизнес-фаришталар» фаолиятини рағбатлантириш

Стартап лойиҳаларининг устав капиталига инвестиция маблағларини киритган инвесторлар («бизнес-фаришталар») ушбу улушни камида 3 йилдан кейин сотганда, сотишдан олинган даромад (фойда) суммасини солиқдан озод қилиш орқали стартапларга инвестиция киритишни рағбатлантириш механизмини жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш, натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2026 йил май

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)

10.

Стартап лойиҳанинг прототипини ишлаб чиқиш учун инфратузилма яратиш

1. Тадқиқот ва ишланма марказлари (R&D center) ташкил этиладиган Ёшлар технопарклари ва олий таълим ташкилотлари рўйхатини белгилаш.

2026 йил март

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Инновацион ривожланиш агентлиги

2. Синовдан ўтказиш учун саралаб олинган йилига 10 тагача истиқболли лойиҳаларга намунавий модель (MVP) яратиш харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 50 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги маблағларни қоплаб бериш учун тегишинча Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ва «Рақамли стартаплар» дастури ҳисобидан молиялаштириладиган «R&D» ваучер тақдим этиш тартибини тасдиқлаш.

2026 йил апрель

Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (Қўчқоров)

3. Олийгоҳлардаги лаборатория ва инкубация марказларидан мактаб ўқувчилари ҳам фойдаланадиган тизимни йўлга қўйиш.

2026 йил апрель

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов)

11.

Трекерлар тайёрлаш дастурини амалга ошириш

IT-парк ва унинг филиалларида стартапларга профессионал асосда кўмаклашувчи мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган Трекерлар тайёрлаш дастурини жорий этиш.

2026 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов)

12.

«Олийгоҳлар — стартаплар генератори» дастурини амалга ошириш

1. «Олийгоҳлар — стартаплар генератори» дастурини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш.

2026 йил май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

олий таълим ташкилотлари

2. Дастурда иштирок этадиган олий таълим ташкилотлари рўйхатини кенгайтириш бўйича таклиф киритиш.

2027 йил апрель

13.

Ёшларнинг стартап яратиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш

Ёшларга стартап яратиш бўйича билим ва кўникмаларни ўргатишга қаратилган бепул онлайн таълим платформасини ишга тушириш. Бунда:

(а) онлайн таълим платформасида таълим модуллари, интерактив дарслар, менторлик хизмати, инвесторлар билан боғланиш, онлайн ҳамжамият ва автоматлашган бизнес воситалари ва бошқа имкониятларни ишга тушириш;

(б) платформани яратиш ва сақлаш харажатларини «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.

2026 йил ноябрь

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев)

III. Стартапни ишга тушириш босқичи

14.

Стартап лойиҳаларнинг харажатларини қоплаб бериш

1. Стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган стартап ташаббускорларига мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ соҳалар бўйича харажатларни масъул ташкилотлар томонидан қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш.

2026 йил март

Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (Қўчқоров)

2. Ўқиш харажатлари қопланадиган ўқув курслари ҳамда нуфузли акселерация ва инкубация дастурлари рўйхатини белгилаш.

2026 йил март

15.

Рақамли технологиялар йўналишида миллий ва халқаро танловлар ўтказиш тартибини такомиллаштириш

Миллий стартап экотизимини янада бойитиш ва халқаро тажрибани жалб қилиш мақсадида қуйидагиларни кўзда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап» (President Tech Award) танлови умумий мукофот жамғармасини 1 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларига кўпайтириш. Бунда қўшимча ажратилаётган маблағлар эса грант шаклида эмас, балки инвестиция кўринишида тақдим этилишини кўзда тутиш;

(б) хорижий стартап лойиҳалар ва уларнинг таъсисчиларини Ўзбекистонга жалб этишни кўзда тутувчи умумий мукофот жамғармаси 5 миллион АҚШ доллари бўлган «Стартаплар макони» («Land of Startups)») янги халқаро танловини жорий этиш.

2026 йил апрель

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов)

16.

Ёшлар, ёш стартап ва бизнес вакилларининг тадбиркорлик салоҳиятини ошириш ва бозордаги фаол иштирокини таъминлаш

1. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес-форумлар, ўқув оромгоҳлари, маҳсулот ва хизматлар кўргазмалари, тажриба алмашиш дастурлари ҳамда танловлар ташкил этиш бўйича режа-графикни тасдиқлаш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили март ойида

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев)

2. Тасдиқланган режа-графикларга асосан чора-тадбирларни амалга ошириш.

2026 — 2030 йилларда

17.

Муваффақиятли амалга оширилган стартап лойиҳалар натижасида яратилган маҳсулотлар ва хизматларнинг давлат харидлари тизимида сотилишини йўлга қўйиш

Стартап экотизимининг ягона электрон платформасида муваффақиятли стартаплар реестридаги стартап лойиҳалар натижасида яратилган маҳсулот ва хизматлар бўйича давлат харидлари электрон тизимларида жойлаштирилган оферта ҳамда тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи саҳифани давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида яратиш.

2026 йил май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов)

18.

Стартаплар клубини ташкил этиш

1. Ҳудудларда бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари раҳбарлигида стартап лойиҳалар ҳамда ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектларидан иборат Стартаплар клубини ташкил қилиш.

2026 йил апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов)

2. Салоҳиятли стартап лойиҳаларга йирик тадбиркорлик субъектларини бириктириш амалиётини жорий қилиш.

Доимий

3. Стартаплар клубида стартаплар ҳамда масъул идоралар билан биргаликда доимий давра суҳбатлари ташкил қилиш.

Доимий

19.

«Стартап экспо» кўргазмасини ўтказиш

«Стартап экспо» кўргазмасини ташкил қилиш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил март

Савдо-саноат палатаси  (Ваҳобов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев)

IV. Стартапни масштаблаштириш (экспорт қилиш) босқичи ва ташкилий чора-тадбирлар

20.

Маҳаллий стартапларни халқаро миқёсда ривожлантириш

1. TechCrunch, AlchemistX, Кремний водийси резидентлиги дастури ҳамда «Silkroad Innovation Нub» каби етакчи глобал акселерация ва инкубация дастурлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Бунда:

(а) етакчи глобал акселерация ва инкубация дастурлари билан музокаралар ўтказиш ва ҳамкорлик ўрнатиш;

(б) хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга стартапларга халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этишига кўмаклашиш.

2. «Yoshlar ventures» венчур жамғармасининг АҚШнинг Кремний водийсида ўзбекистонлик ёшлар ва маҳаллий стартап асосчиларини халқаро бозордаги йирик компаниялар, инвестор ва акселераторлар билан тўғридан-тўғри боғлайдиган Стартап лойиҳалари офисини ташкил этиш.

2026 йил якунига қадар

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов)

21.

Стартап экотизимини мувофиқлаштириш

1. Стартап экотизими иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш тартибларини тасдиқлаш.

2026 йил март

Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (Қўчқоров)

2. Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишларини ўтказиб бориш.

Ҳар чоракда

22.

Стартап экотизимининг ягона электрон платформасини жорий этиш

«Startupbase» ахборот тизими негизида қуйидаги имкониятларга эга Стартап экотизимининг ягона электрон платформасини жорий этиш:

(а) стартап экотизими иштирокчилари, жумладан, соҳалар ва ҳудудлар кесимида стартап лойиҳалар, шундан, инвестиция олган стартаплар, муваффақиятли стартаплар, венчур фондлар, «бизнес-фаришталар», акселерация ва инкубация дастурларининг электрон реестрларини юритиш;

(б) стартап лойиҳаларини молиялаштирадиган ташкилотлар ҳамда улар томонидан молиялаштириш шартлари (term sheet);

(в) краудсорсинг электрон платформасини жорий қилиш.

2026 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Марказий банк (Ишметов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Худаяров),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Инновацион ривожланиш агентлиги

23.

Муваффақиятли стартаплар реестрини жорий этиш

Стартап экотизимининг ягона электрон платформасида муваффақиятли стартаплар реестрини юритиш тартибини тасдиқлаш.

2026 йил март

Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (Қўчқоров)

24.

Стартаплар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш

1. Стартап экотизими ривожланган хорижий давлатларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Президент Администрацияси ҳамда масъул вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳларнинг ташрифларини уюштириш.

2026 йил февраль — июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Марказий банк (Ишметов),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев)

2. Стартап экотизими иштирокчилари билан муҳокамалар ўтказиш ҳамда қонун лойиҳасининг концепцияси юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

3. Хорижий тажриба, стартап экотизими иштирокчилари таклифлари, амалдаги ҳолат ва қонунчилик базаси таҳлили асосида қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор идоралар билан келишиш:

(а) стартап экотизими иштирокчиларининг ҳуқуқий мақоми ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

(б) стартап экотизимини мувофиқлаштириш учун масъул орган, вазирлик ва идоралар вазифалари;

(в) стартап экотизими иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш чоралари ва инструментлари.

2027 йил март

4. Қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш, жумладан, давра суҳбатлари ташкил қилиш, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши муҳокамасига киритиш.

2027 йил апрель

5. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил июнь

25.

Тўрт босқичли стартап экотизимини молиялаштириш

Стартап лойиҳалар учун Жаҳон банкидан жалб қилинадиган кредит линиясини Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурининг ташқи давлат қарзи жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига киритиш чораларини кўриш.

2026 йил якунига қадар

Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

26.

Рақамли стартаплар дастурини такомиллаштириш

Рақамли стартаплар дастури иштирокчилари учун назарда тутилган қўллаб-қувватлаш механизмларини қўллаш тартибини белгиловчи низомларни мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (Қўчқоров)

27.

Муваффақиятли стартапларни тарғиб қилиш

Муваффақиятли стартаплар тўғрисида мақола ва видеороликлар тайёрлаш, уларни ҳар чоракда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш, шунингдек, стартап эгалари томонидан ўз маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш бўйича реалити шоуларни ташкил қилиш.

2026 йил апрелдан бошлаб доимий

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов),

ЎзМТРК (Джурабаев)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарорига 1-илованинг 2-банди «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г) молиялаштириш манбаидан қатъи назар, стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва/ёки қайта ишлашни кўзда тутувчи лойиҳалар (олтин изловчилар усулида қазиб олишдан ташқари, ҳамда ушбу Низомнинг 3-банди «б» кичик бандида кўрсатилган лойиҳалар бундан мустасно), шунингдек, қиймати 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга ошириладиган лойиҳалар. Бунда хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ва маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар (МТТБ), давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари ваколатли органларнинг тармоқ илмий-техник кенгашидан тегишли хулосалар олингандан сўнг улар бўйича тузилган битим шартлари асосида техник-технологик ва архитектура-қурилиш ечимлари ҳамда лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлиги ва молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги юзасидан экспертиза қилинади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 февралдаги «Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-87-сон қарорининг 9-банди «а» кичик бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) биринчи хатбошидаги «IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолиятини» сўзларидан кейин «алоҳида юридик шахс сифатида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда IT-парк дирекциясига хорижий мамлакатларда алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этилган ваколатхоналар (филиаллар) фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январга қадар ҳар бир ваколатхона (филиал)га йилига 500 минг АҚШ доллари эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат бериш».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а) қуйидаги талабларга мос келувчи стартап лойиҳалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолият давомийлиги — 5 йилгача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
календарь йилида жами даромади — 10 миллиард сўмдан ошмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамли технологияларга асосланган, юқори ўсиш ва хорижий бозорларга чиқиш салоҳияти бўлган бизнес моделга эга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 11-банд ҳамда 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-60-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 4-банд «20 нафар тадбиркордан» сўзларидан кейин «ва экспертлардан» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«11. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ёки стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган ёхуд бошқа венчур жамғармаларидан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 5 миллиард сўмгача инвестиция ажратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни (MVP) ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага — 500 миллион сўмгача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага — 2 миллиард сўмгача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага — 5 миллиард сўмгача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Жамғарма томонидан қуйидаги харажатларни қоплаш учун субсидия ажратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, менторлар ва тренерларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стартап лойиҳалар бўйича ўрнатилган тартибда тасдиқланган йўналишлардаги ўқув курсларида ўқиш ва сертификат олиш ҳамда нуфузли акселерация ва инкубация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
патентлаш ҳамда интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 12-банднинг учинчи хатбошиси «(консультантлар)ни» сўзидан кейин «ҳамда мутахассисларни» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) 1-илова қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини тизимли ривожлантириш, уларни йирик бизнес даражасигача олиб чиқиш, миллий брендларни халқаро бозорларга олиб чиқиш мақсадида «BIZCOMBINATOR» лойиҳасини амалга ошириш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш инструментлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Қўллаб-қувватлаш чораси

Тақдим этувчи ташкилот / молиялаштириш манбаи

Қўллаб-қувватлаш чораси тақдим этиладиган субъектлар

Фойдаланиш муддати

I. Кредитлар ажратиш*

1.

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик лойиҳаларига** тижорат банклари орқали Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 100 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш.

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, АТ «Алоқабанк», тижорат банклари / Жамғарма

1. Якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёш фуқаролар.

2. Деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган ёшлар.

3. Ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёш фуқаролар.

4. Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари.

2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача

Бунда лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача муддатга ажратилиши мумкин.

Ҳар 1 йилда сўндириш шарти билан 5 йилгача

2.

Жамғарма ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик лойиҳаларига тижорат банклари орқали Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 100 млн сўмдан юқори, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш.

1. Якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёш фуқаролар.

2. Деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган ёшлар.

3. Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари.

2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача

3.

Жамғарма ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик лойиҳаларига тижорат банклари орқали Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 500 млн сўмдан юқори, 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш.

1. Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

2. Яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни ишга жойлаштиришни назарда тутувчи лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатувчи кичик тадбиркорлик субъектлари.

2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача

4.

Жамғарма ресурслари ҳисобидан минитрактор, культиватор, агротехник тадбирларни амалга ошириш, маҳсулотларни саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ускуналарини харид қилиш ва суғориш тизимлари (қудуқлар бурғилаш) лойиҳалари учун қишлоқ хўжалиги кооперативларига тижорат банклари орқали Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш.

1.Аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғини ёшлар ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги кооперативлари.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-153-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизматлар кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативлари.

II. Компенсациялар тақдим этиш

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-193-сон Фармонида белгиланган тартиб ва шартлар асосида ажратиладиган кредитлар ва лизинглар бўйича компенсация тақдим этиш.

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-193-сон Фармонида белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари.

3 йилгача муддатга

III. Жамғарма томонидан қарз ажратиш*** ҳамда стартапларни молиявий қўллаб-қувватлаш

6.

Жамғарма томонидан унинг ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик фаолияти учун бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, шунингдек, бино ва иншоот, ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё, технология ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 минг бараваригача миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарз ажратиш.

Жамғарма

1. Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари.

2. Яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни (шу жумладан, «Ёшлар дафтари»га кирганларни) ишга жойлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари.

Бунда рўйхатнинг ушбу позициясида кўзда тутилган субъектлар:

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича камида «ББ» (61 — 75 балл) кўрсаткичга эга;

ажратиладиган маблағ қийматининг 125 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги мол-мулкни гаров таъминоти сифатида тақдим этган;

камида 12 ойдан ортиқ муддат давомида фаолият кўрсатаётган;

харид қилинадиган товар ва хизматлар қийматининг тўртдан бир қисми миқдорида Жамғарма даромадини қўшган ҳолда ажратиладиган жами қарз маблағларини тенг улушларда бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан келишувга эришилган бўлиши лозим.

Ҳукумат қарорига мувофиқ рўйхатнинг ушбу позициясида кўзда тутилган субъектларга нисбатан қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.

1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга

7.

Инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ёки стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган ёхуд бошқа венчур жамғармаларидан инвестиция жалб қилган:

истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни (MVP) ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага — 500 миллион сўмгача;

Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага — 2 миллиард сўмгача;

хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга стартап лойиҳага — 5 миллиард сўмгача инвестиция ажратилади.

Венчур жамғарма / Жамғарма

Стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси кейинчалик юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки таъсисчи ёш бўлган юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъекти.

-

8.

Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, менторлар ва тренерларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисмини, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб бериш.

Жамғарма

Стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

-

9.

Стартаплар бўйича ўрнатилган тартибда тасдиқланган йўналишлардаги ўқув курсларида ўқиш ва сертификат олиш ҳамда нуфузли акселерация ва инкубация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда тўлаб бериш.

Жамғарма

Стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Бунда йўналишлар рўйхати Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланади.

-

10.

Ёшлар технопарки ва олий таълим ташкилотларида Тадқиқот ва ишланма марказларида (R&D center) синовдан ўтказиш учун саралаб олинган истиқболли лойиҳаларга намунавий модель (MVP) яратиш харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 50 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги харажатлар учун маблағ ажратиш.

Жамғарма

Бунда ҳар йили саралаб олинган 10 тагача истиқболли лойиҳалар учун маблағ ажратилади.

-

11.

Стартап-студиялар, инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш учун 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга 5 миллиард сўмгача фоизсиз қарз (ссуда) ажратиш

Жамғарма

Юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари.

Бунда қарз (ссуда) стартап-студиялар, инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш бўйича режа Жамғарма кенгаши томонидан маъқулланганда ажратилади.

1 йиллик имтиёзли давр билан

5 йилгача муддатга

12.

Маҳаллий инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ бадал тўловлари учун ойма-ой жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоригача грант ажратиш.

Жамғарма

Стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Бунда тўловлар ойма-ой ажратилади.

-

13.

Ёшларнинг стартап лойиҳаларини патентлаш ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатларини қоплаб бериш.

Жамғарма

Ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига стартап лойиҳаларини патентлаш ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қоплаб берилади.

-

14.

«Ёш тадбиркорлар» чемпионатининг энг яхши 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларининг ҳар бирига 1 миллиард сўмгача инвестиция киритиш.

Венчур жамғарма / Жамғарма

Ўтказиш тартиби Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кенгаши томонидан тасдиқланадиган «Ёш тадбиркорлар» чемпионатининг энг яхши 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларига инвестиция киритилади.

-

15.

«Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш мақсадида молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг харажатларини тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда маблағ ажратиш.

Жамғарма

«Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича ғолиб ёки совриндор бўлган стартап ва бизнес лойиҳалари эгалари.

-

16.

Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган ва хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бизнес лойиҳаларга улуш киритиш ва 5 миллиард сўмгача инвестиция ажратиш.

Жамғарма

Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари.

-

17.

Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз қарз (ссуда) ажратиш.

Жамғарма

1. Қарз ажратишда қуйидаги талаблар белгиланади:

якка тартибдаги тадбиркор бўлган ёш фуқаро ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг ёш таъсисчиси хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига икки йилдан ошмаган бўлиши;

қарз олувчи субъектлар билан Жамғарма ижро этувчи органи ўртасида аффилланганлик ҳолати бўлмаслиги.

2. Қарз қуйидаги субъектларга ажратилади:

якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга;

устав фонди (устав капитали)нинг камида 50 фоизи қарз ажратилиши вақтида ёш бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига (фуқароларига) тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига.

6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1 — 4-бандлардаги инструментлар бўйича ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганда ушбу маблағларга нисбатан тижорий фоиз ставкалари татбиқ этилади ва тижорат банки томонидан муддатидан олдин тадбиркорлик субъектидан ундириш чоралари кўрилади. Бунда мазкур шартлар кредит шартномасида назарда тутилади ва кредит бўйича фоиз тўловлари тўланганлиги ҳолатидан қатъи назар тижорий фоиз ставкалари асосида қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Тадбиркорлик лойиҳаси — саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек, замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*** Жамғарма томонидан унинг ресурслари ҳисобидан қарз ажратиш 2025-2026 йилларда тажриба-синов тариқасида амалга оширилади ҳамда уни молиялаштириш учун 30 млрд сўм йўналтирилади. Мазкур инструмент орқали лойиҳаларни молиялаштириш алоҳида ҳисоб-варақ орқали амалга оширилиб, ундан қайтган маблағлар белгиланган тартибга мувофиқ янги лойиҳаларга ажратилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 9-банднинг «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«91. «Рақамли стартаплар» дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳаларга ушбу низомнинг 9-бандида белгиланган талабларсиз Технопарк резиденти мақоми тўғридан-тўғри берилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда «Рақамли стартаплар» дастури иштирокчиси бўлиш орқали резидент бўлган стартап лойиҳаларга жами даромадидан ўтказиладиган ажратмалар миқдори қатъий бир фоиз этиб белгиланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида хорижий тилларни ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошмаслигини таъминлаши шарт»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим хизмати доирасида хорижий тилларни ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошганда»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Рақамли стартаплар» дастури иштирокчиси мақоми бекор қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Низомга 2-иловада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«17. Ахборот технологиялари соҳасида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали таълим бериш ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошмаган ҳолда ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим доирасида хорижий тилларни ўқитиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолияти»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 24 — 29-бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«24. Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини (бизнес-жараёнлари аутсорсинги) экспорт қилиш фаолияти доирасида, ушбу хизматдан йиллик умумий даромадининг 40 фоизидан ошмаган ҳолда, бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали билим жараёнлари аутсорсинги (Knowledge Proccess Outsourcing) хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Маълумотларни сақлаш ва ишлов бериш қурилмалари учун инфратузилмани ижарага бериш (co-location) хизматини кўрсатиш ва маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти (R&D).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Аэрокосмик технологиялар фаолияти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. «Рақамли стартаплар» дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)