1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
1. | Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини ташкил этиш. | 1. Жамғарма фаолиятини йўлга қўйиш, жумладан тузилмаси ва уставини тасдиқлаш. 2. Жамғармани замонавий талабларни инобатга олган ҳолда зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширадиган ва профессионал даражада бажарадиган малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўриш. | 2025 йил февраль | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини Жамғарма ҳисобига ўтказиш. | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги | ||||
2. | Жамғарма кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш. | Бизнес лойиҳаларни саралаш ва молиявий қўллаб-қувватлашга тавсия қилиш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолашни ташкил этиш учун юқори натижаларга эришган ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган 20 нафар тадбиркордан иборат таркибда жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Жамғарма кенгашини (кейинги ўринларда — Кенгаш) тузиш. Бунда: Кенгаш аъзолари таркибини, шу жумладан улар сонининг камида 30 фоизини ёш тадбиркорлар орасидан шакллантириш; шакллантирилган Кенгаш аъзолари таркибини Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан тасдиқлаш; Кенгаш аъзолари орасидан Жамғарма директорини уларнинг умумий овозлари сонининг камида тўртдан уч қисмидан иборат малакали кўпчилик овози билан аниқлаш ҳамда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинлаш. | 2025 йил февраль | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси |
3. | Жамғарма фаолиятини тартибга солувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини тартибга солувчи, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби; Жамғарма маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби. 2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил март | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Жамғарма, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | ||||
4. | Ёшлар тадбиркорлигини ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг Жамғарма томонидан қарз ажратиш ҳамда стартап лойиҳалар харажатларини қоплаб бериш инструментлари бўйича тартибни белгилаш. | 1. Ёшлар тадбиркорлигини ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш инструментларидан Жамғарма томонидан унинг ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик фаолияти учун танланган бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун қарз ажратиш ҳамда стартап лойиҳалар харажатларини қоплаб бериш инструментлари бўйича, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: товар, иш ва хизматлар етказиб бериш (хизмат кўрсатилганлиги) учун қарз маблағларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўтказиш тартиби; қарз маблағларини ажратиш билан шуғулланувчи профессионал ташкилотлар (банклар каби) тажрибасини ўрганган ҳолда қарз маблағлари ажратилиши мумкин бўлган ҳамда қарз маблағлари ажратилмайдиган (шу жумладан, аффилланганлик хусусиятига эга алоқалари мавжуд бўлган) ҳолатларни белгилаш; ажратилган қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ҳолатини мониторинг қилиб бориш; лойиҳаларга ажратилган қарз маблағларининг ўз вақтида қайтарилишини ўрганиб бориш; молиялаштирилган лойиҳалар бўйича маблағларнинг қайтарилмаслиги хатарлари юқори деб топиладиган ҳолатларни белгилаш, бундай ҳолатларда ушбу инструмент бўйича янги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиш; тегишли бизнес лойиҳа учун ажратилган қарз маблағларининг қайтарилмаслиги хавфи юқори деб топиладиган ҳолатларни белгилаш, бундай ҳолатларда молиялаштиришни тўхтатиш; стартап лойиҳалар харажатларини қоплаб бериш. 2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил март | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Жамғарма, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | ||||
5. | Ёшлар тадбиркорлиги лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши ҳамда ривожланишига кўмаклашиш. | 1. Юқори қўшилган қиймат яратувчи ёшлар тадбиркорлиги лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғармага таклифлар киритиб бориш. 2. Жамғарма томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилган бизнес лойиҳалар амалга оширилиши ва ривожланишига кўмаклашиш. | Доимий | - | Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
6. | Қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш. | 1. Дастлабки босқичда белгиланган 26 та туманда қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларини аниқлаш. | 2025 йил март | - | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. Қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларини белгиланган инструментлар асосида қўллаб-қувватлаш. | Доимий | Жамғарма | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари | ||
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан мева-сабзавот экспортига кенг жалб этиш мақсадида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшларни экспорт амалиёти бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитиш. | Ёшлар ишлари агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги | ||||
4. Мева-сабзавот экспорти амалиёти бўйича ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларни тўлов асосида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида тузилган марказий экспорт штаби ва экспортчи корхоналар фаолиятига жалб қилиш, заруратга кўра уларнинг республика ҳудудлари ва хорижга чиқиш ҳамда яшаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш. | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги | |||
7. | Магистрал, ички йўллар бўйида ва жамоат жойларида (шу жумладан, сайилгоҳлар, туристик масканлар, гастрономик ва ижод кўчаларида) камида 1 мингта савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида магистрал, ички йўллар бўйида ва жамоат жойларида (шу жумладан, сайилгоҳлар, туристик масканлар, гастрономик ва ижод кўчаларида) камида 1 мингта савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни аниқлаш. | 2025 йил давомида | Жамғарма | Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини жойлаштириш схемасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил февраль | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Солиқ қўмитаси, Туризм қўмитаси, Кадастр агентлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси | ||
3. Магистрал, ички йўллар бўйида ва жамоат жойларида 1 мингта савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, шу жумладан кўчма савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун ер майдонларини онлайн аукцион савдоларига чиқариш. | 2025 йил март | - | |||
4. Электрон онлайн аукцион савдолари орқали магистрал ва ички йўллар бўйидан, жамоат жойлари ва кўчалардан талабгорларга савдо ва хизмат кўрсатиш учун ер майдонларини ажратиш. | 2025 йил давомида | - | |||
5. Белгиланган қўллаб-қувватлаш инструментлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида магистрал, ички йўллар бўйида ва жамоат жойларида (шу жумладан, сайилгоҳлар, туристик масканлар, гастрономик ва ижод кўчаларида) ташкил этиладиган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш. | Жамғарма | Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |||
8. | Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган, бўш турган ер майдонларида, шу жумладан, соҳил ва каналлар бўйида тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини жойлаштириш орқали хизмат кўрсатиш, савдо-кўнгилочар ва дам олиш масканларини ташкил этиш. | 1. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган, бўш турган ер майдонларида, шу жумладан, соҳил ва каналлар бўйида зарур инфратузилмани яратиш. | 2025 йил давомида | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Ушбу ҳудудларда тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини жойлаштириш орқали хизмат кўрсатиш, савдо-кўнгилочар ва дам олиш масканларини ташкил этишга кўмаклашиш. | - | ||||
3. Тадбиркорлик субъектларини белгиланган тартибга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш. | Жамғарма | Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | |||
9. | Жамғарма ресурслари ҳисобидан ажратилган маблағлар юзасидан ҳисоботларни эълон қилиб бориш. | 1. Жамғарма ресурслари ҳисобидан ажратилган маблағлар юзасидан ҳисоботлар, шу жумладан қўллаб-қувватлаш инструментлари ва лойиҳалар кесимида ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни Ёшлар ишлари агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш. | Ҳар чоракда | - | Жамғарма, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. Агентликнинг расмий веб-сайтида Жамғарма томонидан молиявий ҳисоботлар ўз вақтида ҳамда тўлиқ эълон қилиб борилишини назорат қилиш. | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги | ||||
10. | Илғор хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда замонавий касблар дастурларини халқаро стандартларга мослаштириш. | 1. Илғор хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда замонавий касблар рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил февраль | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси |
2. Ушбу рўйхатдаги касбларнинг ўқув дастурларини халқаро стандартларга мослаштириш чораларини кўриш. | Режа-графикка мувофиқ | ||||
11. | Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш. | 1. Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш марказини ташкил этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш. 2. Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиш. | 2025 йил май | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
12. | Ёшлар тадбиркорлигини ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш инструментларини такомиллаштириш. | 1. Ёшлар тадбиркорлигини ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш инструментлари асосида молиялаштириш самарадорлигини таҳлил қилиш. 2. Таҳлиллар натижалари юзасидан қўллаб-қувватлаш инструментларини такомиллаштириш, шу жумладан мавжудларини қайта кўриб чиқиш ва янги инструментларни жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | 2025 йил декабрь | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Жамғарма, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
13. | Жамғармага ер майдонлари ажратиш орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш. | Жамғармага доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдонларини ажратиш орқали келгусида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | 2025 йил апрель | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
14. | Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганишга қаратилган илмий-тадқиқотлар ўтказиш. | Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганишга қаратилган социологик ва илмий-амалий тадқиқот ўтказиш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича Жамғармага таклифлар киритиб бориш. | 2025 йил давомида | - | Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти |
15. | Венчур жамғарма томонидан ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштириш тартибини белгилаш. | 1. Венчур жамғарма томонидан ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштиришнинг, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: инкубация ёки акселерация дастурларини тан олиш мезонларини белгилаш; стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларни аниқлаш тартиби. 2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш. | 2025 йил март | - | Ёшлар ишлари агентлиги, Жамғарма, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил апрель | ||||
16. | Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғояни реализация қилиш учун ғоя эгалари ва салоҳиятли инвестор тадбиркорларни ўзаро бирлаштирувчи дастурни амалга ошириш. | Дастур иштирокчиларини рўйхатга олиш, янгиликларни ёритиб бориш, молиявий кўмак олиш учун мурожаат қилиш (ариза юбориш), стартап ғоя эгаларига салоҳиятли инвестор тадбиркорларни топиш ҳамда ушбу дастур фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ бошқа маълумотларни жойлаштиришга мўлжалланган махсус платформани ишга тушириш. | 2025 йил декабрь | Жамғарма | Жамғарма, Ёшлар ишлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
3-ИЛОВА
Т/р | Қўллаб-қувватлаш чораси | Тақдим этувчи ташкилот / молиялаштириш манбаи | Қўллаб-қувватлаш чораси тақдим этиладиган субъектлар | Фойдаланиш муддати |
I. Кредитлар ажратиш* | ||||
1. | Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик лойиҳаларига** тижорат банклари орқали Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 100 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш. | «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, АТ «Алоқабанк», тижорат банклари / Жамғарма | 1. Якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёш фуқаролар. 2. Деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган ёшлар. 3. Ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёш фуқаролар. 4. Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари. | 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача |
Бунда лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача муддатга ажратилиши мумкин. | Ҳар 1 йилда сўндириш шарти билан 5 йилгача | |||
2. | Жамғарма ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик лойиҳаларига тижорат банклари орқали Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 100 млн сўмдан юқори, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш. | 1. Якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёш фуқаролар. 2. Деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган ёшлар. 3. Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари. | 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача | |
3. | Жамғарма ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик лойиҳаларига тижорат банклари орқали Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 500 млн сўмдан юқори, 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш. | 1. Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар. 2. Яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни ишга жойлаштиришни назарда тутувчи лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатувчи кичик тадбиркорлик субъектлари. | 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача | |
4. | Жамғарма ресурслари ҳисобидан минитрактор, культиватор, агротехник тадбирларни амалга ошириш, маҳсулотларни саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ускуналарини харид қилиш ва суғориш тизимлари (қудуқлар бурғилаш) лойиҳалари учун қишлоқ хўжалиги кооперативларига тижорат банклари орқали Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш. | 1.Аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғини ёшлар ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги кооперативлари. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-153-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизматлар кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативлари. | ||
II. Компенсациялар тақдим этиш | ||||
5. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-193-сон Фармонида белгиланган тартиб ва шартлар асосида ажратиладиган кредитлар ва лизинглар бўйича компенсация тақдим этиш. | «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-193-сон Фармонида белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари. | 3 йилгача муддатга |
III. Жамғарма томонидан қарз ажратиш*** ҳамда стартапларни молиявий қўллаб-қувватлаш | ||||
6. | Жамғарма томонидан унинг ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик фаолияти учун бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, шунингдек, бино ва иншоот, ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё, технология ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 минг бараваригача миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарз ажратиш. | Жамғарма | 1. Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари. 2. Яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни (шу жумладан, «Ёшлар дафтари»га кирганларни) ишга жойлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари. Бунда рўйхатнинг ушбу позициясида кўзда тутилган субъектлар: Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича камида «ББ» (61 — 75 балл) кўрсаткичга эга; ажратиладиган маблағ қийматининг 125 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги мол-мулкни гаров таъминоти сифатида тақдим этган; камида 12 ойдан ортиқ муддат давомида фаолият кўрсатаётган; харид қилинадиган товар ва хизматлар қийматининг тўртдан бир қисми миқдорида Жамғарма даромадини қўшган ҳолда ажратиладиган жами қарз маблағларини тенг улушларда бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан келишувга эришилган бўлиши лозим. Ҳукумат қарорига мувофиқ рўйхатнинг ушбу позициясида кўзда тутилган субъектларга нисбатан қўшимча талаблар белгиланиши мумкин. | 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга |
7. | Инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ёки стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган ёхуд бошқа венчур жамғармаларидан инвестиция жалб қилган: истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни (MVP) ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага — 500 миллион сўмгача; Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага — 2 миллиард сўмгача; хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга стартап лойиҳага — 5 миллиард сўмгача инвестиция ажратилади. | Венчур жамғарма / Жамғарма | Стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси кейинчалик юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки таъсисчи ёш бўлган юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъекти. | - |
8. | Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, менторлар ва тренерларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисмини, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб бериш. | Жамғарма | Стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси. | - |
9. | Стартаплар бўйича ўрнатилган тартибда тасдиқланган йўналишлардаги ўқув курсларида ўқиш ва сертификат олиш ҳамда нуфузли акселерация ва инкубация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда тўлаб бериш. | Жамғарма | Стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Бунда йўналишлар рўйхати Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланади. | - |
10. | Ёшлар технопарки ва олий таълим ташкилотларида Тадқиқот ва ишланма марказларида (R&D center) синовдан ўтказиш учун саралаб олинган истиқболли лойиҳаларга намунавий модель (MVP) яратиш харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 50 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги харажатлар учун маблағ ажратиш. | Жамғарма | Бунда ҳар йили саралаб олинган 10 тагача истиқболли лойиҳалар учун маблағ ажратилади. | - |
11. | Стартап-студиялар, инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш учун 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга 5 миллиард сўмгача фоизсиз қарз (ссуда) ажратиш | Жамғарма | Юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари. Бунда қарз (ссуда) стартап-студиялар, инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш бўйича режа Жамғарма кенгаши томонидан маъқулланганда ажратилади. | 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга |
12. | Маҳаллий инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ бадал тўловлари учун ойма-ой жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоригача грант ажратиш. | Жамғарма | Стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Бунда тўловлар ойма-ой ажратилади. | - |
13. | Ёшларнинг стартап лойиҳаларини патентлаш ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатларини қоплаб бериш. | Жамғарма | Ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига стартап лойиҳаларини патентлаш ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қоплаб берилади. | - |
14. | «Ёш тадбиркорлар» чемпионатининг энг яхши 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларининг ҳар бирига 1 миллиард сўмгача инвестиция киритиш. | Венчур жамғарма / Жамғарма | Ўтказиш тартиби Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кенгаши томонидан тасдиқланадиган «Ёш тадбиркорлар» чемпионатининг энг яхши 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларига инвестиция киритилади. | - |
15. | «Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш мақсадида молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг харажатларини тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда маблағ ажратиш. | Жамғарма | «Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича ғолиб ёки совриндор бўлган стартап ва бизнес лойиҳалари эгалари. | - |
16. | Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган ва хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бизнес лойиҳаларга улуш киритиш ва 5 миллиард сўмгача инвестиция ажратиш. | Жамғарма | Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари. | - |
17. | Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз қарз (ссуда) ажратиш. | Жамғарма | 1. Қарз ажратишда қуйидаги талаблар белгиланади: якка тартибдаги тадбиркор бўлган ёш фуқаро ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг ёш таъсисчиси хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига икки йилдан ошмаган бўлиши; қарз олувчи субъектлар билан Жамғарма ижро этувчи органи ўртасида аффилланганлик ҳолати бўлмаслиги. 2. Қарз қуйидаги субъектларга ажратилади: якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга; устав фонди (устав капитали)нинг камида 50 фоизи қарз ажратилиши вақтида ёш бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига (фуқароларига) тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига. | 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга |
4-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Ер участкаси жойлашган туман (шаҳар) номи | Объект номи | Ер участкаси майдони (гектар) |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | Нукус шаҳри | «Дўстлик» канали бўйи | 23,5 |
2. | Андижон вилояти | Андижон шаҳри | «Нодирабегим» истироҳат боғи кўли бўйи | 8,1 |
3. | Бухоро вилояти | Жондор тумани | Зарафшон дарёси бўйи | 4,2 |
4. | Жиззах вилояти | Жиззах шаҳри | Сангзор канали бўйи | 5,5 |
5. | Қашқадарё вилояти | Қарши шаҳри | Айрум канали бўйи | 0,5 |
6. | Навоий вилояти | Навбаҳор тумани | Зарафшон канали бўйи | 10,0 |
7. | Наманган вилояти | Чортоқ тумани | Катта Наманган канали бўйи | 1,0 |
8. | Самарқанд вилояти | Ургут тумани | Ўрамас канали бўйи | 23,0 |
Нарпай тумани | Нарпай канали бўйи | 1,6 | ||
9. | Сирдарё вилояти | Гулистон шаҳри | «Дўстлик» канали бўйи | 2,0 |
10. | Сурхондарё вилояти | Денов тумани | Қизилсув дарёси бўйи | 14,0 |
11. | Тошкент вилояти | Қибрай тумани | Ёшлар сайилгоҳи | 0,6 |
12. | Фарғона вилояти | Фарғона шаҳри | Янги Ўзбекистон массивидаги экошаҳар ҳудуди | 0,15 |
13. | Хоразм вилояти | Урганч шаҳри | Шовот канали бўйи | 4,8 |
5-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Туман номи |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | Кегейли тумани |
Амударё тумани | ||
2. | Андижон вилояти | Асака тумани |
Балиқчи тумани | ||
3. | Бухоро вилояти | Ғиждувон тумани |
Жондор тумани | ||
4. | Жиззах вилояти | Шароф Рашидов тумани |
Зарбдор тумани | ||
5. | Қашқадарё вилояти | Қарши тумани |
Ғузор тумани | ||
6. | Навоий вилояти | Навбаҳор тумани |
Қизилтепа тумани | ||
7. | Наманган вилояти | Янгиқўрғон тумани |
Норин тумани | ||
8. | Самарқанд вилояти | Жомбой тумани |
Ургут тумани | ||
9. | Сирдарё вилояти | Сайхунобод тумани |
Сардоба тумани | ||
10. | Сурхондарё вилояти | Олтинсой тумани |
Ангор тумани | ||
11. | Тошкент вилояти | Қуйи Чирчиқ тумани |
Бўка тумани | ||
12. | Фарғона вилояти | Фарғона тумани |
Ёзёвон тумани | ||
13. | Хоразм вилояти | Боғот тумани |
Гурлан тумани |