Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг
қарори
«Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3154-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон «Божхона соҳасидаги айрим тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2026 йил 8 февралдан эътиборан кучга киради.
Раис А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 декабрь,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025 йил 29 декабрдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-7-сон «Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3154, 2019 йил 19 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3154/2972-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 9 сентябрдаги 01-02/12-44-сон «Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3154-1, 2020 йил 13 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 10/20/3154-1/1380-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 16 мартдаги 12/05-22-00569-сон «Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3154-2, 2022 йил 25 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 10/22/3154-2/0239-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруққа (рўйхат рақами 3447, 2023 йил 14 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон) илованинг 6-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3154-3/0038-сон)