Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3154-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025 йил 29 декабрдаги 1-сонли ««Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3154-3, 09.01.2026 й.) асосан 2026 йил 8 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-7-сон қарори (рўйхат рақами 3154, 2019 йил 19 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3154/2972-сон) билан тасдиқланган Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарор 2022 йил 3 майдан кучга киради.
Раис А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 март,
12/05-22-00569-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. ДЖАСИМОВ
2022 йил 28 февраль
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 16 мартдаги 12/05-22-00569-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
1. 4-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тирик ҳайвонлар ва тез бузиладиган товарлар биринчи навбатда божхона кўригидан ўтказилади.».
2. 22-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 мартдаги 145-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида товарларнинг намуна ва синамаларини тасарруф этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.».
3. Мазкур қўшимча ва ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 10/22/3154-2/0239-сон)