ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУғИ
МАЪЛУМОТЛАРНИ УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН ИНТЕРНЕТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 5 октябрда 1417-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 21 майдаги 173-сонли «Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3038, 10.07.2018 й.) асосан 2018 йил 12 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, маълумотларни узатиш тармоғи операторлари, Интернет хизмати провайдерлари ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида, буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганидан ўн кун муддат ўтгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилсин.
Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 август,
285-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 441-модда)