1-ИЛОВА
1. | Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири, комиссия раҳбари |
2. | Ш.А. Каримов | — | мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари |
3. | С.Б. Раджабов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари |
4. | Р.О. Каримжонов | — | рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари |
5. | Э.Ш. Қурбонов | — | рақамли технологиялар вазирлиги бўлим бошлиғи |
6. | Н.О. Барноев | — | IT-таълим уюшмаси раиси |
7. | А.К. Эшанкулов | — | «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ директори, комиссия котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Молиялаштириш манбаи | Ижрочилар |
1. | «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танловни ўтказиш тартибини тасдиқлаш. | Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил январ | - | Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. | «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини кенг жорий қилиш. | 1. Ҳудудлар кесимида лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш. Бунда, 2025 йилда 100 минг нафар, 2026 йилда 500 минг нафар ва 2035 йилгача 5 миллион нафар ёшларни ўқитишни назарда тутиш. | 2026 йил январь | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Ёшларни халқаро таълим платформаларининг курсларида ўқишга жалб этишни ташкил этиш. | 2026 йилдан бошлаб | ||||
3. | «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишни ташкил этиш ва ёшларни жалб этиш. | 1. Лойиҳани тарғиб қилувчи материаллар ва видеороликларни ишлаб чиқиш. 2. Оммавий ахборот воситалари, мактаб ва олий таълим ташкилотларида лойиҳани тарғибот қилиш. | 2026 йилдан бошлаб | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
4. | Халқаро онлайн таълим ташкилотларининг курсларини ўзбек тилига таржима қилиш. | 1. Халқаро онлайн таълим ташкилотлари ва/ёки уларнинг Ўзбекистондаги расмий ҳамкорлари билан музокаралар ўтказиш. | 2026 йил март | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги, «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ |
2. Ўзбек тилига таржима қилинадиган ўқув курслар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил май | ||||
3. Ўқув курсларни ўзбек тилига таржима қилиш. | 2026-2027 йиллар | ||||
5. | «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида тақдим этиладиган онлайн ўқув курслари сонини кўпайтириш. | 1. Замонавий онлайн ўқув курслар сонини кўпайтириш мақсадида ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш. | 2026 йил март | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги, «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ |
2. Белгиланган тартибда ўқув курсларини сотиб олиш бўйича харид жараёнларини ташкил этиш. | 2026 йил май | ||||
3. Ўқув курсларини лойиҳанинг расмий веб-сайтида эълон қилиш. | 2026-2027 йиллар | ||||
6. | «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси иштирокчиларини рағбатлантириш. | 1. Тақдирлаш маросими харажатлари сметасини ишлаб чиқиш. 2. Харажатлар сметаси асосида харид жараёнларини ташкил этиш. Бунда, харидлар «Сунъий интеллект альянси» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилади. | Ҳар йили 1 ноябрга қадар | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, «Сунъий интеллект альянси» нодавлат нотижорат ташкилоти |
3. Тантанали равишда тақдирлаш маросимини ташкил этиш ҳамда лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган иштирокчиларни (ёшлар, ўқитувчилар ва таълим ташкилотлари) пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан, 100 нафар ўқитувчини 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти, 10 нафар ўқитувчи учун хориж саёҳатига йўлланма, 500 нафар ёшларни ноутбук ва 500 нафар ёшларни қимматбаҳо совғалар (планшет, ақлли соат ва бошқа замонавий технологик қурилмалар, китоб олиш учун ваучер, таълим платформаларида ўқиш учун лицензия ва бошқалар), 3 та олийгоҳга пул мукофоти ҳамда 2 та мактабни «Президент совғаси» — электромобиль билан тақдирлаш. | 2025 — 2030 йилларда | ||||
7. | «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси иштирокчиларини мониторинг қилиб бориш. | Лойиҳа иштирокчиларини махсус ахборот тизими орқали мониторинг қилиб боришни ташкил этиш. Бунда иштирокчиларнинг қайси таълим ташкилотларида ўқишлари ҳамда уларнинг бандлигини мониторинг қилиш имкониятини яратиш. | 2026 йил июль | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига беғараз асосда ажратилган маблағлар, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги, «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ |
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Молиялаштириш манбаи | Ижрочилар |
1. | «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган махсус гуруҳларни таълим жараёнлари учун зарур бино ва техник воситалар билан таъминлаш. Бунда, махсус гуруҳлар ажратилган биноларга бепул жойлаштирилади. | 1. Биноларни сақлаш ҳамда белгиланган тартибда алоқа ва коммунал хизматлар билан таъминлаш. 2. Техник талаблар ва топшириқларни ишлаб чиқиш. 3. Харид жараёнларини учун харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 4. Белгиланган тартибда харид жараёнларини амалга ошириш. | 2026 йилдан бошлаб | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, ташаббускор тадбиркорлар, ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ |
2. | «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси асосида ўқитиш йўлга қўйиладиган махсус гуруҳларга иқтидорли ёшларни жалб қилиш. | 1. Махсус гуруҳлар сиғимини (қувватини) аниқлаш ва тасдиқлаш. | 2026 йил март | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, ташаббускор тадбиркорлар, ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ |
2. Режа-график асосида махсус гуруҳларга умумтаълим мактабларининг 8-синф ўқувчилари орасидан иқтидорли ёшларни саралаб бориш. | Режа-график асосида | ||||
3. | Рақамли технологиялар ва хорижий тиллар бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга менторларни жалб қилиш. | 1. Махсус гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, менторларни жалб қилиш. 2. Менторларни таълим жараёнига тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб бориш. 3. Белгиланган тартибда менторларнинг хизматига ҳақ тўлаш: ҳар бир ўқувчи учун ахборот технологиялари бўйича таълим берувчи менторларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,3 бараваригача; хорижий тил бўйича таълим берувчи менторларга эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,2 бараваригача. | Режа-график асосида | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, ташаббускор тадбиркорлар, ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ |
4. | Махсус гуруҳлардаги ўқувчи ва менторларни замонавий адабиётлар ҳамда материаллар билан таъминлаш. | 1. Рақамли технологиялар ва хорижий тиллар бўйича замонавий ўқув адабиётлари ва рақамли контентлар рўйхатини ҳамда харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 2. Белгиланган тартибда харид жараёнларини амалга ошириш. | 2026 йилдан бошлаб | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, ташаббускор тадбиркорлар, ҳомийлик маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» ДМ |
4-ИЛОВА