17.02.2024 йилдаги 95-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.02.2024 йилдаги 95-сон
Дата вступления в силу
19.02.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, рақамли технологиялар соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг хорижий тилларни билиш кўникмаларини ошириш ва рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сон қарорининг 1-бандида халқаро IT-сертификатларга эга бўлган ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби ва инглиз тилида B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг мазкур сертификатни олиш харажатлари ушбу Регламентга 2-иловада назарда тутилган инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатлар рўйхатига мувофиқ тўлиқ қоплаб берилади.
12. Ариза берувчи мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
13. Ариза берувчидан ушбу Регламентнинг 12-бандида кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи (ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг ота-онаси ёки қонуний вакили) ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтиб сўровномани тўлдиради ва юборади.

Халқаро IT-сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида

2-босқич

«Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ишчи орган)

1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатни верификациядан ўтказади.

1. Ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида.

2. Халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаганда, ушбу сертификатларни тақдим қилган ташкилотга сертификатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш юзасидан сўров юборади.

2. Ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 30 календарь куни мобайнида.

3. Ариза берувчининг ҳужжатларини умумлаштириб, халқаро IT-сертификат олиш харажатларини қоплаб бериш юзасидан таклифларни ваколатли органга келишиш учун киритади.

3. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида.

4. Халқаро IT-сертификат ва/ёки инглиз тили бўйича сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бу ҳақида ариза берувчига ЯИДХП орқали хабар юборади.

4. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида.

3-босқич

Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган)

Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни келишиб беради.

Таклифлар киритилгандан кейин ўн иш куни мобайнида

4-босқич

Ишчи орган

Ариза берувчи кўрсатган ҳисобвараққа тегишли пул маблағларини йўналтиради ва бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП орқали хабар юборади.

Таклифлар ваколатли орган билан келишилгандан кейин беш иш куни мобайнида

1.

Ким томонидан тўлдирилмоқда

Ариза берувчининг ота-онаси ёки қонуний вакили (агар фуқаро 16 ёшга тўлмаган бўлса)

Ариза берувчининг ўзи (ўттиз ёшдан ошмаган фуқаролар)

2.

Сарфланган харажатлар тури

IT-сертификат учун тўлов пули

Ўқув курси ва IT-сертификат учун тўлов пули

3.

Давлат хизмати тури

60 фоизгача

(фақат халқаро IT-сертификат мавжуд бўлган тақдирда)

Тўлиқ қоплаш

(инглиз тили бўйича B2 ва ундан юқори халқаро сертификат ва профессионал халқаро IT-сертификат мавжуд бўлган тақдирда)

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот

1.1.

Ф.И.О.:

1.2.

Туғилган санаси:

1.3.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

1.4.

Яшаш жойи манзили:

1.5.

Телефон рақами:

1.6.

Электрон почтаси:

1.7.

Шахсий банк пластик картаси рақами:

1.8.

Банк коди:

1.9.

Банк СТИРи:

1.10.

Банк транзит рақами:

II. Ота-онаси ёки қонуний вакил тўғрисида маълумот

(ота-онаси ёки қонуний вакил тугмасини белгилаган фуқаролар учун)

2.1.

Халқаро IT-сертификат олган 16 ёшга тўлмаган фуқаронинг Ф.И.О.:

2.2.

Туғилган санаси:

2.3.

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома серияси ва рақами:

2.4.

Ота-онаси ёки қонуний вакилининг Ф.И.О.:

2.5.

Ота-онаси ёки қонуний вакилининг ЖШШИР:

2.6.

Яшаш манзили:

2.7.

Телефон рақами:

2.8.

Электрон почтаси:

2.9.

Ота-онаси ёки қонуний вакилининг банк пластик картаси рақами:

2.10.

Банк коди:

2.11.

Банк СТИРи:

2.12.

Банк транзит рақами:

III. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар

3.1.

Халқаро IT-сертификат олинган сана (сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кундан ошмаган бўлиши лозим)

3.2.

Халқаро IT-сертификатни тақдим этган ташкилот номи

3.3.

Халқаро IT-сертификат тури

3.4.

Халқаро IT-сертификат нусхасини юклаш

3.5.

Халқаро IT-сертификатни олиш харажатларини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини юклаш

Ўқув курси учун харажатларни қоплаш

(ўқув курслари учун харажатлар қопланаётган тақдирда)

3.6.

Халқаро IT-сертификатни олиш учун ўқув курсида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини юклаш

Инглиз тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатларини тўлиқ қоплаш

3.7.

Имтиҳон тури

3.8.

Олинган сертификатнинг рўйхатдан ўтказилган рақами

3.9.

Халқаро имтиҳондан сертификат олинган сана

3.10.

Имтиҳон ўтказган ташкилот

3.11.

Инглиз тилидан B2 ва ундан юқори даражага эгалигини тасдиқловчи сертификат нусхасини юклаш