1-ИЛОВА
Т/р | Назорат қилувчи орган номи | Назорат соҳаси | Боди-камерадан фойдаланиш жорий этиладиган муддат |
1. | Солиқ қўмитаси | Сайёр солиқ текшируви | 2026 йил 1 июль — 2027 йил 1 январь |
2. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат | 2026 йил 1 июль — 2027 йил 1 январь |
3. | Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси | Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида назорат | 2026 йил 1 июль — 2027 йил 1 январь |
4. | Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси | Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назорат | 2026 йил 1 июль — 2027 йил 1 январь |
5. | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат | 2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль |
6. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси | Қурилиш объектларида, кўп квартирали уйларни бошқариш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш соҳасида назорат | 2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль |
7. | Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият устидан назорат | 2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль |
8. | Транспорт назорати инспекцияси | Автомобиль, темир йўл, сув транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат | 2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль |
9. | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги | Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати | 2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль |
10. | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси | Ветеринария қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат | 2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь |
11. | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси | Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат, реклама, товар-хомашё биржалари фаолияти, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат | 2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь |
12. | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси | Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонунчилик талаблари устидан назорат | 2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь |
13. | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат | 2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь |
14. | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги | Ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳалари устидан назорат | 2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь |
15. | Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси | Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат | 2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь |
16. | Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси | Ер усти сувидан оқилона фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши устидан назорат | 2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь |
17. | «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси | Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш ҳамда уларнинг реализация қилинишини тартибга солиш соҳасида назорат | 2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь |
18. | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги | Интеллектуал мулк соҳасидаги назорат | 2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль |
19. | Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси | Ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишда давлат назорати | 2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирнинг номланиши | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Нотариф назоратни ва чегара божхона постларида импортга расмийлаштиришни соддалаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 март | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
2. | Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва йиғим миқдорини камайтириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 февраль | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
3. | Тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг ТИФ ТН кодлари билан рўйхатларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг тури бўйича мансублигини аниқлаш тартиби ва бу борада ваколатли органни белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 апрель | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Божхона қўмитаси |
4. | Енгил автотранспортлар импортида юридик шахслар учун белгиланган нотариф чораларни соддалаштириш орқали жисмоний шахслар номига олиб кириш ҳажмини камайтириш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2026 йил 1 март | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси |
5. | Дори воситаси сифатида (ТИФ ТНнинг 3004 позицияси асосида) ўтган биологик фаол моддаларни рўйхатдан ўтказиш тартибини ва рухсатнома берувчи органни белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2026 йил 1 февраль | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси |
6. | Мобил қурилманинг IMEI кодларини рўйхатга олишда Божхона қўмитаси ва UZIMEI маркази билан йўналишлар кесимида маълумот алмашишни йўлга қўйиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2026 йил 1 февраль | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Божхона қўмитаси |
7. | Божхона органлари томонидан божхона аудити якуни бўйича ижобий баҳоланган ТИФ иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, салбий баҳоланганлар юзасидан назоратни кучайтириш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2026 йил 1 май | Божхона қўмитаси |
8. | Бозорлар атрофидаги автотураргоҳларнинг фаолиятини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 февраль | Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
9. | Умумий овқатланиш корхоналарини буюртмалар ҳисобини юритиш ахборот тизими билан тўлиқ таъминлаш ҳамда тизимда шаклланган ҳар бир буюртма учун автомат тарзда фискал чек шакллантириш тартибини жорий қилиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2026 йил 1 февраль | Солиқ қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
10. | Статистик ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизимини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 февраль | Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11. | Ҳудудлар, шу жумладан, кўчмас мулк объектларининг жойлашган жойидан келиб чиқиб, уларнинг бозор нархини белгилаш механизмини жорий қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 февраль | Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
12. | Чет эл юридик шахсларига нисбатан солиқларни тўғри ҳисоблаш учун уларга жисмоний шахслар томонидан ўтказилган пул маблағлари тўғрисидаги эгасизлантирилган маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 март | Солиқ қўмитаси, Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги |
13. | Истироҳат боғлари ва болалар ўйингоҳларида нақд пулсиз тўлов тизимларини рағбатлантириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 январь | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Марказий банк |
14. | Қурилиш соҳасида яширин иқтисодиётни қисқартириш чораларини кўриш. Бунда: солиқлар тўғри ҳисобланишини таъминлаш мақсадида соҳада бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш; солиқ тўламаган, такроран қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган корхоналарнинг давлат харидлари ва тендерларида иштирокини чеклаш; яширилган иш ўринлари учун жавобгарликни оширишни назарда тутиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 январь | Солиқ қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
15. | Деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо мажмуалари)да ҳисобнинг тўлиқ ва тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизимини ишлаб чиқиш. Бунда: бозорлар ва савдо мажмуалари, улардаги савдо шохобчалари ва савдо ўринларига оид маълумотлар; бир марталик тўловлар ва ижара тўловлари; автотураргоҳ ва ҳожатхона учун тўловлар; маҳсулотларга онлайн тўлов қилиш имкониятларини назарда тутиш. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Самарқанд тажрибаси асосида республиканинг барча ҳудудларида бозор ва савдо марказларини «ақлли» камералар билан жиҳозлаш. | Амалий чора-тадбирлар | Режа-жадвалга асосан | Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
16. | Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш жараёнини рақамлаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 февраль | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
17. | Қурилиш ташкилотидан янги кўп қаватли уйдаги турар ва нотурар жой учун тўловни тижорат банклари орқали амалга ошириб, сотиб олган фуқароларга тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг бир қисмини «кешбэк» сифатида қайтариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 февраль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
18. | Қурилиш пудрат ва субпудрат шартномаларини солиқ органларида (my3.soliq.uz) ҳисобга олиш. Бунда: бюджет ҳисобидан бажарилган қурилиш объектлари бўйича субпудратчи томонидан бош пудратчига иш топширилганда, электрон ҳисобварақ-фактураларда лойиҳанинг «kapital.imv.uz»даги ID рақамини кўрсатиш; бошқа (бюджетдан молиялаштирилмайдиган) қурилиш ишлари учун бош пудратчи ҳамда субпудратчилар томонидан расмийлаштириладиган электрон ҳисобварақ-фактураларда объектнинг кадастр рақами ёки рўйхатга олинган (my3.soliq.uz) шартнома ID рақамини акс эттириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 февраль | Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
19. | Турар ва нотурар объект олди-сотди шартномаларини нотариал идорадан рўйхатдан ўтказишда ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тўловларни банк орқали электрон равишда амалга ошириш тартибини жорий этиш чораларини кўриш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 февраль | Солиқ қўмитаси, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
20. | «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимини такомиллаштириш. Бунда: лойиҳа-смета ҳужжатларини рақамлаштирилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш; лойиҳа-смета ҳужжатларини қурилиш ресурслари миллий каталоги асосида ишлаб чиқиш ва ушбу каталог ахборот тизимини солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш; қурилишда пудратчи ва субпудратчи томонидан тузиладиган шартнома ва бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномани рақамлаштириб (2-шакл), унда ҳақиқатдаги иш ҳақи фондини алоҳида акс эттириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 май | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
21. | Товарларни электрон юк хати билан ташиш механизмини такомиллаштириш. Бунда: ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ноқонуний юк ташиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш; юкларни ташиш учун махсус рухсатнома беришда унинг эгаси солиқ органида тадбиркор сифатида рўйхатга олинганлиги ёки автотранспорт бошқа тадбиркорга ижарага берилганлиги талабини жорий қилиш; юридик шахсларга тегишли юк транспорти сони билан уларнинг транспортини бошқариш ҳуқуқига эга ишчилар сонини солиштириш орқали норасмий ишлаётган ходимларни аниқлаш тартибини йўлга қўйиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 март | Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги |
22. | Космик мониторингда аниқланган ҳолатлар юзасидан Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг назорат тадбирлари натижаларини хатловдан ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 март | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Бош прокуратура |
23. | Космик мониторингда аниқланган қазиб олинган қазилмалар ҳажми ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг қазиб олинган фойдали қазилмалар тўғрисидаги ҳисоботларини Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 март | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
24. | Фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини ҳисоботда тўлиқ акс эттирмаслик юзасидан биргаликда текширувлар ўтказиш механизми ва тартибини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 март | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
25. | Қурилиш ва савдо соҳасидаги тадбиркорлар томонидан товар-моддий бойликларни устав фондига кирим қилиш фақат уларнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг сотилиши ёки ишлаб чиқаришга сарфланишини белгиловчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 февраль | Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
26. | Ҳайвон гўштининг истеъмолга яроқлилиги бўйича берилган хулоса электрон ахборот тизимида юритилишини таъминлаш орқали қассобчилик фаолиятидаги яширин айланма ҳажмини қисқартириш. Бунда: ҳудудий ҳокимликлар билан бирга ҳайвон сўйиш корхоналарини электрон ахборот тизимига тўлиқ улаш; Солиқ қўмитаси ахборот тизимига электрон ахборот тизимини интеграция қилишни назарда тутиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 июль | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Солиқ қўмитаси |
27. | Нефть маҳсулотларини сақлаш омборларини ижарага бериш (олиш) ёки текинга фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш. Нефть маҳсулотлари улгуржи савдоси учун лицензиялар беришда ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш. Биржа савдолари бўйича оферта шартномаларини электрон ҳисобварақ-фактура тизимига интеграция қилган ҳолда ҳақиқатда сотиб олинган маҳсулот ҳажмини назорат қилиш механизмини яратиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 апрель | Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўзэнергоинспекция |
28. | Республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ички юк ташишдаги яширин иқтисодиёт улушини камайтириш. Бунда: республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ички юк ташишларни чуқур таҳлил қилиш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш; ўрганиш натижалари бўйича тижорат асосида республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ички юк ташишни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритишни назарда тутиш; тижорат асосида автомобиль транспортида ички юк ташишни фақатгина электрон платформалар орқали амалга ошириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил 1 август | Транспорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
29. | Йўлларда товар-транспорт юк хати расмийлаштирмасдан ҳаракатланаётган юк ташиш транспортларини назорат қилиш мақсадида ўрнатилган камералар орқали постлардан ўтган юк ташиш транспорти тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда Солиқ қўмитаси ахборот тизимларига юборишни йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил 1 март | Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
3-ИЛОВА
Т/р | Индикатор (субиндикатор) номи | Ўлчов бирлиги | Жорий ҳолат (йиллик) | Мақсадли кўрсаткичлар | Маълумот беришга масъул идоралар | |||||
2025 | 2026 | 2027 | 2028 | 2029 | 2030 | |||||
МАҚСАД: ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ УЛУШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ | ||||||||||
I. Ресурс кўрсаткичлари | ||||||||||
1.1. | Фармоннинг 1-иловаси асосида боди-камера билан таъминланадиган назорат қилувчи органлар | сон | - | - | 4 | 13 | - | Бизнес-омбудсман | ||
1.2. | Савдо ва хизмат кўрсатувчи ЯТТларга электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR кодлар ўрнатиш даражаси | фоиз | 66 | 68 | 70 | 71 | 72 | 73 | 75 | Марказий банк |
1.3. | Юк ташиш бўйича электрон платформани ишга тушириш | - | - | - | 2026 йил 1 апрель | - | Транспорт вазирлиги | |||
1.4. | Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадларини декларациялашнинг тажриба-синов тизимини жорий этиш | - | - | - | 2026 йил 1 март | - | Солиқ қўмитаси | |||
1.5. | Фармонга 2-иловага мувофиқ норматив-ҳуқуқий базани яратиш | сон | - | - | 19 | - | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
II. Амалиёт кўрсаткичлари | ||||||||||
Нақд пулсиз тўловларни оммалаштириш | ||||||||||
2.1.1. | Савдо ва хизмат кўрсатишда тўловларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш улуши | фоиз | 66 | 68 | 70 | 71 | 72 | 73 | 75 | Марказий банк |
2.1.2. | Юк ташиш бўйича электрон платформадан фойдаланувчи ташкилотлар улуши | фоиз | - | 1 | 10 | 10 | 20 | 40 | 50 | Транспорт вазирлиги |
Божхона маъмуриятчилиги | ||||||||||
2.2.1. | Инсон омилисиз автоматлаштирилган тарзда божхона расмийлаштируви улуши | фоиз | 14 | 18 | 22 | 24 | 28 | 30 | 32 | Божхона қўмитаси |
2.2.2. | Божхона органларига тақдим этилган дастлабки божхона юк декларациялари сони | сон | 1 279 | 2 000 | 5 000 | 7 000 | 10 000 | 12 000 | 15 000 | Божхона қўмитаси |
Сертификатлаш жараёнлари | ||||||||||
2.3. | Битта ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил турдаги товарларга берилган мувофиқлик ва экологик сертификатлар сони | сон | 2 800 | 3 000 | 5 000 | 2 000 | 10 000 | 15 000 | 20 000 | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
III. Натижадорлик кўрсаткичлари | ||||||||||
3. | Ялпи ички маҳсулотда кузатилмайдиган (норасмий ва яширин) иқтисодиёт улуши | фоиз | 34,8 | 33,5 | 32 | 30,5 | 28,5 | 26 | 23 | Миллий статистика қўмитаси |
4-ИЛОВА
« | ||
3. | Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти | Иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги назорат |
»; |
« | ||
31. | Давлат молиявий назорати инспекцияси | Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат |
»; |
« | ||
17. | Ер ости бойликлари ва техноген минерал ҳосилалардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан ўзбошимчалик билан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари бўйича назорат тадбирларини ўтказиш. | Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси |
». |
« | |
3-тоифа (айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идоралар)* | |
761 | Давлат молиявий назорати инспекцияси |
762 | Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси |
»; | |
« | ||||
421. | Бош тафтишчи | Ёрдамчи | Мутахассислар | 4-даражали хизматчи |
»; |
« | ||||
431. | Катта тафтишчи | Ёрдамчи | Мутахассислар | 4-даражали хизматчи |
»; |
« | ||||
701. | Бош тафтишчи | Ёрдамчи | Мутахассислар | 5-даражали хизматчи |
»; |
« | ||||
711. | Катта тафтишчи | Ёрдамчи | Мутахассислар | 5-даражали хизматчи |
». |
« | ||
6-, 5-, 4-, 3-, 2-даражали хизматчи | Айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идораларда лавозим бўйича хизмат ўтаётган бошқарув ходимлари | Айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идоралар раҳбарлари |
». |