22.10.2025 йилдаги 668-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.10.2025 йилдаги 668-сон
Дата вступления в силу
24.10.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш орқали уларнинг бино ва иншоотлари ўрнида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш учун туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш ҳамда уларнинг бўшайдиган бино ва иншоотларини хусусийлаштириш орқали тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини бино ва иншоотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш белгилангани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида» 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли туман (шаҳарлар)нинг 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир жойда оптимал жойлаштириладиган туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органлари рўйхати тасдиқлангани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилотлари барпо этиладиган янги кўп функцияли ва кўп қаватли маъмурий биноларга (кейинги ўринларда — Янги маъмурий бинолар) оптимал жойлаштириш бўйича намунавий лойиҳа (кейинги ўринларда — намунавий лойиҳа) тасдиқлангани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда 16 та туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларининг маъмурий бинолари хатловдан ўтказилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифлари асосида қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир жойда оптимал жойлаштириладиган туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги маъмурий бинолар қурилиши учун ажратиладиган ер участкаларининг тавсиявий танлов мезонлари 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини бир жойда оптимал жойлаштириш бўйича амалий дастур 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органларини бир жойда оптимал жойлаштириш, уларга янги маъмурий бинолар қуриш ёки кўчмас мулк объектларига жойлаштириш ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилишига, шунингдек, мавжуд кўчмас мулк объектларининг реконструкциясига республика бюджетидан 20 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади, қолган қисми тегишинча 2-иловада келтирилган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан, етишмаган қисми Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бошқа давлат активларини сотиш ҳисобидан маҳаллий бюджетларга тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) мазкур қарорга 2-иловада келтирилган давлат кўчмас мулк объектлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусийлаштириш жараёнини бошлаш учун туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органлари томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилади ҳамда балансда сақловчилари ва кўчирилиши назарда тутилган фойдаланувчи ташкилотлар мазкур объектлардан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланишни давом эттиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баҳоланган ҳолда уларнинг балансда сақловчилари ва кўчирилиши назарда тутилган фойдаланувчи ташкилотлар янги маъмурий биноларга кўчиб ўтгунга қадар ушбу бинолардан текин фойдаланиш шарти билан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сотишдан тушган маблағлар (савдога чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар чегирилган ҳолда) республика бюджетидан ажратилган бюджет ссудасини қайтариш, янги маъмурий бинолар қурилиши, шунингдек, мавжуд кўчмас мулк объектларининг реконструкцияси учун тегишинча Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига ҳамда вилоятларнинг вилоят бюджетларига мақсадли йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда сотишдан тушган маблағлар бюджет ссудасини қайтариш учун етмаганда, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бошқа давлат активларини сотишдан тушган тушумларнинг маҳаллий бюджетларга йўналтирилган қисми ҳисобидан қопланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчи ташкилотлар барпо этиладиган янги маъмурий биноларга кўчиб ўтгунга қадар бинолардан текин фойдаланиш даврида юзага келадиган харажатлар (солиқ, коммунал тўловлар ва сақлаш харажатлари) балансда сақловчи ва фойдаланувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган эксплуатация шартномаси асосида ушбу ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) янги маъмурий бинолар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларнинг 1 ва 2-қаватлари устувор равишда савдо ва сервис фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачилар этиб — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 1 декабрга қадар якунлаш белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг асосланган талабларига кўра туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий биноларни лойиҳалаштириш, уларда қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини бошлаш учун бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига ҳамда вилоятларнинг вилоят бюджетига республика бюджетидан 20 млрд сўмгача бюджет ссудаларини ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Кадастр агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда 1-иловада келтирилган маҳаллий бошқарув органларига янги маъмурий бинолар қуриш учун туман (шаҳар)лар ҳудудидан 3-иловага мувофиқ мезонларга мос келадиган тегишли ер майдонларининг чегараларини белгилаган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг қурилишига сарфланадиган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларида акс эттирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилгандан сўнг икки ой муддатда намунавий лойиҳалар асосида ҳар бир туман (шаҳар)ларда қуриладиган янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари 1-иловадаги маҳаллий бошқарув органларининг янги маъмурий биноларга самарали жойлаштирилишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қайд этилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиши якунланган янги маъмурий бинолар муниципал мулк сифатида тегишинча туман (шаҳар) ҳокимликларига расмийлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-иловадаги маҳаллий бошқарув органлари янги маъмурий биноларга ҳар бир ходим учун тасдиқланган меъёрлар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат активларини бошқариш агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-иловада келтирилган давлат кўчмас мулк объектларини баҳоланган ҳолда уларнинг балансда сақловчилари ҳамда кўчирилиши назарда тутилган фойдаланувчи ташкилотлар янги маъмурий биноларга кўчиб ўтгунга қадар ушбу бинолардан текин фойдаланиши шарти билан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуриб битказилган янги маъмурий биноларнинг 1 ва 2-қаватларини устувор равишда савдо ва сервис фаолиятини йўлга қўйиш шарти билан ижарага бериш учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сотилган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг янги мулкдорларга белгиланган тартибда мулк ҳуқуқининг расмийлаштириб берилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги маъмурий биноларга 1-иловадаги маҳаллий бошқарув органларини биноларда ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда объект бўйича тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари қисқа муддатда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 22 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
668-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 668-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир жойда оптимал жойлаштириладиган туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ташкилотлар номи

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи

1.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари

3.

Туман (шаҳар) ғазначилик хизмати бўлимлари(1)

4.

Туман (шаҳар) пенсия бўлимлари(1)

5.

Туман (шаҳар) кадастр бўлимлари

6.

Кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиаллари

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

7.

Туман (шаҳар) инвестициялар, саноат ва савдо бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

8.

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари(2)

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

10.

Туман сув етказиб бериш хизмати(2)

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

11.

Туман (шаҳар) архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

12.

Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

13.

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

14.

Туман (шаҳар) маданият бўлимлари

Алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органлари

15.

Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари

16.

Туман (шаҳар) статистика бўлимлари

17.

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари

Бошқа ташкилотлар

18.

Маҳалла уюшмаси туман (шаҳар) бўлимлари

19.

Халқ қабулхонаси бўлимлари

20.

Туман (шаҳар) партия Кенгашлари(3)

21.

Туман фермерлар Кенгашлари(2)(3)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 июндаги ПФ-105-сон Фармонига асосан 2027 йил 1 январдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ишини рақамлаштириш ҳисобига уларнинг фаолияти тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(2) Янгийўл ва Марғилон шаҳарларидаги мазкур ташкилотлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(3) Янги маъмурий биноларга келишув асосида жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу иловада кўрсатилган рўйхатга Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 668-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Т/р

Фойдаланувчи

Манзили

Умумий ер майдони

(га)

Бино ва иншоот майдони

(кв. метр)

Қорақалпоғистон Республикаси

I. Қўнғирот тумани

Қўнғирот тумани ҳокимлиги

«Азатлық» МФЙ, Ғарезсизлик кўчаси, 18-уй

0,77

1 767,9

Қўнғирот тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

Гарезсизлик кўчаси, 20-уй

0,27

941,0

Қўнғирот тумани кадастрлар палатаси бўлими

К. Абдиров кўчаси, 13-уй

0,06

325,6

Қўнғирот тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

Тўмарис кўчаси, 11-уй

0,1

384,7

Қўнғирот тумани қишлоқ хўжалиги бўлими

А. Шамуратов кўчаси, 3-уй

0,19

493,3

Қўнғирот тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

Ипак-йўли кўчаси

0,07

147,0

Қўнғирот тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

Нурмухаммедов кўчаси

0,91

1 104,6

Қўнғирот тумани солиқ инспекцияси

А. Шамуратова кўчаси, 4-уй

0,39

1 830,1

II. Чимбой тумани

Чимбой тумани ҳокимлиги

«Шахтемир» МФЙ, Ш. Рашидов кўчаси, 47-уй

1,78

3 152,2

Чимбой тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

Ш. Рашидов кўчаси 46-уй

0,5

716,0

Чимбой тумани кадастрлар палатаси филиали

Қаражан батыр, кўчаси, 4-уй

0,4

196,0

Чимбой тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

Беруний кўчаси, 35-уй

0,29

777,3

Чимбой тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

Қаражан батыр кўчаси, 41-уй

0,01

112,3

Чимбой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

Беруний кўчаси, 88-уй

0,22

684,5

Чимбой тумани солиқ инспекцияси

И. Юсупов кўчаси, 9-уй

0,09

747,8

Андижон вилояти

Асака тумани

Асака тумани ҳокимлиги

«Ҳамдўстлик» МФЙ, Соҳилбўйи кўчаси, 2-уй

0,8

1 701,7

Асака тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

«Шодлик» МФЙ, Хамид Ашуров кўчаси, 2-уй

0,072

596,0

Асака тумани кадастр бўлими

«Камолот» МФЙ, Марғилоний кўчаси 7-уй

0,075

429,0

Асака тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Қадрият» МФЙ, Хумо кўчаси, 8-уй

0,04

293,0

Асака тумани қишлоқ хўжалиги бўлими

Ғ. Ёқубов кўчаси, 8-уй

0,134

339,0

Асака тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Истиқлол» МФЙ, Карвонсарой кўчаси, 120-уй

0,21

1 259,0

Асака тумани солиқ инспекцияси

«А. Темур» МФЙ, Соҳилбўйи кўчаси, 8-уй

0,39

1 508,0

Асака тумани халқ қабулхонаси бўлими

«Шодлик» МФЙ, Имом Бухорий кўчаси, 170-а-уй

0,1

441,0

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

Ғиждувон тумани ҳокимлиги

«Памўза» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 2-уй

0,6

2 669,6

Ғиждувон тумани кадастрлар палатаси филиали

«Сардор» МФЙ, Алпомиш кўчаси

0,13

605,3

Ғиждувон тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Шарқ» МФЙ, Ю.Ҳамадоний кўчаси

0,09

326,2

Қишлоқ хўжалиги Ғиждувон тумани бўлими

«Чорсу» МФЙ, Чорсу кўчаси, 97-уй

0,07

251,7

Ғиждувон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Гулистон» МФЙ, Ибн-Сино кўчаси, 158-уй

0,2

1 256,9

Ғиждувон тумани статистика бўлими

Чорсу кўчаси, 97-уй

0,05

154,9

Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси

Мустақиллик кўчаси

0,62

1 576,0

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тумани

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

«Самарқанд» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 27-уй

0,6

2 010,0

Ғаллаорол тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

«Дўстлик» МФЙ, Мустақиллик кўчаси 52-уй

0,19

1 217,7

Ғаллаорол тумани пенсия бўлими

«Дўстлик» МФЙ, Мустақиллик кўчаси

0,06

125,5

Ғаллаорол тумани кадастрлар палатаси филиали

«Самарқанд» МФЙ, Навоий кўчаси, 2-уй

0,14

500,6

Ғаллаорол тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Ғофур Ғулом» МФЙ, Собир Раҳимов кўчаси, 70-уй

0,27

614,8

Ғаллаорол тумани солиқ инспекцияси

«Сарбозор» МФЙ, Қўрғон қишлоғи, 97-уй

0,3

1 072,4

Қашқадарё вилояти

Яккабоғ тумани

Яккабоғ тумани ҳокимлиги

«Айғиркул» МФЙ, Айғиркул кўчаси, 1-уй

0,58

1 830,8

Яккабоғ тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

А. Темур кўчаси, 76-уй

0,31

775,5

Яккабоғ тумани кадастрлар палатаси филиали

Амир Темур кўчаси, 30-уй

0,08

326,0

Қишлоқ хўжалиги Яккабоғ тумани бўлими

Амир Темур кўчаси 142-уй

0,33

706,5

Яккабоғ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

Амир Темур кўчаси, 30-уй

0,26

1 456,0

Навоий вилояти

Хатирчи тумани

Хатирчи тумани ҳокимлиги

«Парахун» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 34-й

0,39

1 571,6

Хатирчи тумани ҳокимлигининг «Хатирчи ҳаёти газетаси»

«Навбаҳор» МФЙ

0,063

118,4

Хатирчи тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

«Парахун» МФЙ

0,01

474,9

Хатирчи тумани кадастрлар палатаси филиали

«Парахун» МФЙ

0,11

468,3

Хатирчи тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Навбаҳор» МФЙ

0,22

179,8

Қишлоқ хўжалиги Хатирчи тумани бўлими

«Навбаҳор» МФЙ

0,08

825,0

Хатирчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Парахун» МФЙ

0,1

441,4

Хатирчи тумани солиқ инспекцияси

«Дўстлик» МФЙ

0,52

815,4

Наманган вилояти

Чортоқ тумани

Чортоқ тумани ҳокимлиги

«А. Навоий» МФЙ, Истиқлол кўчаси, 24-уй

0,83

1 611,5

Чортоқ тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

«А. Навоий» МФЙ, Истиқлол кўчаси

0,04

288,0

Чортоқ тумани пенсия бўлими

«Наманган» МФЙ, Гулчаман кўчаси, 12-уй

0,26

368,0

Чортоқ тумани кадастрлар палатаси филиали

«Ўзбекистон» МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 4-уй

0,06

284,0

Чортоқ тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Зафар Диёр» МФЙ, Истиқлол шоҳ кўчаси, 12-уй

0,07

261,0

Қишлоқ хўжалиги Чортоқ тумани бўлими

«Наманган» МФЙ, Янги кўчаси, 51-уй

0,1

678,0

Чортоқ тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

«А. Навоий» МФЙ, Истиқлол кўчаси

0,03

120,0

Чортоқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«А. Навоий» МФЙ, Истиқлол шоҳ кўчаси, 20-уй

0,06

605,0

Чортоқ тумани солиқ инспекцияси

«А. Навоий» МФЙ, Истиқлол шоҳ кўчаси

0,48

2 497,0

Самарқанд вилояти

Булунғур тумани

Булунғур тумани ҳокимлиги

«Мехржон» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 28-уй

0,76

1 507,1

Булунғур тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

Оқтепа кўчаси, 113-уй

0,15

739,1

Булунғур тумани кадастрлар палатаси филиали

«Булунғур» МФЙ, Сайилгоҳ кўчаси

0,06

402,3

Булунғур тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Булунғур» МФЙ, Сайилгоҳ кўчаси, 65-уй

0,04

313,8

Қишлоқ хўжалиги Булунғур тумани бўлими

«Булунғур» МФЙ, Сайилгоҳ кўчаси

0,06

286,4

Булунғур тумани статистика бўлими

«Булунғур» МФЙ, Фозил Йўлдош кўчаси, 41-уй

0,04

142,1

Булунғур тумани солиқ инспекцияси

«Гулистон» МФЙ, Фозил Юлдош кўчаси, 2а-уй

0,21

1 021,6

Сурхондарё вилояти

Денов тумани

Денов тумани ҳокимлиги

Ш. Рашидов кўчаси, 238-уй

0,49

3 671,1

Денов тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

«Янгихаёт» МФЙ, Мустақиллик кўчаси

0,08

199,0

Денов тумани кадастр бўлими

«Баҳористон» МФЙ, Н.Мирзаев кўчаси, 137-уй

0,07

246,1

Денов тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Янгиҳаёт» МФЙ, Астанакулов кўчаси

0,045

222,8

Қишлоқ хўжалиги Денов тумани бўлими

Нурлиманзил Ш.Рашидов кўчаси, 239-уй

0,12

454,0

Денов тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Янгиҳаёт» МФЙ, Самарқанд кўчаси, 70-уй

0,1

616,0

Денов тумани солиқ инспекцияси

«Боғинав» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 61-уй

0,23

942,5

Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани

Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 98-уй

0,28

1 030,5

Сирдарё тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

«Ёшлик» МФЙ, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 110-уй

0,12

392,0

Сирдарё тумани кадастрлар палатаси филиали

«Ёшлик» МФЙ, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 107-уй

0,036

358,0

Сирдарё тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Оқибат» МФЙ, Алвон кўчаси, 38-уй

0,07

191,0

Сирдарё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Баҳор» МФЙ, Ишбилармонлар кўчаси, 1-уй

0,053

399,0

Сирдарё тумани солиқ инспекцияси

«Ёшлик» МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 1 уй

0,15

361,0

Тошкент вилояти

Янгийўл шаҳри

Янгийўл шаҳри иқтисодиёт ва молия бўлими

«Наврўз» МФЙ, Ёшлик кўчаси, 100-уй

0,04

502,1

Янгийўл шаҳри кадастрлар палатаси филиали

«Мустақиллик» МФЙ, Узумзор кўчаси, 46-уй

0,18

865,7

Янгийўл шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Мевазор» МФЙ, Самарқанд кўчаси, 351-а-уй

0,06

298,9

Янгийўл шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Наврўз» МФЙ, Ёшлик кўчаси, 6-уй

0,05

450,0

Фарғона вилояти

I. Қува тумани

Қува тумани ҳокимлиги

Қайқуббод кўчаси, 244-уй

1,46

2 099,9

Қува тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

«Тинчлик» МФЙ, Ёрқин кўчаси, 117-уй

0,11

826,4

Қува тумани кадастр бўлими

«Қува» МФЙ, Фахрийлар кўчаси, 1-уй

0,15

804,4

Қува тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Қува» МФЙ, Қайқубод кўчаси

0,05

236,9

Қишлоқ хўжалиги Қува тумани бўлими

«Тахтакўприк» МФЙ, Адиблар кўчаси, 5-уй

0,07

691,7

Қува тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Тахтакўприк» МФЙ, Адиблар кўчаси 3-уй

0,08

1 043,9

Қува тумани солиқ инспекцияси

«Гўзал» МФЙ, Қайқубод кўчаси, 274А-уй

0,43

1 017,9

II. Марғилон шаҳри(1)

Марғилон шаҳри ҳокимлиги

Мустақиллик кўчаси, 448а-уй

0,53

1 528,4

Марғилон шаҳри иқтисодиёт ва молия бўлими

«Алишер Навоий МФЙ» Мустақиллик кўчаси, 495-уй

0,183

649,23

Марғилон шаҳри кадастр бўлими

«Янги боғ» МФЙ, Ватандош кўчаси, 31-уй

0,057

496,5

Марғилон шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Алишер Навоий» МФЙ, Нақшбандий кўчаси, 214а-уй

0,05

190,0

Марғилон шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Саховат МФЙ», Б.Марғилоний кўчаси, 80 ва 82-уйлар

0,696

1594,0

Марғилон шаҳри солиқ инспекцияси

«Янгибоғ» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 450а-уй

0,39

1 614,8

Хоразм вилояти

I. Шовот тумани

Шовот тумани ҳокимлиги

Туркистон кўчаси, 73-уй

1,07

3 065,4

Шовот тумани иқтисодиёт ва молия бўлими

«Пахтакор» МФЙ, Туркистон кўчаси, 77-уй

0,28

645,6

Шовот тумани кадастрлар палатаси филиали

«Пахтакор» МФЙ, Туркистон кўчаси, 101-уй

0,06

664,0

Шовот тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Пахтакор» МФЙ, Туркистон кўчаси 73/1-уй

0,07

289,4

Қишлоқ хўжалиги Шовот тумани бўлими

«Шовот» МФЙ, Уста Содиқ кўчаси, 3-уй

0,19

489,6

Шовот тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

Шовот шаҳарчаси, Туркистон кўчаси, 71-уй

0,05

161,0

Шовот тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

«Янгиобод» МФЙ, Уста Содиқ кўчаси, 3-уй

0,22

693,2

Шовот тумани солиқ инспекцияси

«Пахтакор» МФЙ, Туркистон кўчаси, 75-уй

0,23

822,1

II. Ҳазорасп тумани

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги

«Паҳлавон Маҳмуд» МФЙ, Эрик Гаязов кўчаси, 32-уй

0,97

2 504,3

Ҳазорасп тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими

Э. Ғаязов кўчаси, 6-уй

0,2

506,3

Ҳазорасп тумани пенсия жамғармаси Хазорасп туман бўлими

«П. Махмуд» МФЙ, Э.Гаязов кўчаси, 32-уй

0,16

1 565,0

Кадастрлар палатаси Ҳазорасп туман филиали

Мустақиллик кўчаси, 41-уй

0,04

420,0

Ҳазорасп тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

«Саноат» МФЙ

0,5

530,2

Қишлоқ хўжалиги Ҳазорасп тумани бўлими

Э. Гаязов кўчаси, 10-уй

0,24

2 394,0

Ҳазорасп тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

Э. Гаязов кўчаси, 9-уй

0,05

542,0

Ҳазорасп тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими

Ғ. Ғулом кўчаси, 51-уй

0,26

2 641,4

Ҳазорасп тумани солиқ инспекцияси

А. Навоий кўчаси, 10-уй

0,21

2 118,0

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1) Марғилон шаҳридаги маҳаллий бошқарув органларини оптималлаштириш натижасида бўшайдиган биноларни аукцион орқали сотишдан тушган маблағлар (сотиш ва савдога чиқариш харажатларини чегирган ҳолда) Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Марғилон шаҳар қурилиш дирекцияси» давлат муассасасига унинг асосланган сўровига кўра Бурҳониддин ал-Марғиноний мажмуасидаги инфратузилма объектларини (электр, газ, канализация, сунъий кўл ва фаввора, музей, мақом театри ҳамда ободонлаштириш) қурилиши учун мақсадли йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур илова ва кадастр ҳужжатларида давлат кўчмас мулк объектларининг манзилларида ҳамда бино ва иншоотлар эгаллаган майдон кўрсаткичларида ёки балансда сақловчиларда тафовут мавжуд бўлган тақдирда, ушбу давлат кўчмас мулк объектлари кадастр ҳужжатлари асосида сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур иловада кўрсатилган рўйхатга Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Туман (шаҳар) статистика бўлимларига тегишли кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарори доирасида тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 668-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги кўп функцияли ва кўп қаватли маъмурий бинолар қурилиши учун ажратиладиган ер участкаларининг тавсиявий танлов
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЕЗОНЛАРИ(1)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Мезонлар

Талаблар

1.

Ер майдони (ҳудуд ўлчами)

1,5 — 2 гектар (ташкилотлар сонидан келиб чиқиб)

2.

Шаҳар марказига яқинлиги

Фуқаро ва ташкилотлар учун қулай транспорт ва пиёда ёндашув мавжуд бўлиши

3.

Транспорт ва йўл инфратузилмаси

Автобуслар, машиналар учун қулай кириш-чиқиш имконияти мавжуд бўлиши

4.

Инфратузилма мавжудлиги

Янги тармоқ тортишга катта маблағ кетмаслиги

5.

Имижи ва престиж

Туман учун нуфузли ва рамзий ҳудудда бўлиши

6.

Экологик аҳволи

Экологик тоза ҳудудда бўлиши

7.

Ривожланиш потенциали

Келажакда ҳудудни кенгайтириш имконияти мавжуд бўлиши

8.

Ҳуқуқий ҳолат (ер ҳужжати)

Ер тоифаси муаммосиз бўлиши (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар бўлмаслиги)

9.

Аҳоли гавжум ҳудудлардан узоқлиги

Транспорт тирбандлиги бўлмаслиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1) Янгийўл шаҳри ва Хатирчи туманига татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилишдан ташқари яшил ҳудудлар, автотураргоҳ, ёнғин хавфсизлиги йўллари учун ҳам жой зарур бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 668-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини бир жойда оптимал жойлаштириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АМАЛИЙ ДАСТУР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Вазифалар

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаи

Муддати

Масъул ижрочилар

1.

Янги қуриладиган кўп қаватли маъмурий биноларнинг лойиҳаларини тайёрлаш.

1. Туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органларини жойлаштириш учун янги барпо этиладиган кўп қаватли маъмурий биноларнинг намунавий лойиҳасига мувофиқ туманнинг архитектура қиёфасини яхшилаш ҳамда маъмурий бинолар қуришга доир илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, янги қуриладиган кўп қаватли маъмурий биноларнинг лойиҳаларини тайёрлаш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

маъмурий бино лойиҳасининг миллий анъаналарга уйғунлиги;

ҳудуднинг иқлими ва географик жойлашувининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олингани;

меъморий қиёфасида ҳам тарихий қадриятларни, ҳам замонавий қурилиш услубларини акс эттиргани;

умумий фойдаланишдаги хоналарнинг мавжудлиги;

аҳолига хизмат кўрсатиш учун қулайлиги;

имконияти чекланган шахслар учун барча қулайликлар яратилгани.

Маблағ талаб этилмайди

2025 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Янги қуриладиган кўп қаватли маъмурий бино лойиҳасини вазирликнинг ҳамда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириш орқали жамоатчилик фикрини ўрганиш.

Маблағ талаб этилмайди

2025 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

2.

Янги кўп қаватли маъмурий бино қуриш учун ер майдонини танлаб олиш (маҳаллий бошқарув органларини бир жойда оптимал жойлаштириш учун бошқа бинога кўчириш зарурати мавжуд бўлмаганда).

1. Янги кўп қаватли маъмурий бино қуриш учун қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган ер майдонларини аниқлаш:

шаҳар марказига яқин жойлашган;

зарур транспорт ва йўл инфратузилмаси мавжуд бўлган, жумладан, автобуслар ҳамда автомашиналар учун қулай ҳаракатланиш имконияти мавжуд бўлган;

муҳандислик-коммуникация тармоқлари тортилган;

яшил ҳудудлар, автотураргоҳлар, ёнғин хавфсизлиги йўллари учун зарур майдонга эга;

экологик тоза ҳудудда жойлашган;

келгусида, заруратга кўра, ҳудудни кенгайтириш имконияти мавжуд бўлган;

ажратилиши режалаштирилаётган ер майдонига тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳамда ер тоифаси аниқ белгиланган.

2. Янги бино жойлаштириладиган ер участкасининг чегараларини белгилаш.

Маблағ талаб этилмайди

2025 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги

3.

Маҳаллий бошқарув органларини бир жойда оптимал жойлаштириш учун янги кўп қаватли маъмурий биноларни қуриш.

1. Янги кўп қаватли маъмурий биноларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш.

Маблағ талаб этилмайди

2025 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.

Бунда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида буюртмачи этиб вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси белгиланади.

Маблағ талаб этилмайди

2025 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва келишиш.

Маблағ талаб этилмайди

2025 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоят ҳокимликлари

4. Қурилиш ишларини амалга ошириш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, бюджет ссудаси

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектлари

5. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш.

Маблағ талаб этилмайди

Қурилиш якунлангандан сўнг 8 иш куни ичида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

4.

Янги кўп қаватли маъмурий биноларни қуришда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратилишини инобатга олиш.

1. Янги кўп қаватли маъмурий биноларни уларнинг 1 ва 2-қаватларида тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилишини назарда тутган ҳолда лойиҳалаштириш. Хусусан:

1 ва 2-қаватларни турли савдо ва сервис фаолиятини йўлга қўйиш учун мослашувчан тарзда лойиҳалаштириш;

тадбиркорлик субъектлари фойдаланадиган қаватларда алоҳида кириш-чиқиш эшиклари ҳамда ҳаво айланиш тизими бўлишини таъминлаш;

1 ва 2-қаватларида ташқи реклама объектларини жойлаштириш учун имконият яратиш.

2. Тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрувчилар учун қулай автотураргоҳ ва пиёдалар ҳаракати учун инфратузилма мавжуд бўлишини назарда тутиш.

Маблағ талаб этилмайди

Янги маъмурий бино қуриш даврида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

5.

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги маҳаллий бошқарув органларини бир жойда оптимал жойлаштириш.

1. Хатирчи тумани, «Янгирабод» МФЙ, Янгирабод гузари кўчасидаги 19-уйда жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг биносини Хатирчи туман ҳокимлигига ҳамда Алишер Навоий МФЙда жойлашган, 14-сон мактабнинг бўш турган (собиқ Уй-жой коммунал хўжалиги колежи биноси) биносини Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ўтказиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари, бюджет ссудаси

(бинони реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун)

2025 йил декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми биносини реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва унга маҳаллий бошқарув органларини жойлаштириш.

2026 йил декабрь

6.

Янги қуриладиган кўп қаватли маъмурий биноларда маҳаллий бошқарув органларини жойлаштириш шартларини белгилаш.

Янги қуриладиган кўп қаватли маъмурий бинони маҳаллий бошқарув органлари ва ҳокимликлар ўртасида бинодан фойдаланиш шартлари ва тартибини ишлаб чиқиш ва келишиш (ҳокимликка оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ўтказиш, туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш).

Маблағ талаб этилмайди

Янги кўп қаватли маъмурий бино қурилиши якунлангандан сўнг 1 ҳафта муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Маҳаллий бошқарув органларини бир жойда самарали жойлаштириш.

Маҳаллий бошқарув органларини янги қурилган кўп қаватли маъмурий биноларга ёки мавжуд кўчмас мулк объектларига ходимларни жойлаштириш меъёрларига асосан самарали жойлаштириш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

Белгиланган муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Маҳаллий бошқарув органлари жойлаштириш учун янги қурилган биноларнинг 1 ва 2-қаватларида тадбиркорлик субъектлари томонидан савдо ҳамда сервис фаолияти йўлга қўйилишини таъминлаш.

1. Маҳаллий бошқарув органлари жойлаштирилган биноларнинг 1 ва 2-қаватларини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига савдо ва сервис объектларини ташкил этиш учун ижарага бериш.

Маблағ талаб этилмайди

Янги кўп қаватли маъмурий бино қурилиб, фойдаланишга топширилганидан сўнг 2 ой муддатда

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари

2. Маҳаллий бошқарув органлари жойлаштирилган кўп қаватли маъмурий биноларнинг 1 ва 2-қаватларида савдо ҳамда сервис фаолияти йўлга қўйилишини таъминлаш.

Маблағ талаб этилмайди

Белгиланган муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Маҳаллий бошқарув органларини кўчириш натижасида бўшайдиган маъмурий биноларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Маҳаллий бошқарув органларини кўчириш натижасида бўшайдиган маъмурий биноларни Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармаларига топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топшириш.

Маблағ талаб этилмайди

2025 йил ноябрь

(туман (шаҳар) ҳокимликлари янги маъмурий бинога кўчиб ўтганидан сўнг ўн кунлик муддатда)

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Маҳаллий бошқарув органларининг бўшайдиган биноларни электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқариш.

Маблағ талаб этилмайди

2 ой муддатда

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3. Сотишдан тушган маблағларни бюджет ссудасини қайтариш, янги маъмурий бинолар қурилиши, шунингдек, мавжуд кўчмас мулк объектларининг реконструкцияси учун тегишинча Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига ҳамда вилоятларнинг вилоят бюджетига йўналтириш.

Маблағ талаб этилмайди

Белгиланган муддатда

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/668/0970-сон)