1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари | Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Т/р | Лавозим номи | Разрядлар |
1. | Раис | 20 |
2. | Раис ўринбосари | 18 |
3. | Матбуот котиби | 18 |
4. | Раис маслаҳатчиси | 17 |
5. | Бошқарма бошлиғи | 16 |
6. | Бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош ҳисобчи | 16-5% |
7. | Бўлим бошлиғи, раис ёрдамчиси, хизмат бошлиғи | 15 |
8. | Мудир | 15 |
9. | Бўлим бошлиғи ўринбосари | 15-5% |
10. | Бош мутахассис, бош юрисконсульт, бош аудитор | 13 |
11. | Етакчи мутахассис, юрисконсульт, муҳандис | 12 |
12. | 1-тоифали мутахассис | 10 |
5-ИЛОВА
Т/р | Лавозим номи | Вилоят бўйича гуруҳлар | |||
гуруҳдан ташқари | 1-гуруҳ | 2-гуруҳ | 3-гуруҳ | ||
1. | Бошқарма бошлиғи | 16 | 16 | 15 | 14 |
2. | Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари | 16 -3% | 15 -3% | 14 -3% | 13 -3% |
3. | Бошқарма бошлиғи ўринбосари | 15-5% | 15-5% | 14-5% | 13 -3% |
4. | Бўлим бошлиғи | 14 | 13 | 12 | 11 |
5. | Бўлим бошлиғи ўринбосари | 14-5% | 13-5% | 12-5% | 11-5% |
6. | Бош мутахассис | 12 | 12 | 11 | 10 |
7. | Бош юрисконсульт | 12 | 12 | 11 | 10 |
8. | Етакчи мутахассис | 11 | 11 | 10 | 9 |
9. | 1-тоифали мутахассис | 11-3% | 11-3% | 10-3% | 9-3% |
10. | Техника хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси 2-тоифали муҳандиси | 11-5% | 11-5% | 10-5% | 9-5% |
11. | Мутахассис | 10 | 10 | 9 | 8 |
12. | Мутахассис (интервьюер) | 10 | 10 | 9 | 8 |
6-ИЛОВА
Т/р | Лавозим номи | Разрядлар | ||
маъмурий марказлар ва Тошкент шаҳри туманлари | вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар | қишлоқ туманлари | ||
1. | Бўлим бошлиғи | 14 | 13 | 13 |
2. | Бош мутахассис | 12 | 11 | 10 |
3. | Етакчи мутахассис | 11 | 10 | 9 |
7-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш муддати | Масъул орган |
Рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш йўналишида | ||||
1. | Статистик ҳисоботларни тўлдириш жараёнида реал вақт режимида маслаҳатлар берувчи берадиган сунъий интеллект технологияларига асосланган chat-bot AI ишлаб чиқиш. | 1. Сунъий интеллект технологияларини статистик ҳисоботларни қабул қилиш жараёнларига жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. | 2025 йил сентябрь | Миллий статистика қўмитаси |
2. Статистика ҳисоботларини онлайн тарзда тақдим этишнинг e-Stat 4.0 ахборот тизими учун сунъий интеллект (artificial intelligence) технологияси асосида «Маслаҳатчи» интерактив хизмати (chat-bot) модулини ишлаб чиқиш. | 2026 йил январь | Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги | ||
2. | «Ҳудудлар статистикаси» ахборот тизимини жорий этиш. | 1. Статистика интеграллашган ахборот тизими негизида «Ҳудудлар статистикаси» ахборот таҳлил модулининг концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда унда жойлаштириладиган статистик кўрсаткичларнинг рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил июнь | Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
2. «Ҳудудлар статистикаси» ахборот таҳлил модулини ишга тушириш ва унда рўйхатга мувофиқ статистик кўрсаткичларнинг эълон қилиб борилишини таъминлаш. | 2025 йил декабрь | |||
3. | Тадбиркорларга «Бизнес учун статистика» консалтинг хизматини ташкил этиш. | 1. Тадбиркорлик субъектлари учун маслаҳат ва ахборот-таҳлилий кўмак кўрсатиш бўйича жорий этиладиган «Бизнес учун статистика» консалтинг хизматининг концепцияси ва мазкур хизматни кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль | Миллий статистика қўмитаси |
2. «Бизнес учун статистика» консалтинг хизматини кўрсатиш бўйича барча даражадаги статистика органлари учун ўқув семинарларини ўтказиш. | 2025 йил август — октябрь | |||
3. «Бизнес учун статистика» консалтинг хизматини кўрсатишни бошлаш ва уни тадбиркорлик субъектлари ўртасида оммалаштириш. | 2025 йил ноябрь | |||
4. | Статистик маълумотларнинг янги манбаларини аниқлаш ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологияларини жорий этиш. | 1. «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасидаги интеграциялар (вазирлик ва идоралардан олинган интеграция сервислари) рўйхатини Миллий статистика қўмитасига тақдим этиб бориш. | Доимий | Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасидаги мавжуд интеграциялардан (вазирлик ва идоралардан олинган интеграция сервислари) тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини яратиш. | 2025 йил декабрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси | ||
5. | Миллий статистика қўмитаси тизимида мавжуд «файервол» (firewall) қурилмаларининг лицензия муддатини узайтириш. | «Файервол» (firewall) қурилмаларининг лицензия муддатини узайтириш чораларини кўриш ва «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида харид қилиш ишларини амалга ошириш. | 2025 йил апрель | Миллий статистика қўмитаси |
6. | Ҳудудий бошқармаларни замонавий сервер қурилмалари билан таъминлаш. | 1. Қўшимча сервер қурилмаларини харид қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш. 2. «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида харид қилиш ишларини амалга ошириш. 3. Миллий статистика қўмитаси тизимида сервер қурилмаларини фойдаланишга жорий этиш. | 2025 йил декабрь | Миллий статистика қўмитаси |
7. | Статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларига телефон алоқаси ёрдамида интервью ўтказиш (CATI — Computer Assisted Telephone Interviewing) имконини берувчи call-марказ фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Call-марказ фаолиятини аутсорсинг хизматидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш ҳамда унга олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабаларини жалб этиш. | 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб | Миллий статистика қўмитаси |
2. Миллий статистика қўмитасига унинг сўровига асосан тақдим этиладиган телефон рақамлар базаларидан фойдаланишга рухсат бериш. | Рақамли технологиялар вазирлиги | |||
Тармоқлар статистикасини такомиллаштириш йўналишида | ||||
8. | Статистик кўрсаткичлар ҳисоб-китобларига иқтисодиёт секторлари бўйича институционал бирликлар таснифлагичини жорий этиш. | 1. Халқаро тавсияларга мувофиқ иқтисодиёт секторлари бўйича институционал бирликлар таснифлагичини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича халқаро экспертларни жалб этиш. | 2025 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Рақобат қўмитаси |
2. Корхона ва ташкилотларга иқтисодиёт секторлари бўйича институционал бирликлар таснифлагичини жорий этиш ва унга асосан давлат молияси, банк, номолиявий корхоналар статистикаси кўрсаткичларини юритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | 2025 йил декабрь | |||
9. | Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш натижалари асосида ялпи ички маҳсулотнинг тармоқ ва ҳудудлар кесимидаги динамика қаторларини шакллантириш. | 1. Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш бўйича методик ёндашувлардаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2010 — 2017 йиллар учун ЯИМнинг тармоқ ва ҳудудлар кесимидаги динамика қаторларини шакллантириш. 2. Амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижаларини Халқаро валюта жамғармаси эксперти билан муҳокама қилиш. 3. Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ялпи ички маҳсулотнинг тармоқ ва ҳудудлар кесимидаги динамика қаторларини эълон қилиш. | 2025 йил сентябрь | Миллий статистика қўмитаси |
10. | «Ресурслар ва улардан фойдаланиш» жадвалларини тузиш амалиётини такомиллаштириш. | 1. Халқаро валюта жамғармаси эксперти тавсиялари асосида корхоналар ва ташкилотларнинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибини кузатиш бўйича сўровнома шаклини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | Миллий статистика қўмитаси |
2. Корхона ва ташкилотлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга йўналтирилган харажатлар таркибининг бир марталик танланма кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. | 2025 йил май | |||
3. 2024 йил маълумотлари асосида 30 мингдан ортиқ корхоналар ва ташкилотларнинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибини 143 та иқтисодий фаолият тури бўйича кузатиш. | 2025 йил май — июль | |||
4. Ўтказилган кузатув натижалари асосида «Харажатлар-ишлаб чиқариш» коэффициентларини янгилаш орқали «Ресурслар ва улардан фойдаланиш» жадвалларини тузиш амалиётини такомиллаштириш. | 2026 йил декабрь | |||
11. | Нархлар статистикаси кўрсаткичларини шакллантириш амалиётини рақамли технологияларни жорий этиш орқали янада такомиллаштириш. | 1. Истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларини шакллантириш жараёнларида янги ахборот манбаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш. | 2025-2026 йиллар | Миллий статистика қўмитаси |
2. Халқаро тажриба ва тавсиялар асосида нархлар статистикасида муқобил ахборот манбалари маълумотларидан фойдаланиш услубларини такомиллаштириш. | 2025-2026 йиллар | Миллий статистика қўмитаси | ||
12. | Кўп ўлчовли камбағалликни баҳолаб боришни жорий қилиш. | 1. Халқаро экспертлар иштирокида турли тоифадаги аҳоли қатлами қамровини таъминлаш мақсадида кўп ўлчовли камбағалликни баҳолаб бориш услубиётини ишлаб чиқиш. | 2025 йил декабрь | Миллий статистика қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотлари асосида кўп ўлчовли камбағаллик даражасини тажриба-синов тариқасида ҳисоблашни йўлга қўйиш. | 2026 йил июнь | |||
13. | Ишчи кучи кўрсаткичларини шакллантириш методикасини энг сўнгги халқаро тавсияларга мослаштириш. | Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларида аҳолининг меҳнат билан бандлиги масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш. | 2025 йил декабрь | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
14. | Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат зоналари таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги маълумотларнинг юритилишини таъминлаш. | 1. Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат зоналари таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги маълумотларни (аъзолик ҳақидаги гувоҳнома рақами, иқтисодий зона номи ва ундаги корхоналар рўйхати, СТИР рақами, лойиҳа қиймати, иш ўринлари ва бошқалар) юритишга ихтисослашган электрон платформани ишлаб чиқиш. | 2025 йил сентябрь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
2. Мазкур платформани Миллий статистика қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2025 йил декабрь | |||
15. | Статистик регистрларни халқаро амалиётга мувофиқ такомиллаштириш. | 1. Миллий статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида йўлга қўйилган интеграциялар асосида «Статистик регистрларнинг рақамли базаси» ахборот тизимини кенгайтириш, жумладан: | Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар | |
респондентлар рўйхатини шакллантиришда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадида «Лицензия» рақамли статистика регистрини; | 2025 йил май | |||
автотранспорт воситалари сони (транспорт турлари, ёнилғи турлари, русумлари, техник кўрик натижаларига кўра соз ёки носозлиги тўғрисидаги бирламчи маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш мақсадида «Транспорт» рақамли статистика регистрини жорий этиш. | 2025 йил июнь | |||
16. | Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашганлиги ва таълим йўналишлари бўйича иш ҳақи миқдорлари табақаланишига доир маълумотларни шакллантириш. | 1. Ҳар бир олий таълим ташкилотларида ташкил этилган «Карьера марказлари»да битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш. | 2025 йил август | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳақидаги Солиқ қўмитасидаги индивидуал маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олишни йўлга қўйиш. | 2025 йил сентябрь | |||
3. Йиғилган маълумотларни ўзаро солиштириш орқали битирувчиларнинг ишга жойлашганлиги ва таълим йўналишлари бўйича иш ҳақи миқдорлари табақаланишига доир маълумотларни шакллантириш. | 2025 йил ноябрь | |||
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан шакллантирилган маълумотларни белгиланган тартибда эълон қилиб бориш. Бунда тегишли маълумотлардан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилади. | 2025 йил декабрь | |||
17. | Олий таълим ташкилотларида таълим сифати ва таълимга индивидуал ёндашув даражасини баҳолаш мақсадида (Faculty-to-Student Ratio) профессор-ўқитувчи ходимлар сонининг таҳсил олаётган талабалар сонига нисбати бўйича индикатор ишлаб чиқиш ва эълон қилиш. | 1. Ҳар бир олий таълим ташкилоти кесимида илмий даражалар (фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори), илмий унвон (профессор, доцент) бўйича профессор-ўқитувчи ходимлар сони тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш. | 2025 йил октябрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
2. Барча мулкчилик шаклидаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони ва жинси бўйича маълумотларни шакллантириш. | 2025 йил ноябрь | |||
3. Шакллантирилган маълумотлар асосида олий таълим ташкилотлари кесимида (Faculty-to-Student Ratio) профессор-ўқитувчи ходимлар сонининг таҳсил олаётган талабалар сонига нисбати бўйича маълумотларни шакллантириш ва белгиланган тартибда эълон қилиб бориш. | 2025 йил декабрь | |||
18. | Хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли дастури параметрларини иқтисодий фаолият турларига мослаштириш. | Хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрларини халқаро стандартларга асосланган Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (2-таҳрир) билан мувофиқлаштириш. | 2025 йил апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
19. | Фаолият юритаётган юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг ИФУТ хос рақамини ахборот тизимларида қайд этиш. | 1. Миллий статистика қўмитаси томонидан юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг асосий ва қўшимча фаолият тури ҳамда тегишли ИФУТ хос рақамини белгилаган ҳолда маълумотларни Адлия вазирлигига тақдим этиш. | 2025 йил апрель | Миллий статистика қўмитаси |
2. Юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни улар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ҳамда Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида амалга ошириш. | 2025 йил июнь | Адлия вазирлиги | ||
20. | Йиллик статистика ҳисоботини тақдим этишдан озод этиладиган корхоналар рўйхатини шакллантириш. | 1. Кичик тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини, шу жумладан, ходимлар сони ва йиллик маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) сотишдан тушган соф тушуми, акциз солиғини тўловчилар рўйхати ҳақидаги маълумотларни статистика органларига тақдим этиб бориш. | 11 ойлик маълумотлар келгуси йилнинг 1 февралига қадар, йиллик маълумотлар келгуси йилнинг 5 мартига қадар | Солиқ қўмитаси |
2. Давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар рўйхатини статистика органларига тақдим этиш. | 1 февралига қадар | Давлат активларини бошқариш агентлиги | ||
21. | Самарадорлик кўрсаткичларининг услубиётини ишлаб чиқиш. | 1. Энергия самарадорлиги кўрсаткичларини, уларнинг услубиётини халқаро тавсия ва қўлланмалар асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот ресурсларида эълон қилиш. | 2025-2026 йиллар | Энергетика вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Халқаро тавсия ва қўлланмалар асосида инвестиция самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш услубиётини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. | 2025-2026 йиллар | |||
22. | Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш учун маълумотлар манбасини шакллантириш. | Бандлик масалалари бўйича ўрганиш натижаларини иқтисодий фаолият турлари (икки хонали рақамли кодлар), ҳудудлар (вилоят, туман/шаҳар) ва жинс бўйича Миллий статистика қўмитасига тизимли равишда тақдим этиб бориш. | Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 30 санасига қадар | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
23. | Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш. | Қўшимча тармоқ ва ҳудудий лойиҳалар рўйхатини қуйидаги тартибда шакллантириш: | ||
1. Қўшимча ҳудудий ва тармоқ лойиҳалар рўйхатини Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига тақдим этиш. | Ҳисобот давридан олдинги ойнинг 28-санасига қадар | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар | ||
2. Қуйидаги маълумотларни Миллий статистика қўмитасига тақдим этиш: | ||||
Инвестиция дастурига киритилган ҳамда қўшимча ҳудудий ва тармоқ лойиҳалари рўйхатини ҳар бир лойиҳага бириктирилган хос рақам (ID код) билан бирга; | Ҳисобот давридан олдинги ойнинг 30-санасига қадар | |||
хорижий инвестиция ва кредитлар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар бўйича ишга туширилган қувватлар тўғрисидаги маълумотларни. | Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар | |||
24. | Марказлашган маблағлар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш. | Республика бюджети, Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича қуйидаги маълумотларни Миллий статистика қўмитасига тақдим этиб бориш: | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
- лойиҳалар кесимида лойиҳа номи ва хос рақамни (ID код) ҳамда ташаббускор номи ва СТИР рақамини; | Ҳисобот давридан олдинги ойнинг 30-санасига қадар | |||
- лойиҳалар кесимида ишга туширилган қувватлар тўғрисидаги маълумотларни. | Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар | |||
25. | Тайёрланган пахта хомашёси ва бошоқли дон тўғрисидаги маълумотларни маъмурий маълумотлар асосида шакллантириш. | 1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот тизимидаги маълумотларни кўламини қайта кўриб чиқиш ҳамда пахта хомашёсини тайёрлаш тўғрисидаги (3-пахта) ва дон экинларини тайёрлаш тўғрисидаги (3-дон) статистик ҳисобот шаклларидаги кўрсаткичларга тўлиқ мослаштириш. | 2025 йил апрель | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2. Пахта хомашёси ва бошоқли дон тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизими орқали Миллий статистика қўмитасига қуйидаги муддатларда тақдим этиш: пахта хомашёси бўйича — 1 октябрь, 1 ноябрь ҳамда 1 декабрдан кечиктирмаган ҳолда; бошоқли дон бўйича — 1 июль, 1 август ҳамда 1 декабрдан кечиктирмаган ҳолда. | Ҳар йили | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | ||
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланган пахта хомашёси ва бошоқли дон бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш. | Статистика дастурида белгиланган муддатларда | Миллий статистика қўмитаси | ||
26. | Деҳқон ва томорқа хўжаликларининг фаолиятига оид статистик маълумотларни шакллантириш. | 1. «Онлайн маҳалла» ахборот тизимидаги маълумотларни деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги (4-дх) статистик ҳисоботидаги кўрсаткичларга тўлиқ мослаштириш. | 2025 йил апрель | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Деҳқон ва томорқа хўжаликларининг ер майдонлари ҳақидаги маълумотларни «Узкад» ҳамда Миллий геоахборот тизимлари орқали «Онлайн маҳалла» ахборот тизимига тақдим этиб бориш. | Доимий | Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||
3. Ҳоким ёрдамчилари деҳқон ва томорқа хўжаликларининг экинлар экилган майдони, етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини хатловдан ўтказиш ҳамда маълумотларни «Онлайн маҳалла» ахборот тизимига киритиб бориш. | Ҳар чоракда | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||
4. Ҳоким ёрдамчилари томонидан «Онлайн маҳалла» ахборот тизимидаги кўрсаткичлар асосида деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги статистик ҳисоботни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда статистика органларига e-Stat ахборот тизими орқали тақдим этиш. | Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмаган ҳолда | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||
Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўналишида | ||||
27. | Корея статистика идораси (Statistics Korea) билан грант лойиҳани амалга ошириш. | Корея статистика идораси (Statistics Korea) билан Миллий статистика қўмитасининг статистик салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича 2025 — 2028 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган Корея ҳукумати гранти лойиҳасини бошлаш учун тегишли чоралар кўриш. | 2025 йил декабрь | Миллий статистика қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
28. | Халқаро қўлланма, тавсия ва стандартлар электрон базасини яратиш. | Халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган халқаро статистика қўлланмалари, тавсиялари ва стандартлари электрон базасини яратиш ва услубий материаллар кутубхонасига (https://lib.stat.uz) жойлаштириш. | 2025 йил октябрь | Миллий статистика қўмитаси |
29. | Миллий статистика қўмитасининг халқаро ташкилотлардаги фаоллигини кенгайтириш. | Миллий статистика қўмитасининг халқаро ташкилотларда, хусусан Осиё ва Тинч океани минтақаси учун БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Статистика бюросида, Европа статистиклар конференцияси Бюросида ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Статистика қўмитаси Бюросида самарали иштирок этишини таъминлаш. | 2025-2026 йиллар | Миллий статистика қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
30. | Халқаро меҳнат ташкилотига (ХМТ) маълумотларни тақдим этиш. | Халқаро меҳнат ташкилоти талаблари асосида «Халқаро меҳнат статистикаси» ахборот тизимига Ўзбекистонда ишчи кучи кузатувлари маълумотларини ўз муддатида ва тўлиқ тақдим этиб бориш. | Йилда бир маротаба | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
31. | Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) ахборот тизимларида мамлакатнинг асосий макроиқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини акс эттиришни таъминлаш. | 1. Халқаро валюта жамғармасининг Кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими (к-МТУТ)дан Маълумотларни тарқатишнинг махсус тизими (МТМТ)га ўтиш. | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Марказий банк |
2. Халқаро валюта жамғармасининг Халқаро молия статистикаси саҳифасида талаб этиладиган асосий макроиқтисодий, молиявий ва ижтимоий статистика кўрсаткичларининг эълон қилиб борилишини таъминлаш. | Доимий | |||
32. | Иқтисодий, инвестиция ва энергетика комплексларида амалга оширилаётган лойиҳалар натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини шакллантириш. | Иқтисодий, инвестиция ва энергетика комплексларида амалга оширилаётган лойиҳалар натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва уларни шакллантириш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар |
Очиқ маълумотлар порталини такомиллаштириш йўналишида | ||||
33. | Очиқ маълумотлар портали фаолиятида геофазовий маълумотларни жойлаштириш. | 1. Очиқ маълумотлар порталида геофазовий маълумотларни жойлаштириш функциясини халқаро тажрибани ўрганган ҳолда янада такомиллаштириш. | 2025 йил сентябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Очиқ маълумотлар порталида маълумотларни жойлаштирувчи давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимларининг халқаро тажриба асосида геофазовий маълумотларни шакллантириш бўйича малакасини ошириш. | 2025 йил ноябрь | |||
3. Очиқ маълумотлар порталида геофазовий маълумотлар сонини ошириш бўйича чораларни кўриш. | 2025 йил декабрь | |||
34. | Очиқ маълумотлар соҳасидаги «Open Data Inventory» ва «Gender Data Compass» халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўрнини яхшилаш. | 1. Очиқ маълумотлар соҳасидаги «Open Data Inventory» ва «Gender Data Compass» халқаро рейтингларининг янгиланган баҳолаш тизимини ўрганиш. | 2025 йил май | Миллий статистика қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. «Open Data Inventory» ва «Gender Data Compass» халқаро рейтингларининг янгиланган баҳолаш тизими асосида Очиқ маълумотлар порталида ва Миллий статистика қўмитасининг «SIAT» ахборот тизимида маълумотларни жойлаштириш. | 2025 йил ноябрь | |||
3. Очиқ маълумотлар порталида ва Миллий статистика қўмитасининг «SIAT» ахборот тизимида жойлаштирилган маълумотларни «Open Data Inventory» ва «Gender Data Compass» рейтингларини юритадиган «Open Data Watch» халқаро ташкилотига тақдим этиш. | 2025 йил декабрь | |||
Бошқа йўналишларда | ||||
35. | Тизим фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш. | 1. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга статистика маълумотларига ёки статистика фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган (ҳисобот тақдим этиш мажбурияти, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаётган ҳар қандай ташкилот уларни Миллий статистика қўмитаси билан дастлабки келишиши шартлигига оид норма киритиш. 2. Миллий статистика қўмитаси томонидан маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган амалдаги йиғим миқдорини бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда қайта белгилаш, шунингдек, тақдим этиш муддатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва тегишли тузатишлар киритиш. | 2025 йил декабрь | Миллий статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги |
36. | Мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда статистика органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш | 1. Ҳудудий статистика органлари балансидаги туман (шаҳар) бўлимлари биноларини белгиланган тартибда сотиш чораларини кўриш ҳамда сотишдан тушган маблағларни статистика органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш. | 2025 йил давомида | Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
2. Ҳудудий статистика органларини жойлаштириш учун туман ва шаҳар ҳокимликлари биносидан зарур хоналарни ажратиш ҳамда ижара қийматини «ноль» ставкада белгилаш. | Доимий | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
37. | Расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича маълумотлар банкини яратиш. | 1. 2022 — 2024 йиллар учун фойдаланувчилардан келиб тушган сўровлар маълумотлар банкини шакллантириш ва таҳлил қилиш. | 2025 йил сентябрь | Миллий статистика қўмитаси |
2. Таҳлиллар асосида фойдаланувчиларнинг эҳтиёжи юқори бўлган маълумотларни кенг эълон қилиб бориш. | Доимий | |||