1-ИЛОВА
Ёш олимлар кенгаши | Илмий кенгаш | Директор | Халқаро консультантлар — маслаҳатчилар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Илмий ишлар ва стратегик ривожлантириш бўйича директорнинг биринчи ўринбосари 1 | Иқтисодиёт ва маркетинг ишлари бўйича директор ўринбосари 1 | Илмий котиб 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Кадрлар бўйича бош мутахассис 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги лабораторияси 6 | Сунъий интеллект технологиялари ва рақамли қурилишни ривожлантириш лабораторияси 6 | Маркетинг бўлими 3 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Молия-иқтисодиёт бўлими 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Хўжалик ишлари бўлими 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Геотехника, грунтлар механикаси ва қурилиш материаллари лабораторияси 6 | Барқарор конструктив ечимлар, шаҳарсозлик ва инфратузилма лабораторияси 6 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бош юрисконсульт 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ахборот технологиялари ва коммуникациялар бўйича бош мутахассис 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Яшил» қурилиш, энергия самарадор ва муқобил технологиялар лабораторияси 6 | Зилзилабардошлик бўйича экспертлар гуруҳи (шартномаларга мувофиқ жалб қилинади) 15 | Режим-махсус қисм (бўлим) мутахассиси 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш | |||||
1. | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш. | 1. Институтнинг мустақил баланси ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш. | бир ой муддатда | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
2. Институтнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳри ва бланкаларини шакллантириш. 3. Институт уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 4. Институт илмий лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш. | икки ой муддатда | ||||
2. | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, зарур мебель, компьютер техникаси, инвентарлар ва бошқа моддий воситалар билан таъминлаш учун маблағларни шакллантириш. | 1. Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сонли қарори асосида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришдан тушган 6 миллиард сўм маблағларни Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига ўтказиш. 2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 2 миллиард сўм маблағларни Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига ўтказиш чораларини кўриш. | бир ой муддатда | Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришдан тушган маблағлар, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари | Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти (К. Султанов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
3. | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институтининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. | 1. Хизмат ҳамда кўчма лаборатория машиналари, шунингдек, зарур мебель, компьютер техникаси, инвентарлар ва бошқа моддий воситалар рўйхатини шакллантириш. | бир ҳафта муддатда | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига тушган маблағлар | Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Халқаро ва ички бозорни ўрганган ҳолда тижорат таклифларини ишлаб чиқиш. | икки ҳафта муддатда | ||||
3. Тендер танловлари асосида харидларни амалга ошириш. | бир ой муддатда | ||||
4. | Институтни Тошкент архитектура-қурилиш университетининг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчаси 9а-уйда жойлашган асосий биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш. | 1. Университет биносининг 2 ва 3-қаватидан ходимлар ва илмий лабораторияларга хоналар ажратиш. | бир ҳафта муддатда | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига тушган маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов) |
2. Институтга ажратилган хоналарни зарур ускуналар, мебель, алоқа воситалари, компьютерлар, ташкилий техника, ахборот-коммуникация технологиялари, интерфаол ва инновацион панель ва мониторлар, видеоконференцалоқа жиҳозлари, зарур бўлган барча турдаги моддий воситалар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш. | икки ой муддатда | ||||
5. | Институтга тажрибали ва юқори малакали мутахассис ва илмий ходимларни жалб қилиш. | 1. Институтга мутахассис ва илмий ходимларни жалб қилиш учун очиқ танлов эълон қилиш. | бир ҳафта муддатда | Институтга тушган маблағлар | Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов) |
2. Мутахассис ва илмий ходимларни очиқ танлов асосида саралаб олиш ҳамда улар билан қонунчилик талаблари асосида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш. | икки ой муддатда | ||||
II. Институтда илмий фаолиятни йўлга қўйиш ва такомиллаштириб бориш | |||||
6. | Институт илмий кенгашини ташкил қилиш. | 1. Малакали илмий ходимлардан илмий кенгаш таркибини тасдиқлаш. | икки ой муддатда | - | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти |
2. Илмий кенгашнинг йиллик иш режасини тасдиқлаш. | икки ой муддатда | ||||
3. Амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишларини ўрнатилган тартибда муҳокамадан ўтказиб бориш. | доимий | ||||
4. Илмий кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар бўйича йиллик ҳисоботни Республика кенгашига тақдим этиш. | доимий | ||||
7. | Институтда таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш. | 1. Таянч докторантура ва докторантурага қабул квотасини белгилаш. | икки ой муддатда | Институтга тушган маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов) |
2. Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида таълим олишни йўлга қўйиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш. | 2025 йил якунига қадар | ||||
3. Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш. | доимий | ||||
8. | Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш. | 1. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш. | 2025 йил ноябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов) |
2. 05.10.03 — Сейсмик хавфсизлик ва 05.09.02 — Геотехника ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузиш. | 2026 йил апрель | ||||
9. | Институтнинг тажрибали ва юқори малакали мутахассис ҳамда илмий ходимларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш. | 1. Институт ходимлари 2025 — 2027 йилларда хорижда илмий стажировка ўташи ва малака ошириши бўйича режа-график ишлаб чиқиш. | уч ой муддатда | Институтга тушган маблағлар, Жамғарма, «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари | Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов) |
2. Ҳар йили камида 5 нафар ходимни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш. | 2026-2027 йиллар | ||||
10. | Институтнинг хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлаш. | 1. Институт ходимларининг хорижий мамлакатларда соҳага оид ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда тизимли равишда иштирок этишини таъминлаш ва тадқиқотчилар ўртасида танловлар ташкил этиб бориш. | 2026 йил январь ойидан бошлаб | Институтга тушган маблағлар | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти |
2. Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидаги журналларда эълон қилиш. | доимий | ||||
11. | Институтда сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш бўйича илмий фаолиятни йўлга қўйиш. | 1. Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган танловларни эълон қилиш. | ҳар йили 15 январга қадар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар ҳамда Жамғарма маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов), Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти, Инновацион ривожланиш агентлиги |
2. Соҳага доир илмий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш. | доимий | ||||
3. Илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш. | 2026 йилда бошлаб | ||||
12. | Қурилиш соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва рақамли қурилишни ривожлантириш. | 1. Ходимларни сунъий интеллект ва рақамли қурилиш технологиялари бўйича ўқитиш, махсус семинарлар ва тренинглар ўтказиш. | ҳар йили икки марта | Институтга тушган маблағлар | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти |
2. Қурилиш жараёнидаги муаммоларни таҳлиллар асосида аниқлаш ҳамда сунъий интеллект ва рақамли технологияларнинг қўлланиш имкониятларини ўрганиш. | 2026 йил II чорак | ||||
3. Илмий ёндашувлар асосида сунъий интеллект ва рақамли қурилиш моделларини яратиш. | 2026-2027 йиллар | ||||
III. Глобал иқлим ўзгариши, барқарор қурилиш, яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича илмий ишлар самарадорлигини ошириш | |||||
13. | «Ақлли шаҳар» концепцияси доирасида барқарор қурилиш, шаҳар инфратузилмаси объектларида рақамли бошқарув тизимини шакллантириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни йўлга қўйиш. | 1. Шаҳарларни турли табиий ва антропоген хусусиятга эга бўлган салбий омиллардан ҳимоялашда GIS технологияларидан фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. | доимий | Институтга тушган маблағлар | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти |
2. Шаҳарларнинг транспорт ва инженерлик инфраструктурасини рақамли бошқарув тизимида GIS технологияларидан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш. | доимий | ||||
14. | Глобал иқлим ўзгариши жараёнида шаҳарларни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқотлар ишларини олиб боришни йўлга қуйиш. | 1. Шаҳар инфраструктурасини ривожлантиришда кўкаламзорлаштириш, атмосферага чиқарилаётган ис гази миқдорини камайтириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. | доимий | Институтга тушган маблағлар | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти |
2. Тураржой мавзеларида энергия ресурсларини тежаш ва микроиқлимни яхшилашда «яшил» том, «яшил» девор бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. | доимий | ||||
3. Шаҳар атмосфераси ифлосланишини камайтириш бўйича ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда «яшил» макон, «яшил» белбоғ, боғлар ва истироҳат боғларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. | доимий | ||||
4. «Яшил» қурилиш, «яшил» инновацион маҳсулотларни стандартлаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. | доимий | ||||
15. | Сервейинг (бино ва иншоотларнинг ҳаётий фаолияти) бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни йўлга қўйиш. | 1. Лойиҳаолди жараёнида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. | доимий | Институтга тушган маблағлар ҳисобдан | Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти |
2. Лойиҳа, конструкцияларни завод шароитида тайёрлаш, ташиш, сақлаш ҳамда қурилиш-монтаж босқичидаги камчиликларни камайтириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. | доимий | ||||
3. Эксплуатацияни тўғри ташкил этиш ҳамда қурилишда рухсат этилган техник четлашишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. | доимий | ||||
4-ИЛОВА