20.10.2025 йилдаги ПФ-184-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини рақамлаштириш, маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг сейсмик ҳолатини мониторинг қилиш, қурилиш майдонларидаги грунтларнинг сейсмик хавфини камайтириш, соҳада кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар кўлами ва сифатини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг (автомобиль ва темирйўл кўприклари, ерости ва ерусти туннеллари) зилзилабардошлигини мониторинг қилиш тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини рақамлаштириш ва унга сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) қурилиш майдонлари учун замин грунтларини ўрганиш ва уларнинг мустаҳкамлигини ошириш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) сейсмик хавфсизлик ва зилзилабардошлик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2026 йил 1 январдан бошлаб тарихий ва маданий мерос объектларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилсин. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) дастлабки босқичда мониторинг мамлакатнинг туризм салоҳиятини кўрсатиб берувчи маданий мерос объектлари, шу жумладан, Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуаси, Бухоро шаҳридаги Дарвозахона (Арк мажмуаси), Хива шаҳрининг Ичан-қалъа мажмуасида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) тарихий ва маданий мерос объектларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш Маданий мерос агентлигининг ягона бошқарув платформаси орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) мониторингни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2026 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль ва темирйўл кўприклари ҳамда ерости ва ерусти туннелларининг (кейинги ўринларда — транспорт иншоотлари) зилзилабардошлигини онлайн мониторинг қилиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилсин. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) онлайн мониторинг «TransportSeysmika» платформаси орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан юритилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) мониторинг маълумотлари транспорт иншоотларидаги заифлашган нуқталарда объектга масъул ташкилот томонидан инструментал-техник текширувни ўтказиш учун асос бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «TransportSeysmika» платформаси орқали босқичма-босқич онлайн сейсмик мониторинг юритиладиган транспорт иншоотларининг рўйхати сейсмик фаол ҳудудлар кесимида шакллантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) сейсмик датчикларни сотиб олиш, транспорт иншоотларига ўрнатиш ва уни юритиш билан боғлиқ харажатлар 2026 — 2028 йиллар давомида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 2026 йил 1 январдан бошлаб республикадаги «А-373» ва «М-39» автомобиль йўлларида ҳамда уларга туташ тоғли ҳудудлардан ўтган темирйўлларда кўчки содир бўлиши эҳтимоли юқори ҳудудларнинг доимий радиолокацион космик мониторинги ташкиллаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, радиолокацион космик мониторинг Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан ҳар йили 1 майга қадар ўтказилади ва натижалари бўйича маълумотлар тоғ-кон саноати ва геология, фавқулодда вазиятлар, транспорт ва гидрометеорология хизмати органларига, маҳаллий ҳокимликларга тақдим этиб борилади ва улар томонидан аниқланган хавфни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини рақамлаштириш ва унга сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 декабрдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) қуйидагиларни рақамлаштирган ҳолда ягона тизим асосида Онлайн сейсмологик платформа ишга туширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) содир бўлиши мумкин бўлган зилзилаларнинг минтақавий акселерограммалар базаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) республика ҳудудларини илмий таҳлил асосида сейсмик хавф даражаси бўйича таснифлашни назарда тутувчи умумий сейсмик ва батафсил районлаштириш хариталари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) туман ва шаҳарлар марказларининг макросейсмик баллардаги ва чўққи тезланишдаги микроҳудудлаштириш хариталари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) республикадаги мавжуд фаол тектоник ёриқлар харитаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Онлайн сейсмологик платформа «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграция қилиниб, ундаги сейсмологик кўрсаткичлар бўйича сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотлар лойиҳалаштирилади ҳамда мазкур кўрсаткичлар шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш доирасида соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил 1 январдан бошлаб сунъий интеллект ёрдамида сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатларда прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилсин. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) мазкур амалиёт зилзила даракчиларининг намоён бўлиш кўрсаткичларини баҳолаш асосида Фанлар академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) дастлабки босқичда сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатда прогноз қилиш Тошкент шаҳри мисолида ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) мазкур амалиёт натижалари Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашида (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) муҳокама қилиниб, аниқ чоралар белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 йил 1 мартдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) республикада йиллар давомида содир бўлган зилзила ёзувларини (очиқ катта ҳажмдаги маълумотларни) сунъий интеллект ёрдамида қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали келажакда зилзила бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни аниқлаш ҳамда зилзиланинг бино ва иншоотларга таъсирини баҳолаш амалиёти йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Қурилиш майдонлари учун замин грунтларини ўрганиш ва уларнинг мустаҳкамлигини ошириш чораларини кўриш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Республика ҳудудларида ерости қурилиш ишларини амалга ошириш ва ерости қурилиш объектларининг зилзилабардошлигини таъминлаш ишларини тартибга солиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2025 йил 1 декабрдан бошлаб дастлаб Тошкент шаҳрида, режа асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ерости қурилиш объектлари учун 10, 20 ва 30 метр чуқурликдаги муҳандис-геологик, сейсмологик кўрсаткичлар ишлаб чиқилсин ва уларнинг рақамлаштирилган сейсмик жадаллик хариталари шакллантирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ерости объектларини лойиҳалаш ва қуриш муҳандис-геологик ҳамда сейсмологик кўрсаткичлар, сейсмик жадаллик хариталари асосида грунтнинг чуқурликдаги сейсмик даражасига мувофиқ амалга оширилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) мазкур вазифаларни амалга ошириш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари танлови натижалари асосида ажратиладиган грантлар ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг ижроси учун масъул этиб Фанлар академияси (Ш. Аюпов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов) белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 2025 йил 1 декабрдан бошлаб икки йил давомида республика туман марказлари ва шаҳарлари марказларидаги зилзила таъсирига чидамли бўлмаган грунтларни сейсмик хусусиятлар бўйича тоифалаш ва тавсифлаш ишлари ташкил этилсин. Ушбу ишлар доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) сейсмик мустаҳкамликни оширишга қаратилган грунтларнинг сейсмоизоляцияси бўйича гибрид йўналишдаги сейсмологик тадқиқотлар олиб борилади ҳамда грунтларни муҳандислик тайёрлаш ва уларнинг сейсмик жадаллигини камайтириш усуллари қўлланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) сейсмологик тадқиқотлар натижалари асосида тегишли норматив-техник ҳужжат ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда зилзилабардош бино-иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда фойдаланилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) тадқиқотларни амалга ошириш харажатлари Сейсмология институтига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг ижроси учун масъул этиб Фанлар академияси (Ш. Аюпов) ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Сейсмик хавфсизлик ва зилзилабардошлик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотларни жадаллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Институтнинг асосий фаолияти қуйидагиларга йўналтирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) соҳадаги муаммоларни ҳал этиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиб, натижаларини амалиётга жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) қурилиш соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни ташкил этиш ва рақамли қурилишни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Институт ўзини ўзи молиялаштириш тизими асосида фаолият олиб боради ва Институт томонидан пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар уни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2025 — 2027 йилларда сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Республика кенгаши (А. Арипов) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини ташкиллаштирсин ҳамда назоратини олиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ва сейсмология соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар моҳиятини аҳоли ва кенг жамоатчиликка тушунарли тарзда етказиш ишларини ташкил этиш мақсадида ҳар чоракда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан сўнг тўғри ҳаракатланишига бағишланган кўрсатувлар, лавҳалар, видеороликлар ва эшиттиришлар тайёрланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ишлаб чиқилган медиамаҳсулотлар Миллий телерадиокомпания тизимидаги барча теле- ва радиоканалларда тизимли равишда эфирга узатилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ижро учун масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш жараёнлари оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб фавқулодда вазиятлар вазири Б. Кудратходжаев, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. Хидоятов ва Фанлар академияси президенти Ш. Аюпов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур Фармон ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Фанлар академияси Фармон ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида Фармон ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Ijro.gov.uz» тизимида Фармон ижросини назоратдан ечишда мониторинг режасида кўрсатилган мақсадларга эришилганлиги инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ушбу Фармон ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳар ярим йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 20 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-184-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-184-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 — 2027 йилларда сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

 

I. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қонунини такомиллаштириш.

1. Вазирлик ва идораларнинг ходимларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2025 йил ноябрь

-

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси

(С. Эшқувватов)

 

2. Қонун лойиҳасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

 

3. Қонун лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил январь

 

4. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил февраль

 

2.

Ҳудудларда ташкил этилган техника университетлари қошида зилзилабардошлик, сейсмик хавфсизлик ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот ташкилотларини тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳни мазкур банд тўлиқ бажариладиган муддатга қадар шакллантириш.

2025 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

2. Ҳудуддаги сейсмик фаолликдан келиб чиқиб илмий-тадқиқот ташкилотлари тузиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

 

3. Тайёрланган таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

 

4. Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил март

 

5. Зилзилабардошлик, сейсмик хавфсизлик ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот ташкилотларини тузиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

 

II. Аҳолини зилзилага тайёрлаш тадбирларини янада кучайтириш

3.

«Зилзиладан сақланиш йўллари» номли оммабоп тавсиянома ишлаб чиқиш.

1. Зилзиладан сақланиш йўллари бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Фанлар академиясининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Сейсмология институти

(В. Исмаилов)

 

2. Зилзиладан сақланиш йўллари бўйича ишлаб чиқилган тавсияномани Сейсмология институти Илмий кенгашида муҳокамадан ўтказиш ва чоп этиш.

2026 йил январь

 

4.

Сейсмик хатар ва уни бошқариш бўйича раҳбар ходимлар учун қўлланма тайёрлаш.

1. Қўлланмани яратиш учун маълумотларни таҳлил қилиш.

2025 йил ноябрь

Фанлар академияси маблағлари доирасида

 

2. Қўлланмани ёзиш ва илмий кенгашга тавсия этиш.

2025 йил декабрь

 

3. Қўлланмани чоп этиш.

2026 йил март

 

III. Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш

5.

Бино ва иншоотлар ҳамда тарихий ва маданий мерос объектларининг сейсмик заифлигини инструментал-сейсмометрик баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш.

1. Бино ва иншоотлар ҳамда тарихий ва маданий мерос объектларининг сейсмик заифлигини баҳолаш усулларини ўрганиш мақсадида инструментал тадқиқотлар ўтказиш.

2026 йил январь

Фанлар академиясининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

(К. Султанов),

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

(О. Тўйчиев)

 

2. Бино ва иншоотлар ҳамда тарихий ва маданий мерос объектларининг заифлигини инструментал баҳолаш усулларини амалиётга татбиқ этиш.

2026 йил апрель

 

6.

Тарихий ва маданий мерос объектларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш.

1. Маданий мерос агентлиги томонидан 2026 — 2028 йиллар давомида сейсмик аксессуарлар ҳамда сейсмик датчиклар билан онлайн мониторинги юритиладиган тарихий ва маданий мерос объектлари рўйхатини тасдиқлаш.

2025 йил ноябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдикаримов),

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

(Қ. Қўчқоров),

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

 

2. Фанлар академияси ва Тошкент архитектура-қурилиш университети томонидан онлайн мониторинги юритиладиган тарихий ва маданий мерос объектларининг ўлчамларидан келиб чиқиб, сейсмик аксессуарлар ҳамда сейсмик датчиклар ўрнатиладиган жойлар учун техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

 

3. Маданий мерос агентлигининг ягона бошқарув платформасида Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан тарихий ва маданий мерос объектларининг сейсмик ҳолати мониторингини юритишга мўлжалланган тегишли дастурни ишга тушириш.

4. Тарихий ва маданий мерос объектларининг зилзилабардошлигини онлайн мониторинг қилиш амалиётини:

2026 йил январь

 

биринчи босқичда 10 та тарихий ва маданий мерос объекти бўйича;

2026 йил январдан бошлаб

 

иккинчи босқичда 10 та тарихий ва маданий мерос объекти бўйича;

учинчи босқичда 16 та тарихий ва маданий мерос объекти бўйича жорий қилиш.

2027 йил январдан бошлаб

 

7.

Сейсмик фаол зоналарда қурилган хавфлилик омили III-IV тоифадаги объектларнинг зилзилабардошлигини инструментал-техник текширувлардан ўтказиш бўйича ягона методика ишлаб чиқиш.

1. Европа ва Япония давлатларидаги бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги бўйича инструментал-техник текширув методикаларини ўрганиш.

2025 йил ноябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фарғона давлат техника университети

. Саломов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

 

2. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.

2025 йил декабрь

 

3. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини аниқлаш бўйича ягона методика ишлаб чиқиш.

2026 йил апрель

 

8.

Автомобиль ва темирйўл кўприклари ҳамда ерости ва ерусти туннелларининг сейсмик мустаҳкамлигини (сейсмик датчиклар орқали) онлайн мониторинг қилиш амалиётини босқичма-босқич йўлга қўйиш.

1. Онлайн мониторинги юритиладиган транспорт иншоотларининг рўйхатини сейсмик фаол ҳудудлар кесимида тасдиқлаш.

2025 йил ноябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

(Қ. Қўчқоров),

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов),

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

(Ш. Кадиров)

 

2. Фанлар академияси ва Тошкент архитектура-қурилиш университети томонидан онлайн мониторинг юритиладиган транспорт иншоотлари учун техник топшириқ ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

 

3. Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан транспорт иншоотларининг онлайн «TransportSeysmika» платформасини ишга тушириш.

4. Транспорт иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини (сейсмик датчиклар орқали) онлайн мониторинг қилиш амалиётини:

2026 йил март

 

биринчи босқичда 30 та транспорт иншооти бўйича;

2026 йил март

 

иккинчи босқичда 45 та транспорт иншооти бўйича;

2027 йил январь

 

учинчи босқичда 41 та транспорт иншооти бўйича жорий қилиш.

2027 йил декабрь

 

5. Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан республикадаги «А-373» ва «М-39» автомобиль йўлларида ҳамда тоғли ҳудудлардан ўтган темирйўлларда кўчки содир бўлиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар асосида радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили 1 майга қадар

 

IV. Сейсмопрогностик мониторинг ҳамда сейсмик хавфсизлик соҳасидаги илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш

9.

Фарғона водийси грунт қатламларининг 0,2, 0,5 ва 1,0 секунд даврдаги сейсмик таъсирга реакция спектрининг 1 : 500 000 масштабдаги зичлик хариталарини яратиш.

1. Фарғона водийсида бўлиб ўтган зилзилалар акселерограммалари асосида ҳудудий грунтларнинг ҳаракат тенгламаларини тузиш.

2025 йил ноябрь

Фанлар академиясининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Сейсмология институти

(В. Исмаилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

2. Олинган ҳаракат тенгламалари ҳамда сейсмологик ва сейсмотектоник маълумотлар асосида Фарғона водийси учун эҳтимоллик ёндашувидаги сейсмик таъсирга турли сейсмик хусусиятларга эга бўлган грунтлар учун жавоб спектрини ҳисоблаш.

2025 йил декабрь

 

3. Грунтларнинг жавоб спектри бўйича 1 : 500 000 масштабдаги зичлик хариталарини тузиш.

2026 йил июнь

 

4. Ишлаб чиқилган харитани қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотларни лойиҳалашда фойдаланишга татбиқ этиш.

2026 йил декабрь

 

10.

Сейсмик жиҳатдан 8-9 баллик ҳудудларда жойлашган Чиноз, Риштон, Вобкент, Шаҳрихон, Асака, Чуст, Косонсой, Денов, Чортоқ, Ғузор, Марҳамат, Қўрғонтепа, Учқўрғон, Қамаши ва Норин туманлари марказларини сейсмик микроҳудудлаштириш бўйича онлайн хариталарни ишлаб чиқиш.

1. Чиноз, Риштон, Шаҳрихон, Асака, Чуст, Косонсой, Денов туманларида дала кузатув ишларини амалга ошириш.

2026 йил январь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Сейсмология институти

(В. Исмаилов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

 

2. Чортоқ, Ғузор, Марҳамат, Қўрғонтепа, Учқўрғон, Қамаши ва Норин туманларида дала кузатув ишларини амалга ошириш.

2026 йил апрель

 

3. Тадқиқот натижаларига кўра, туманлар марказларини сейсмик микроҳудудлаштириш бўйича онлайн хариталарни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2026 йил август

 

11.

Ер қобиғини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Республикамизда ўрнатилган GNSS станцияларининг мавжуд йирик ер ёриқлари ҳаракатларини мониторинг қилиш имкониятини ўрганиш.

2025 йил ноябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

(Қ. Қўчқоров),

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов)

 

2. Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, ер қобиғини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва идоралараро илмий-техник кенгашдан ўтказиш.

2025 йил декабрь

 

3. Идоралараро илмий-техник кенгаш хулосасига кўра республика бўйича янги GNSS станцияларни ўрнатиш.

2025-2026 йиллар

 

4. Республика GNSS кузатувлар тармоғини халқаро GNSS кузатувлар тармоғига интеграция қилиш.

2026 йил май

 

12.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш ва замонавий мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.

1. Бино ва иншоотларнинг сейсмик чидамлилигини ошириш ва замонавий мониторинг тизими технологияларини ишлаб чиқиш мақсадида ушбу соҳадаги халқаро тажрибани қиёсий таҳлил қилиш.

2025 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

Тошкент архитектура-қурилиш университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов)

 

2. Сейсмик хавфли шароитларда қурилиш иншоотлари (бинолар, иншоотлар, шу жумладан, юқори хавфли объектлар) фаолиятини узлуксиз мониторинг қилиш технологиялари рўйхатини белгилаш.

2026 йил январь

 

3. Ўзбекистон Республикасида тегишли технологияларни (ускуналар мажмуаси, шу жумладан, датчиклар, алоқа линиялари, тадқиқот ускуналари) ишлаб чиқишни маҳаллийлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2026 йил май

 

13.

Сейсмик жадалликни баҳолаш меъёрларини ишлаб чиқиш.

Ер ости объектларини географик ва геологик жойлашувга мос равишда қуриш имкониятини яратиш мақсадида ер ости объектлари учун сейсмик жадалликни баҳолаш меъёрларини ишлаб чиқиш. Бунда мазкур меъёрлар:

биринчи босқичда — Тошкент шаҳрида;

2026 йил январь

Фанлар академиясининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Сейсмология институти

(В. Исмаилов)

 

иккинчи босқичда — Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Сирдарё вилоятларида;

2027 йил январь

 

учинчи босқичда — Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси марказлари кесимида ишлаб чиқилади.

2027 йил декабрь

 

14.

Янги Тошкент ҳудудидаги ер ости сувининг ҳажми, унинг кўтарилиш ва пасайиш даврларини аниқлаш.

1. Янги Тошкент ҳудудидаги ерости сувининг ҳажми, унинг кўтарилиш ва пасайиш даврларини аниқлаш ишларини ташкиллаштириш.

2025 йил декабрь

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

 

2. Ерости сувининг таркибини ўрганиб, уни суғориш ёки сунъий кўлларга йўналтириш бўйича хулосалар тайёрлаш ҳамда қурилишда фойдаланиш учун Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига тақдим этиш.

Ҳар ярим йилда 2030 йилга қадар

 

15.

Оҳангарон сув омбори ҳудудидаги кўчки хавфини баҳолаш.

1. Сейсмология институти томонидан кўчкининг зилзиладаги ҳаракати ва сейсмик ҳолатини кузатиш ишларини амалга ошириш.

2026 йил январь

Фанлар академиясининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

 

2. Кўчки ҳудудига сейсмик асбоб-ускуналар (сейсмометр, акселерометр ва бошқалар) ўрнатиб, грунт хоссалари ва кўчкининг зилзиладаги тебраниш параметрларини аниқлаш.

2026 йил февраль

 

3. Кўчки хавфи доимий баҳоланиб, хавф юзага келганда уни бартараф этиш учун «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Доимий

 

V. Сейсмик хавфсизлик соҳасига рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни кенг жорий этиш

16.

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини сунъий интеллект асосида таҳлил этиш услубини ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ ташкил қилиш.

2025 йил ноябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов),

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

2. Мавзу доирасида лойиҳани шакллантириш ҳамда техник топшириқ ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

 

3. Лойиҳа ва техник топшириқни келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил январь

 

4. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини сунъий интеллект асосида таҳлил этиш услубини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2026 йил март

 

17.

Республикада йиллар давомида содир бўлган зилзила ёзувларини (очиқ катта маълумотларни) сунъий интеллект асосида қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳ ташкил қилиш.

2. Мавзу доирасида лойиҳа шакллантириш ҳамда техник топшириқ ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Лойиҳа ва техник топшириқни келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

 

4. Республикада йиллар давомида содир бўлган зилзила ёзувларини (катта ҳажмдаги маълумотларни) сунъий интеллект асосида қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш.

2026 йил июль

 

18.

Сейсмик хавфсизлик соҳасида ишлаб чиқилган дастурий таъминотлар (тизимлар) базасида ягона «Рақамлашган сейсмик хавфсизлик» платформасини ишга тушириш.

1. Мавзу доирасида лойиҳани шакллантириш ҳамда техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

2. Лойиҳа ва техник топшириқни келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил март

 

3. «Рақамлашган сейсмик хавфсизлик» платформасини ишга тушириш.

2026 йил апрель

 

19.

Сейсмик хавфсизлик соҳасига рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш.

1. Минтақавий акселерограммалар базаси, умумий сейсмик ҳамда батафсил районлаштириш хариталари, макросейсмик баллардаги ва чўққи тезланишдаги микроҳудудлаштириш хариталари, фаол тектоник ёриқлар харитасини рақамлаштирган ҳолда онлайн сейсмологик платформани ишга тушириш.

2025 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

2. Сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган бино ва иншоотларни онлайн сейсмологик платформадаги сейсмологик кўрсаткичлар бўйича лойиҳалаш ҳамда онлайн сейсмологик платформани «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграция қилиш.

3. Сунъий интеллект ёрдамида сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда зилзила даракчиларининг намоён бўлиш кўрсаткичларини баҳолаш асосида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатларда прогноз қилиш ишларини амалга ошириш.

Бунда, янги амалиёт:

2025 йил декабрь

 

биринчи босқичда — Тошкент шаҳрида;

2025 йил декабрь

 

иккинчи босқичда — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;

2026 йил ноябрь

 

учинчи босқичда — Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жорий қилинади.

2027 йил ноябрь

 

VI. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига космик тадқиқотларни кенг жорий этиш

20.

Республикадаги Чимён, Лангар-Майданак, Лангар-Хатирчи, Қорақарға, Оқработ (Чак-чак), Тахтақорача, Сайхан ҳамда Қамчиқ довонларидан ўтган автомобиль йўлларида кўчки содир бўлиши эҳтимоли бор бўлган ҳудудларни белгилаш ва 2025 — 2027 йиллар давомида радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш.

1. Кўчки содир бўлиши эҳтимоли бор бўлган ҳудудларни аниқлаш ва аввал амалга оширилган таҳлилий маълумотларни «Ўзбеккосмос» агентлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 1 майга қадар

Вазирлик ва идораларнинг ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

(Б. Исламов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

2. Космик мониторингни амалга ошириш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили 1 ноябрга қадар

 

3. Космик мониторинг натижалари асосида олинган маълумотларни вазирлик ва идораларга тақдим этиб бориш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар

 

21.

Оҳангарон сув омборидаги кўчкини доимий космик мониторинг қилиш.

1. Оҳангарон сув омборидаги кўчкини доимий космик мониторинг қилиш.

2026 йил январь

Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

2. Космик суратлар орқали кўчкининг сув омбор томон силжишини аниқлаб, натижалари юзасидан тегишли маълумотларни «Ўзбекгидроэнерго» АЖга тақдим этиб бориш.

Ҳар ярим йилда

 

VII. Соҳага алоқадор ташкилотларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш

22.

Тошкент архитектура-қурилиш университетида ташкил этилган «Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» ўқув-илмий лабораториясини зарур асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

1. Харид қилинадиган лаборатория асбоб-ускуналарининг рўйхатини шакллантириш ҳамда техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов)

 

2. Халқаро ва ички бозорни ўрганган ҳолда тижорат таклифларини олиш.

2025 йил декабрь

 

3. Тендер танловлари асосида харидларни амалга ошириш.

2026 йил январь

 

4. Лаборатория асбоб-ускуналарини ўрнатиш ва ишга тушириш.

2026 йил февраль

 

23.

Фарғона давлат техника университетида ташкил этилган «Бино ва иншоотлар конструкциялари зилзилабардошлигини баҳолаш» ўқув-илмий лабораториясини зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Харид қилинадиган лаборатория асбоб-ускуналарининг рўйхатини шакллантириш ҳамда техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Фарғона давлат техника университети

(Ў. Саломов)

 

2. Халқаро ва ички бозорни ўрганган ҳолда тижорат таклифларини олиш.

2025 йил декабрь

 

3. Тендер танловлари асосида харидларни амалга ошириш.

2026 йил январь

 

4. Лаборатория асбоб-ускуналарини ўрнатиш ва ишга тушириш.

2026 йил февраль

 

24.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтини аҳолини зилзилада тўғри ҳаракатланишга ўргатувчи мобил ўқув тренажёри учун зарур бўлган техника, асбоб-ускуна ва анжомлар билан жиҳозлаш.

1. Харид қилинадиган техника, асбоб-ускуна ва анжомларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

Фуқаро муҳофазаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Фуқаро муҳофазаси институти

(Б. Хикматов)

 

2. Халқаро ва ички бозорни ўрганган ҳолда тижорат таклифларини олиш.

2025 йил ноябрь

 

3. Тендер танловлари асосида харидларни амалга ошириш.

2025 йил декабрь

 

4. Техника, асбоб-ускуна ва анжомларни ўрнатиш ва ишга тушириш.

2025 йил декабрь

 

25.

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти лабораторияларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Харид қилинадиган техника, асбоб-ускуна ва анжомлар рўйхатини шакллантириш ҳамда техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

(К. Султанов)

 

2. Тендер танловлари асосида харидларни амалга ошириш.

2026 йил январь

 

3. Техника, асбоб-ускуна ва анжомларни ўрнатиш ва ишга тушириш.

2026 йил апрель

 

26.

Сейсмология институтида сейсмологик дала тадқиқот ишларини амалга ошириш учун асбоб-ускуналар харид қилиш.

1. Харид қилинадиган лаборатория асбоб-ускуналарининг рўйхатини шакллантириш ҳамда техник топшириқ ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Сейсмология институти

(В. Исмаилов)

 

2. Халқаро ва ички бозорни ўрганган ҳолда тижорат таклифларини олиш.

2025 йил декабрь

 

3. Тендер танловлари асосида харидларни амалга ошириш.

2026 йил январь

 

4. Лаборатория асбоб-ускуналарини ўрнатиш ва ишга тушириш.

2026 йил февраль

 

27.

Замонавий акселерометрларни Оҳангарон сув омбори тўғонига ўрнатиб, унинг зилзилабардошлигини онлайн мониторинг қилиш тизимини тўлиқ ишга тушириш.

Республика ҳудудидаги сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга оширишнинг яхлит тизимини шакллантириш доирасида харид қилинган замонавий акселерометрларни Оҳангарон сув омбори тўғонига ўрнатиб, унинг зилзилабардошлигини онлайн мониторинг қилиш тизими тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш.

2025 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

(Қ. Қўчқоров)

 

VIII. Сейсмология соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш ва халқаро миқёсдаги тадбирларни ташкил қилиш

28.

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши аъзолари ҳамда соҳага масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларини ривожланган хорижий давлатларга қисқа муддатли хизмат сафарига юбориш.

1. Тошкент архитектура-қурилиш университети томонидан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши аъзолари ва соҳа мутахассисларини сейсмик хавфсизлик, сейсмология ва зилзилабардошлик соҳаси бўйича ривожланган хорижий давлатларга қисқа муддатли хизмат сафарига юбориш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2026 йил январь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Ҳидоятов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

2. Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қабул қилувчи давлат билан белгиланган тартибда ишлаш ва якуний таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил январь

 

3. Таклифларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши аъзолари ва соҳа мутахассисларини ривожланган хорижий давлатларга қисқа муддатли хизмат сафарига юбориш бўйича якуний рўйхатни тасдиқлаш ва зарур маблағларни ажратиш чораларини кўриш.

2026 йил март

 

29.

Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш кунини ўтказиш.

1. 2025 йил 29 апрелда БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциясини муҳокама қилиш (Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган).

2025 йил ноябрь

Вазирлик ва идораларнинг жамғармалари,

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б.Саидов),

Фанлар академияси

(Ш. Аюпов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига мувофиқ Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш кунини илк бор ўтказиш.

2026 йил май

 

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-184-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини мониторинг қилиб бориш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Индикатор (субиндикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Жорий ҳолат

(йиллик)

Мақсадли кўрсаткичлар

Маълумот беришга масъул идоралар

2025

2026

2027

1.

2

3

6

7

8

9

10

МАҚСАД: СЕЙСМИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА СЕЙСМОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

I. Маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш

1.1.

Тарихий ва маданий мерос объектларининг марказлашган ахборот платформаси — «MerosSeysmika» дастурини ишга тушириш.

-

-

-

Онлайн дастурни ишга тушириш

-

Маданий мерос агентлиги

1.2.

Сейсмик фаол зоналардаги маданий мерос объектларига датчиклар ўрнатиш ва онлайн сейсмик мониторинг қилиб бориш.

та

-

-

20 та объектда

Режа-график асосида

Маданий мерос агентлиги

1.3.

«TransportSeysmika» онлайн мониторинг платформасини ишга тушириш.

-

-

-

Онлайн дастурни ишга тушириш

-

Транспорт вазирлиги

1.4.

Сейсмик фаол зоналардаги транспорт иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини онлайн мониторинг қилиш.

та

-

-

40 та иншоотда

Режа-график асосида

Транспорт вазирлиги

II. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини рақамлаштириш ва соҳага сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш

2.1.

Сейсмологик кўрсаткичларни рақамлаштириш ва доимий янгилаб бориш (акселерограммалар базаси, умумий сейсмик ҳамда батафсил районлаштириш, шунингдек, макросейсмик баллардаги ва чўққи тезланишдаги микроҳудудлаштириш ва фаол тектоник ёриқлар харитаси).

фоиз

-

Сейсмологик кўрсаткичларни рақамлаштириш

50

100

Фанлар академияси

2.2.

Рақамлашган кўрсаткичлар асосида онлайн сейсмологик платформани ишга тушириш.

-

-

Жорий этиш

-

-

Фанлар академияси

2.3.

Сунъий интеллект ёрдамида сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатларда прогноз қилиш амалиётини йўлга қўйиш.

-

-

Жорий этиш

Тошкент шаҳри мисолида

босқичма-босқич

Фанлар академияси,

Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги

2.4.

Турли конструкциядаги бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш.

та

-

Жорий этиш

5 минг

10 минг

Тошкент архитектура-қурилиш университети

2.5.

Республикадаги «Чимён», «Лангар-Майданак», «Лангар-Хатирчи», «Қорақарға», «Оқработ (Чак-чак)» ва «Тахтақорача», «Сайхан» ҳамда «Қамчиқ» довонларидан ўтган автомобиль йўлларида кўчки содир бўлишига мойил ҳудудларнинг радиолокацион космик мониторингини амалга ошириш.

та

-

Жорий этиш

3

4

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

III. Қурилиш майдонлари учун замин грунтларини ўрганиш ва уларнинг мустаҳкамлигини ошириш чораларини кўриш

3.1.

Ер ости қурилиш объектлари учун 10, 20 ва 30 метр чуқурликдаги муҳандис-геологик, сейсмологик кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва уларнинг рақамлаштирилган сейсмик жадаллик хариталарини шакллантириш.

-

-

-

Тошкент шаҳри мисолида

Республика миқёсида

Фанлар академияси

3.2.

Ер ости объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини муҳандис-геологик ҳамда сейсмологик кўрсаткичлар, сейсмик жадаллик хариталари асосида грунтнинг чуқурликдаги сейсмик даражасига мувофиқ амалга ошириш.

-

-

-

Тошкент шаҳри мисолида

Босқичма-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

3.3.

Туман ва шаҳарлар марказларидаги зилзила таъсирига чидамли бўлмаган грунтларни сейсмик хусусиятлар бўйича тоифалаш ва тавсифлаш.

-

-

-

Жорий этиш

-

Фанлар академияси

IV. Сейсмик хавфсизлик ва зилзилабардошлик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш

4.1.

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институтини ташкил этиш.

-

-

Ташкил этиш

-

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

4.2.

Мутахассисларни хорижда ўқиши ва малака оширишини йўлга қўйиш.

нафар

-

50

100

150

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

V. Натижадорлик кўрсаткичлари

5.1.

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш, соҳага рақамлаштиришни жорий этиш ҳамда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш.

фоиз

-

25

50

70

Фармонда белгиланган вазифаларга масъул вазирлик ва идоралар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 06/25/184/0962-сон)