1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш | |||||
1. | Урганч давлат тиббиёт институтида (кейинги ўринларда — Институт) таълим жараёнини халқаро олий таълим стандартларига мувофиқлаштириш. | 1. Институтнинг амалдаги ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш, уларни танқидий баҳолаш асосида тиббиёт соҳасидаги халқаро олий таълим стандартларига мослаштириш чораларини кўриш. Бунда талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш, таълим жараёнини кредит-модуль тизимида олиб борилишини тўлиқ таъминлаш. | 2025/2026 ўқув йили | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Институтнинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан (Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME), QS, THE стандартлари ва бошқалар) ўтказиш учун тайёрлаш. Жумладан: халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро аккредитация ташкилотлари билан ҳамкорлик келишувларини тузиш; халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича хорижий тажрибага эга бўлган малакали мутахассислардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш; халқаро аккредитациядан ўтиш учун белгиланган талабларни бажаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2025-2026 йиллар | ||||
2. | Хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида янги таълим дастурларини йўлга қўйиш. | 1. Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети билан бакалавриатнинг «Даволаш иши» йўналишида 3+3 форматида, «Стоматология» йўналишида 3+2 форматида қўшма таълим дастури ташкил қилиш ва 2025-2026 ўқув йилидан талабалар қабулини амалга ошириш. 2. Россиянинг Қозон Федерал Университети билан 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб «Даволаш иши» йўналишида 3+3 форматида қўшма таълим дастурини ташкил қилиш. | 2026 йил | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
3. | Клиник ординатура бўйича қўшма таълим дастурларини ташкил қилиш. | 1. Россиянинг Қозон Федерал Университети билан уларнинг илғор тажрибаларидан фойдаланган ҳолда, дастур якунида 2 та мутахассислик берадиган шаклда клиник ординатуранинг танланган мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурини ташкил қилиш. 2. Қозоғистоннинг Остона ва Қарағанда шаҳарларининг йирик тиббиёт марказларида Урганч давлат тиббиёт институтининг танланган мутахассисликлар бўйича клиник ординатура мутахассисликларини тайёрлашни йўлга қўйиш. | 2026/2027 ўқув йили | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
4. | Институт ва унинг Илмий-тадқиқот институти профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари учун масофавий таълим, ўқув курслари, малака ошириш ва семинарлар кўламини ошириш. | Профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар учун ахборот-коммуникация технологиялари ва инглиз тилини ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада ўзлаштирган профессор-ўқитувчилар улушини 85 фоизга етказиш. | 2025/2026 ўқув йили | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
5. | Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар, талабалар учун жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. | Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда талабаларнинг Springer, Web of Science каби илмий нашриётлар маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятларини йўлга қўйиш. | 2025 йил декабрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
6. | Давлат тиббиёт муассасаларини Институт талабаларининг дарс машғулотлари ва амалиёт ўташлари учун клиник база қилиб белгилаш. | Талабаларнинг дарс машғулотлари ва амалиёт ўташлари учун хоналарни жиҳозлаш. | 2025 йил ноябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
7. | Институтга бириктирилган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари билан Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети (Урумчи), Туркиянинг Эге (Измир), Инёню (Малатья) ва Баликесир (Баликесир) университетларининг тиббиёт коллежлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети (Урумчи), Туркиянинг Эге (Измир), Инёню (Малатья) ва Баликесир (Баликесир) университетларининг тиббиёт коллежлари билан Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2. Университетлар билан ҳамкорликда халқаро илмий-амалий анжуманлар, симпозиумлар ва семинарларни ташкил қилиш. 3. Университетларнинг тиббиёт коллежларига техникумларнинг профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировкага юбориш. | 2026 йил давомида | Институт ва техникумларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
II. Илмий-тадқиқот ишлар самарадорлигини ошириш | |||||
8. | Соғлиқни сақлаш соҳасида илмий ва техникавий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган фундаментал, амалий, инновацион лойиҳаларни бажариш ва амалиётга татбиқ этиш. | 1. Институтнинг илмий фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва мақсадли кўрсаткичларини белгилаб олиш. | 2025 йил декабрь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Институт талабалари, докторант ва ёш олимларнинг мунтазам равишда стартап-лойиҳалар танловларида иштирокини таъминлаш. | Доимий | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | |||
9. | Илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини амалиётга татбиқ этиш. | Докторант ва мустақил изланувчиларнинг диссертация ишлари асосида олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш, бунда: 2025 йилда — 35 та; 2026 йилда — 45 та. | 2025-2026 йиллар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
10. | Ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш. | 1. 2025 йил учун докторантура ва мустақил изланувчиликка 15 нафар тадқиқотчиларни қабул қилиш. | 2025 йил | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. 2 та фан доктори (DSc) ва 12 та фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоясини амалга ошириш. | 2025-2026 йиллар | ||||
11. | Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти тизимини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг ўқув-услубий ва нашрий фаоллигини ошириш. | 1. Халқаро илмий маълумотлар базаларида (Scopus, Web of Science ва бошқалар) индексланувчи журналлардаги мақолалар сонини: 2025 йилда 70 тага; 2026 йилда 80 тага етказиш. | 2025-2026 йиллар | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Институт профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этиладиган дарслик ва ўқув қўлланмалар сонини 5 тага, монографиялар сонини 12 тага, ўқув-услубий қўлланмалар сонини 30 тага етказиш. | |||||
3. Институт томонидан «Орол бўйи тиббиёт журнали», «Медицинский журнал Приаралья» журналини таъсис этиш. | 2025 йил сентябрь | ||||
III. Институт ва унинг таркибий тузилмасига киритилган ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш | |||||
12. | Институтни илмий салоҳиятини ошириш. | 1. Таянч докторантура ва докторантура ташкил этиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш. | 2025 йил октябрь | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси |
2. Иқтидорли ёшларнинг хорижий олий таълим ташкилотларига мақсадли докторантурага юбориш бўйича танловларда иштирокини таъминлаш. | Доимий | ||||
13. | Ўқув йили натижаларига кўра профессор-ўқитувчиларнинг рейтингини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Ўқув йили якуни бўйича кафедралар ўқитувчиларининг рейтингини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил ноябрь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Рейтинг натижаларига кўра профессор-ўқитувчиларнинг сифат таркибини аниқлаш ва яхшилаш. | ҳар йили 1 декабрь | ||||
3. Профессор-ўқитувчиларни қўшимча моддий рағбатлантириш ҳамда устама ҳақ белгилашда рейтинг натижаларини ҳисобга олиш. | Доимий | ||||
IV. Институт ва унинг таркибий тузилмасига киритилган ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш | |||||
14. | Институт симуляция марказини Россия, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг нуфузли университетлари тажрибалари асосида модернизация қилиш. | 1. Россия, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг нуфузли университетлари симуляцион марказларининг фаолиятини ўрганиш. 2. Институт симуляция маркази фаолиятига нуфузли университетларнинг иш тажрибаларини татбиқ қилиш. 3. Янги симуляция жиҳозларини харид қилиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
15. | Институт клиникасини Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети клиникалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш. | 1. Институт клиникаси ва Хитойнинг Шинжон тиббиёт университети клиникалари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2. Илғор даволаш ва ташхислаш усулларини институт клиникаси фаолиятига татбиқ қилиш. 3. Институт клиникаси шифокорларини Шинжон университети клиникаларида малака ошириш ва стажировка ўташларини йўлга қўйиш. 4. Университет клиникалари шифокорлари томонидан институт клиникасида маҳорат дарсларини ўтиш, даволаш ва ташхислаш ишларини йўлга қўйиш. | 2025/2026 ўқув йили | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
16. | Туркиянинг Памуккале университети клиникаси билан ҳамкорликда Институт клиникасида юқори технологик амалиётларни ўтказишга мослаштирилган қўшма бўлим ташкил қилиш. | 1. Туркиянинг Памуккале университети клиникаси билан институт клиникаси ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзолаш. 2. Институт клиникасида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказишга мослашган бўлим ташкил қилиш. 3. Бўлим фаолиятига тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш. | 2025/2026 ўқув йили | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
17. | Туркиянинг Инёню (Малатья) университети клиникаси аъзолар трансплантацияси маркази билан Институт жарроҳлик кафедралари алоқаларини ўрнатиш, уларнинг тажрибаларини амалга жорий қилиш ҳамда ходимлар малакасини ошириш, стажировка ўташ, тажриба алмашиш ҳамда маҳорат дарсларини амалга ошириш. | 1. Туркиянинг Инёню (Малатья) университети клиникаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш. 2. Университетнинг аъзолар трансплантацияси марказига Институт клиникаси шифокорлари ва профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировкага юбориш. | 2025/2026 ўқув йили | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
V. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш | |||||
18. | Ривожланган хорижий давлатларнинг олий тиббий таълим соҳасида фаолият юритувчи нуфузли таълим ташкилотлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. | 1. Туркиянинг Хажеттепе ва Бурса Улудаг университетлари билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш, ушбу университетларда институт профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш, тажриба алмашиш ҳамда стажировка ўташ дастурларини амалга ошириш. 2. Институт профессор-ўқитувчилари учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, хусусан, Хитойнинг Шинжон, Туркиянинг Эге, Памуккале, Инёню, Баликесир, Кириккале, шунингдек, Россиянинг Приволжск тадқиқот тиббиёт университети, Волгоград давлат тиббиёт университети, Астрахань давлат тиббиёт университети ва Қозон Федерал университетларида малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда тажриба алмашиш дастурларини ташкил қилиш. 3. Институт талабалари, клиник ординаторлари ҳамда магистрлари учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, хусусан, Хитой, Туркия, Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг нуфузли университет ва клиникаларида ёзги малакавий амалиёт ўташларини ташкил қилиш. 4. Нуфузли хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан коллаборатив илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш. 5. Туркиянинг Эге ва Памуккале университетлари билан Erasmus+ дастури доирасида ҳамкорликда долзарб ҳудудий муаммолар ечимига қаратилган илмий-амалий грант лойиҳаларда иштирок қилиш. | 2025/2026 ўқув йили | Ўзаро ҳамкорлик шартнома маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грантлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
19. | Институтда таълим олувчи чет эллик талабалар улушини ошириш. | 1. Чет эл фуқароларини Институтга жалб қилиш бўйича халқаро агентликлар (ташкилотлар) билан «Очиқ эшиклар» тадбирини ўтказиш. | Ҳар йили август ойи | Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон давлатларига хизмат сафарларини амалга ошириш ва ушбу давлатларда халқаро таълим агентликлари билан Институтга талабаларни жалб этиш бўйича музокаралар ўтказиш. | Доимий | ||||
3. Чет эл фуқароларини Институтнинг магистратура ва клиник ординатура ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга жалб қилиш чораларини кўриш. | Доимий | ||||
2-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткич (индикатор) номи | Ўлчов бирлиги | Амалдаги кўрсаткич | 2025 й. | 2026 й. | 2027 й. | 2028 й. |
I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш | |||||||
1. | Хорижий ҳамкор университетлар билан онлайн дарслар ташкил қилиш. | онлайн дарслар сони | 10 | 25 | 30 | 35 | 45 |
2. | IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа халқаро сертификатларга эга бўлган талабалар сонини ошириш. | талабалар сони | 28 | 70 | 90 | 120 | 150 |
3. | Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар сонини ошириш. | фоизда | 10 | 25 | 40 | 60 | 80 |
4. | Ҳамкор ташкилотларда кафедралар филиалларини ташкил этиш. | кафедралар филиаллари сони | 5 | 20 | 25 | 30 | 35 |
5. | Институт ҳузуридаги академик лицей битирувчиларининг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши. | фоизда (битирувчи ўқувчилар сонига нисбатан) | 73 | 80 | 82 | 85 | 87 |
6. | Институтнинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | Дастурлар сони | 1 | 1 | 2 | 3 | 4 |
II. Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш | |||||||
7. | Институтнинг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши). | фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) | 37,6 | 65 | 70 | 72 | 76 |
8. | Олий малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш (PhD, DSc). | илмий-педагогик кадрлар сони | 4 | 15 | 20 | 25 | 30 |
9. | Хўжалик шартномалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш. | хўжалик шартномалари сони | 2 | 7 | 10 | 15 | 20 |
10. | Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий журналларда, шунингдек, Web of Science, Scopus ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолаларини чоп этиш. | индексланувчи журналлардаги мақолалар сони | 65 | 70 | 80 | 85 | 95 |
11. | Google Scholar, Scopus ва Web of Science базалари бўйича Н (Хирш) индекси 3 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар сонини тизимли равишда ошириб бориш. | илмий-педагогик кадрлар сони | 15 | 25 | 35 | 50 | 55 |
12. | Монографияларни нашр этиш. | монографиялар сони | 7 | 15 | 20 | 25 | 35 |
13. | Республика илмий журналларида мақолалар чоп этиш. | мақолалар сони | 82 | 100 | 110 | 120 | 130 |
14. | Илмий конференцияларни ўтказиш. | конференциялар сони | 2 | 5 | 7 | 9 | 12 |
III. Институтнинг кадрлар салоҳиятини ошириш | |||||||
15. | Педагог кадрларнинг белгиланган муддатларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишларини ташкиллаштириш. | педагог кадрлар сони | 63 | 70 | 73 | 75 | 78 |
16. | Турдош таълим ташкилотлари ўртасида соҳанинг етук мутахассислари иштирокида онлайн видео маърузалар ташкил этиш. | видео маърузалар сони | 4 | 20 | 25 | 30 | 40 |
17. | Педагог ва раҳбар кадрларни ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотларига имзоланган шартномалар асосида малака оширишга юбориш. | кадрлар сони | 4 | 15 | 20 | 25 | 35 |
18. | IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сонини ошириш. | профессор-ўқитувчилар сони | 8 | 20 | 25 | 30 | 40 |
IV. Институтнинг моддий-техника базасини яхшилаш | |||||||
19. | Аудиторияларни замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш. | фоизда (умумий аудитория фондига нисбатан) | 40 | 90 | 100 | 100 | 100 |
20. | Ўқув ва бошқарув биноларини юқори тезликдаги Интернет (Wi-Fi) тармоғи билан таъминлаш. | фоизда (ўқув ва бошқарув бинолари умумий майдонига нисбатан) | 70 | 90 | 100 | 100 | 100 |
V. Хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш | |||||||
21. | Институтда таҳсил оладиган чет эллик талабалар салмоғини ошириш. | чет эллик талабалар сони | 1181 | 1400 | 1500 | 1700 | 2000 |
22. | Чет эллик олий таълим ташкилотларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини таълим жараёнига жалб этиш. | чет эллик профессор-ўқитувчилар сони | 10 | 25 | 30 | 35 | 40 |
23. | Ёш олим ва педагогларни етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига амалиёт ўташ ва малакасини ошириш учун юбориш. | стажировка ва малака оширишга юбориладиган ёш олим ва педагоглар сони | 40 | 50 | 60 | 70 | 80 |
24. | Халқаро алмашинув дастурлари, ёзги мактаб, халқаро симпозиум ва конференцияларда иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини ошириш. | иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар ва талабалар сони | 50 | 60 | 70 | 80 | 100 |