22.04.2025 йилдаги ПҚ-149-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотлар олиб бориш, олий таълим ташкилотларининг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Турдош йўналишдаги олий таълим муассасаларини уларнинг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа кўрсаткичларидан келиб чиқиб йириклаштириш ҳамда тиббий таълим тизимида кадрлар тайёрлашни самарали ташкил этиш ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Тиббиёт олий таълим муассасаларини қайта ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Тошкент тиббиёт академиясининг марказий илмий-текшириш лабораторияси негизида Тиббиёт илмий-инновацион тадқиқот институти фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалини Урганч давлат тиббиёт институти этиб қайта ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникасини Тошкент давлат тиббиёт университети клиникалари (кейинги ўринларда — Университет клиникалари) этиб қайта номлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиалларини Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(е) Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ва Тошкент давлат стоматология институти академик лицейини Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-, 2- ва 3-сон академик лицейлари этиб қайта номлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) таълим дастурларини халқаро тиббий таълим стандартларига мувофиқлаштириб, компетенцияларга асосланган тиббий таълим дастурларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва инновацион ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, клиникалар ва ўқув базалари фаолиятида назарий билим ҳамда амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқот ишларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш, тиббий таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларининг узвий боғлиқлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) илмий салоҳиятни мунтазам равишда ошириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(е) Университет ва унинг тизимига кирувчи таълим муассасалари моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, симуляцион марказ, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда фаолиятини мувофиқлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Университет:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) тиббиёт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб магистратурада босқичма-босқич хорижий тил(лар)да ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) тиббиёт соҳаси учун кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларига ўқув жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институтининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(v) Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(vi) Соғлиқни сақлаш вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Университет битирувчиларининг малака талабларини ишлаб чиқиш, Университет моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда талабаларга амалиёт базаларида зарур шарт-шароит яратишда кадрлар буюртмачиси сифатида кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари Университет талабалари учун клиник амалиёт базалари этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш 2025/2026 ўқув йилидан бошланади. Бунда Университетга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Университет кенгашига Университет ҳузурида тиббиёт ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузиш ва унинг таркибини тасдиқлаш ҳамда мазкур илмий кенгашга талабгорларни илмий даражаларда мустақил тасдиқлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Университет клиникалари юридик мақомини сақлаб қолган ҳолда маъмурий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан Университет ректорига бўйсунади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Университет клиникаларини амалдаги молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Университет кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан унинг клиникалари ва клиник базалари таъмирланиши ҳамда янги тиббий ускуналар ва анжомлар билан жиҳозланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Тошкент давлат тиббиёт университети кузатув кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2025 — 2027 йилларда Тошкент давлат тиббиёт университетида кадрлар тайёрлаш тизимини самарали йўлга қўйиш, илмий салоҳиятни ошириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Тошкент давлат тиббиёт университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин..
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Университет кузатув кенгаши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда хорижий консультант жалб қилган ҳолда 2025 йил якунига қадар Университет тизимидаги барча ташкилотларга марказлашган тартибда молия-бухгалтерия хизмати, моддий-техника таъминоти хизмати, бино ва иншоотлардан фойдаланиш хизматини кўрсатувчи ягона марказ ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Университет тузилмасида ҳомийлик хайриялари ҳисобидан тўлдириладиган Тошкент давлат тиббиёт университетини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин. Бунда белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Университетга тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағларнинг сақлаш ва жорий харажатлардан ортган қисми Университетни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган маблағлар Университет кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ таълим жараёнини яхшилаш, моддий-техник базани ривожлантириш учун ишлатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2025 йил 1 сентябрга қадар тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида шартнома тузиш орқали Университетнинг бошқарув кадрлари лавозимларига етакчи хорижий олий таълим муассасаларида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жалб қилиш чорасини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Университет фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини таъминлаш мақсадида уч ой муддатда Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Университет ҳузурида Трансформация офисини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Трансформация офиси қуйидагилар учун масъул этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Университетни 2030 йилга қадар халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш, шунингдек, Университет таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш юзасидан стратегияни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2025 — 2028 йилларда хорижий олий таълим ташкилотларида камида 120 нафар етакчи профессор-ўқитувчининг стажировкасини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Университетда умумтаълим фанларини қисқартириш ҳисобидан мутахассислик фанлари ва амалий машғулотлар улушини ошириш орқали амалий билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) талабаларнинг барча ёзма иш ва диссертацияларини кўчирмачиликка қарши текшириш (антиплагиат) механизмини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Университетда ўқув ва иш жараёнларини (ҳужжат айланмаси, ахборот-кутубхона ресурси, талаба ва ходимлар маълумотлари) тўлиқ рақамлаштириш, шунингдек, талабаларнинг ўзлаштириши, дарс жадвали, маъруза материаллари ва бошқалар акс эттирилган талабаларнинг «шахсий кабинети»ни юритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Университетга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60-сон ҳамда 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарорларида белгиланган қоидалар татбиқ этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Университетга хорижий ўқув ва илмий адабиётларни ҳамда уларни таржима қилиш ва тарқатиш ҳуқуқини харид қилишда, хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун рекрутинг компаниялари билан ҳамкорликда ишлашда ҳамда хорижий мутахассислар учун уй-жой ижарасини расмийлаштиришда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) янги авлод тиббий таълим адабиётлари ва ўқув ресурсларини яратиш, харид қилиш, таржима қилиш ва нашр этиш харажатлари Давлат бюджети ва Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти ҳамда уларнинг клиникалари штатлар сонини мақбуллаштириш натижасида ишдан бўшатиладиган ходимларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Университет фаолияти Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Университет фаолиятини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Қарор ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) бир ой муддатда Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини ташкил этишга оид қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 22 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-149-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент давлат тиббиёт университети кузатув кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири, Кузатув кенгаши раиси

2.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари

3.

Э.Э. Адилов

«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси директори

5.

О.Р. Фазилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

6.

С.С. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари

7.

Б.К. Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси

8.

Дуглас Витман

Вебстер университети соғлиқни сақлаш бошқаруви магистратура дастури раҳбари (келишув асосида)

9.

Лавозими бўйича

Тошкент давлат тиббиёт университети ректори, Кузатув кенгаши котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 — 2027 йилларда Тошкент давлат тиббиёт университетида кадрлар тайёрлаш тизимини самарали йўлга қўйиш, илмий салоҳиятни ошириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Университет фаолиятини ташкил этиш

1.

Тошкент давлат тиббиёт университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Университет ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2025 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2.

Тугатилаётган олий таълим муассасаларининг (Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти) асосий активларини хатловдан ўтказиш ҳамда Университет балансига олиш.

1. Асосий активларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил 10 июль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов)

2. Ишчи гуруҳ томонидан тугатилаётган олий таълим муассасаларининг асосий активларини хатловдан ўтказиш ҳамда Университет балансига олиш.

2025 йил 15 июль

3.

Университетда кафедралар тизимини ташкил этиш.

1. Университетда кафедралар фаолиятини қайта кўриб чиқиш мақсадида таълим йўналишлари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш.

2025 йил 1 май

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Ишчи гуруҳлар томонидан Университетда ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш ҳамда асослаш.

2025 йил 10 июль

3. Кафедраларнинг фаолиятини бошлаш муддатларини белгилаш.

2025/2026 ўқув йили

4. Кафедраларни ўқув-услубий ва бошқа ҳужжатлар билан таъминлаш.

2025 йил 10 июль

5. Кафедралар профессор-ўқитувчилари таркибини шакллантириш ва кафедралар фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш.

2025 йил 20 август

4.

Университетни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш.

Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (профессор-ўқитувчиларни) очиқ, шаффоф танлов асосида ишга қабул қилиш.

2025 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

5.

Университет бошқарув тизимини халқаро стандартлар талаблари асосида ташкил этиш.

1. Университет ташкилий бошқарув тизимини ISO:21001 (Educational organizations — Management systems for educational organizations) стандарти талабларига мослаштириш.

2025 йил 1 ноябрь

Халқаро молия институтлари маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. ISO:21001 стандарти талабларига мос равишда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва сертификат олиш учун ариза бериш.

2026 йил 1 январь

II. Университетда таълим жараёнини самарали ташкил этиш

6.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура, клиник ординатура (резидентура), интернатура мутахассисликлари малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

1. Университет таълим йўналишлари ва магистратура, клиник ординатура (резидентура), интернатура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш бўйича профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ва жалб этилган экспертлар орасидан ишчи гуруҳлар тузиш.

2025 йил 1 июль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2025/2026 ўқув йили

3. Янги ишлаб чиқилган таълим дастурларини ўқув жараёнига жорий этиш.

2025/2026 ўқув йили

7.

Университетда илғор хорижий тажрибалар асосида таълим жараёнини ташкил этиш.

1. Университетда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқитишни ташкил этиш мақсадида хорижлик етакчи илмий ходимлар, мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Ўқув жараёнига халқаро тажрибага асосланган ўқитишнинг илғор технологиялари ва методикаларини татбиқ этиш.

2025-2026 йиллар

3. Нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида ҳамкорлик меморандумларини тузиш ва имзолаш.

2025/2026 ўқув йили

8.

Таълим сифати ва илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш мақсадида Университетни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

1. Университетнинг мавжуд ўқув-лаборатория жиҳозларини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2025 йил 20 июнь

Халқаро молия институтлари маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Университет учун зарур бўлган замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил 20 июль

3. Рўйхати шакллантирилган ўқув лаборатория жиҳозларини харид қилиш чораларини кўриш.

2025/2026 ўқув йили

9.

Университетни Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME), QS ва THE стандартлари ва йўриқномаларига асосан халқаро аккредитациядан ўтказиш учун тайёрлаш.

1. Университетни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро аккредитация ташкилотлари билан ҳамкорлик келишувларига эришиш.

2025 йил 15 ноябрь

Халқаро молия институтлари маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Университетни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича хорижий тажрибага эга бўлган малакали мутахассислардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил 1 декабрь

3. Халқаро аккредитациядан ўтиш учун талаб этиладиган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2026/2027 ўқув йили

4. Университетнинг танлаб олинган таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш.

2026/2027 ўқув йили

10.

Хорижий тажрибага асосланган ҳолда Университетда таълим ва амалиёт ўртасидаги интеграцияни таъминлаш мақсадида тиббиёт соҳасидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда кўргазмали ўқув аудиторияларини ташкил этиш.

1. Тиббиёт соҳасидаги етакчи даволаш-профилактика муассасалари лабораториялари, кластерлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш.

2025 йил 23 май

Халқаро молия институтлари маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Кўргазмали материаллар билан жиҳозлаш учун ўқув аудиторияларини танлаб олиш.

2025 йил 15 сентябрь

3. Мутахассислик йўналишига мувофиқ равишда ўқув аудиторияларини кўргазмали материаллар билан жиҳозлаш ва доимий янгилаб бориш.

2025 йил 10 сентябрь

11.

Университетда халқаро эътироф этилган агентликлар рейтингининг ТОП-1000 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари улушини ошириш.

1. Университетга жалб қилинган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш.

2025 йил 1 июнь

Халқаро молия институтлари маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов)

2. Ҳар семестрда ўқув ва илмий жараёнга халқаро эътироф этилган агентликлар рейтингида ТОП-1000 талик рўйхатга кирган олий таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

3. Университетнинг виза талабномаларига биноан таклиф этилаётган хорижлик мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштириш чораларини кўриш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

12.

Университет тизимидаги ташкилотлар фаолиятини қайта ташкил этиш, фаолияти такрорланувчи ва самарасиз ташкилотларни тугатиш бўйича таклиф тайёрлаш.

1. Университет тизимидаги барча ташкилотлар фаолиятини, жумладан, таълим ва илмий тадқиқот фаолияти, функция ва вазифаларини таҳлил қилиш.

2025 йил 24 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Фазилкаримов)

2. Самарасиз фаолият юритаётган ва фаолияти такрорланувчи ташкилотларни тугатиш бўйича таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил 10 сентябрь

III. Талабалар малака амалиётларини ташкил этиш

13.

Талабаларда амалий ва ишлаб чиқариш кўникмаларини шакллантиришда иш берувчи ташкилотларнинг иштирокини ошириш ва масъулиятини белгилаш.

1. Университет талабаларининг клиник амалиётини ташкил этиш бўйича амалиёт ўташ объектлари — клиник базалар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.

2025 йил 1 июнь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Иш берувчи ташкилотларнинг талабаларда амалий ва ишлаб чиқариш кўникмаларини шакллантириш мажбуриятларини эътиборга олган ҳолда замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи ташкилотлар билан талабаларнинг амалиёт ўташи бўйича ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш.

2025 йил 10 июнь

3. Буюртмачи ташкилотлар томонидан мунтазам равишда бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилишини таъминлаш.

Ҳар йили май-июнь ойлари

4. Талабалар амалиётини ташкилотлар базасида ўтказиш ва улар учун тегишли шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш.

2025/2026 ўқув йили

14.

Талабаларнинг соҳадаги муайян корхона ва ташкилотларда амалий машғулотлар ҳамда малака амалиётлари ўтишини ташкил қилиш.

1. Тармоқнинг назарий ва амалий муаммоларидан келиб чиқиб, шунингдек, илғор хорижий тажриба ва илмий тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун ўқув-дала амалиёти ва малака амалиёти дастурларини яратиш.

2025 йил 15 май

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Талабалар контингентини тегишли даволаш-профилактика муассасаларига бириктириш, шунингдек, таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиққан ҳолда улар билан тегишли шартномалар тузиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

3. Шартномалар ва жадвал асосида талабаларнинг амалий машғулотлари ва малака амалиётини ташкил этиш, мазкур жараённи назорат қилиш учун Университетнинг масъул вакилларини тайинлаш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

15.

Университет профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларининг етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларда стажировка ўташи ва малака оширишини ташкил этиш.

1. Хорижий мамлакатларнинг соҳадаги етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан алоқаларни йўлга қўйиш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш.

2025 йил 1 июль

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Тегишли хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.

2025 йил 1 сентябрь

3. Стажировка ва малака оширишни ташкил қилиш жадвалини тузиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2025 йил 1 ноябрь

4. Стажировка ва малака ошириш курсларининг самарали ва ўз вақтида ташкил қилинишини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

16.

Халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Хорижий давлатлар тиббиёт олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма конференция, симпозиум ва семинарлар ташкил этиш бўйича келишувга эришиш.

Ҳар йили 20 сентябрга қадар

Халқаро молия институтлари грантлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Халқаро ҳамкорликда илмий ишларни олиб бориш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, дастурларни тасдиқлаш ва уларни амалга ошириш.

2026 йилдан бошлаб

3. Соҳага илғор илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этиш мақсадида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда ушбу ишларга нуфузли халқаро университетларни жалб қилиш.

2026 йилдан бошлаб

4. Илмий-тадқиқот ишлари, лойиҳаларнинг бажарилишини тизимли мониторинг қилиш.

Ҳар чоракда

17.

«Таълим — фан — ишлаб чиқариш» интеграцияси тамойили асосида илмий фаолиятни йўлга қўйиш.

1. Магистратура, стажёр-тадқиқотчилик ва катта илмий ходим-изланувчилар институтини ривожлантириш орқали юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

2025/2026 ўқув йили

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Кафедраларнинг илмий фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

2025-2026 йиллар

3. Илмий фаолиятни ривожлантириш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш, тегишли ускуналар билан таъминлаш.

2025-2026 йиллар

4. Илмий-тадқиқот фаолиятига магистратуранинг иқтидорли талабаларини жалб қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

5. Тиббиёт соҳасидаги тармоқ ташкилотларида мавжуд муаммолар тематик базасини шакллантириш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

6. Давлат грантлари ва хўжалик шартномалари, битирув малака ишлари, магистрлик ва докторлик диссертациялари тематик базасидан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ишлари бажарилишини ташкил этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

18.

Университетда йирик тиббиёт ташкилотларининг долзарб муаммолари ечимига оид илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун докторантларни мақсадли тайёрлаш.

1. Долзарб муаммолардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот институтлари ва кафедралар йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2025 йил 15 май

Халқаро молия институтлари грантлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Соҳага тегишли ташкилотлар мутахассисларининг илмий-техник кенгашларда иштирокини таъминлаш орқали докторантура илмий йўналишларида ҳамкорликни амалга ошириш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

3. Докторантура тадқиқотчиларига илмий раҳбар сифатида маҳаллий ва хорижий салоҳиятли илмий кадрларни жалб этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

4. Ҳар йили танлов асосида иқтидорли ёшларни докторантурага қабул қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

19.

Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Ёш ўқитувчи ва илмий ходимларни хорижий ва республика таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот институтларига докторантурага юбориш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Университет ахборот-ресурс марказини хорижий илмий журналлар, етакчи даврий нашрлар билан таъминлаш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

3. Университет профессор-ўқитувчиларининг хорижда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда иштирок этишини ташкил этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

20.

Университетда телемедицина технологияларини кенг жорий қилиш.

1. Университетнинг ихтисослик йўналишлари бўйича ташкил этилган ўқув клиник базаларида телемедицина технологияларини кенг жорий қилиш.

2025 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Телемедицина технологиялари хоналарини ташкил қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

3. Университет талабаларининг телемедицина технологиялари хоналарида амалиётларини ўтказиб бориш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

IV. Университетда халқаро ҳамкорлик ҳамда илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш

21.

Илмий-инновацион фаолиятни ташкил этиш ва ривожлантириш.

1. Тиббиёт ва фармацевтиканинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган фундаментал ва амалий изланишлар кўламини кенгайтириш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Халқаро молия институтлари грантлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Илмий ишланмалар ва инновациялар трансферини жорий этиш учун шароитлар яратиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

3. Амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари «Scopus» ва «Web of science» базаларидаги журналларда чоп этилишини таъминлаб бориш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

22.

Университетда ёшлар ўртасида илмий-маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда талабалар ўртасида «Summer school», «Winter school» мактабларини ташкил қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил 15 сентябрь

Халқаро молия институтлари грантлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. «Summer school», «Winter school» мактабларининг ташкил этилишига қаратилган халқаро лойиҳалар базасини шакллантириш.

2025 — 2027 йиллар

3. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилаётган амалий, инновацион ва фундаментал лойиҳаларда талабалар иштирокини кенгайтириш.

2026 йилдан бошлаб

23.

Университетда 2026 йил якунига қадар илмий даражали профессор-ўқитувчилар улушини 70 фоизга етказишга эришиш.

1. Халқаро алоқалар ўрнатилган хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда тор ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2025-2026 йиллар

Халқаро молия институтлари грантлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Магистратура мутахассисликларининг иқтидорли талабалари ўртасида хорижий олий таълим муассасаларида докторантурага қабул қилиш бўйича танловлар ўтказиш.

2025-2026 йиллар

24.

Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар эпидемиологияси ва олдини олишда тиббий илмий-педагогик ходимлар салоҳиятидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, ресурс тежамкор технологияларни жорий қилиш усулларини, тиббиёт соҳасини рақамлаштиришнинг долзарб масалаларини тадқиқ қилиш.

2025-2026 йиллар

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

25.

Тиббиёт йўналишида ягона электрон ахборот-ресурс базасини яратиш.

1. Тиббиёт йўналишида яратилган адабиётлар, даврий матбуот нашрлар ҳамда илмий манбалар, шунингдек, етакчи хорижий давлатларда чоп этилган адабиёт ва материалларнинг электрон рўйхатини шакллантириш.

2025 йил 20 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Соҳа учун долзарб, замонавий ва янги электрон манбаларни харид қилиш, хориж адабиётларини таржима қилиш ва ахборот ресурсларига жойлаштиришни ташкил қилиш.

2025 йил 1 декабрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

V. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш

26.

Талабалар ўртасида ёт ғояларнинг олдини олиш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш чора-тадбирларини белгилаш.

1. Тадбирларда ҳамкор ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиш.

2025 йил 10 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Мавзулар бўйича тезислар ва тақдимотлар тайёрлаш.

2025 йил 15 сентябрь

3. Университет талабалари ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

2025 йилдан бошлаб

27.

Университет ҳудудида амалий ишлаб чиқариш майдонларини (медиамарказ, бук-кафе, «Wi-Fi» зоналар, мунозара клублари ва бошқалар) ташкил қилиш.

1. Университетда амалий ишлаб чиқариш майдонлари лойиҳасини (дизайнини) яратиш.

2025 йил 10 сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Амалий ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш мақсадида грантлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилиш.

2025 йилдан бошлаб

3. Объектларнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш.

2025 йилдан бошлаб

28.

«Тиббиёт соҳасини ривожлантириш бўйича энг яхши ташаббуслар» республика танловини ташкил қилиш.

1. Танловни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритган ҳолда ташкил қилиш ва ўтказиш.

График асосида

29.

Университетнинг расмий веб-сайтини яратиш.

1. Веб-сайтни ишлаб чиқиш бўйича ижрочиларни аниқлаш ва улар билан шартнома тузиш.

2025 йил 1 август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Веб-сайтнинг интернет тармоғида тўлақонли ишлашини таъминлаш.

3. Веб-сайтни долзарб ва зарур ахборот билан доимий равишда янгилаб бориш.

2025 йил якунига қадар

VI. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш

30.

Босмахона ташкил этиш ва уни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Босмахонани ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича замонавий ускуналар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил 1 декабрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш.

2026 йил 1 август

31.

Университет клиникасининг коммунал инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2025 йил 1 ноябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Тендер савдоларини ўтказиш.

2025 йил 1 декабрь

3. Реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини бошлаш.

2026 йил 1 апрель

4. Замонавий лаборатор-диагностика ва даволаш жиҳозларини харид қилиш ва ўрнатиш.

2027 йил 1 сентябрь

32.

Аҳолининг тўғри овқатланишини таъминлаш, жисмоний фаоллигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш.

1. Тиббиёт олий таълим муассасаларида тўлов-контракт (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 2024 йил якунига кўра қолдиғи бўйича маълумотни шакллантириш.

2025 йил 20 май

Тиббиёт олийгоҳларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Фазилкаримов)

Аҳолининг тўғри овқатланишини таъминлаш, жисмоний фаоллигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида қолдиқ маблағларнинг ўндан бир қисмини Тиббиётни ривожлантириш жамғармасида очилган махсус ҳисоб варақасига йўналтириш.

2025 йил 1 июнь

2. Маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича манзилли ва мақсадли чораларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2025 йил 10 июнь

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент давлат тиббиёт университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Объектнинг номи

Манзили

Эгаллаган майдони 2)

Кадастр рақами

Балансда сақловчи

I. Тошкент педиатрия тиббиёт институти

1.

1-сон ўқув-маъмурий бино, ахборот-ресурс маркази, спорт мажмуаси, симуляция-ўқув маркази, талабалар ошхонаси

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 223-уй

40 358

10:07:04:03:01:0019

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

2.

2-сон ўқув биноси

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 223-уй

2 236

10:07:04:03:02:0048

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

3.

1-, 2-, 3-сон талабалар тураржойлари бинолари, Талабалар билимини баҳолаш маркази

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 223-уй

37 528

10:07:04:03:02:0050

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

II. Тошкент тиббиёт академияси

4.

10-сон ўқув биноси ва 9-сон талабалар тураржойи биноси

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Фаробий кўчаси 2-уй

29 439

10:08:05:01:01:0064

Тошкент тиббиёт академияси

5.

6-сон талабалар тураржойи биноси

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Фаробий кўчаси 2-уй

7 624

10:08:05:01:01:0013

Тошкент тиббиёт академияси

6.

Бош ўқув биноси

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Фаробий кўчаси 2-уй

37 223

10:08:05:01:01:0075

Тошкент тиббиёт академияси

7.

Спорт-соғломлаштириш мажмуаси

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Фаробий кўчаси 2-уй

53 436

10:08:05:01:01:0076

Тошкент тиббиёт академияси

8.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ҳудудидаги 14- ва 11-сон бинонинг Тошкент тиббиёт академиясига қарашли қисми

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Фаробий кўчаси 2-уй

265 395

10:08:05:01:02:0060

Тошкент тиббиёт академияси

9.

Ётоқхона ва ўқув бинолар (жами 9 та бино)

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Фаробий кўчаси 2-уй

68 156

10:08:05:01:01:0073

Тошкент тиббиёт академияси

III. Тошкент давлат стоматология институти

10.

Ректорат, 2-, 3- ва 4-сон ўқув бинолар, «Медик» спорт мажмуаси бинолари

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 103-уй

16 569

10:04:03:02:02:0009

Тошкент давлат стоматология институти

11.

1-сон талабалар тураржойи биноси

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани С. Машҳадий кўчаси 217-уй

695

10:04:04:01:03:0180

Тошкент давлат стоматология институти

12.

2-сон талабалар тураржойи биноси

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Мингбулоқ кўчаси 1б-уй

2 078

10:09:06:02:02:0050

Тошкент давлат стоматология институти

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 07/25/149/0379-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон; 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)