16.09.2025 йилдаги 589-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.09.2025 йилдаги 589-сон
Дата вступления в силу
17.09.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ҳамда «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган «Оқилона истеъмол» («Save food») дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида» Қонунининг 31-моддасига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган нормадан (йўл қўйиладиган энг юқори кўрсаткичлардан) юқори даражада ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиб юборувчи юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар оқова сувларни локал тозалаш иншоотларида бирламчи тозалаш ишларини бажариши кераклиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги истеъмолчиларни, шу жумладан, мавжуд истеъмолчиларнинг янгитдан ишга тушириладиган, товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) жараёнида белгиланган нормадан юқори даражада ифлосланган оқова сувларни ҳосил қилувчи объектларини оқова сувлар тармоқларига улашга фақат оқова сувларнинг белгиланган нормага қадар тозаланишини таъминлайдиган локал тозалаш иншоотлари мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан оқова сувлардаги ёғ-мой маҳсулотлари ажратиб олинишини таъминлайдиган ёғ-мой тутгич ускуналари мавжуд бўлган умумий овқатланиш корхоналарига марказлашган оқова сув тизимларига уланишга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий овқатланиш корхоналарида ҳар ойда камида бир маротаба ёғ-мой тутгич ускуналарининг техник хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни чиқинди ёғ-мойлардан тозалаш, ушбу чиқинди ёғ-мойларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш таъминланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий овқатланиш корхоналарида озиқ-овқат маҳсулотларини пишириш учун газ таъминоти, улар бўлмаганда, ёғоч ёки тайёр кўмирдан фойдаланишда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ва ҳидларни ушлаб қолувчи қурилмаларни ўрнатиш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда органик ўғитларни қўллаш тизимини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий овқатланиш корхоналаридаги оқова сув тизимларига ёғ-мой тутгич ускуналарини ўрнатиш орқали чиқинди ёғ-мойлардан иккиламчи хомашё (хўжалик совунлари, ҳайвон озуқалари ва бошқалар) ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикасида 2026 — 2030 йиллар «Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври» деб эълон қилинсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар белгиланган тартибда ўтказилиши қатъий назоратга олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли орасида ўртача кунлик рационал овқатланиш нормативлари асосида тўғри овқатланиш бўйича тушунтириш тадбирлари ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳосил бўлган чиқиндилар қайта ишлаш корхоналарига топширилиши таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 2026 йил 1 январга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида умумий овқатланиш корхоналарининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришга оид талаблар белгиланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига умумий овқатланиш корхоналарида ўрнатиладиган вентиляция ва ҳаво фильтрлаш қурилмалари учун алоҳида талаблар киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларини йиғиб олиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун инвестиция маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Ж. Раматов ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 16 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
589-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 сентабрдаги 589-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган «Оқилона истеъмол» («Save food») дастурини амалга ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда органик ўғитларни қўллаш тизимини кенгайтириш чораларини кўриш.

1. Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ҳамда озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали органик ўғитларни ишлаб чиқариш ва қўллаш (муддати ва меъёрлари) бўйича қўлланма ишлаб чиқиш.

2026 йил январь

Халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(кейинги ўринларда — Экология вазирлиги),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши,

хўжалик юритувчи субъектлар

2. Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали олинган органик ўғитларни қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда қўллашнинг самараси бўйича илмий тадқиқотлар асосида таҳлил қилиш.

2026 йил февраль

3. Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда органик ўғитларни қўллаш тизимини кенгайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчилар учун органик ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш.

2026 йил март

4. Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш орқали олинган органик ўғитлардан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда инновацион, ресурс тежамкор ва интенсив технологиялардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш.

2026 йил апрель

5. Озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш улардан органик ўғитлар олиш бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2026-2027 ўқув йилидан бошлаб

2.

Умумий овқатланиш корхоналаридаги оқова сув тизимларига ёғ-мой тутгич ускуналарини ўрнатиш орқали чиқинди ёғ-мойлардан иккиламчи хомашё (хўжалик совунлари, ҳайвон озуқалари ва бошқалар) ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш.

1. Умумий овқатланиш корхоналарини хатловдан ўтказиш ҳамда оқова сув тизимларидаги чиқинди ёғ-мойларнинг ўртача миқдорини аниқлаш.

2026 йил январь-февраль

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

хўжалик юритувчи субъектлар

2. Умумий овқатланиш корхоналарида ёғ-мой тутгич ускуналари ўрнатилишини таъминлаш.

2026 йилдан 1 июлдан бошлаб

Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

3. Ўрнатилган ёғ-мой тутгич ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиб бориш.

Доимий

4. Чиқинди ёғ-мойлардан иккиламчи хомашё (хўжалик совунлари, ҳайвон озуқалари ва бошқалар) ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ташкил этиш чоралари кўриш.

2026 йилдан 1 июлдан бошлаб

Маблағ талаб этилмайди

5. Умумий овқатланиш корхоналарига чиқинди ёғ-мойларни улардан иккиламчи хомашё (хўжалик совунлари, ҳайвон озуқалари ва бошқалар) ишлаб чиқарувчи корхоналарга топшириш бўйича тавсия бериш.

Доимий

3.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турларга ажратган ҳолда сақлаш тартибини белгилаш.

1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда илғор хорижий мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича тажрибаларини ўрганиш.

2025 йил ноябрь

Маблағ талаб этилмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турларга ажратган ҳолда сақлаш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

4.

Умумий овқатланиш корхоналарининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришга талабларни белгилаш.

1. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига умумий овқатланиш корхоналарининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришга оид талабларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Маблағ талаб этилмайди

Соғликни сақлаш вазирлиги,

Экология вазирлиги

2. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида умумий овқатланиш корхоналарининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтиришга оид талабларни белгилаш.

2026 йил 1 январь

5.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан ўрнатиладиган вентиляция ва ҳаво фильтрлаш қурилмалари учун алоҳида талабларни белгилаш.

1. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига умумий овқатланиш корхоналарида ўрнатиладиган вентиляция ва ҳаво фильтрлаш қурилмалари учун алоҳида талабларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Маблағ талаб этилмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Экология вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига умумий овқатланиш корхоналари томонидан ўрнатиладиган вентиляция ва ҳаво фильтрлаш қурилмалари учун алоҳида талабларни киритиш.

2026 йил 1 январь

6.

Умумий овқатланиш корхоналарида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ва ҳидларни ушлаб қолувчи қурилмаларни ўрнатиш.

1. Умумий овқатланиш корхоналарида ҳаво алмашинувини таъминлаш ва атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар тўпланишининг олдини олиш мақсадида механик ёки табиий вентиляция ускуналари ўрнатилишини таъминлаш.

2. Умумий овқатланиш корхоналарида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ва ҳидларни ушлаб қолиш учун вентиляция ва дудбуронларда самарадорлик даражаси камида 95 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш.

3. Ўрнатилган қурилмаларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиб бориш.

2026 йилдан 1 июлдан бошлаб доимий

Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

Экология вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

хўжалик юритувчи субъектлар

7.

Умумий овқатланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.

1. Қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва хорижий тажрибани ўрганиш.

2026 йил январь

Маблағ талаб этилмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Экология вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

3. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил март

4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

8.

«Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври»ни самарали ташкил этиш.

1. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги 2736-III/КҚ-592-III-сон қўшма қарори билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш.

2. Аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда исрофгарчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

3. Аҳоли орасида ўртача кунлик рационал овқатланиш нормативлари асосида тўғри овқатланиш бўйича тушунтириш тадбирларини ўтказиш.

4. Озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳосил бўлган чиқиндилар қайта ишлаш корхоналарига топширилишини таъминлаш.

2026 — 2030 йиллар

Маблағ талаб этилмайди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Экология вазирлиги,

хўжалик юритувчи субъектлар

9.

Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар учун чегирмалар жорий қилиш.

1. Йирик савдо марказлари ва озиқ-овқат дўконларига кириш жойларида истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар расталарини ташкил этиш.

2. Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар нархини ҳар ўн кунда пасайтириб бориш.

Доимий

Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

Солиқ қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

хўжалик юритувчи субъектлар

10.

Даладан савдо расталаригача етказиб бериш тизимининг ҳар бир босқичида озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларининг олдини олиш чораларини кўриш.

1. Етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиштириб олиш, саралаш, юклаш, ташиш, музлаткичларга жойлаштириш жараёнларини мониторинг қилиш.

2. Озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини қатъий назорат қилиш.

3. Фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида ҳосилдорликни ошириш, бозор таҳлилларини ўтказиш, кимёвий воситалардан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинарларини ташкил этиш.

Доимий

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Экология вазирлиги,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши

4. Озиқ-овқат хом ашёсини, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини такомиллаштириш.

2026 йил январь-февраль

11.

Аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш одатларини шакллантириш, ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш ҳамда меъёридан ортиқ истеъмолни тарғиб қилишни чеклаш юзасидан оммавий ахборот воситаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.

1. Тарғибот гуруҳларини тузиш.

2026 йил январь

Маблағ талаб этилмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Экология вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

2. Режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил февраль

3. Маҳаллаларда учрашувлар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

12.

Ёш авлодга оилавий рўзғор шароитида ресурсларни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уй хўжалигини бошқариш асосларини ўргатиш.

1. Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳамда олий таълим ташкилотларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар учун ўртача кунлик рационал овқатланиш нормативлари асосида тўғри овқатланиш бўйича тушунтириш тадбирларини ўтказиш.

2. Рўзғор шароитида ресурсларни тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уй хўжалигини бошқариш бўйича қўшимча кўргазмали ўқув қуроллари орқали тренинглар ўтказиш.

Доимий

Маблағ талаб этилмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 09/25/589/0835-сон)