14.09.2019 йилдаги 2736-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўшма қарори, 14.09.2019 йилдаги 2736-III-сон
Дата вступления в силу
14.09.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўшма қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай салбий иллатларга барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида, шунингдек фуқаролар йиғинларида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ, ўрганишлар таҳлили, шунингдек аҳоли билан бевосита ўтказилган мулоқотлар, жамоатчилик вакилларидан келиб тушган мурожаатлар ушбу соҳада бир қатор жиддий муаммо ва камчиликлар ҳамон сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботмоқда ва ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баъзи фуқаролар тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни дабдаба билан ўтказишни қўшнилар, қариндошлар томонидан бўладиган танқидлардан, қоралашдан, умуман олганда, ижтимоий тазйиқдан халос бўлиш воситаси сифатида тушунмоқда. Ваҳоланки, бундай тадбирлар яқин қариндошлар ўртасида қарздорликнинг вужудга келишига ва оқибатда кескин зиддиятларга олиб келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аксарият аҳоли, айиқса, хотин-қизларнинг онгида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда қиз томоннинг сарф-харажатлари қанчалик юқори бўлса, қайнона-келин муносабатлари шунчалик яхши бўлади, деган нотўғри тасаввур тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чарлар», «ақиқа маросими», «мучал тўйи», «қиз мажлис», «куёв чақириқ», ҳайитда «келин кўриш» каби маросимлар аҳоли томонидан ортиқча деб баҳоланмоқда. Бироқ, бундай маросимни ташкил этаётган шахсларда тадбирларни обрўлироқ жойда ўтказишга, ўзининг ютуқларини кўз-кўз қилишга, моддий мавқеи билан мақтанишга интилиш кучаймоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аксарият тўйхона эгалари ихчам ва камхарж ўтказиш ниятида бўлган фуқаролардан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда белгиланган қоидаларга зид равишда тўй харажатларини икки-уч баравар миқдорда асоссиз ундириб олмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар ҳаддан зиёд баланд нархларда хизмат кўрсатмоқда, ўз томоша хизматларини кўрсатиш давомида миллий менталитетимиз, қадриятларимиз ва урф-одатларимизга мос келмайдиган, «оммавий маданият» иллатларини тарғиб этадиган ҳамда ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган хатти-ҳаракатлар намойиш этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқоридаги салбий ҳолатларнинг тобора авж олиши минг-минглаб оилаларнинг нафақат ижтимоий аҳволига, балки бутун ҳаётига, қолаверса, жамиятимизда қарор топган маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ҳолатларга чек қўйиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш мақсадида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни қатъий тартибга солишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш бўйича кенг жамоатчилик, Республика ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, шунингдек фуқаролар йиғинларининг тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилсин, унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекконцерт давлат муассасаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар томонидан хизмат кўрсатилишида тегишли лицензия талабларига риоя этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда пуллик автотранспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензиялашнинг алоҳида тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш, шунингдек, ушбу тартибга риоя қилмаганлик учун тегишли жавобгарликни белгилаш юзасидан қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан биргаликда Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва уни ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи низом ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари (А. Қодиров) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари (С. Артикова) зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қўшма қарор билан тасдиқланган Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги Низом 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 14 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2736-III/КҚ-592-III
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги № 2736-III/КҚ-592-III-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низом
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда халқимизнинг миллий урф-одатлари, маънавияти, маданияти, анъаналари ва қадриятларини ҳурмат қилишга, жамоат тартибини сақлашга, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдаба ва исрофгарчиликнинг олдини олишга қаратилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом мамлакат миқёсида ўтказиладиган расмий маросимлар, давлат ва жамият олдидаги буюк хизматларига эга шахсларни хотирлаш ва юбилей муносабатлари билан бўлиб ўтадиган, шунингдек, давлат идоралари, корхона ва муассасаларнинг ташкил этилган куни билан боғлиқ тадбирларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудларнинг шароитларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан ош бериш маросимининг вақти алоҳида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа транспорт воситаларидан фойдаланмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда пулли автотранспорт хизмати лицензияга эга бўлмаган ташувчилар томонидан кўрсатилишига йўл қўймаслик, тўй эгаларининг шахсий автомашиналаридан ҳамда ҳомийлар ёрдамида жалб этилган автотранспорт воситаларидан фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза диний ташкилотининг ваколатли вакили томонидан ўқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни («келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш» ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни («етти», «пайшанбалик», «йигирма», «қирқ», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тўйхона, кафе ва ресторанларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар иштирокчилари сонига, уларни ўтказиш вақтига қатъий риоя этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини ҳамда маиший шовқинга қарши кураш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат маҳсулотлари сифат сертификати талаблари даражасида бўлиши ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 нафар ва ундан ортиқ шахслар иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади. Шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ва хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, тадбир иштирокчилари сони, муддати ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ҳужжатларида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатганлиги учун бир неча бараварга оширилган миқдорда солиққа тортиш тартиби белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилаётганда хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу Низомнинг 3, 4-бандларида, 8-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида, 9-бандининг иккинчи, учинчи хатбошиларида, 10-бандида назарда тутилган қоидалар хонадонларда (гузарларда) ташкил этиладиган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларга ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда жамоатчилик ва давлат назорати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар (бундан буён матнда ҳудудий комиссиялар деб юритилади), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика «Нуроний» жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўз ваколатлари доирасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назорати ташкил этилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назорати ўтказилишини ташкил этади, шунингдек, бу борада мониторингни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боради ҳамда ўрнатилган тартибга риоя этмаган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилган ҳолда жамоатчилик ўртасида муҳокама қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Маҳалла фуқаролар йиғини, «Нуроний» жамғармаси ҳудудий бўлимлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ миллий ва диний қадриятларга, ахлоқ қоидаларига зид бўлган маросимлар, номақбул одатлар ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориши ва тегишли тавсиялар бериши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўй эгалари томонидан содир этиладиган миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, исрофгарчилик каби хатти-ҳаракатлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, тегишли талабларга риоя этилмаган ҳолатларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадрият ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий табақаланишга йўл қўймасдан ўтказиш бўйича жамоавий суҳбатлар ташкил этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган ҳар бир оилавий тадбирдан хабардор бўлиши, унинг ўтказиладиган жойи, иштирокчилар сони бўйича маълумотга эга бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлардан олдин ва кейин ўтказиладиган ортиқча расм-русум ва маросимларнинг олдини олиш чораларини кўриши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Республика Маънавият ва маърифат маркази:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда миллий қадриятларимизга ёт бўлган «оммавий маданият» унсурлари намоён бўлишининг олдини олиш мақсадида мунтазам маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали намунали тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириши, ижтимоий роликлар яратиши, услубий қўлланмалар ва тарғибот материалларини тайёрлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ФҲДЁ идораларида никоҳдан ўтаётган келин-куёвларга оила маънавияти, ахлоқи ва аждодларимизнинг мустаҳкам оила ҳақидаги ўгитлари баён қилинган маълумотлар, китоблар ва бошқа материаллар бериб бориш амалиётини йўлга қўйиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни режалаштирган оила вакиллари билан, айниқса, никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида суҳбатлар ташкил этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хотин-қизларга тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни камхарж қилиб ўтказишни, уларда ортиқча исрофгарчиликка берилиш оила иқтисодига ва ёш оиланинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатишини ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунтириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ота-оналар университети» машғулотларида сарпо, буюм йиғишга ружу қўйиш, оила бюджетини нотўғри режалаштириш ва бошқа носоғлом орзу-ҳавасларнинг салбий оқибатларини тушунтириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турмуш қуриш арафасида турган ёшлар билан ижтимоий-психологик суҳбатлар уюштириши, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаши, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшлар ўртасида урф бўлаётган «оммавий маданият», «севги тарихи», қимматбаҳо машиналар кортежи ва бошқаларнинг салбий оқибатларини кўрсатиб берадиган ижтимоий роликлар ва фильмлар, бадиий асарлар тайёрлаш ҳамда тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. ФҲДЁ органлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
никоҳдан ўтиш мақсадида ариза берган шахслар ҳамда уларнинг ота-оналари билан яшаш жойларида, маҳаллада суҳбатлар уюштириши, уларга никоҳдан ўтиш тартиб-таомиллари, тўй маросимларини камхарж ва ихчам ўтказиш бўйича тушунтириш бериши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда дин уламолари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида «Ёш келин-куёвлар клуби», «Оила мактаби», «Қудалар суҳбати» каби курслар ташкил қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
никоҳдан ўтиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказгандан сўнг уч иш кунида никоҳланувчи шахслар яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинини бу ҳақда хабардор қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ички ишлар органлари профилактика инспектори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда фуқаролар ўртасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказишга, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини аҳоли онгига сингдиришга, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг шуҳратпарастлик ва дабдаба билан ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ ва мақсадли профилактик тадбирларни ташкил этиши, шунингдек бундай тадбирлар давомида жамоат тартибини таъминлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти режалаштирилаётган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ҳақида ушбу тадбирлар ўтказилишидан камида икки кун олдин тегишли ҳудуддаги ички ишлар органига ёзма равишда хабар бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан доимий депутатлик назоратини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депутатлик назорати натижалари бўйича маҳаллий урф-одатлар, миллий анъаналардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ушбу Низом доирасида тегишли ҳудуддаги тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш билан боғлиқ бошқа қўшимча талаблар ҳамда тавсиялар белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги № 2736-III/КҚ-592-III-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

И. Мирзаалиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Республика комиссияси раҳбари

2.

А. Киргизбоев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

3.

М. Нурматова

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

4.

Ф. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари

5.

А. Маврулов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг шуъба мудири

6.

А. Жўрабоев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири

7.

О. Назарбеков

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Б. Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

9.

М. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

10.

Х. Мелиев

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

11.

А. Абдувалиев

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари — Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

12.

А. Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси

13.

И. Жасимов

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари

14.

Ж. Ниязбеков

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи

15.

Э. Бозоров

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари

16.

У. Алимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

17.

А. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

18.

А. Ўрозов

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари

19.

О. Абдуқаҳоров

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори

20.

Ф. Абдуҳолиқов

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси

21.

А. Саъдуллаев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси

22.

Д. Ташмухамедова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори

23.

Р. Убайдуллаева

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

24.

Д. Маҳбубов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раисининг ўринбосари

25.

Х. Мирзажонова

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раисининг ўринбосари

26.

Ф. Азимова

Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи

27.

А. Миржалилов

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари

28.

Д. Нажмутдинова

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Тошкент шаҳар бўлими раиси

29.

М. Бекмуродов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири

30.

Ш. Ортиков

«Халқ сўзи» газетаси мухбири

31.

А. Турдиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибиятининг бош маслаҳатчиси, ишчи гуруҳ котиби

32.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги № 2736-III/КҚ-592-III-сонли Қўшма қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказишни таъминлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартиби белгиланиши муносабати билан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси фаолияти тартибини ишлаб чиқиш.

Республика комиссиясининг низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил
15 октябрга қадар

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси

2.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 ноябрга қадар

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, манфаатдар вазирлик ва идоралар

3.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом талабларига риоя қилмаганлик учун тегишли жавобгарликни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 ноябрга қадар

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, манфаатдар вазирлик ва идоралар

4.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда пуллик автотранспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензиялашнинг алоҳида тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил
15 ноябрга қадар

Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги


5.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва уни ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг фаолиятини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил
15 ноябрга қадар

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси, Ички ишлар вазирлиги

6.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва уни ўтказишда фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил
15 ноябрга қадар

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориш

7.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом талаблари устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.

1. Низом талаблари бузилиши ҳолатларини маҳаллий Кенгаш сессиясиларига киритиш ва унинг муҳокамасини ташкил қилиб бориш.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари иштирокида жамоатчилик назоратини олиб бориш.

Ҳар чорак якуни бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

8.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий рейдларни ташкил этиш ва Низом талабларининг ижросини таъминлаш.

Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги

9.

Жойларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириш.

Доимий мониторингни олиб бориш.

Алоҳида
чора-тадбирлар режасига мувофиқ

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси

10.

Ҳар бир вилоятда ва Тошкент шаҳрида биттадан туманни тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш бўйича намуна қилиб кўрсатиш.

Ҳар бир вилоятда ва Тошкент шаҳрида биттадан туманни намуна қилиб кўрсатиш.

2019 йил
сентябрь — декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

11.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ҳамда тартибли ўтказиш бўйича аҳоли кенг қатламлари ўртасида социологик сўров ўтказиш, унинг натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

Республиканинг барча ҳудудларида махсус ишлаб чиқилган саволномалар асосида социологик сўров ўтказиш.

2019-2020 йиллар давомида

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази,

оммавий ахборот воситалари

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб бориш

12.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенат Кенгашининг қўшма қарори мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.

2019 йил
сентябрь — декабрь ойлари

Олий Мажлис палаталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

13.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва унинг ҳузуридаги тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишни тартибга солиш бўйича комиссиялар ҳамда жамоатчилик билан биргаликда намунали тўйлар ўтказилишини ташкил этиш.

Хонадон эгалари томонидан режалаштирилаётган тўйлар рўйхатини тузиш, ушбу хонадонда тадбирнинг намунали ўтказилишига кўмаклашиш.

Рўйхат асосида

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

14.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш билан боғлиқ миллий ва диний қадриятларга, ахлоқ қоидаларига зид бўлган маросимлар, номақбул одатлар ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш.

Жойларда кенг жамоатчилик иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

Доимий равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ

15.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг маънавий ва маърифий асосларини мустаҳкамлаш борасида учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. Бунда:

миллий қадриятларимизга ёт бўлган «оммавий маданият»нинг салбий кўринишларининг олдини олиш;

никоҳдан ўтаётган келин-куёвларга оила маънавияти, ахлоқи ва аждодларимизнинг мустаҳкам оила ҳақидаги ўгитларидан иборат тавсиялар бериб бориш амалиётини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

Тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Алоҳида
чора-тадбирлар режасига мувофиқ

Республика Маънавият ва маърифат маркази

16.

Хотин-қизлар ўртасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича жамоатчилик муҳокамалари ҳамда маслаҳатлашувлар ўтказиш, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил қилиш. Бунда:

тўй-ҳашамлар ўтказишни режалаштирган хотин-қизлар билан доимий суҳбатлар ўтказиб бориш;

хотин-қизларга тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда ортиқча исрофгарчиликка берилиш оила иқтисодига ва ёш оиланинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатишини ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунтириш;

«Ота-оналар университети» машғулотларида сарпо, буюм йиғишга ружу қўйиш, оила бюджетини нотўғри режалаштириш ва бошқа носоғлом орзу-ҳавасларнинг салбий оқибатларини тушунтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

Жамоатчилик муҳокамалари, маслаҳатлашувлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил қилиш.

Алоҳида
чора-тадбирлар режасига мувофиқ

Хотин-қизлар қўмитаси

17.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш бўйича муқаддас динимизда кўзда тутилган амаллар ва қоидаларни тушунтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиш. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда имом-хатиблар эътиборини:

ФҲДЁ органлари томонидан келин-куёвларга никоҳ гувоҳномаси берилгандан сўнг шаръий никоҳ ўқишга;

маҳаллалардаги диний-маърифий учрашувлар, анъанавий суҳбатлар ва жума намозларида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, тўйларга сарпо ва буюм йиғишга ружу қўймаслик, уларни ўтказишда белгиланган талабларга амал қилишга;

турли хил бидъат ва хурофотларнинг жамият ҳаётига кириб келиши олдини олиш бўйича насиҳатлар бериб бориш зарурлиги тўғрисидаги масалаларга қаратиш.

Тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Алоҳида
чора-тадбирлар режасига мувофиқ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

18.

Ёшлар ўртасида оиланинг муқаддаслиги, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ихчам ва тартибли ўтказилиши тўғрисида турли учрашувлар, тадбирлар, давра суҳбатлари, махсус ўқув машғулотлари, очиқ дарслар ташкил қилиш. Бунда:

турмуш қуриш арафасида турган ёшлар билан ижтимоий-психологик суҳбатлар уюштириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш;

ёшлар ўртасида урф бўлаётган «оммавий маданият» («Love story», қимматбаҳо машиналар кортежи ва бошқалар)нинг салбий оқибатларини кўрсатиб берадиган тарғибот тадбирларига алоҳида эътибор қаратиш.

Учрашувлар, давра суҳбатлари, махсус ўқув машғулотлари, очиқ дарслар ва бошқа турли тадбирларни ташкил қилиш.

Алоҳида
чора-тадбирлар режасига мувофиқ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

19.

Тўйхона эгалари томонидан тўй харажатларининг асоссиз икки-уч баравар миқдорда оширилишининг олдини олиш.

Тўйхона эгалари орасида учрашувлар ва тушунтириш ишларини олиб бориш.

Доимий равишда

Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитаси

20.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни намунали ташкил этиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлар раислари ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари рейтингини юритиш.

Маҳалла фуқаролар йиғинлар раислари ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари рейтинги мезонларини ишлаб чиқиш.

2020 йил
1 январга қадар

Ички ишлар вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказишни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш

21.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказиш бўйича оммавий ахборот воситаларида кенг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказиш масалалари муҳокамасини ташкил этишга доир медиа-режа ишлаб чиқиш.

2019 йил
сентябрь

ЎзМТРК, ЎзЭОАВМА, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзА,


22.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга ортиқча сарф-харажатлар қилинаётгани, бунинг оилалар иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида мақолалар, суҳбатлар ва интервьюлар тайёрлаш.

Парламент аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида суҳбатлар ва интервьюлар ташкил этиш.

2019 йил
октябрь — декабрь

ЎзМТРК, ЎзЭОАВМА, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзА, бошқа босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, Олий Мажлис палаталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари

23.

Намунали тўйларни ташкил этиш истагини билдирган ва бундай тўйларни ташкил этган шахсларнинг ижобий қиёфасини шакллантириш.

Тўйларни намунали ташкил этган шахсларни аниқлаш ва турли жанрларда материаллар тайёрлаш.

2019 йил
октябрь — декабрь

ЎзМТРК, ЎзЭОАВМА, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзА, бошқа босма ва электрон оммавий ахборот воситалари


24.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар иштирокчилари сони ва ўтказилиш вақти, уларга хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятининг бугунги ҳолати, бу борада фуқароларнинг ҳақли эътирозлари ҳақида мулоҳазали материаллар тайёрлаш.

Таҳлилий материаллар, репортажлар, интервьюлар, мақолалар тайёрлаш.

2019-2020 йиллар давомида

ЎзМТРК, ЎзЭОАВМА, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзА, бошқа босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда, авваламбор, барча даражадаги давлат органлари ва муассасаларининг раҳбарлари шахсан намуна бўлишлари зарурлиги, керак бўлса, бу борада уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини белгилашга, бу бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф этиб, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама қилишга қаратилган материаллар тайёрлаш.

Таҳлилий материаллар, репортажлар, интервьюлар, мақолалар тайёрлаш.

2019 йил
октябрь — декабрь

ЎзМТРК, ЎзЭОАВМА, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзА, бошқа босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Халқ орасида оммалашган веб-сайтларда жамоат ташкилотлари, диний уламолар, аҳоли вакилларининг тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлардаги дабдабабозликлар, ортиқча исрофгарчилик ва шуҳратпарастликнинг олдини олишга қаратилган фикр-мулоҳазаларини ёритиб бориш.

Ушбу мавзуда таниқли шахслар, жамоат арбоблари, зиёлилар билан суҳбатлар, интервьюлар уюштириш.

2019-2020 йиллар давомида

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзА, бошқа босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар