Ҳужжат кучини йўқотган 30.09.2003 15.04.1998 йилдаги 160-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 15.04.1998 йилдаги 160-сон
Дата вступления в силу
15.04.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 30.09.2003
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 418-сонли «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1997 йил 26 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва унинг жойлардаги ҳудудий идораларига оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш вазифаси топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳозирда фаолият кўрсатаётган барча оммавий ахборот воситалари ушбу қарор қабул қилингандан бошлаб, уч ой муддатдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида ва унинг жойлардаги ҳудудий идораларида қайта рўйхатдан ўтишлари шарт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган оммавий ахборот воситаларининг фаолияти тўхтатилиб, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ягона давлат реестрини юритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини бошқаришининг асосий қоидалари»ни «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлиги икки ой муддат ичида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат матбуот қўмитаси ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида вақтли матбуотни тарқатиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат матбуот қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш тартибини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида» 1991 йил 25 сентябрдаги 244-сон қарори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1992 йил 3 апрелдаги 162-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1998 йил 15 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
160-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
15 апрелдаги 160-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИ3ОМ

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш қоидаларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Оммавий ахборот воситаси дейилганда кўпчилик оммага мўлжалланган босма, аудио, аудиовизуал ва бошқа хилда ахборот тарқатадиган манбалар тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, уларнинг иловалари, ахборот агентликлари, телекўрсатувлар (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радиоэшиттиришлари, ҳужжатли кино, электрон-ахборот тизими, шунингдек, доимий номига эга бўлган давлат тасарруфидаги мустақил ва бошқа оммавий даврий нашрлар оммавий ахборот воситаларидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даврий босма нашрнинг тиражи ёки алоҳида сонининг бир қисм тиражи, теле-радио, ҳужжатли кино дастурининг айрим кўрсатувлари, аудио ёки видеоёзув дастурининг тиражи ёки бир қисми тиражи оммавий ахборот воситасининг маҳсулоти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш дейилганда даврий босма нашрларни, аудио ёки видеоёзув дастурларини сотиш (у ёки бу нашрга ёзилиш, етказиб бериш, тарқатиш), теле, радио дастурларни (эшиттиришларни) олиб кўрсатиш, ҳужжатли кинолар дастурини намойиш қилиш тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реклама тоифасидаги оммавий ахборот воситаси дейилганда, даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, телерадиодастурда эшиттиришнинг ҳар бир соатига 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари эгаллаган оммавий ахборот воситаси тушунилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахслар таъсис этадиган оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтиб, тегишли гувоҳнома олгач, ўз фаолиятини бошлашга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари қуйидаги тартибда рўйхатга олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси томонидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— марказий даврий босма нашрлар, телерадиокомпаниялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ҳамда Почта ва телекоммуникациялар агентлигининг техник жиҳозларнинг мослиги ҳақидаги хулосалари асосида телерадиостудиялар (кабелли, эфир-кабелли телевидениелар), бошқа электрон оммавий ахборот воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хулосалари асосида ахборот агентликлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компаниясининг хулосалари асосида илмий-оммабоп, ҳужжатли, хроникал-ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқарувчи киновидеостудиялар, киновидеодастурлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрига мўлжалланган оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва вилоят матбуот бошқармалари томонидан юқорида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризада оммавий ахборот воситасининг муассиси (муассислари); номи, қайси тилда (тилларда) эълон қилиниши, манзили; мақсад ва вазифалари; қандай доирадаги ўқувчига (томошабинга, тингловчига) мўлжалланганлиги; даврийлиги, ҳажми, моддий-техника таъминоти ҳамда пул билан таъминланиш манбалари кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш учун бериладиган аризага муассис (муассислари) Уставининг (Низомининг), муассислар (муассис) томонидан тасдиқланган оммавий ахборот воситаси Уставининг (Низомининг), таъсис шартномасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари, эшиттириш ва кўрсатув тартиби (радио ва телевидение учун), рўйхатдан ўтиш учун белгиланган йиғимнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва унинг ҳудудий идоралари аризада келтирилган маълумотларнинг ҳамда моддий-техника таъминоти ва пул манбаларининг амалдаги қонунчиликка мос келишини экспертизадан ўтказишга ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассис ёки муассислар томонидан рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза қонунчиликда кўзда тутилган шаклда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассислар (муассис) Уставида (Низомида) оммавий ахборот воситасини ташкил этишга оид фаолият акс этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Оммавий ахборот воситаси билан муассислар ва ноширлар ўртасидаги муносабатлар, моддий ва молиявий алоқалар ўзаро тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассис шартномада кўрсатилган бурчини бажармаса, таҳририят муассис билан тузилган шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда таҳририят рўйхатга олган ташкилотга уч кун ичида ёзма равишда хабар қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассис оммавий ахборот воситасини чиқаришга (нашр қилишга) кафолат беради, шу муносабат билан у моддий-техника ёрдамини амалга ошириши, зарур бўлиб қолса таҳририятни иқтисодий таъминлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ахборот агентликларига бир вақтнинг ўзида оммавий ахборот воситалари таҳририяти ва тарқатувчиси мақоми берилиб, уларнинг ҳуқуқий тартиби жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Оммавий ахборот воситаларининг давлат рўйхатига (реестри) олингани ва бу ҳақда гувоҳнома берилгани учун қуйидаги миқдорларда рўйхатга олиш йиғими ундирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даврий матбуот нашрлари‎ энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида‎;
болалар, ўсмирлар, ногиронлар, шунингдек умумтаълим ва маданий-оқартув йўналишида бўлган оммавий ахборот воситалари‎ энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида;‎
ахборот агентликлари, радио-теле, видеокинохроникал дастурлари‎ энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида;‎
оммавий ахборот воситалари‎ни тарқатишнинг бошқа шакллари энг кам иш ҳақининг 45 баравари миқдорида.‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рекламаларни эълон қилишга ихтисослашган оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олганлик учун рўйхатга олиш йиғими 2 баравар кўп ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олишда йиғим миқдори мазкур тартибнинг 7-бандида кўрсатилган ҳажмнинг 70 фоизидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Оммавий ахборот воситасининг муассислари, номи, эълон қилинадиган тили, мақсад ва вазифалари ўзгарадиган бўлса, бу оммавий ахборот воситаси белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилади. Қайта рўйхатдан ўтказишда рўйхатга олиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта рўйхатдан ўтказишда ҳужжатлар тайёрлаш ҳам дастлабки рўйхатга олиш каби амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Оммавий ахборот воситаларининг рўйхатга олингани учун ундириладиган йиғимларнинг 50 фоизи рўйхатга олувчи органларнинг ҳисобига ва қолган қисми тегишлича республика бюджетига ва маҳаллий бюджетларга келиб тушади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Рўйхатга олиш чоғида кўрсатилган оммавий ахборот воситасининг даврийлиги, ҳажми ва 9-бандда қайд этилмаган бошқа маълумотлар ўзгарса, бу ҳақда муассис уч кун муддатда рўйхатга олган ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Бунда рўйхатга олиш гувоҳномасини алмаштириш ва рўйхатга олиш йиғимлари талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Гувоҳнома йўқолганда (йўқотиб қўйилганда, йўқ қилинганда ва бошқа вазиятларда) «дубликат» белгиси қўйилган ҳолда янги гувоҳнома берилади. У ҳолда рўйхатга олиш йиғими белгиланганидан 30 фоиз кўп миқдорда ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Рўйхатдан ўтказиш фақат қуйидаги ҳоллардагина рад этилиши мумкин, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситасининг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунга зид бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бундан аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудида худди шу номдаги оммавий ахборот воситаси рўйхатга олинган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза суднинг оммавий ахборот воситаси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганига бир йил ўтмасдан берилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олишнинг рад этилиши ҳар томонлама асосланиши ва ариза берувчига ёзма равишда юборилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давлат рўйхатига олинган даврий матбуот нашрларининг мажбурий бепул нусхалари муассисга, рўйхатга олган ташкилотга, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатга биноан тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) агар тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон маълумотлар берилганлиги аниқланса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) агар муассис ва таҳририят рўйхатга олингандан сўнг 3 ой ичида оммавий ахборот воситаларини чиқара олмаса ёки уларни чоп этиш оралиғидаги муддат 3 ойга чўзилиб кетса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Оммавий ахборот воситалари томонидан мазкур қоидаларнинг бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси амалга оширади.