26.12.1997 йилдаги 541-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Оммавий ахборот воситалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, ахборот агентликлари, телевидение (кабелли, эфир-кабелли телевидение) ва радиоэшиттиришлар, ҳужжатли кино, электрон ахборот тизими, шунингдек, доимий номга эга бўлган, давлат тасарруфидаги, мустақил ва бошқа оммавий даврий нашрлар оммавий ахборот воситаларидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иловалар нашр этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Оммавий ахборот воситалари эркинлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркин бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда ўзлари эълон қилаётган ахборотнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Сўз эркинлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар ким оммавий ахборот воситаларида чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини ошкора баён этиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмайди. Эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек, уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41-модда. Монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаларининг ишлаб чиқарилиши ҳамда тарқатилиши соҳасида монополлаштиришга ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биронта ҳам юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситаларининг тегишли марказий ёки маҳаллий бозорига чиқариладиган оммавий ахборот воситаларининг йигирма беш фоизидан ортиғига муассис (ҳаммуассис) бўлишга ва (ёки) уларни шунча миқдорда ўз мулкида, эгалигида, фойдаланишида, тасарруфида, юритувида ёхуд бошқарувида (бевосита ёки аффилланган шахслар орқали) сақлашга ҳақли эмас.
(41-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Оммавий ахборот воситаларининг тили
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятини Давлат тили ҳақидаги Қонунга мувофиқ амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда суиистеъмолларга йўл қўйилмаслиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаларидан Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш, уруш ва зўравонликни, шафқатсизликни, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган ўзга сирни ошкор этиш, жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир қилиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз дастлабки тергов материалларини эълон қилиш, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки суднинг ҳал қилув қарори ёхуд ҳукми қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёки судга ўзгача йўл билан таъсир кўрсатиш, номини кўрсатмаслик шарти билан маълумот берган шахснинг номини ошкор қилиш (суд ошкор этишни талаб қиладиган ҳоллар бундан мустасно) тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модда талабларини бузганликда айбдор шахслар, шу жумладан муҳаррир (бош муҳаррир), журналист, бошқа шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган, — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Оммавий ахборот воситасининг таҳририяти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситасининг таҳририяти муассис томонидан тузилади ҳамда ушбу Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари, ўз устави (низоми) асосида иш олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Таҳририят ходими
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳририят ходими деганда таҳририят штатида турувчи ва материаллар тўплаш, уларни таҳлил ҳамда таҳрир қилиш, тайёрлаш билан шуғулланувчи шахс тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Журналистик текширув
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳририят ходими мурожаатлардан ёки бошқа манбалардан ўзига маълум бўлган ёхуд ўзи гувоҳ бўлган муайян воқеа, ҳолат юзасидан журналистик текширув ўтказишга, фактларни, гувоҳлик кўрсатмаларини тўплашда аудио ва видео техникадан фойдаланишга ҳақли. Журналистик текширув тергов ва суд жараёнига таъсир ўтказмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳририят ходими муайян воқеа ёки ҳолатга нисбатан шахсий фикрини оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга, агар воқеа ёки ҳолат юзасидан тергов тугамаган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори ёки ҳукми қонуний кучга кирганидан сўнг журналистик тахминларини шахсий мулоҳаза тарзида эълон қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Ахборот манбаини ошкор этмаслик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаси хабар, маълумот, факт ёки далиллар тақдим этган манбанинг ёки тахаллусини қўйган муаллифнинг номини уларнинг ёзма розилигисиз ошкор этишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаси ахборот манбаининг ёки тахаллусини қўйган муаллифнинг илтимосига биноан судда унинг номидан иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаси бир неча муассис томонидан ҳам таъсис этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар муассис бўлиши мумкин эмас:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолияти қонун билан тақиқланган жамоат бирлашмалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши ўттиз фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг оммавий ахборот воситаларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисм билан тўлдирилган, — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
111-модда. Таъсис ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таъсис шартномаси ва устав (низом) оммавий ахборот воситасининг таъсис ҳужжатлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир нечта муассис ўртасида тузиладиган таъсис шартномасида қуйидаги маълумотлар бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассисларнинг номи ҳақидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъсис этилаётган оммавий ахборот воситасининг тури, фаолияти предмети ва мақсади, чиқиш даврийлиги ҳақидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъсис этилаётган оммавий ахборот воситасининг номи, почта манзили ҳақидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситасининг устав фонди миқдори, молиялаштириш манбалари ва уни ҳосил қилиш тартиби ҳақидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассисларнинг оммавий ахборот воситаси фаолиятида иштирок этишига доир ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаси фаолиятини бошқариш тартиби ҳақидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдани тақсимлаш тартиби ҳақидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситасини қайта ташкил этиш, тугатиш (оммавий ахборот воситасининг фаолиятини тугатиш) тартиби ҳақидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар тўғрисидаги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бир шахс муассис ҳисобланса, у рўйхатга олувчи органга уставини тақдим этади.
(111-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонунига билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
112-модда. Муассис билан таҳририят ўртасидаги шартнома
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассис билан таҳририят ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, жавобгарлик, низоларни ҳал этиш тартиби ва бошқа шартлар тўғрисида, шунингдек учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлари тўғрисида шартнома тузадилар.
(112-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
113-модда. Муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъсис шартномаси, устав (низом) ва қонун ҳужжатларида, шунингдек у билан таҳририят ўртасида тузилган шартномада белгиланган ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситасининг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшган мулкий улушига мувофиқ равишда фойда ва зарарлар тақсимотида иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситасини муассис ёки унинг томонидан кўрсатилган учинчи шахс манфаатларини кўзлаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқарувни амалга ошириши лозим бўлган бошқа шахсга (ишончли бошқарувчига) мулкий мажмуи сифатида ишончли бошқарувга топшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаси муҳарририни (бош муҳарририни), шунингдек таҳрир ҳайъати аъзоларини тайинлаш ва озод қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг катта ҳажми ва эълон қилиш муддати таҳририят уставида (низомида) ёки таъсис шартномасида белгиланадиган хабарни ёки реклама тусида бўлмаган материални ўз номидан бепул жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаси тугатилган ёки оммавий ахборот воситасининг фаолияти тугатилган тақдирда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини қўшган мулкий улушига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассис қуйидагиларни бажариши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситасининг уставини (низомини) тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаси таҳририяти билан шартнома тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассис цензурани амалга оширишга, рецензиядан ўтказишга ёки таҳририятнинг ижодий фаолиятига аралашишга, шунингдек оммавий ахборот воситасининг ишлаб чиқарилиши ва тарқатилиши масалаларига аралашишга ҳақли эмас, таъсис шартномасида ёки уставда (низомда) назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ҳужжатларига мувофиқ муассис бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(113-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонунига билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
114-модда. Муассис ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг тугатилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаси учинчи шахс фойдасини кўзлаб бошқа шахсга ўтказилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассис — юридик шахс банкротга учраганда ёки тугатилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қасддан содир этган жинояти учун суд ҳукми билан судланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вафот этганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам тугатилиши мумкин.
(114-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳририят рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома олинганидан кейин фаолият бошлаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ваколат берган давлат органига белгиланган тартибда муассис томонидан топширилади. Аризага таъсис ҳужжатлари илова қилинади.
(12-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонуни таҳририда, — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза топширилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситасини чиқаришга киришиш ҳуқуқи гувоҳнома олинган кундан бошлаб олти ой давомида сақланиб туради. Белгиланган муддат ичида оммавий ахборот воситасининг бирорта ҳам сони (дастури) эълон қилинмаган тақдирда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
(12-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонуни таҳририда, — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризада оммавий ахборот воситасининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) муассиси (муассислари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) номи, қайси тилда (тилларда) эълон қилиниши, манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) мақсад ва вазифалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) қандай доирадаги ўқувчига (томошабинга, тингловчига) мўлжалланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) даврийлиги, ҳажми, моддий-техника таъминоти ҳамда пул билан таъминланиш манбалари кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатилган маълумотларда ўзгариш бўлса, оммавий ахборот воситаси белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилиши шарт. Ўзгартишлар жиддий бўлмаган ҳолларда рўйхатга олувчи орган оммавий ахборот воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш шарт эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳақ қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартиб ва миқдорларда ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Ахборотни рўйхатдан ўтказмаган ҳолда тарқатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзларининг норматив ҳужжатлари ёки ўзга ҳужжатларни расмий нашрларда, ахборотномалар, бюллетенларда чиқарувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек ўз фаолиятлари учун зарур бўлган ахборот материалларини ҳамда ҳужжатларни чиқарувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (шу жумладан, ўқув ва илмий муассасалар) ахборотни рўйхатдан ўтказмаган ҳолда тарқатиш ҳуқуқига эгадирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий тарқатишга мўлжалланмаган ёки қўлёзма тарзида кўпайтириладиган босма, видео ва аудиовизуал маҳсулотни техникавий воситалар ёрдамида тайёрлаш ишларини, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, рўйхатдан ўтказилиш талаб қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Оммавий ахборот воситасини рўйхатга олишни рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситасини рўйхатга олиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) оммавий ахборот воситасининг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда ушбу Қонунга зид бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) бундан аввал худду шу номдаги оммавий ахборот воситаси рўйхатга олинган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) ариза суднинг оммавий ахборот воситаси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганига бир йил тўлмай берилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) оммавий ахборот воситаси муассиснинг ёки муассисларидан бирининг ёхуд ноширнинг манзили Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситасини рўйхатга олиш рад этилган тақдирда бунга асос бўлган сабаб кўрсатилган ҳолда аризачига ёзма маълумот юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Оммавий ахборот воситасини чиқаришни ёки нашр этишни тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситасини чиқариш ёки нашр этиш муассиснинг ёки суднинг қарори билан тугатилиши (ёки тўхтатилиши) мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаси оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мунтазам риоя этмай келган тақдирда ваколатли орган оммавий ахборот воситасини тугатиш (унинг фаолиятини тугатиш) ҳақида судга мурожаат этишга ҳақли.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонунига асосан биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилган, — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассис оммавий ахборот воситасини чиқаришни ёки нашр этишни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилган тақдирда муҳаррир (бош муҳаррир) ёки таҳририят ходими ушбу Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ худди шу номда оммавий ахборот воситаси таъсис этиш масаласини қўйиши мумкин. Бундай ҳолларда оммавий ахборот воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Оммавий ахборот воситасини рўйхатга олишни рад этганлик устидан шикоят қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органи томонидан оммавий ахборот воситасини рўйхатга олишнинг рад этилиши устидан оммавий ахборот воситасининг муассиси ёки таҳририяти судга шикоят қилиши мумкин.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Оммавий ахборот воситасининг устави (низоми)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаси ўз фаолиятини муассис тасдиқлайдиган устав (низом) асосида юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситасининг устави (низоми) таҳририят ходимлари умумий миқдорининг камида учдан икки қисми иштирокидаги умумий йиғилишида кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва муассис томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уставда (низомда) муассис, муҳаррир (бош муҳаррир) ва таҳририят ходимларининг ваколатлари белгиланади ва оммавий ахборот воситасининг муассиси, номи, қайси тилда (тилларда) эълон қилиниши, манзили, фаолият тури ва мақсадлари, таҳририят мол-мулки манбаи ҳамда фойдани (даромадни) тақсимлаш тартиби, нашрни қайта ташкил этиш ва тугатиш шартлари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Устав (низом) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид келмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Оммавий ахборот воситасининг муҳаррири (бош муҳаррири) ва таҳрир ҳайъати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳаррир (бош муҳаррир) оммавий ахборот воситаси таҳририяти, таҳрир ҳайъати ишига раҳбарлик қилади, муассис билан муносабатларда оммавий ахборот воситаси номидан иш олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳаррирни (бош муҳаррирни) лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартиби уставда (низомда) белгилаб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳрир ҳайъати оммавий ахборот воситаси уставида (низомида) назарда тутилган тартибда тузилади. Оммавий ахборот воситасининг муассиси, таҳририяти ва ношири ўртасидаги ишлаб чиқариш, мулкий, молиявий ва бошқа муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Оммавий ахборот воситаларида ҳомийлар иштироки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари оммавий ахборот воситаларига ҳомийлик қилиши мумкин. Оммавий ахборот воситалари билан ҳомийлар ўртасидаги муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳомийларнинг оммавий ахборот воситалари ва улар ходимларининг касб фаолиятига аралашуви тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Нашрга оид маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даврий нашрнинг ҳар бир сонида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) нашрнинг номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) таҳририятнинг манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) муассис (муассислар)нинг номи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) муҳаррирнинг (бош муҳаррирнинг) фамилияси, исми-шарифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) даврий нашрнинг рўйхатга олинган тартиб рақами ҳамда босилиб чиққан санаси, газеталарнинг эса, шунингдек, чоп этишга рухсат берилиб, имзо қўйилган вақти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) алоқа корхоналари орқали тарқатиладиган даврий нашрлар учун индекс рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) тиражи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) босмахонанинг номи ва манзили.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Телевидение, радиоэшиттириш таҳририяти ҳар сафар эфирга чиққанда, узлуксиз эшиттириш чоғида эса, бир кеча-кундузда камида тўрт марта телевидение, радиоэшиттириш таҳририяти номини эълон қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Назорат нусхалари ва тақдим этилиши шарт бўлган нусхалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даврий босма нашрларнинг назорат нусхалари таҳририятга, муассисга ва рўйхатга олувчи органга бепул юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даврий босма нашрларнинг тақдим этилиши шарт бўлган нусхалари юбориладиган ташкилотлар ва муассасаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Телекўрсатув ва радиоэшиттириш материалларининг сақланиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Телевидение, радиоэшиттириш таҳририятлари телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар материалларини (плёнкаларни) улар эфирга берилганидан сўнг бир ой давомида сақлаб туришлари, олдиндан ёзиб олмай, тўғридан-тўғри эфирга бериладиган кўрсатувлар ва эшиттиришларни рўйхатга олиш дафтарини юритишлари, уларнинг мавзуи, намойиш этилган (эфирга берилган) куни, бошланган ва тугаган вақти, уларни олиб борган кишининг фамилияси ва исмини қайд этиб боришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни рўйхатга олиш дафтари унга сўнгги ёзув киритилган кундан бошлаб бир йил давомида сақланади. Тарихий, илмий, маданий ва бошқа йўсиндаги аҳамиятга молик материаллар қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларини бевосита ноширнинг ва таҳририятнинг ўзи ёки шартнома асосида алоқа корхоналари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар тарқатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситасининг ҳар бир алоҳида сонини тарқатишга муҳаррир (бош муҳаррир) уни чоп этишга (эфирга беришга) рухсат этганидан кейингина йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий мамлакатлар оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш Ўзбекистон Республикаси тегишли қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар қоидалари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Расмий хабарлар, ахборот ва эълонларни эълон қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан таъсис этилган оммавий ахборот воситалари мазкур органларнинг расмий хабарларини эълон қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги шошилинч хабарлар ёки давлатнинг ваколатли органлари томонидан омма эътиборига зудлик билан етказиш мақсадида берилган хабарлар барча оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг айнан шу оммавий ахборот воситасида эълон қилиш тўғрисидаги кўрсатмаси бўлган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини таҳририят кўрсатилган муддатда бепул эълон қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа ҳар қандай хабар, ахборот ва эълонлар таҳририят билан ўзаро шартнома тузиш асосида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Муаллиф материаллари ва хатларидан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаларида тегишли қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда журналистика, адабиёт, санъат асарларидан ва илмий асарлардан фойдаланилишига йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳририятга келган хатларни эълон қилишга тайёрлаш чоғида мазмунини бузмаган ҳолда уларнинг матнини қисқартириш ва таҳрир этишга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳририят қонуний асосларда рад этган материални оммавий ахборот воситасида мажбуран эълон қилдиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситасида эълон қилинган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ўзининг шаъни ҳамда қадр-қимматига доғ туширадиган маълумотлар бўйича раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эълон қилинган материал туфайли ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган юридик ва жисмоний шахслар ўз раддиясини мазкур оммавий ахборот воситаси орқали эълон қилишга ҳақлидир. Раддия ёки жавоб махсус рукнда ёхуд ана шунга сабаб бўлган материал босилган айни ўша саҳифада эълон қилиниши шарт. Раддия ёки жавоб газеталарда улар келган кундан эътиборан бир ой муддат ичида, бошқа даврий нашрларда эса навбатдаги сонда эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олинган раддия ёки жавоб радиоэшиттириш ёки телевидение таҳририяти томонидан радиоэшиттириш ёхуд телекўрсатувнинг айни ўша дастури ёки туркумида, келган кунидан эътиборан бир ой муддат ичида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Асосли ва одоб доирасидаги жавоб матнини, агар уни эълон қилиш ҳажм ёки вақт нуқтаи назаридан оммавий ахборот воситасининг фаолиятига зарар етказмаса, таҳрир қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаси раддия ёки жавобни эълон қилишдан бош тортса ёхуд уларни эълон қилиш учун белгилаб қўйилган муддатни бузса, юридик ёки жисмоний шахс даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузишда айбдор деб топилган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳаррир (бош муҳаррир), шунингдек, журналист оммавий ахборот воситасида ҳақиқатга тўғри келмайдиган материалларни тарқатганлик учун, агар маълумотлар: расмий хабарлардан олинган бўлса; ахборот агентликлари ёки давлат органларининг матбуот хизмати орқали олинган бўлса ёхуд муаллифнинг олдиндан ёзиб олинмай, тўғридан-тўғри эфирга берилаётган нутқларида айтилган бўлса, жавобгар бўлмайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Чет эл оммавий ахборот воситалари ваколатхоналари ва вакилларининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чет эл оммавий ахборот воситалари ваколатхоналари ва вакиллари Ўзбекистон Республикасида фаолиятни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтганларидан кейин амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган чет эл оммавий ахборот воситалари ваколатхоналари ва вакилларининг ҳуқуқий мақоми ва касб фаолиятини амалга ошириш шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Халқаро шартномалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 26 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
541-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 1-сон, 10-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда)