Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1826-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сон «Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2008 йил 19 майдаги 10-8/1493 ва 04-01-сон «Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1826, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 240-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 май,
281-мҳ-сон
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 май,
2-қ/қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025 йил 13 майдаги 281-мҳ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2025 йил 6 майдаги 2-қ/қ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 сентябрдаги 418-сон «Вақтли матбуотни тарқатиш корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳамда 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон «Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қарор қилади:».
2. Қоидалар муқаддимасининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларини белгилайди.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2025 й., 10/25/1826-2/0462-сон)