Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», «Ноширлик фаолияти тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 сентябрдаги «Вақтли матбуотни тарқатиш корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 418-сон, 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон, 2004 йил 24 ноябрдаги «Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 555-сон ҳамда 2006 йил 11 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 214-сон қарорларига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
3. Мазкур қарор амалга киритилган кундан бошлаб Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги томонидан 1998 йил 17 июлда ва Ўзбекистон Республикаси давлат матбуот қўмитаси томонидан 1998 йил 28 июлда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида даврий нашрларни тарқатиш қоидалари» (1998 йил 28 август, рўйхат рақами 488) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2008 йил 19 майдаги 10-8/1493, 04-01-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларини белгилайди.
Ушбу Қоидалар даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошираётган барча хўжалик юритувчи субъектларга (таҳририятлар, даврий босма нашрларни тарқатувчилар ва обуначиларга) шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларига тааллуқлидир.
Хорижий давлатларнинг даврий босма нашрларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот — Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборот маҳсулоти;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
даврий босма нашрларни етказиб бериш — даврий босма нашрларни обуначи кўрсатган манзил бўйича етказиб бериш;
каталог — Ўзбекистон Республикасида тарқатиладиган даврий босма нашрлар номларининг белгиланган тартибда тузилган рўйхати;
тарқатувчи — таҳририят, шунингдек, таҳририят билан шартномага кўра даврий босма нашрларни обуна бўйича ёки чакана савдо тармоғи орқали тарқатиш хизматларини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс.
2. Даврий босма нашрларни тарқатиш уларга обуна бўлишни ташкил қилиш йўли билан, шунингдек, чакана савдо тармоғи орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда даврий босма нашрларнинг электрон шакли ҳам тарқатилиши мумкин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
3. Даврий босма нашрларни тарқатиш бевосита таҳририят томонидан, шунингдек, белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслар томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган ахборотларни ўз ичига олган даврий босма нашрлар ҳам тарқатиш учун қабул қилинади.
6. Варақчали тизим бўйича тарқатишда даврий босма нашрлар тарқатувчи томонидан обуначиларнинг манзиллари бўйича кейинги саралаш ва етказиб бериш учун ишлов бериш оралиқ пунктларига юборилади.
7. Манзилли тизим бўйича тарқатишда даврий босма нашрлар тарқатувчи томонидан бевосита обуначилар манзиллари бўйича тарқатилади.
8. Таҳририятлар тарқатувчилар билан улар томонидан босиб чиқариладиган даврий босма нашрларни тарқатиш бўйича шартнома тузадилар. Шартномада даврий босма нашрларни тарқатиш тартиби ва шартлари, босмадан чиқариш жадвали белгиланади, томонлар мажбуриятлари ва низоли масалаларни ҳал қилиш тартиби келишиб олинади.
9. Обуна шартлари (ҳажми, даврий босма нашрнинг формати, босиб чиқариш даврийлиги, обуна даври) таҳририят томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Даврий босма нашрларнинг ёшга оид таснифини, шунингдек жамоат жойларида ёпиқ ўровларда тарқатилиши керак бўлган даврий босма нашрларни аниқлаш ўрнатилган тартибда таҳририятлар томонидан амалга оширилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
10. Обунани ўтказиш тартиби (обунани қабул қилиш ва даврий босма нашрларга буюртмаларни тақдим этиш муддатлари, обунани қабул қилиш жойлари, тарқатиш ҳудуди, обунани ҳужжатлаштириш) тарқатувчилар томонидан белгиланади.
11. Даврий босма нашрларга обуна ўтказиш шартлари ва тартиби аҳолига маълумот учун таҳририятлар ва тарқатувчилар томонидан оммавий ахборот воситалари орқали, реклама ва бошқа усуллар ёрдамида етказилади.
13. Тарқатувчи каталогларни нашр қилади ва уларга киритилган даврий босма нашрларга обуна қабул қилинишини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Каталогда даврий босма нашрнинг номи ва индекси, каталогни нашр қилган тарқатувчининг телефон рақами, даврий босма нашрнинг обуна нархи, босмадан чиқиш даврийлиги, обуна даври, даврий босма нашрларнинг ёшга оид таснифи ва бошқа ахборотлар кўрсатилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
16. Обунани расмийлаштиришда белгиланган намунадаги обуна ҳужжати обуна шартларига мувофиқ тушунарли ва қисқартиришларсиз тўлдирилади.
17. Обуначи томонидан даврий босма нашрларни етказиб бериш манзили нотўғри кўрсатилган бўлса, тарқатувчи жавобгар ҳисобланмайди.
18. Обуна расмийлаштирилганлигининг тасдиғи сифатида обуначига даврий босма нашрнинг номи, обуна даври ва нархи, даврий босма нашр етказиб берилиши керак бўлган манзил, обуначининг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек тарқатувчининг реквизитларидан иборат бўлган обуна ҳужжати берилади.
19. Обуна навбатдаги обуна давридан бошлаб каталогда кўрсатилган обуна муддатига ёки унинг бир қисмига расмийлаштирилиши мумкин.
20. Даврий босма нашрлар обуначи томонидан бошқа манзилга қайта манзилланиши мумкин. Қайта манзиллаш учун обуначи томонидан тарқатувчига обуна расмийлаштирилганлигини тасдиқловчи обуна ҳужжати тақдим этилади. Бундай ҳужжат йўқолган бўлса обуначининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
21. Даврий босма нашрларни нашрдан чиқариш тўхтатилганда ёки обуначининг аризаси бўйича обуна бекор қилиниши мумкин. Бунда обуначига обуна нархи ва қабул қилинган даврий босма нашрлар ўртасидаги фарқи тарқатувчи томонидан бажарилган хизматларни қоплаш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади.
22. Обуна бекор қилинганда обуна учун тўланган тўлов обуначига тарқатувчи томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
а) обуначининг обунани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича — ариза берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида;
б) даврий босма нашрни босмадан чиқариш тўхтатилганда — таҳририятдан ахборот олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида.
23. Обуначига даврий босма нашрлар етказиб берилмаган бўлса, у ҳолда обуначи томонидан тарқатувчига ариза берилади ва обуна қабул қилинганлиги ёки қайта манзилланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади. Бунда обуначининг аризаси ушбу Қоиданинг 34 ва 35-бандларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
24. Рўйхатдан ўтказилган даврий босма нашрларни чакана савдо орқали, шу жумладан қўлда сотиш нашрлар таҳририятларининг штатдаги тарқатувчилари томонидан ёки савдо тармоғига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Даврий босма нашрларнинг навбатдаги сонлари сотувга келиб тушганлиги тўғрисида харидорларни хабардор қилиш учун даврий босма нашрларнинг янги сонлари кўринадиган жойда ҳамма кўриши учун чиқариб қўйилади, болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрлар бундан мустасно.
Жамоат жойларида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни фақат ёпиқ ўровларда тарқатишга йўл қўйилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
26. Чакана савдо тармоғидан яширин полиграфик нуқсонлари бўлган даврий босма нашрлар сотиб олинганда, бундай даврий босма нашрлар жойида алмаштирилиши лозим.
Даврий босма нашрларни алмаштириб бериш имкони бўлмаганда харидорга даврий босма нашр учун тўланган тўлов қайтариб берилади.
27. Даврий босма нашрларнинг чакана савдосини амалга оширадиган тарқатувчилар даврий босма нашрларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
а) обуна бошлангунга қадар тарқатувчи ва обуначига даврий босма нашр тўғрисида аниқ ахборотни тақдим этиш;
б) даврий босма нашрнинг навбатдаги сонини чиқариш кечикканлиги ёки унинг ҳажми ўзгарганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар қилиш, шунингдек бу ҳақда тарқатувчини ҳам хабардор қилиш;
в) полиграфик нуқсонга эга бўлган даврий босма нашрлар нусхаларини алмаштириш шартлари ва тартибини ўзи ёки тарқатувчи орқали ўз ҳисобидан обуначига маълум қилиши, шунингдек стандарт тўпламлардаги етишмаётган нусхалар ўрнининг тўлдирилишини таъминлаши;
г) даврий босма нашрларнинг барча сонларини обунанинг бутун даври учун каталогда кўрсатилган даврийликка мувофиқ босиб чиқаришни таъминлаш;
д) даврий босма нашрларни босмадан чиқаришни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ичида тарқатувчига тўланган тўловларни қайтариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д1) даврий босма нашрларнинг тегишли ёшга оид тоифасини ҳамда жамоат жойларда ёпиқ ўровларда тарқатиладиган болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни аниқлаш ва тарқатувчига ёпиқ ўровларда (ҳар бир нусхасини) тақдим этиш;
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) асосан «д1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) таҳририят билан даврий босма нашрларни обуна бўйича ёки чакана савдо орқали тарқатиш учун шартнома тузаётганда нашрларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини талаб қилиш;
(30-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
б) обунани қабул қилиш ва даврий босма нашрларнинг чакана савдосини амалга ошириш жойларининг иш тартибини белгилаш;
в) обуначининг розилиги билан алоҳида тўлов эвазига қўшимча хизматлар кўрсатиш (даврий босма нашрларни сақлаш, обуна бўйича даврий босма нашрларни қайта манзиллаш ва бошқалар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни жамоат жойларида тарқатиш учун ўровсиз ёки ўрови шикастланган ҳолатда тақдим этилганда таҳририятга қайтариш.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
а) аҳолини тарқатувчиларнинг савдо нуқталари ва обунани қабул қилиш жойларининг иш тартиби, обуна тартиби ва шартлари, обуна бўйича тарқатиладиган даврий босма нашрларнинг нархлари тўғрисида хабардор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда обуначига етказиб берилмаган нусхаларнинг обуна нархини қайтариб бериш ёки худди шундай ёхуд бошқа даврий босма нашр нусхасига алмаштириб бериш;
(31-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
а) тарқатувчидан ушбу Қоидаларнинг 14-бандида кўрсатилган маълумотларнинг тақдим этилишини талаб қилиш;
б) навбатдаги обуна ойидан бошлаб бутун обуна даврига ёки унинг бир қисмига, шунингдек муддатини узган ҳолда даврий босма нашрларга обунани расмийлаштириш;
д) полиграфик нуқсони бўлган даврий босма нашрларни олганда, даврий босма нашрнинг тегишли сонини олмаганда, шунингдек, таҳририят ёки тарқатувчининг айби билан даврий босма нашрларни етказиб беришнинг муддатларига риоя қилинмаганда, таҳририят ёки тарқатувчига мурожаат қилиш ҳамда ўз хоҳишига биноан нуқсонсиз даврий босма нашрнинг тегишли нусхасига ёхуд бошқа даврий босма нашрнинг нусхасига алмаштириш, шунингдек, даврий босма нашр ушбу нусхасининг обуна ҳақини қайтаришни талаб қилиш;
е) қўшимча хизматлар учун тўлов тўлашни рад этиш, агар улар тўланган бўлса, унинг розилигисиз кўрсатилган қўшимча хизматлар учун тўланган тўловларнинг қайтарилишини тарқатувчидан талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
33. Обуначи обуна ҳужжатларини тўлдириш бўйича тарқатувчи томонидан белгиланган талабларга амал қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Даврий босма нашрларнинг етказиб берилмаганлиги сабаби обуначи ариза берган кундан бошлаб 20 кун давомида (агар шартномада бундан камроқ муддат белгиланмаган бўлса) тарқатувчи томонидан аниқланиши ва бартараф этилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолларда тарқатувчи обуначига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ неустойка (пеня) тўловини тўлайди.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
35. Обуначининг полиграфик нуқсонга эга бўлган ёки товар кўринишини йўқотган даврий босма нашрларнинг тарқатилиши бўйича мурожаати етти кун муддатда, агар мурожаат бўйича қўшимча текшириш лозим бўлса, мурожаат берилган вақтдан бошлаб 20 кун муддатда қаноатлантирилиши керак.
Агар даврий босма нашр обуначининг айби билан товар кўринишини йўқотганлиги исбот қилинса, обуначининг талаблари қаноатлантирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Обуначининг барча мурожаатлари обуначи томонидан обуна қабул қилинганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда кўриб чиқилади. Обуначининг ишончли вакили мурожаат қилганда эса, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончнома тақдим этилиши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни тарқатувчига ўровсиз ёки ўрови шикастланган ҳолатда тақдим этганлиги.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) товар кўринишини йўқотган даврий босма нашрларни сотганлиги (агар обуначининг даврий босма нашрни олгунига қадар бундай камчиликлар пайдо бўлганлиги исботланса), шунингдек жамоат жойларида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни очиқ ҳолатда тарқатганлиги;
(39-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Даврий босма нашрларни обуна бўйича ва чакана савдо орқали тарқатиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
41. Даврий босма нашр навбатдаги сонининг нашрдан чиқиши кечикканлиги ёки нашрдан чиқмаслиги форс-мажор ҳолатларининг юзага келиши оқибатида содир бўлганлиги исботланса, таҳририят жавобгарликдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Агар даврий босма нашрнинг нусхаси (нусхалари)ни етказиб бериш форс-мажор ҳолатларининг юзага келиши оқибатида ёки обуначининг айби билан бузилганлиги исбот қилинса, шунингдек даврий босма нашрнинг чиқишини кечиктириш ёки навбатдаги сонининг чиқмаганлиги таҳририятнинг ва нашриётнинг айби билан юзага келган ҳолларда тарқатувчилар жавобгарликдан озод қилинадилар.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2018 йил 13 мартдаги 166-мҳ, 22-сонли қарори (рўйхат рақами 1826-1, 29.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 10/18/1826-1/0955-сон)
43. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва «Матбуот тарқатувчи» АК билан келишилган.