1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизмлари | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Республикада лимончиликни ривожлантириш ва соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига асосан ташкил этилган «Denov agro star» МЧЖ иштирокида лимон кўчатларини топиш, экиш, етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва маҳсулотни экспорт бозорларига етказишгача бўлган тўлиқ занжирни яратиш. | Доимий | «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (А. Махаматов), Марказий банк (Н. Сайдуллаев) |
2. «Denov agro star» МЧЖ томонидан лимон маҳсулотларини «Uzlemon» ва «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган», «Produced by Uzbekistan» бренди остида оммалаштириш ҳамда маҳаллий ва хорижий сотиш тармоқларини кенгайтириш мақсадида махсус савдо нуқталарини ташкил этиш. | 2025 йил давомида | |||
3. Марказий банк томонидан «Туронбанк» АТБ инвестиция компаниясига иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш, соғломлаштириш учун киритилган маблағлар суммаси учун белгиланган барча иқтисодий меъёрларни, истисно тариқасида, татбиқ этмасликка рухсат бериш. | 2025 йил давомида | |||
2. | Лимон етиштиришда тупроқ ва иқлим шароитига мос бўлган ҳудудларни танлаб олиш ва уни кўпайтириш чораларини кўриш. | Тупроқ ва иқлим шароитига мос ҳамда аҳолида етарли кўникмалари мавжуд (Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Андижон) вилоятларда лимон маҳсулоти етиштириладиган ҳудудларни аниқлаш ҳамда лимончиликка ихтисослашган ҳудудларни янада кенгайтириш чораларини кўриш. | Доимий | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев) |
3. | Лимончилик ривожланган ҳудудлардаги ердан фойдаланувчилар малакасини ошириш. | 1. Лимончилик соҳасида янги интерактив платформа ишлаб чиқиш. Бунда «Ustoz AI» ўқув платформаси орқали лимончилик билан шуғулланадиган деҳқон, фермер ва аҳоли томорқа ер эгалари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ходимларининг лимончилик йўналиши бўйича саводхонлигини ошириб бориш. | 2025 йил апрель | «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси, Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Н. Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
2. Туронбанк томонидан стартап лойиҳалар орқали «Ustoz AI» фан ва замонавий касбларни ўргатувчи бепул ва онлайн видеокурслар платформасини молиялаштириш. | Доимий | |||
3. Лимончилик соҳаси бўйича ташаббускорларнинг саволларига ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда олимларнинг илмий ёндашувлари асосида жавоб бериш тизимини йўлга қўйиш. | Доимий | |||
4. Лидер тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга хорижий тажрибаларни ўргатиш, зарур ҳолларда уларни хорижда тажриба орттириш учун «Туронбанк» АТБ томонидан 50 миллион сўмгача маблағлар ажратиш чораларини кўриш. | 2025 йил якунига қадар | |||
5. «Denov agro star» МЧЖ томонидан ихтисослашган ҳудудларда лимончилик агротуризмини ташкил этиш. | Доимий | |||
4. | Лимон етиштириш билан шуғулланадиган томорқа ер эгалари, агрегаторлар ва экспортёр корхоналар лойиҳаларини молиялаштириш. | 1. Тижорат банклари томонидан «Оилавий тадбиркорлик дастури» доирасида кредитлар ажратиш ҳамда «Туронбанк» АТБнинг «Баракали лимонзор» кредит маҳсулоти орқали аҳоли хонадонларида лимончилик иссиқхоналарини ташкил этиш ва кенгайтириш учун нақд пул шаклида кредитлар ажратиш. 2. Етиштирилган лимон маҳсулотини сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва экспортчи корхоналари ҳамда лидер тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида молиялаштириш тизимини соддалаштириш орқали Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва хорижий ресурсларни жалб қилган ҳолда имтиёзли шартларда кредит ажратиш. 3. «Туронбанк» АТБ энг яхши таклифларни танлаб олиб, танлов (тендер) усулида шартномалар тузиш орқали лимон етиштириш учун ихтисослаштирилган ҳудудларда аҳоли хонадонлари ва ижарага берилган ерларда ихчам иссиқхоналарни қуриб бериш орқали 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишга ҳамда хорижий давлатлардан лимондан мураббо, жем ва лимонад ишлаб чиқариш ускуналари олиб келиб, ўрнатиб, тадбиркорларга лизинг асосида ажратишга рухсат бериш. 4. «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш ҳамда мавжуд кредит ва фоиз қарздорликларини қайта молиялаштириш воситалари ёрдамида иссиқхона хўжаликлари фаолиятини имтиёзли шартларда соғломлаштириш. 5. «Туронбанк» АТБ қошидаги «Turon Stable» МЧЖ инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан «Бир контур-бир маҳсулот» тамойили асосида ишсиз аҳолини доимий иш билан таъминлаш, юқори даромадли экинларни экиш ва лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали танлов (тендер) усулида шартномалар асосида молиялаштириб боришга рухсат бериш. | 2025 йил давомида | «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Тижорат банклари, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ (У. Мурадов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
5. | Лимончилик соҳасида илмий инновацион фаолиятни ривожлантириш ва янги навларни яратиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Лимончилик соҳасида янги навларни яратиш, иқлимга мослаштириш, кўчатларни етиштириш ва замонавий агротехнологиялар бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш. Бунда Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига янги навлар онабоғи ва кўчатчиликни ривожлантириш учун Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти томонидан институтга тегишли ер майдонларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш учун зарур шароитлар яратиш. | 2026 йил якунига қадар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти (З. Зияев), Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (А. Эсанқулов) |
2. Лимончилик соҳасида янги навларни яратиш учун хорижий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш ва лимоннинг совуққа, иссиққа ва сувсизликка чидамли навларини кенг майдонларда жорий қилиш. | 2026 йил якунига қадар | |||
6. | Экспортёр ва лидер тадбиркорлар томонидан халқаро даражада тан олинган стандартлар талабларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва сертификатга эга бўлиш. | 1. Лимон маҳсулоти ва лимон кўчатини етиштириш жараёнига халқаро даражада тан олинган «Global G.А.P», «GAP», Halol ва «Organic» ва бошқа стандартлар талабларини жорий қилишни режалаштирган ташаббускор тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ташаббускор тадбиркорлар томонидан етиштирилган лимон маҳсулотларини импорт қилувчи давлатларнинг савдо операторлари томонидан талаб этилган стандарт талаблари бўйича ўқитиш ва маслаҳат хизматларини ўрнатилган тартибда кўрсатиш. 3. Ташаббускор тадбиркор томонидан тан олинган стандарт талаблари ишлаб чиқаришга жорий қилинганлигини баҳоловчи сертификатлаштириш ташкилотини танлашда амалий ёрдам кўрсатиш. 4. Сертификатлаштириш ташкилоти томонидан ташаббускор тадбиркор фаолиятини сертификатлаш жараёнида ташаббускор тадбиркорга кўмаклашиш. | 2025 йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров) |
7. | Иссиқхоналарни ташкил этишда «яшил» технологияларга урғу бериш. | 1. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун «яшил» технологияларга асосланган «хандақ» ва «термос» усулидаги иссиқхоналар ташкил этишга урғу бериш. 2. Кредитларни биринчи навбатда «хандақ» ва «термос» усулини жорий этувчи ҳамда комплекс ресурс тежайдиган технологиялардан фойдаланадиган аҳолига ажратиш. 3. Етиштирилган лимонни сақлаш учун аҳоли хонадонларида энергия тежамкор (анъанавий усулларни қўллаш ва қуёш панелларини ўрнатиш орқали) омборхоналарни ташкил этиш. 4. 2025-2026 йиллар давомида лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда лимонзор майдонларини 400 гектарга кенгайтириш ва лимон етиштириш ҳажмини 2 баробарга ошириш. | Доимий | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
8. | Экишдан ҳосил етиштирилгунга қадар агротехник тадбирларни ташкил этиш. | 1. Агротехник тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини ташкил этиш ва агрегаторлар томонидан бириктирилган ҳудудларда экин экишга тайёрлаш, томорқа ва ижара ер эгаларини бириктириш. 2. Норин, Денов, Шаҳрисабз ва Учкўприк туманларида илмий ёндашув асосида лимон кўчатларини етиштирувчи 1 тадан маҳаллани ихтисослаштириб, уларда жами 1 млн дона сифатли лимон кўчати етиштириш. 3. Лимонзорларда томчилатиб суғоришни кенг жорий этиш. 4. Лимонзорлар учун маҳаллий ўғитдан иборат комплект витаминлаш тизимини жорий қилиш. 5. «Туронбанк» АТБ ҳузуридаги «Turon Stable» МЧЖ инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали тўғридан-тўғри шартномалар асосида зарур техникаларни сотиб олиш. 6. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан лимон етиштиришга ихтисослашган ҳар бир туманга 1 тадан давлат инспекторини бириктириш. | 2025 йил давомида | «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Н. Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, лидер тадбиркорлар, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) |
9. | Маҳсулотларни сақлаш, қадоқлаш ва сотишни ташкил этиш. | 1. «Кооперация+агрологистика» кооперациялари ташкил этиш, улар томонидан лимончилик бўйича драйвер туманларда ресурс-тежамкор омборлар ташкил этиш. 2. Қадоқлаш хизмати ва сақлаш қутиларни ишлаб чиқариш учун кичик цехлар ва йиғиш пунктларини ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш. | 2025 йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
10. | Ихтисослашган ҳудудларда қайта ишлашни ташкил этиш. | Ихтисослашган туманларда лимон маҳсулотини қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш орқали мураббо, жем ва лимон шарбатини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. | 2025-2026 йиллар | «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), лидер тадбиркорлар |
11. | Лимон маҳсулотларини сақлаш ва қадоқлаш лойиҳаларини амалга ошириш ва экспортини ташкил этиш. | 1. Лимон маҳсулотининг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида лимончиликка ихтисослашган туманларда лимон маҳсулотлари учун экспортбоп қадоқлаш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда хорижий давлатларда «Denov agro star» МЧЖнинг савдо уйларини ташкил этиш. Бунда биринчи навбатда Россия давлатида очилишини таъминлаш. 2. Ўзбекистондаги лимончилик соҳасини чет эл оммавий ахборот воситаларида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бренди остида (табиий шароитда етиштирилган экологик тоза) маҳсулотларни оммалаштириш. 3. Ҳар йили ноябрь ойида лимон маҳсулотлари фестивалини ташкил этиш. 4. Давлат ташкилотлари томонидан хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаларида иштирок этишни ташкил этиш. | 2025-2026 йиллар давомида | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
12. | Лимончилик соҳасида аҳоли бандлиги таъминлаш. | Лимон кўчатини экиш, етиштириш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилишгача бўлган жараёнларда аҳолининг 1 млн аҳоли бандлигини таъминлаш. | 2025-2026 йилларда давомида | «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев), Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
13. | Банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш. | 1. «Туронбанк» АТБга тегишли Тошкент шаҳридаги Яшнобод, Чилонзор, Юнусобод, Мирзо Улуғбек банк хизматлари маркази биноларини, Навоий ва Сирдарё вилоятларидаги банк хизматлари марказларининг фойдаланилмаётган биноларини Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида «Туронбанк» АТБ устав капиталидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг улушини объектнинг баланс қийматига камайтириш ҳисобига ўтказиш, объектларни мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган қийматда оммавий савдолар орқали сотиш ҳамда сотишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тушадиган қисмини «Туронбанк» АТБнинг устав капиталига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг улушини ошириш ҳисобига йўналтириш. 2. Халқаро молия институтлари, мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини узайтириш (муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликларини кредит даврига мутаносиб равишда узайтириш). Бунда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади. | 2025 йил давомида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Марказий банк (Н. Сайдуллаев) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), «Туронбанк» АТБ (Ч. Мирзаев) |
2-ИЛОВА
Т/р | Ҳудудлар номи | Кўчат етказиб бериладиган маҳаллалар сони | Етказиб бериладиган кўчатлар сони | Шундан: | |
2025 йилда | 2026 йилда | ||||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 27 | 5 000 | 3 000 | 2 000 |
2. | Андижон вилояти | 42 | 30 000 | 15 000 | 15 000 |
3. | Бухоро вилояти | 36 | 20 000 | 10 000 | 10 000 |
4. | Жиззах вилояти | 16 | 10 000 | 5 000 | 5 000 |
5. | Қашқадарё вилояти | 20 | 50 000 | 22 000 | 28 000 |
6. | Навоий вилояти | 31 | 15 000 | 5 000 | 10 000 |
7. | Наманган вилояти | 14 | 55 000 | 20 000 | 35 000 |
8. | Самарқанд вилояти | 44 | 30 000 | 15 000 | 15 000 |
9. | Сирдарё вилояти | 32 | 10 000 | 5 000 | 5 000 |
10. | Сурхондарё вилояти | 52 | 55 000 | 20 000 | 35 000 |
11. | Тошкент вилояти | 88 | 15 000 | 10 000 | 5 000 |
12. | Фарғона вилояти | 75 | 55 000 | 25 000 | 30 000 |
13. | Хоразм вилояти | 54 | 10 000 | 5 000 | 5 000 |
Жами: | 531 | 360 000 | 160 000 | 200 000 | |
3-ИЛОВА
Т/р | Ҳудудлар номи | Маҳаллалар номи (қишлоқ ва овуллар) | Мавжуд хонадонлар ва ер майдони | 2025-2026 йилларда лимончиликка ихтисослашадиган хонадонлар ва ер майдони | ||||||||||
Сони (та) | Шундан | Ер майдон (гектар) | Шундан | Лимончиликка ихтисослашадиган хонадонлар сони (та) | Шундан | Лимончиликка ихтисослашадиган ер майдони (гектар) | Шундан | |||||||
Лимончиликка ихтисослашган хонадонлар сони (та) | Қолган хонадонлар сони (та) | Лимончиликка ихтисослашган ер майдони (гектар) | Қолган ер майдони (гектар) | 2025 йил | 2026 йил | 2025 йил | 2026 йил | |||||||
Қашқадарё вилояти | 10 та | 17 506 | 966 | 16 540 | 2 635 | 21 | 2614 | 2460 | 1055 | 1405 | 21 | 11 | 13 | |
1. | Шаҳрисабз тумани | Оқдарё | 1 197 | 142 | 1055 | 597 | 3 | 594 | 280 | 120 | 160 | 3 | 1 | 2 |
Авазмалик | 1 011 | 112 | 899 | 445 | 2 | 443 | 260 | 110 | 150 | 2 | 1 | 1 | ||
2. | Қамаши тумани | Соҳибкор | 714 | 114 | 600 | 118 | 5 | 113 | 220 | 95 | 125 | 5 | 2 | 3 |
3. | Китоб тумани | Боғишамол | 4 763 | 100 | 4 663 | 305 | 1 | 304 | 285 | 125 | 160 | 1 | 1 | 1 |
Паландара | 1 708 | 97 | 1 611 | 216 | 2 | 214 | 300 | 135 | 165 | 2 | 1 | 1 | ||
Нурафшон | 1 038 | 88 | 950 | 116 | 2 | 114 | 250 | 110 | 140 | 2 | 1 | 1 | ||
Қорабулоқ | 564 | 86 | 478 | 107 | 2 | 105 | 230 | 95 | 135 | 2 | 1 | 1 | ||
Хўжаилмкони | 1 024 | 77 | 947 | 165 | 1 | 164 | 200 | 89 | 111 | 1 | 1 | 1 | ||
Баҳор | 4 100 | 76 | 4 024 | 316 | 2 | 314 | 230 | 97 | 133 | 2 | 1 | 1 | ||
4. | Ғузор тумани | Бўстон | 1 387 | 74 | 1 313 | 250 | 1 | 249 | 205 | 79 | 126 | 1 | 1 | 1 |
Наманган вилояти | 3 та | 11 272 | 499 | 10 773 | 266 | 24 | 242 | 970 | 420 | 550 | 24 | 11 | 13 | |
5. | Норин тумани | Бойовул | 3 093 | 340 | 2 753 | 77 | 14 | 63 | 370 | 160 | 210 | 14 | 6 | 7 |
6. | Наманган тумани | Намуна | 4 994 | 81 | 4 913 | 89 | 7 | 82 | 310 | 130 | 180 | 7 | 3 | 4 |
Деҳқонобод | 3 185 | 78 | 3 107 | 100 | 3 | 97 | 290 | 130 | 160 | 3 | 2 | 2 | ||
Сурхондарё вилояти | 24 та | 17 732 | 3 268 | 14 464 | 20 410 | 133 | 20 278 | 4 932 | 2 027 | 2 905 | 135 | 58 | 76 | |
7. | Қумқўрғон тумани | Янги авлод | 1 040 | 658 | 382 | 524 | 29 | 495 | 190 | 80 | 110 | 9 | 4 | 5 |
Ўзбекистон 5 йиллиги | 740 | 83 | 657 | 205 | 4 | 201 | 230 | 97 | 133 | 4 | 2 | 2 | ||
8. | Олтинсой тумани | Тўхтамиш | 548 | 284 | 264 | 2 233 | 10 | 2 223 | 265 | 110 | 155 | 3 | 1 | 2 |
Қоратепа | 505 | 110 | 395 | 300 | 5 | 296 | 230 | 90 | 140 | 5 | 2 | 3 | ||
Карсаган | 1 062 | 104 | 958 | 170 | 4 | 166 | 220 | 85 | 135 | 4 | 2 | 2 | ||
Мармин | 784 | 95 | 689 | 230 | 3 | 227 | 255 | 110 | 145 | 3 | 1 | 2 | ||
9. | Жарқўрғон тумани | Мингчинор | 515 | 276 | 239 | 101 | 10 | 91 | 250 | 110 | 140 | 10 | 5 | 6 |
Боботоғ | 1 043 | 78 | 965 | 3 174 | 4 | 3 170 | 150 | 65 | 85 | 5 | 2 | 3 | ||
10. | Денов тумани | Тасмасой | 921 | 192 | 729 | 672 | 12 | 660 | 210 | 60 | 150 | 12 | 5 | 6 |
Чим | 802 | 113 | 689 | 590 | 8 | 582 | 160 | 70 | 90 | 8 | 4 | 4 | ||
Шаҳринав | 807 | 111 | 696 | 106 | 4 | 102 | 205 | 70 | 135 | 7 | 3 | 4 | ||
11. | Сариосиё тумани | Ёқутли боғ | 706 | 165 | 541 | 244 | 6 | 238 | 240 | 110 | 130 | 6 | 3 | 4 |
Анорзор | 736 | 83 | 653 | 84 | 3 | 81 | 225 | 90 | 135 | 3 | 1 | 2 | ||
Тортувли | 573 | 77 | 496 | 405 | 3 | 402 | 260 | 110 | 150 | 15 | 5 | 10 | ||
Шоҳқишлоқ | 856 | 76 | 780 | 81 | 3 | 78 | 240 | 100 | 140 | 3 | 1 | 1 | ||
Шабнам | 684 | 76 | 608 | 408 | 2 | 406 | 240 | 95 | 145 | 10 | 4 | 6 | ||
Гулобод | 1 023 | 76 | 947 | 262 | 2 | 260 | 235 | 90 | 145 | 2 | 1 | 1 | ||
12. | Бандихон тумани | Лимонзор | 593 | 113 | 480 | 7 286 | 5 | 7 281 | 215 | 85 | 130 | 3 | 1 | 2 |
13. | Термиз тумани | Янгиобод | 549 | 106 | 443 | 51 | 3 | 48 | 185 | 80 | 105 | 4 | 2 | 2 |
14. | Шеробод тумани | Чўмичли | 876 | 90 | 786 | 341 | 3 | 338 | 105 | 40 | 65 | 3 | 1 | 1 |
Гулчинор | 727 | 79 | 648 | 2112 | 2 | 2 110 | 185 | 83 | 102 | 4 | 2 | 2 | ||
15. | Ангор тумани | Гулистон | 583 | 75 | 508 | 98 | 3 | 95 | 164 | 74 | 90 | 4 | 2 | 2 |
16. | Музробод тумани | Гулистон | 753 | 74 | 679 | 183 | 2 | 181 | 142 | 64 | 78 | 4 | 2 | 2 |
17. | Қизириқ тумани | Мустақиллик | 306 | 74 | 232 | 550 | 3 | 547 | 131 | 59 | 72 | 4 | 2 | 2 |
Фарғона вилояти | 33 та | 27 412 | 7 311 | 20 101 | 2 653 | 262 | 2 391 | 6 209 | 2 665 | 3 544 | 217 | 99 | 118 | |
18. | Учкўприк тумани | Қурбонқашқар | 1 345 | 1104 | 241 | 84 | 57 | 27 | 265 | 125 | 140 | 10 | 5 | 5 |
Оқсув | 1 400 | 602 | 798 | 138 | 20 | 118 | 245 | 110 | 135 | 20 | 9 | 11 | ||
Боғибўстон | 1 372 | 541 | 831 | 111 | 13 | 98 | 250 | 120 | 130 | 13 | 6 | 7 | ||
Олтин водий | 982 | 388 | 594 | 85 | 13 | 72 | 270 | 110 | 160 | 13 | 6 | 7 | ||
Сариқўрғон | 1 019 | 205 | 814 | 94 | 6 | 88 | 300 | 120 | 180 | 6 | 3 | 3 | ||
Тожик | 840 | 136 | 704 | 72 | 6 | 66 | 190 | 80 | 110 | 6 | 3 | 3 | ||
Сойбўйи | 873 | 89 | 784 | 69 | 2 | 67 | 145 | 65 | 80 | 2 | 1 | 1 | ||
Катта Қашқар | 1 440 | 758 | 682 | 113 | 28 | 85 | 155 | 70 | 85 | 28 | 12 | 15 | ||
19. | Ёзёвон тумани | Ёшлик | 777 | 369 | 408 | 88 | 9 | 79 | 150 | 60 | 90 | 9 | 4 | 5 |
Сойёни | 672 | 313 | 359 | 69 | 9 | 60 | 150 | 55 | 95 | 9 | 4 | 5 | ||
Чўлигулистон | 724 | 220 | 504 | 68 | 7 | 61 | 150 | 65 | 85 | 7 | 3 | 4 | ||
Қорасой | 565 | 150 | 415 | 86 | 5 | 81 | 200 | 80 | 120 | 5 | 2 | 3 | ||
Тараққиёт | 715 | 135 | 580 | 89 | 4 | 85 | 160 | 65 | 95 | 4 | 2 | 2 | ||
Юқори | 659 | 134 | 525 | 71 | 3 | 68 | 142 | 64 | 78 | 3 | 1 | 2 | ||
Марказий Фарғона | 734 | 99 | 635 | 80 | 3 | 77 | 150 | 65 | 85 | 3 | 1 | 1 | ||
Қўрғонча | 630 | 89 | 541 | 72 | 2 | 70 | 200 | 85 | 115 | 2 | 1 | 1 | ||
Гастон | 579 | 85 | 494 | 57 | 2 | 55 | 158 | 68 | 90 | 2 | 1 | 1 | ||
Сувлиариқ | 922 | 84 | 838 | 88 | 3 | 85 | 164 | 66 | 98 | 3 | 1 | 2 | ||
Иштирхон | 663 | 70 | 593 | 59 | 2 | 57 | 121 | 54 | 67 | 2 | 1 | 1 | ||
20. | Фарғона тумани | Янгийўл | 706 | 150 | 556 | 91 | 3 | 88 | 170 | 75 | 95 | 3 | 2 | 2 |
Новкент | 569 | 127 | 442 | 49 | 3 | 46 | 138 | 62 | 76 | 4 | 2 | 2 | ||
Хонқизи | 713 | 98 | 615 | 86 | 3 | 83 | 129 | 58 | 71 | 3 | 1 | 2 | ||
21. | Қувасой шаҳри | Янгиобод | 625 | 145 | 480 | 84 | 4 | 80 | 174 | 75 | 99 | 5 | 2 | 3 |
Гулистон | 645 | 140 | 505 | 78 | 11 | 67 | 173 | 78 | 95 | 11 | 5 | 6 | ||
Арсиф | 621 | 95 | 526 | 56 | 3 | 53 | 150 | 65 | 85 | 3 | 1 | 2 | ||
22. | Боғдод тумани | Дашт | 1 014 | 136 | 878 | 138 | 15 | 123 | 210 | 90 | 120 | 15 | 7 | 8 |
Ултарма | 1 058 | 117 | 941 | 52 | 4 | 48 | 170 | 75 | 95 | 4 | 2 | 2 | ||
Қўштегирмон | 710 | 117 | 593 | 78 | 3 | 75 | 175 | 65 | 110 | 3 | 2 | 2 | ||
23. | Тошлоқ тумани | Хонақа | 630 | 110 | 520 | 54 | 6 | 48 | 230 | 110 | 120 | 6 | 3 | 3 |
Истиқлол | 1 023 | 91 | 932 | 98 | 3 | 95 | 220 | 90 | 130 | 3 | 1 | 1 | ||
Кўлариқ | 660 | 77 | 583 | 55 | 2 | 53 | 215 | 80 | 135 | 2 | 1 | 1 | ||
24. | Қува тумани | Хонобод | 585 | 199 | 386 | 76 | 5 | 71 | 265 | 120 | 145 | 5 | 2 | 3 |
25. | Риштон тумани | Мевазор | 942 | 138 | 804 | 65 | 3 | 62 | 225 | 95 | 130 | 3 | 2 | 2 |
Жами: | 70 та | 73 922 | 12 044 | 61 878 | 25 964 | 440 | 25 525 | 14 571 | 6 167 | 8 404 | 397 | 179 | 220 | |
4-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | 2025 йилда | 2026 йилда | ||
Лимон етиштириш (тонна) | Экспорт (тонна) | Лимон етиштириш (тонна) | Экспорт (тонна) | ||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 374 | 65 | 406 | 87 |
2. | Андижон вилояти | 3 401 | 1 055 | 3 684 | 1 214 |
3. | Бухоро вилояти | 1 934 | 158 | 2 096 | 211 |
4. | Жиззах вилояти | 770 | 35 | 835 | 47 |
5. | Қашқадарё вилояти | 5 378 | 615 | 5 827 | 825 |
6. | Навоий вилояти | 858 | 113 | 930 | 151 |
7. | Наманган вилояти | 12 053 | 362 | 13 057 | 486 |
8. | Самарқанд вилояти | 2 933 | 140 | 3 177 | 187 |
9. | Сирдарё вилояти | 2 266 | 23 | 2 454 | 30 |
10. | Сурхондарё вилояти | 17 248 | 708 | 18 685 | 817 |
11. | Тошкент вилояти | 2 003 | 613 | 2 170 | 704 |
12. | Фарғона вилояти | 16 760 | 552 | 18 157 | 741 |
13. | Хоразм вилояти | 1 002 | 38 | 1 086 | 50 |
Жами: | 66 980 | 4 477 | 72 564 | 5 550 | |