Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026 10.07.2024 йилдаги 410-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2024 йилдаги 410-сон
Дата вступления в силу
13.07.2024
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада иссиқхона хўжаликларини замонавий илмий ёндашувлар асосида ривожлантириш ва уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун қулай шароит яратиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Иссиқхона хўжаликлари ва мева-сабзавотларни экспорт қилувчи корхоналарнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 27 октябрдаги 567-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқхона хўжаликларига хориждан жалб қилинадиган малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассислари рўйхатини шакллантириш ҳамда малакали агрономлар «яшил реестри»ни юритиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиниши юзасидан мониторинг юритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) бир ой муддатда 2024 йилда хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб бериладиган иссиқхоналарнинг манзилли рўйхатини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ «Agrosubsidiya» ахборот тизимига киритилган иссиқхона хўжаликларига ўз вақтида субсидия ажратилишини назорат қилиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 10 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
410-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 410-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини, бироқ бир ойга бир нафар мутахассис учун 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисмини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаш учун субсидия ажратилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда субсидия учун талаб этиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомасига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисоби Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Агентлик учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқхона хўжаликлари — саноат усулида иссиқхона хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ва бошқа юридик шахс мақомига эга бўлган қишлоқ хўжалиги субъектлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малакали агрономлар «яшил реестри» — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориладиган хориждан жалб қилинадиган малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассислари рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутахассис — агроном, энтомолог ёки лаборатория мутахассислиги йўналишида олий таълим ташкилотини тугатган, иссиқхона хўжалиги фаолияти бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган ҳамда малакали агрономлар «яшил реестри»га киритилган хорижий мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия — иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг қоплаб бериладиган қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилган қишлоқ хўжалиги субъекти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Agrosubsidiya» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Субсидия «В» ва ундан юқори тоифалардаги тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги даражасига эга иссиқхона хўжаликларига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги даражасидан келиб чиққан ҳолда тоифаларга субсидия миқдори қуйидаги нисбатларда тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ААА» тоифа — субсидия миқдорининг 100 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«АА» тоифа — субсидия миқдорининг 90 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«А» тоифа — субсидия миқдорининг 80 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ВВВ» тоифа — субсидия миқдорининг 70 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ВВ» тоифа — субсидия миқдорининг 60 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«В» тоифа — субсидия миқдорининг 50 фоизи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар рўйхатини шакллантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Талабгор Агентликнинг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офисига хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассиснинг давлати ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, олий таълим ташкилотини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларнинг нусхалари, хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассис билан тузилган меҳнат шартномасининг нусхаси, меҳнат фаолияти даври, телефон рақами ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси уч иш куни ичида хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда Агентликка юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик уч иш куни ичида хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқади ва умумлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги беш иш куни ичида Агентлик томонидан тақдим этилган маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш натижаларига кўра ўзининг расмий веб-сайтидаги малакали агрономлар «яшил реестри»да хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар рўйхатини эълон қилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда малакали агрономлар «яшил реестри»даги хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар рўйхати ҳар ойда янгилаб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ер майдони 1 гектардан 10 гектаргача бўлган ва саноат усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи иссиқхона хўжалиги томонидан мавсум даврида хориждан 1 нафар малакали мутахассис (агроном ёки энтомолог ёхуд лаборант) жалб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда туташ ҳудудларда жойлашган ва умумий майдони 10 гектардан ошмайдиган бир неча иссиқхона хўжаликлари ўзаро келишув асосида хориждан жалб қилинган малакали мутахассис хизматидан фойдаланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Субсидия ажратиш бўйича ариза билан мурожаат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи) ҳар бир туманда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Талабгор хориждан малакали мутахассисни жалб қилгандан сўнг бир ой ичида туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига «Agrosubsidiya» АТ орқали иссиқхона хўжалигига хориждан малакали мутахассисни жалб қилиш харажатининг 50 фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича ўзининг шахсий идентификация рақами, жойлашган жойи (почта манзили, электрон манзили), хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва ҳисобварағи кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади ҳамда аризага қуйидагиларни илова қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассисни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқноманинг нусхаси;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассис билан тузилган меҳнат шартномасининг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассисга иш ҳақи тўлаш учун тижорат банкидаги ҳисобварағидан маблағ кўчирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Талабгорнинг мурожаатини кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи ҳар йили 1 февралга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганиш натижаларига кўра талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорларнинг манзилли рўйхатидан келиб чиққан ҳолда уларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиргандан сўнг «Agrosubsidiya» АТ орқали талабгорларнинг манзилли рўйхатини ва хулосаларни кўриб чиқиш учун Агентликка юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантиришда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқхона объектлари соз ҳолатда эканлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иссиқхона хўжаликлари амалда фаолиятини самарали йўлга қўйиб, йил давомида камида битта маҳсулот турини етиштираётганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«В» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасига эга иссиқхона хўжалиги эканлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер майдони 1 гектардан 10 гектаргача бўлган ва саноат усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи иссиқхона хўжалиги томонидан хориждан малакали мутахассиснинг жалб қилинганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи аъзолари талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (Қувасой шаҳар) ҳокими — ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини муддатида ва тўлиқ ўрганилишига ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўғрилигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — субсидия ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши ва мувофиқлаштирилишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассис малакали агрономлар «яшил реестри»даги рўйхатга киритилганлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи — талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (Қувасой шаҳар) солиқ инспекцияси раҳбари — талабгорнинг солиқ ҳисоботларини топшириб бориши тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари — талабгорнинг банк ҳисобварағидан пул айланмаси тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (Қувасой шаҳар) статистика бўлими бошлиғи — талабгорнинг статистика ҳисоботларини топшириб бориши тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (Қувасой шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи — талабгор билан хориждан жалб қилинадиган мутахассис ўртасида меҳнат шартномасининг тузилганлигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси — талабгорнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилмаслигига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси раҳбари — хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассисга оид ҳужжатларнинг тўғрилигига.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Агентлик ҳар йили 20 февралга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждан малакали мутахассисни жалб қилган талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорларнинг манзилли рўйхатга киритилганлигини текширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра талабгорларга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорларнинг манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Талабгорга хориждан малакали мутахассисни жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплашни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг ўз аризасига асосан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ келмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан малакали агрономлар «яшил реестри»га киритилмаган мутахассис жалб қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан талабгорга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик субсидия ажратишни рад этган тақдирда, бир кун муддатда талабгорни рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда «Agrosubsidiya» АТ орқали хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор Агентликнинг хабарномасида кўрсатилган субсидия ажратишни рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда, хабарнома юборилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида субсидия ажратиш бўйича қайта мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор Агентликнинг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 мартга қадар Агентлик томонидан тақдим этилган талабгорларнинг манзилли рўйхатини ўрганиб чиқиб, Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) тасдиқлаш учун киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ҳукумат комиссияси ҳар йили 15 мартга қадар талабгорларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Агентлик Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган талабгорларнинг манзилли рўйхатига мувофиқ ўн иш куни ичида талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Хориждан малакали мутахассисларнинг жалб қилиниши натижадорлиги юзасидан мониторинг юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан ҳосил йили якуни билан иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали мутахассисларнинг жалб қилиниши натижадорлиги бўйича мониторинг ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи хориждан малакали мутахассисларнинг жалб қилиниши натижадорлиги бўйича ўтказилган мониторинг натижалари бўйича Агентликка ҳисобот тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, хориждан жалб қилинган мутахассис иссиқхона хўжалигида фаолият юритган даврда ҳосилдорлик ўтган йилги ҳосилдорликка нисбатан камида 20 фоизга ошмаган ёки камайиб кетган ҳолларда (ноқулай иқлим шароитлари ва форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно), ажратилган субсидия талабгор томонидан қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик иссиқхона хўжалигига хориждан малакали мутахассисни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидияни қайтариш ҳақида талабгорга огоҳлантириш хатини юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ажратилган субсидияни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Агентлик учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар талабгор субсидияни ихтиёрий равишда огоҳлантириш хатида кўрсатилган муддатда ва миқдорда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, Агентлик субсидияни суд тартибида ундириш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Субсидия ажратишда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қишлоқ хўжалиги субъекти (кейинги ўринларда — талабгор)

Хориждан жалб қиладиган малакали мутахассисни малакали агрономлар «яшил реестри»даги рўйхатга киритиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офисига ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассис тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Ихтиёрий равишда

2-босқич

Агентликнинг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси

Хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда Агентликка юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Агентлик

Хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни кўриб чиқади ва умумлаштирган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

3 иш куни ичида

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Агентлик томонидан тақдим этилган маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш натижаларига кўра ўзининг расмий веб-сайтидаги малакали агрономлар «яшил реестри»да хориждан жалб қилинадиган малакали мутахассислар рўйхатини эълон қилиб боради.

5 иш куни ичида

5-босқич

Талабгор

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига «Agrosubsidiya» АТ орқали иссиқхона хўжалигига хориждан малакали мутахассисни жалб қилиш харажатининг 50 фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича ўзининг шахсий идентификация рақами, жойлашган жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва шахсий ҳисобварағи кўрсатилган аризага тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади.

Ихтиёрий равишда, хориждан малакали мутахассисни жалб қилгандан сўнг 1 ой ичида

6-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

Талабгорнинг аризасини ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандларига мослигини кўриб чиқиб, манзилли рўйхатга киритади ва талабгорга субсидия ажратиш бўйича хулосасини Агентликка тақдим этади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

7-босқич

Агентлик

Талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Талабгорларнинг манзилли рўйхатини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 20 февралга қадар

8-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Агентлик томонидан киритилган манзилли рўйхатни умумлаштириб Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) тасдиқлаш учун киритади.

Ҳар йили 1 мартга қадар

9-босқич

Ҳукумат комиссияси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан киритилган талабгорларнинг манзилли рўйхатини кўриб чиқиб тасдиқлайди.

Ҳар йили 15 мартга қадар

10-босқич

Агентлик

Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган манзилли рўйхатга мувофиқ талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.

10 иш куни ичида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Туман (Қувасой шаҳар) солиқ инспекцияси раҳбари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хизмат кўрсатувчи тижорат банклари раҳбарлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Туман (Қувасой шаҳар) статистика бўлими раҳбари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Туман (Қувасой шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси раҳбари
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2024 й., 09/24/410/0504-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)