Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
«Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1591-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 январь,
26-сон
Келишилди:
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2025 йил 13 январь
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раис ўринбосари А. ҚАЮМОВ
2025 йил 11 январь
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 15 январдаги 26-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 16 июндаги 128-сон «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1591, 2006 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 255-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 2021 йил 10 ноябрдаги 01/11-08-сон «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1591-1, 2021 йил 17 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2021 й., 10/21/1591-1/1162-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 18 июлдаги 130-сон «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1591-2, 2023 йил 18 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2023 й., 10/23/1591-2/0628-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 10/25/1591-3/0088-сон)