Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1591-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 15 январдаги 26-сонли ««Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1591-3, 27.01.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 16 июндаги 128-сон буйруғи (рўйхат рақами 1591, 2006 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 255-модда) билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ВОИТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 18 июль,
130-сон
Келишилди:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2023 йил 11 июль
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2023 йил 18 июлдаги 130-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига наслли молларни аукцион (кимошди савдоси) орқали сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 9-банднинг олтинчи хатбошисидаги «паспорт нусхаси» деган сўзлар «паспорт ёки идентификация ID-картаси нусхаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Аукцион савдосини ўтказишга тайёрлаш ва амалдаги тартиб ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилиш учун аукцион савдоси ташкилотчиси таркиби камида 4 кишидан иборат бўлган доимий ёки муваққат фаолият юритувчи аукцион савдоси комиссиясини тузади.
Аукцион савдоси комиссияси таркибига мулкдор вакилидан ташқари қуйидагилар киради:
туман (шаҳар) ҳокимлиги вакили;
туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;
туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими вакили.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2023 й., 10/23/1591-2/0628-сон)