ИЛОВА
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддати |
1-босқич | ННТнинг ваколатли юқори органи | 1. Тугатиш комиссиясини тайинлайди (тугатиш комиссияси ННТ муассислари (қатнашчилари) томонидан тайинланиши бундан мустасно) 2. Алоҳида бўлинмаларга ўз фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш ишларини бошлаш ҳақида кўрсатма беради, агар таъсис ҳужжатларида алоҳида бўлинмаларни тугатиш ишлари уларнинг раҳбар органлари зиммасида юклатилган бўлса) 3. Тугатишнинг режалаштирилаётган муддатини белгилайди. 4. Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қоладиган мол-мулкнинг тақдирини белгилайди. | 1 — 4. Ихтиёрий тугатиш ҳақида қарор қабул қилингандан бошлаб |
5. Тугатиш комиссияси таркиби ҳақидаги маълумотни ҳамда тугатиш ҳақида ННТ юқори органи қарорини рўйхатдан ўтказувчи органга тизим орқали тақдим этади. | 5. Қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида Халқаро ҳамда чел эл ННТнинг марказий органи қабул қилган қарори легаллаштирилган ёки апостил қўйилгандан сўнг 15 кун мобайнида | ||
2-босқич | Рўйхатдан ўтказувчи орган | 1. Тугатиш комиссияси таркибига эътирози бўлмаса, давлат реестрига ННТнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда солиқ хизмати ва статистика органларини, Бюронинг туман (шаҳар) бўлимини тизим орқали хабардор қилади. 2. Агар тугатиш комиссиясига эътирози мавжуд бўлса, бу ҳақда ННТнинг юқори органига тизим орқали хабардор қилади. | Ҳужжатлар келиб тушган кундан сўнг 2 иш куни мобайнида |
3-босқич | ННТ муассис (қатнашчи)лари ва раҳбар органи аъзолари | 1. ННТ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек ННТнинг муҳр ва штамплари ҳамда бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича тугатиш комиссиясига топширади. | 1. Тугатиш комиссиясининг таркиби рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида |
2. Тугатиш жараёни ишларини амалга оширишга киришади. | 2. Тугатиш комиссияси таркиби келишилган кундан бошлаб. | ||
Тугатиш комиссияси | 3. Хизмат кўрсатувчи банкларга тугатиш ҳақидаги қарор лойиҳасини ҳамда тегишли ариза-топшириқномаларни жўнатади. | 3. Тугатиш комиссияси таркиби келишилгандан сўнг 3 кун муддат мобайнида | |
4-босқич | Хизмат кўрсатувчи банклар | 1. 2-сон картотека амал қилишини тўхтатадилар. 2. ННТнинг миллий ва хорижий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини, юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларнинг ҳисобварақларини ёпадилар ва улардаги қолдиқларни асосий ҳисобвараққа ўтказадилар. | 1-2. Хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб 1 иш куни мобайнида |
Бюронинг туман (шаҳар) бўлими | 3. Иш юритувида тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжати мавжудлигини аниқлаштиради. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлса, унинг бўйича ижро иши юритишни қонунда белгиланган тартибда тамомлайди ва тугатиш тартиботи доирасида ижро этиш учун тугатиш комиссиясига юборади. | 3. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан кейин 10 кун мобайнида | |
Солиқ хизмати органи | 4. ННТ фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади. | 4. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида (тафтиш муддати 30 календар кундан ошмайди) | |
5-босқич | Тугатиш комиссияси | Солиқ хизмати органи ўтказган текшириш натижалари ҳамда тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади, уни тасдиқлаш учун ННТ юқори органига тақдим этади. | Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач |
6-босқич | Тугатиш комиссияси | 1. Кредиторларнинг талаби эътироф этилгани ёки рад қилингани ҳақида уларни хабардор қилади. | 1. Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин 5 иш куни мобайнида |
2. Навбат бўйича кредиторларга пул суммаларини тўлайди. 3. Ҳисоб-китоб қилиш учун маблағ етарли бўлмаса ННТ мол-мулкини сотишни ташкил этади. | 2-3. Оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб | ||
4. Ортиб қолган мол-мулкни белгиланган тартибда тасарруф этади. | 4. Кредиторлар талаби тўлиқ қондирилгандан сўнг | ||
5. Тугатиш баланси лойиҳасини тузади, уни тасдиқлаш учун ННТ юқори органига киритади. | 5. Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида кўрсатилган жараёнлар якунлангандан сўнг | ||
6. Тугатиш балансини солиқ хизмати органига топширади. 7. ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ҳужжатнинг мавжудлиги юзасидан Бюро туман (шаҳар) бўлими ҳудудий бошқармасига сўровнома юборади. | 6-7. Тугатиш баланси тасдиқлангандан сўнг | ||
7-босқич | Солиқ хизмати органи | 1. ННТнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги ҳақида тугатиш комиссиясига хулоса беради. | 1. Тугатиш балансини қабул қилиб олгандан кейин 1 иш куни мобайнида |
Бюро туман (шаҳар) бўлими | 2. ННТнинг қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ҳужжат иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатиш комиссиясига ёзма жавоб беради. | 2. Сўровномани олгандан кейин 3 иш куни мобайнида | |
8-босқич | Тугатиш комиссияси | ННТнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка ҳисобварақни ёпиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома билан мурожаат қилади. | Солиқ хизмати органи хулосаси ва Бюро туман (шаҳар) бўлимининг ёзма жавоби олинган кунда |
9-босқич | Асосий ҳисобварақ очилган банк | ННТга тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатиш комиссиясига асосий ҳисобварақ ёпилгани тўғрисида хулоса беради. | Ариза-топшириқнома қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида |
10-босқич | Тугатиш комиссияси | ННТнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмалари ёпилганлиги ҳақида тегишли адлия органларига хатлар юборади (агар мавжуд бўлса). | Асосий ҳисобварақ ёпилгандан кейин 3 иш куни мобайнида |
11-босқич | Алоҳида бўлинмани ҳисобга олган адлия органи | 1. Юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинма ёпилганлиги муносабати билан тегишли реестрга ёзув киритади. | 1. Хатни олгандан сўнг 3 иш куни мобайнида |
2. Тугатиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилади. | 2. Реестрга ёзув киритилгандан сўнг 2 иш куни мобайнида | ||
12-босқич | Тугатиш комиссияси | 1. Бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни давлат архивига юборади. 2. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга топширади. | Асосий ҳисобварақ ёпилгандан ёки юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинма ёпилганлиги ҳамда юридик шахс ҳисобланган бўлинма тугатилганлиги ҳақида тегишли адлия органи хабарномалари олингандан кейин 3 иш куни мобайнида |
13-босқич | Рўйхатдан ўтказувчи орган | 1. Давлат реестрига тизим орқали ННТ тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритади. | 1. Барча ҳужжатлар олингандан кейин 5 иш куни мобайнида |
2. Тугатиш комиссияси, солиқ хизмати ва статистика органларини тизим орқали хабардор қилади. 3. ННТнинг лицензия ва рухсатномаларини (агар мавжуд бўлса) уларни берган органларга топширади. | 2-3. Давлат реестрига тегишли ёзув киритилгандан кейин 2 иш куни мобайнида | ||
». |
2-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддати |
1-босқич | Суд | Фуқаролик кодексининг 54-моддасига мувофиқ, рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайди. | ННТни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда |
2-босқич | Тугатиш комиссияси | ННТнинг тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг нусхасини рўйхатдан ўтказувчи органга тизим орқали тақдим этади. | Суднинг қарорини олган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида |
3-босқич | Рўйхатдан ўтказувчи орган | Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ННТнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда ННТ давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ органи ва статистика органларини, шунингдек Бюронинг туман (шаҳар) бўлимини тизим орқали хабардор қилади. | ННТни тугатиш тўғрисида суд қарори нусхасини олгандан сўнг 2 иш куни мобайнида |
4-босқич | ННТ муассис (қатнашчи)лари ва раҳбар органи аъзолари | 1. ННТ фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек, ННТнинг муҳр ва штампларини ҳамда бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича тугатиш комиссиясига топширади. | 1. Суднинг қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида |
2. Тугатиш жараёни ишларини амалга оширишга киришади. | 2. Суднинг қарори қонуний кучга кирган вақтдан эътиборан | ||
Тугатиш комиссияси | 3. Хизмат кўрсатувчи банкларга тугатиш ҳақидаги қарор нусхаси ҳамда тегишли ариза-топшириқномаларни жўнатади. | 3. Суднинг қарори қонуний кучга киргандан сўнг 3 кун муддат мобайнида | |
5-босқич | Хизмат кўрсатувчи банклар | 1. 2-сон картотека амал қилишини тўхтатадилар. 2. ННТнинг миллий ва хорижий валютадаги иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини, юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмаларнинг ҳисобварақларини ёпадилар ва улардаги қолдиқларни асосий ҳисобвараққа ўтказадилар. | 1-2. Хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб 1 иш куни мобайнида. |
Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари | 3. Иш юритувида тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжати мавжудлигини аниқлаштиради. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлса, унинг бўйича ижро иши юритишни қонунда белгиланган тартибда тамомлайди ва тугатиш тартиботи доирасида ижро этиш учун тугатиш комиссиясига юборади. | 3. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан кейин 10 кундан кечиктирмай. | |
Солиқ хизмати органи | 4. ННТ фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади. | 4. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномаси олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида (тафтиш муддати 30 календар кундан ошмайди) | |
6-босқич | Тугатиш комиссияси | 1. Солиқ хизмати органи ўтказган текшириш натижалари ҳамда тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади, уни келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга юборади. | 1. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач |
2. Оралиқ тугатиш баланси лойиҳаси юзасидан бир ҳафта муддат мобайнида эътироз билдирилмаган тақдирда уни тасдиқлайди. | 2. Рўйхатдан ўтказувчи орган лойиҳани қабул қилиб олган кундан эътиборан 1 ҳафтадан сўнг | ||
7-босқич | Тугатиш комиссияси | 1. Кредиторларнинг талаби эътироф этилган ёки рад қилинган ҳақида уларни хабардор қилади. | 1. Оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кейин 5 иш куни мобайнида |
2. Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандида кўрсатилган навбат бўйича кредиторларга пул суммаларини тўлайди. 3. Ҳисоб-китоб қилиш учун маблағ етарли бўлмаса ННТ мол-мулкини сотишни ташкил этади. | 2-3. Оралиқ тугатиш баланси тасдиқланган кундан бошлаб | ||
4. Ортиб қолган мол-мулкни суд қарорида кўрсатилган йўналишларга сарфлайди. 5. Агар суд қарорида мол-мулк тақдири ҳал этилмаган бўлса, унинг тақдирини ҳал қилиш юзасидан судга ариза билан мурожаат қилади. | 4-5. Кредиторлар талаби тўлиқ қондирилгандан сўнг | ||
6. Тугатиш баланси лойиҳасини тузади ва унинг келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга жўнатади. | 6. Кредиторлар талаби тўлиқ қондирилгандан сўнг 5 иш куни мобайнида Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида кўрсатилган жараёнлар якунлангандан сўнг | ||
7. Тугатиш баланси лойиҳаси юзасидан бир ҳафта муддатда эътироз билдирилмаган тақдирда тасдиқлайди. | 7. Рўйхатдан ўтказувчи орган лойиҳани қабул қилиб олган кундан бошлаб 1 ҳафтадан сўнг | ||
8. Тугатиш балансини солиқ хизмати органига топширади. 9. ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ҳужжатнинг мавжудлиги юзасидан Бюронинг ҳудудий бўлимига сўровнома юборади. | 8-9. Тугатиш баланси тасдиқлангандан сўнг | ||
8-босқич | Солиқ хизмати органи, | 1. ННТнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги ҳақида тугатиш комиссиясига хулоса беради. | 1. Тугатиш баланси қабул қилиб олгандан кейин 1 иш куни мобайнида |
Бюронинг ҳудудий бошқармаси | 2. ННТ қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ҳужжат иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида тугатиш комиссиясига ёзма жавоб беради. | 2. Сўровнома олгандан сўнг 3 иш куни мобайнида | |
9-босқич | Тугатиш комиссияси | ННТнинг асосий ҳисобварағи очилган банкка ҳисобварақни ёпиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома билан мурожаат қилади. | Солиқ хизмати органининг хулосаси ҳамда Бюронинг ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби олинган кунда |
10-босқич | Асосий ҳисобварақ очилган банк | ННТга тегишли бўлган ҳисобварақни ёпади ва тугатиш комиссиясига асосий ҳисобварақ ёпилгани тўғрисида хулоса беради. | Ариза-топшириқнома қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида |
11-босқич | Тугатиш комиссияси | ННТнинг юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинмалари ёпилганлиги ҳақида тегишли адлия органларига хатлар юборади (агар мавжуд бўлса) | Асосий ҳисобварақ ёпилгандан кейин 3 иш куни мобайнида |
12-босқич | Алоҳида бўлинмани ҳисобга олган адлия органи | 1. Юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинма ёпилганлиги муносабати билан тегишли реестрга ёзув киритади. | 1. Хатни олгандан сўнг 3 иш куни мобайнида |
2. Тугатиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилади. | 2. Реестрга ёзув киритилгандан сўнг 2 иш куни мобайнида | ||
13-босқич | Тугатиш комиссияси | 1. Бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни давлат архивига топширади. 2. Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга топширади. | Асосий ҳисобварақ ёпилгандан ёки юридик шахс ҳисобланмаган алоҳида бўлинма ёпилганлиги ҳамда юридик шахс ҳисобланган бўлинма тугатилганлиги ҳақида тегишли адлия органи хабарномалари олингандан кейин 3 иш куни мобайнида |
14-босқич | Рўйхатдан ўтказувчи орган | 1. Давлат реестрига тизим орқали ННТ тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритади. | 1. Барча ҳужжатлар олинган кейин 5 иш куни мобайнида |
2. Тугатиш комиссияси, солиқ хизмати ва статистика органларини тизим орқали хабардор қилади. 3. ННТнинг лицензия ва рухсатномаларни (агар мавжуд бўлса) уларни берган органларга топширади. | 2-3. Давлат реестрига тегишли ёзув киритилгандан кейин 2 иш куни мобайнида | ||
»; |
3-ИЛОВА
Т/р | Номи | Реестр тартиб рақами | Давлат рўйхатидан ўтказилган сана | Қайта рўйхатдан ўтказиш санаси | ННТ юридик манзили (тўлиқ) | СТИР | КТУТ | Реестрга ёзув киритган шахснинг ФИО ва санаси |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 |
1. | ||||||||
2. | ||||||||
3. | ||||||||
». |
63-ИЛОВА
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома |
2. | Рухсатнома бериладиган объект (ҳаракат, фаолият, товар ва бошқалар): | Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Жисмоний ва юридик шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар: | Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР), почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, фаолиятини амалга ошириш жойи (юридик ва ишлаб чиқариш манзиллари); жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами, фаолиятини амалга ошириш жойи (юридик ва ишлаб чиқариш манзиллари). 1. Махсус киритиладиган биологик актив моддаларга рухсатнома олиш учун: а) махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш учун: ишлаб чиқарувчи-ташкилот томонидан, ишлаб чиқарувчининг номидан ариза бериш ва рухсатнома олиш учун ваколат берилган ишончли шахс (ариза берувчи) номига берилган ишончнома; биологик фаол қўшимчаларнинг хавфсизлик сертификати ёки ишлаб чиқарувчи жойлашган давлатда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; биологик фаол қўшимчаларнинг давлат тилида маълумотлари ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси; биологик фаол қўшимчаларнинг таркибий қисми, қўлланиши бўйича йўриқнома ва қўллашга мойиллик кўрсатувчи маълумотлар (биологик фаол қўшимчаларнинг таркибида ўсимлик қисмлари бўлганда, уларнинг ботаник номлари (лотин тилида) тақдим этилади); биологик фаол қўшимчаларнинг инсон организми учун самарадорлигини экспериментал лаборатория моделлаштириш усулида баҳолаш хулосаси; биологик фаол қўшимчаларнинг кимёвий таркиби (фаол модда ва ёрдамчи воситалар) кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган аккредитациядан ўтган лаборатория хулосаси; аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан); б) махсус киритиладиган биологик актив моддаларни ишлаб чиқариш учун: маҳсулотларнинг давлат тилида маълумотлари ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси; биологик фаол қўшимчаларнинг таркибий қисми, қўлланиши бўйича йўриқнома ва қўллашга мойиллик кўрсатувчи маълумотлар (овқатга биологик фаол қўшимчаларнинг таркибида ўсимлик қисмлари бўлганда, уларнинг ботаник номлари (лотин тилида), қўшимча фармокопея мақолалар ва (ёки) давлат стандартлари (мавжуд бўлганда) тақдим этилади); биологик фаол қўшимчаларнинг инсон организми учун самарадорлигини экспериментал лаборатория моделлаштириш усулида баҳолаш хулосаси; биологик фаол қўшимчаларнинг кимёвий таркиби (фаол модда ва ёрдамчи воситалар) кўрсатилган аккредитациядан ўтган лаборатория хулосаси; аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан); миллий стандарт; Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишилган технологик йўриқнома ва рецептура. 2. Озиқ-овқат қўшимчаларига рухсатнома олиш учун: а) озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш учун: озиқ-овқат қўшимчаларининг таркибий қисми, қўлланиш соҳаси ва меъёрлари кўрсатилган тавсифномаси; хавфсизлик сертификати ва ишлаб чиқарувчи жойлашган давлатда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан); б) озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш учун: озиқ-овқат қўшимчаларининг таркибий қисми, қўлланиш соҳаси ва меъёрлари кўрсатилган тавсифномаси; маҳсулотларнинг давлат тилида маълумотлари ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси; аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан); миллий стандарт; Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишилган технологик йўриқнома ва рецептура. 3. Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларига рухсатнома олиш учун: а) янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш учун: янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотининг давлат тилида маълумотлар ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси; янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотининг таркибий қисми, қўлланиш соҳаси ва меъёрлари кўрсатилган тавсифномаси; янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотининг хавфсизлик сертификати ёки ишлаб чиқарувчи жойлашган давлатда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан); б) янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун: янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларининг давлат тилида маълумотлар ёритилган қадоқ ўрамлари ёки уларнинг лойиҳаси; янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларининг таркибий қисми, қўлланиш соҳаси ва меъёрлари кўрсатилган тавсифномаси; аккредитациядан ўтган лабораториянинг токсикология-гигиеник баҳолаш ҳисоботи (лаборатория мажмуаси билан тузилган шартнома ва ҳисоб-фактура иловаси билан); халқаро ёки миллий стандартлари; Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишилган технологик йўриқнома ва рецептура. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 15 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсатнома олиш учун мурожаат қилган ариза берувчи томонидан маҳсулотларнинг амалиётда қўлланилишида қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш; б) рухсатномани олиш, қайта расмийлаштириш ва муддатини узайтириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш; в) рухсатноманинг амал қилиш даврида ариза берувчи томонидан ваколатли органга рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этиш; г) маҳсулотларга доир техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига, ушбу маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида келтирилган талабларга қатъий риоя этиш; д) маҳсулотларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш фаолиятини рухсатнома доирасида амалга ошириш; е) ваколатли орган томонидан кўрсатилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш; ж) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолларда, бу ҳақда ваколатли органни хабардор этиш ва рухсатномага ўзгартириш киритиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат этиш; з) рецептурада келтирилган таркиб ва лаборатория текширувида аниқланган таркибнинг ўзаро мувофиқ бўлиши; и) биологик фаол қўшимчаларнинг кимёвий таркиби (фаол модда ва ёрдамчи воситалар) кўрсатилган аккредитациядан ўтган лаборатория хулосаси ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлиши; к) токсикология-гигиеник лаборатория текширувлари натижаси бўйича ижобий хулоса бўлиши; л) қуйидагилар тақиқланади: маҳсулотлар қадоқ ўрамларидаги ёрлиқларига ўзгартиришлар киритиш; битта рецептура асосида тайёрланган маҳсулотни қайта турли номлар билан номлаш; турли хил таркибга эга бўлган маҳсулотларни бир хил ном билан номлаш; янги маҳсулотни ишлаб чиқаришда тақиқланган хомашёлардан фойдаланиш. |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати | 5 йил |
12. | Изоҳ: | Талабгорда айни бир вақтда битта рухсатнома бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш корхонасининг маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида меъёрий ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда ваколатли орган хабардор қилиниши лозим. Қуйидаги ҳолларда биологик фаол қўшимчаларни рухсатнома олмасдан олиб киришга рухсат этилади: шахсий эҳтиёжларда фойдаланиш учун суюқ ҳолатида ва сироп шаклида — 10 та флаконда, кукун ҳолатида — 0,5 кг, таблетка — 100 дона, капсула — 100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда, қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) — 0,5 кг; кўргазмалар, ярмаркалар учун намуналар, экспонатлар ва реклама материаллари сифатида импорт қилинган маҳсулотлар; рўйхатдан ўтказиш мақсадида синов ва тадқиқот учун, шунингдек, лабораториялараро солиштирув синовларини ўтказиш учун намуна сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар. Бунда биологик фаол қўшимчаларни белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун жавобгарлик ушбу маҳсулотларни олиб кирган шахс зиммасига юклатилади. |
64-ИЛОВА
1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат |
2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги |
5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун уларнинг эгаси олдиндан Маданий мерос агентлигига ариза беради. Аризага: жисмоний шахс учун — Ф.И.О, яшаш манзили; юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; олиб чиқиб кетиладиган ашёларнинг рўйхати; матбаа асарлари олиб чиқилиши учун уларнинг рўйхати (икки нусхада); суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, тўлов паттаси); вақтинча олиб чиқилаётган мусиқа асбобларининг паспортлари (доимий яшаш учун жўнаб кетиш бундан мустасно); хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган замонавий фортепиано асбоблари учун эксперт хулосаси (МДҲ мамлакатлари учун талаб қилинмайди); маданий бойликнинг икки хилда (олд ва орқаси) олинган камида 4 та фотосурати; б) давлат музейлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш тўғрисидаги сертификатни олиш учун Маданий мерос агентлигига ариза беради. Аризага: маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома; суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, тўлов паттаси); қабул қилувчи мамлакат давлат органларининг вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари; маданий бойликларнинг рўйхати; маданий бойликнинг икки хилда (олд ва орқаси) олинган камида 4 та фотосурати. |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: | Маданий бойликлар бадиий экспертизасини ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш учун махсус йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 % — 100 % гача |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 3 иш куни |
9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори талабларига риоя қилиш |
10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат муддати — 3 ой. Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат муддати мазкур сертификатнинг муддатига мувофиқ белгиланади. |
12. | Изоҳ: | Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига сертификат берилмайди. Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олишда талаб қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаган тақдирда сертификат берилмайди. Ушбу паспортнинг 7-бандида назарда тутилган махсус йиғим миқдори маданий бойликнинг сони, унинг яратилган даври, материали ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, Маданий мерос агентлигининг мутахассислари томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ва вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг ўзини Маданий мерос агентлигига алоҳида тақдим қилиш шарт. |
». |
30-ИЛОВА
1. | Хабарнома номи: | Нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: | а) архив ҳужжатларини жамлаш, сақлаш, ҳисобини юритиш, улардан фойдаланиш; б) нодавлат электрон архивлар фаолиятини ташкил этиш (ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматларини кўрсатувчи нодавлат архивларнинг маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш). |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: | а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) нодавлат архивлар ташкил этиладиган манзил(лар). |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги |
8. | Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича умумий талаблар: архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича махсус курсларда таҳсил олган мутахассислар фаолият кўрсатиши; Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш фаолияти билан шуғулланмаслик;* давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг мавжудлиги (санаси ва рақами); Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга риоя қилиш;* б) нодавлат архивлар томонидан ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматлари (маълумотлар узатиш тармоқлари хизматлари сифатида) кўрсатилганда: нодавлат архив штатида электрон архив ва рақамлаштириш бўлинмаси ва/ёки ходимлар мавжудлиги; электрон архив тизимининг аппарат ва дастурий таъминоти мавжудлиги, электрон архив фондлари ва ҳужжатларини яратиш учун зарур воситалар, жумладан, рақамлаштириш қурилмалари ва дастурлари мавжудлиги, электрон архив ҳужжатларининг форматлари, сақлаш талабларига мослиги, электрон архив ҳужжатларини қидириш, бошқариш ва ишлов бериш имконияти мавжудлиги;* электрон архив тизимига рухсат этилмаган шаклда киришни бошқариш воситалари мавжудлиги, тизимнинг захиралаш имконияти ва авария ҳолатларида маълумотларни тиклаш имконияти мавжудлиги, ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилиш воситалари билан таъминланганлиги.* |
10. | Изоҳ: | Нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича: нодавлат архивларни қайта ташкил этишда мулкдор (муассис) архив ҳужжатларининг ҳолати (жойлашган жойи, таркиби, миқдори ва тақсимланиши) тўғрисидаги ахборотни «Ўзархив» агентлигига қайта ташкил этиш бошланишидан камида 1 ой олдин юбориши лозим; нодавлат архив тугатилаётганда архивнинг мулкдорлари (муассислари) мазкур архивнинг архив фондларини бошқа архивларга белгиланган тартибда ўз вақтида топшириш учун тегишли чора-тадбирларни кўришлари шарт;* архив ҳужжатларини топшириш ва уларнинг бошқа архивда кейинчалик сақланиши билан боғлиқ барча харажатлар тугатилаётган архив ёки унинг мулкдорлари ҳисобидан амалга оширилади; архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш ва уларнинг кейинчалик сақланиш жойи тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида йиғмажилдлар ва мол-мулкни топшириш учун тузилган тугатиш комиссияси таркибига мажбурий тартибда тегишли «Ўзархив» агентлигининг архив иши ҳудудий бошқармасининг вакили киритилади; архивлар тугатилаётганда алоҳида олинган архив фондини турли архивлар, шу жумладан, идоравий архивлар ўртасида, уни бўлган ҳолда тақсимлаш тақиқланади; архив ҳужжатларини, шу жумладан, тугатилган архив фондининг асосий ҳисобга олиш ҳужжатларини қабул қилган архив олинган архив ҳужжатларининг рўйхатдан ўтказилиши ва унинг сақланиши яхлитлигини таъминлаши керак; архив мулкдори сақлашга қабул қилинган ва бошқа архивларга топширилиши лозим бўлган архив ҳужжатларининг бут сақланиши ва яхлитлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади; касбий компетентлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган ишчи ва ходимлар томонидан ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтиришга йўл қўйилмайди.* *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
31-ИЛОВА
1. | Хабарнома номи: | Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият олиб борилаётган манзилнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара асосида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумот (кадастр рақами); е) штатида мавжуд мутахассислар ҳақида маълумот (ЖШШИР, паспорт (ID карта) серияси ва рақами, ишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ рақами ва санаси); ж) камида бир нафар мутахассисининг халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштируви бўйича ўқув ташкилотларида Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификати рақами ва санаси (PDF ёки JPEG форматдаги) нусхаси*; з) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси (суғурта полиси, банк кафолати ва ҳ.к) ва нусхаси (PDF ёки JPEG форматдаги)**. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Солиқ қўмитаси; Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) хорижий ҳамкорига кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириши; б) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги**; в) жўнатилаётган ва етказиб берилаётган товарлар ҳисобини юритиш ҳамда трек рақамлари орқали қайси мақомда турганлигини кузатиш имконини берувчи ахборот тизими мавжуд бўлиши ҳамда ушбу тизим божхона органларининг ахборот тизимига интеграция қилиниши; г) халқаро курьерлик жўнатмалари орқали юборилиши тақиқланган буюмлар ва моддалар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши; д) шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш; е) жўнатмаларни тушириш, ортиш, уларга ишлов бериш ҳамда хавфсиз сақланиши учун 50 м2дан кам бўлмаган махсус жойлар бўлиши; ж) махсус жойлар уч ой давомида сақланадиган узлуксиз видеокузатув тизими билан жиҳозланган бўлиши ва сақланган видеотасвирлар божхона органлари талабига кўра тақдим этилиши; з) жўнатмаларни ташиш учун махсус жиҳозланган автотранспорт воситаси бўлиши (шахсий ёки ижара асосида); и) штатида икки ва ундан ортиқ жўнатмалар билан бевосита ишловчи мутахассислар бўлиши; к) мутахассислар ишга қабул қилинганда ёки мавжудлари ишдан бўшатилганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилиш; л) божхона органи томонидан сўралган ҳужжат ва маълумотларни қонунчиликда белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаши (қонунчилик ҳужжатларида талаб этилиши белгиланмаган ёки тақдим этиш курьерлик ташкилоти ваколатига кирмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно); м) курьерлик ташкилотининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда, ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф этиш; н) курьерлик ташкилоти учун қонунчиликда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш; о) қонунчиликда белгиланган божхона брокерининг мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш. |
10. | Изоҳ: | * мазкур талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради. Мазкур муддатга қадар халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини бошлаган юридик шахсларга нисбатан ҳам ушбу талаб татбиқ этилади. ** божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилади. Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб берувчи жўнатмаларни юборувчи ёки қабул қилувчи номидан божхона операциялари учун зарур бўлган ҳаракатларни ваколатли шахс сифатида бажариб, жўнатмалар юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олади. |
32-ИЛОВА
1. | Хабарнома номи: | Божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
2. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури: | Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш |
3. | Хабардор қилувчи тоифаси: | Юридик шахс |
4. | Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси |
5. | Хабарномани юбориш тартиби: | «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали |
6. | Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) штатида мавжуд икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳақида маълумот (ЖШШИРи, паспорт (ID карта) серияси ва рақами, ишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ рақами ва санаси); е) ўқув ташкилотларида Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси йўналиши бўйича ўқиганлиги тўғрисидаги малака сертификати рақами ва санаси (PDF ёки JPEG форматдаги) нусхаси*; ж) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси (суғурта полиси, банк кафолати ва ҳ.к) ва нусхаси (PDF ёки JPEG форматдаги)**. |
7. | Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): | Солиқ қўмитаси; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси; Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги; Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги. |
8. | Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи |
9. | Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: | а) базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида божхона тўловлари тўланишини таъминланганлиги**; б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида юридик шахснинг шахсий кабинети бўлиши; в) божхона органи томонидан сўралган ҳужжат ва маълумотларни қонунчиликда белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлаш (қонунчилик ҳужжатларида талаб этилиши белгиланмаган ёки тақдим этиш божхона брокери ваколатига кирмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно); г) божхона брокерининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда, ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф этиш; д) декларант ёки ваколатли шахсга кўрсатадиган хизматларни ўзаро тузилган шартнома асосида амалга ошириш; е) қонунчиликда белгиланган божхона брокерининг мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш; ж) штатида икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар бўлиши; з) юридик шахс божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларини ишга қабул қилганда ёки мавжудлари ишдан бўшатилганда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини беш кун мобайнида хабардор қилиш; и) ташкилот штатида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларидан бирининг бир ой ичида божхона юк декларацияларининг турли графаларидаги хато ва камчиликлари бўйича уч маротабадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирда, ушбу божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисини навбатдан ташқари малакасини ошириш учун расмий ўқув ташкилотига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқитиш учун юборганлиги бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини хабардор қилиш*; к) штатида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси хар икки йилда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ўқув ташкилотларида малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиши*. |
10. | Изоҳ: | * мазкур талаб 2025 йил 1 октябрдан бошлаб кучга киради. Мазкур муддатга қадар халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини бошлаган юридик шахсларга нисбатан ҳам ушбу талаб татбиқ этилади. ** божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш фақат божхона органлари билан ахборот алмашинувига эга суғурта ташкилоти орқали амалга оширилади. |