18.12.2024 йилдаги 848-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.12.2024 йилдаги 848-сон
Дата вступления в силу
23.12.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сон Фармони, «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сон Фармонида мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари зиммасига таълим сифатини таъминлаш, педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш, таълим ва тарбия жараёнларига инновацияларни, илғор педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш вазифалари юкланиши белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорида давлат мактабгача таълим ташкилотларида биометрик идентификация қилиш технологиясини қўллаган ҳолда ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш, ходимлар иш ҳақи, озиқ-овқат харажатлари, бола таъминоти учун ота-оналар тўлови ва бошқа тўловларнинг автоматлаштирилган тарзда ҳисобланишини йўлга қўйиш белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) мактабгача таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — МТТ) бўш ўринлар ҳисобини юритиш, болаларни навбатга қўйиш ва МТТларга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни шакллантириш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Болалар боғчаси» ахборот тизими) амалга оширилаётганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш» ахборот тизими орқали давлат-хусусий шериклик асосида оилавий МТТларни ташкил этиш бўйича электрон аризалар бериш, битимлар имзолаш, нодавлат МТТларда ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш, улар асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ва компенсация миқдорларини ҳисоблаш ҳамда тўлаш жараёнлари рақамлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 февралга қадар «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш» ахборот тизимини «Болалар боғчаси» ахборот тизими негизида ўзаро бирлашувини ҳамда уларнинг «ягона дарча» тамойили асосида фаолият юритишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Болалар боғчаси» ахборот тизимида барча давлат МТТ ходим ва тарбияланувчиларининг электрон давоматини юритиш, иш вақти табелини шакллантириш, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини натура шаклида ҳисоблаш, болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови (кейинги ўринларда — ота-оналар тўлови) ҳамда бошқа тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 февралдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча давлат МТТларида ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш, иш вақти табелини шакллантириш, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини натура шаклида ҳисоблаш, ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловлар «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларни яратиш ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш, амалиётга жорий этиш, уларни такомиллаштириш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича тизим оператори ҳисобланади ҳамда Вазирликнинг буюртмалари асосида таълим соҳасига оид лойиҳаларни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тизим операторига мактабгача ва мактаб таълими соҳасида кўрсатган хизматлари учун ота-оналар тўловининг 1 фоизи йўналтирилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/1/0020-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотлар, жумладан тизим оператори томонидан ишлаб чиқилган ҳамда такомиллаштирилган ахборот тизимлари, ресурслар ва дастурий маҳсулотлар Вазирликнинг мулки ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Болалар боғчаси» ахборот тизимини юритиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва такомиллаштириш тизим оператори томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2025 йил апрелдан бошлаб мактаб ва қўшимча таълим соҳасидаги ахборот тизимларини босқичма-босқич Ягона таълим ахборот экотизимга бирлаштириш чораларини кўрсин. Бунда:
(5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотлари хатловдан ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хатлов натижалари асосида долзарб бўлмаган ахборот тизимлари, ресурслар ва дастурий маҳсулотлари фаолияти тугатилади ҳамда такомиллаштириш талаб этиладиганларини Ягона таълим ахборот экотизими доирасида янгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 апрелга қадар Вазирлик ҳузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонаси фаолиятини кўриб чиқиб, унинг фаолиятини тугатиш чораларини кўрсин. Бунда «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонасига хўжалик юритиш, оператив бошқарув ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда Вазирликка ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Вазирликка шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали ходимлар ва тарбияланувчилар давоматини юритишни йўлга қўйиш мақсадида давлат МТТларни планшетлар ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ускуналар билан таъминлаб бориш учун ҳар йили камида 50 млрд сўмдан маблағ ажратиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловлар ҳақидаги маълумотлар «Болалар боғчаси» ахборот тизимида автоматик тарзда қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:

ота-оналар тўловлари ҳақидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимидан «Болалар боғчаси» ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-оналар тўловларини фискал белгига эга бўлган касса чекини расмийлаштирмасдан қабул қилиш тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-оналар тўловлари қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали солиқ органларининг ахборот тизимига тақдим этилади ҳамда ушбу маълумотлар қонунчиликка мувофиқ даромад солиғидан имтиёз қўлланилишига асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб давлат МТТлари ходимларига берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тўғрисидаги маълумотлар Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали «Болалар боғчаси» ахборот тизимига электрон шаклда тақдим этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда мазкур қарор ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, нодавлат, шу жумладан, оилавий МТТлар билан тузилган битимларга ўзгартиришлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йил 18 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
848-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг 52-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«52. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқув қуроллари рўйхати ва сонини тасдиқлаш ваколати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ўқув қуролларига буюртмалар (прогноз кўрсаткичлар) ҳар йили 1 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий статистика ҳисоботи ва Адлия вазирлигининг ФҲДЁ ягона электрон архиви ахборот тизимидаги мактаб ёшидаги болалар сонидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «ушбу Низомга иловага» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) илова чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«е) умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида очиладиган инклюзив таълим гуруҳларининг белгиланган ўринларига (3 тагача) алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар навбатга қўйилмаган ҳолда, психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида қабул қилинади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 41-банд ҳамда 18-банднинг олтинчи хатбошиси «кам таъминланган» сўзларидан кейин «ҳамда камбағал» сўзлари билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қуйидаги мазмундаги 291-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«291. Инклюзив таълим гуруҳларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган тарбияланувчилар билан таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ишларни амалга ошираётган тарбиячи, ёрдамчи — тарбиячилар ҳамда ўқитувчи-дефектолог (логопед)ларга алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига нисбатан бир нафар бола учун 10 фоиз, икки нафар бола учун 20 фоиз, уч нафар бола учун эса 30 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси амал қилиш муддати давомида тўланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 34-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга белгиланган тартибда психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан берилган хулосани тақдим этади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қуйидаги мазмундаги 361-362-бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«361. Давлат мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш ҳамда улардан чиқариш психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси тарбияланувчиларни инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
362. Инклюзив таълим гуруҳларига қуйидаги тоифадаги болалар қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эшитишда нуқсони бўлган болалар (эшитиш қобилиятининг йўқотилиши 60 дБгача бўлган ривожланишида қўшимча бузилишлар бўлмаган болалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўришда нуқсони бўлган болалар (кўриш қобилиятининг бузилиши 0,1 бирликкача бўлган ривожланишида қўшимча бузилишлар бўлмаган болалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, ринолалия, афазия, дизартрия, психик-нутқий ривожланишидаги сустлик, дудуқлик);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар (болалар церебрал фалажи, сколиоз, миопатия, остеомиелит асоратлари, ампутацион чўлтоқлик, бўй ўсишининг етишмовчилиги — паканалик);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ақлий ривожланиши сақланган ҳолда, таянч-ҳаракат тизимидаги бузилиши бўлган болалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ақлий ривожланиши сақланган ёки руҳий ривожланишда орқада қолган болалар (ўзи ҳаракат қила оладиган ёки қўшимча мосламалар ва ногиронлик аравачасида ҳаракатлана оладиган болалар церебрал фалажи);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
интеллектуал ривожланишнинг потенциал бузилмаган имкониятлари билан руҳий ривожланишда орқада қолган болалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хулқ-атвор ва руҳиятнинг қўпол бузилишларисиз аутистик спектри бузилган болалар»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 40-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Давлат мактабгача таълим ташкилотларида янгидан ташкил этиладиган гуруҳлар давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари таклифига кўра, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарининг буйруғига асосан ташкил этилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисидаги «муассасаларининг» сўзидан кейин «(давлат мактабгача таълим ташкилотларидан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 494-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 3, 4, 7-бандлардаги «Мактабгача таълим» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3, 13, 16, 24, 29-бандлардаги «Мактабгача таълим» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мактабгача таълим» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари» сўзлари «Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги 34-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«11. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб уч йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устама тўлаш тартибини 2022 йил 1 февралдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«7. Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва ҳақиқатда яшовчи оила фарзандлари бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим мактабларига жойлашиш таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган оила фарзандлари 1 августдан сўнг микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича умумтаълим мактабига қабул қилинади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 37-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўқишни кўчириш бўйича давлат хизмати ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар кўрсатилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 12-бобида назарда тутилган хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТга (кейинги ўринларда — хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ) директор, методист, тарбиячи, дефектолог, психолог, мусиқа ходимларининг иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик иш режимида ишлайдиган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган штатлар меъёрлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-банднинг биринчи хатбошисидаги «болалар» сўзи «болаларнинг ўртача ойлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-банддаги «туғиш таътилига» сўзлари «туғиш ҳамда бошқа турдаги таътилга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-банднинг «а» кичик банди еттинчи хатбошиси ва «б» кичик бандининг еттинчи хатбошисидаги «умумий» сўзи «тўлиқ кунли гуруҳлардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «ТҚС» сўзи «РТС» сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «умумий» сўзи «тўлиқ кунли гуруҳлардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«РТС — ҳисобот ойидаги ҳар бир иш кунида ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар сони йиғиндиси»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги таҳрирдаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда рўйхатдаги бола сони ташкилотнинг режадаги қувватидан ортиб кетган ҳолларда, режадан ортиқча рўйхатга киритилган болалар учун компенсация тўловлари ҳисобланмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «ТҚС» сўзи «РТС» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«УБС — табиий газдан фойдаланадиган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган тўлиқ кунли гуруҳлардаги болалар сони»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«РТС — ҳисобот ойидаги ҳар бир иш кунида НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчиларнинг сони йиғиндиси»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда рўйхатдаги бола сони ташкилотнинг режадаги қувватидан ортиб кетган ҳолларда, режадан ортиқча рўйхатга киритилган болалар учун компенсация тўловлари ҳисобланмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «Мактабгача таълим» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда компенсация тўловлари ариза берилган кундан кейин келадиган иш кунидан бошлаб НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб ҳисоблаб борилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«25. ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ учун субсидиялар ва компенсацияларнинг қатъий миқдорлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2022 йилнинг август ойида — 2022 йил август ойидан 2023 йил март ойигача бўлган муддат учун, кейинги йилларда эса ҳар йили апрель ойида — жорий йил апрель ойидан кейинги йилнинг март ойигача бўлган муддат учун тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2024 йилдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ нархлари (тарифлари) юридик шахслар учун оширилганда, компенсацияларнинг қатъий миқдорлари ҳам мос равишда оширилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қайта тасдиқланади ҳамда нархлар (тарифлар)нинг янги миқдорлари қонунчиликка киритилган ўзгаришлар кучга кирган санадан бошлаб ҳисоблаб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
заруратдан келиб чиқиб, 2024 йилдан сўнг компенсацияларнинг қатъий миқдорлари ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбошидаги «ва тўланади» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ДХШ асосидаги МТТларга субсидиялар ва компенсациялар якка тартибдаги тадбиркорлик гувоҳномаси, фаолиятини бошлаганлиги тўғрисидаги хабарнома ёки нодавлат таълим ташкилоти лицензияси, тегишлича ижара шартномаси амал қилиш муддатларда ҳисобланади ва тўланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 331-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«331. ДХШ асосидаги барча нодавлат МТТлар томонидан НМТТБАТдаги маълумотларни бошқа ташқи электрон дастурлар ёки иловалар ёрдамида ўзгартиришлар киритиш ҳолатлари аниқланганда ДХШ асосидаги барча нодавлат МТТлар билан тузилган битимлар давлат шериги томонидан бир томонлама бекор қилинади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«уларни молиялаштириш учун талабномаларни ўз вақтида тақдим этилишида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги масъул ҳисобланади;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«19. Сўровларга асосан жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган ўрганишлар жараёнида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилавий МТТ учун ажратилган хоналар белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мослигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турар ёки нотурар жойнинг манзили ва оилавий МТТ учун ажратиладиган майдоннинг (квадрат метрда акс эттирилади) аризада тўғри кўрсатилганлигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган меъёрларга мувофиқ оилавий МТТда ажратилган майдонда таълим ва тарбия олиши имконияти мавжуд бўлган болаларнинг максимал сонини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилавий МТТни ташкил этиш учун ажратилган бинолар санитария-ҳимоя зонасига эга бўлган объектлардан зарур даражада узоқликда жойлашувини ўрганиб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш натижасида хулоса шакллантирилади ва унга оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосурати (камида 4 та фотосурат) мажбурий тартибда илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда оилавий МТТда санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар талабларига риоя этилмаган тақдирда, ушбу манзилда оилавий МТТни ташкил этиш рад этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органлари оилавий МТТ ташкил этилиши режалаштирилган турар ёки нотурар жой шароитлари ва унинг ён атрофи ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ёки бермаслигини белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш натижасида хулоса шакллантирилади ва унга оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, иситиш тизими ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосурати (камида 4 та фотосурат) мажбурий тартибда илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда оилавий МТТда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаган тақдирда, ушбу манзилда оилавий МТТни ташкил этиш рад этилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а» кичик банднинг учинчи хатбошиси, «в», «г» ва «д» кичик бандлар чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«е) оилавий МТТни ташкил этмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор бир вақтнинг ўзида мактабгача ва мактаб таълими тизимининг бошқарув органи ходими ёки давлат мактабгача таълим ташкилоти ёхуд мактабда раҳбарлик лавозимда ишлаганида»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисида низом»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1. Мазкур Низом кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўз ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ўзи фаолият юритадиган ҳудудда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйганда, ушбу мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг иш ҳақини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«101. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тавсиясига асосан қопланади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи хатбоши «умумтаълим ташкилотига» сўзларидан кейин «ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи хатбоши «умумтаълим муассасасига» сўзларидан кейин «ва умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 37-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а) тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига ёки инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига «Болалар боғчаси» мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 1-илованинг 5-босқичи «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а) тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига ёки инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига «Болалар боғчаси» мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 августдаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-банди «в» кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги «1,7 — 10, 14 — 16-бандларидаги» сўзлари «7 — 10, 14 — 16-бандларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон; 10.01.2025 й., 09/25/1/0020-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)