1-ИЛОВА
Хизматлар номи | 2025 йил учун прогноз | ||||
I чорак | II чорак | III чорак | IV чорак | ||
Жами хизматлар | 114,2 | 114,9 | 115,1 | 115,4 | |
1. | Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари | 123,5 | 124,7 | 127,2 | 129,5 |
2. | Молиявий хизматлар | 127,8 | 128,5 | 128,7 | 129,5 |
3. | Транспорт хизматлари | 112,9 | 113,6 | 113,8 | 114,6 |
3.1. | шу жумладан: автотранспорт хизмати | 113,0 | 113,7 | 113,9 | 114,6 |
4. | Яшаш ва овқатланиш хизматлари | 107,2 | 107,9 | 108,2 | 108,8 |
5. | Савдо хизматлари | 108,5 | 109,2 | 109,5 | 110,2 |
6. | Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар | 105,3 | 106,0 | 106,2 | 107,1 |
7. | Таълим соҳасидаги хизматлар | 113,1 | 113,9 | 114,1 | 115,0 |
8. | Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар | 110,6 | 111,3 | 111,5 | 113,2 |
9. | Ижара хизматлари | 105,7 | 106,5 | 106,7 | 107,1 |
10. | Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар | 106,8 | 107,2 | 107,5 | 108,1 |
11. | Бошқа шахсий хизматлар | 105,7 | 106,4 | 106,6 | 107,4 |
12. | Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар | 104,6 | 105,3 | 105,5 | 105,6 |
13. | Бошқа хизматлар | 115,3 | 116,1 | 116,3 | 115,2 |
2-ИЛОВА
Ҳудуд номи | Яратиладиган жами иш ўринлари | шундан, | Янгидан ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш объектлари, (бирликда) | Соҳада жами аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкалари (сони) | шундан, | ||||
доимий ишга жойлаштириш | тадбиркорликка жалб қилиш | норасмий иш ўринларини расмий секторга ўтказиш | тадбиркорлик мақсадлари учун аукционга чиқариладиган ер участкалари (сони) | кўчма савдо фаолияти учун аукционга чиқариладиган ер участкалари (сони) | |||||
Республика жами | 3 000 000 | 1 220 000 | 1 280 000 | 500 000 | 52 197 | 42 377 | 24 012 | 18 365 | |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 70 000 | 30 100 | 36 890 | 3 010 | 1 890 | 4 294 | 2 936 | 1 358 |
2. | Андижон вилояти | 120 000 | 52 000 | 62 800 | 5 200 | 3 527 | 2 760 | 1 460 | 1 300 |
3. | Бухоро вилояти | 131 000 | 56 700 | 68 630 | 5 670 | 3 727 | 2 859 | 1 239 | 1 620 |
4. | Жиззах вилояти | 60 000 | 26 000 | 31 400 | 2 600 | 2 094 | 2 300 | 1 100 | 1 200 |
5. | Қашқадарё вилояти | 110 000 | 47 600 | 57 640 | 4 760 | 3 785 | 4 250 | 2 250 | 2 000 |
6. | Навоий вилояти | 50 000 | 21 700 | 26 130 | 2 170 | 1 140 | 721 | 311 | 410 |
7. | Наманган вилояти | 153 000 | 66 200 | 80 180 | 6 620 | 5 255 | 2 370 | 870 | 1 500 |
8. | Самарқанд вилояти | 195 000 | 85 000 | 101 500 | 8 500 | 4 500 | 2 900 | 1 900 | 1 000 |
9. | Сурхондарё вилояти | 157 000 | 68 000 | 82 200 | 6 800 | 3 151 | 2 999 | 1 299 | 1 700 |
10. | Сирдарё вилояти | 54 000 | 23 400 | 28 260 | 2 340 | 1 892 | 2 711 | 1 511 | 1 200 |
11. | Тошкент вилояти | 130 000 | 56 300 | 68 070 | 5 630 | 4 202 | 5 555 | 2 978 | 2 577 |
12. | Фарғона вилояти | 150 000 | 65 000 | 78 500 | 6 500 | 3 362 | 3 380 | 1 980 | 1 400 |
13. | Хоразм вилояти | 120 000 | 52 000 | 62 800 | 5 200 | 3 672 | 5 018 | 3 918 | 1 100 |
14. | Тошкент шаҳри | 1 500 000 | 570 000 | 495 000 | 435 000 | 10 000 | 260 | 260 | |
3-ИЛОВА
Т/р | Давлат хизмати (функцияси) номи | Ваколатли орган номи | Ваколат ўтказиладиган субъект номи |
1. | Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш | Давлат активларини бошқариш агентлиги | Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар |
2. | Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш | ||
3. | Суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш | ||
4. | Баҳоловчиларга тоифалар бериш | ||
5. | Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш | Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари |
6. | Карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) бўйича фаолият | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги | Лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтган тадбиркорлик субъектлари |
8. | Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Соҳадаги жамоат бирлашмалари ёки уюшмалар |
9. | Якка тартибдаги уй-жойларнинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан назорат юритиш (ташаббускорнинг танлови асосида) | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга субъектлар |
10. | Кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларнинг қурилиши ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан назорат юритиш (ташаббускорнинг танлови асосида) | ||
11. | Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган «M» ва «N» тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | Аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари |
4-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Қуйидагилар бўйича ҳудуд, туман, шаҳар ва масъуллар кесимида тармоқ графиклари ва тақсимотларни тасдиқлаш: | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил март | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) |
хизматлар соҳасини ривожлантириш ва соҳада аҳоли бандилигини таъминлаш; | ||||
хизматлар соҳасидаги лойиҳаларга 67,4 триллион сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиш; | ||||
хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм миқдоридаги маблағлар йўналтириш; | ||||
драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун давлат бюджетидан 1 триллион сўм йўналтириш. | ||||
2. | Мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ ваколатли органлар томонидан давлат хизматларини хусусий сектор томонидан кўрсатиш тартибларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил март | Вазирлик ва идоралар, Адлия вазирлиги |
Карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) бўйича фаолиятни хусусий секторга ўтказишни назарда тутувчи «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил апрель | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги | |
3. | Устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банкларида кўрсатилаётган масофавий хизматлар ҳажмини камида 30 фоизга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Марказий банк (Т. Ишметов), тижорат банклари |
4. | Кредит олиш жараёнларини соддалаштириш. Бунда Марказий банк ҳузуридаги «Гаров реестри» ДУК маълумотлар базасини Адлия вазирлигининг маълумотлар базасига (заруратга кўра бошқа идораларнинг маълумотлар базасига) интеграция қилиш йўли билан молиявий хизматлар бўйича банклар иштирокидаги гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштиришни нотариал идорага келмасдан гаров (ипотека) нарсасига онлайн тақиқ қўйиш ва ечиш амалиётини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил март | Марказий банк (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги |
5. | Тошкент шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда: | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Миллий гвардия (Р. Джураев) |
26 та кўчани туну кун фаолият юритувчи савдо, туризм ва гастрономик кўчага айлантириш; | ||||
туну кун фаолият юритувчи мингта савдо ва сервис нуқталарини ташкил этиш. | ||||
6. | Ҳудудлардаги драйвер лойиҳалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1 триллион сўм маблағ ажратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
Бунда: 72 та соҳил бўйи дам олиш масканларини ишга тушириш; 62 та истироҳат боғларини замонавий қиёфага келтириб, 1 миллион аҳолини жалб қилиш; 154 та туну кун фаолият юритувчи савдо, туризм ва гастрономик кўчаларни ташкил қилиш; 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектларини ташкил этиш. | 2025 йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
7. | Туман (шаҳар)ларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни аниқлаш, шакллантириш ва амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
8. | Магистрал ва маҳаллий йўллар қурилиши лойиҳасидан камида 25 фоиз иқтисод қилиш орқали 50 та туманлараро йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил март | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов), Бош прокуратура (С. Самадов) |
9. | Тошкент шаҳри тажрибаси асосида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида «Инвест компания» ташкил қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель | Самарқанд вилояти ҳокимлиги (А. Бобоев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
«Инвест компания» орқали 2025 йилда вилоятда туризм ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантиришга 500 миллиард сўм йўналтириш ва хизматлар ҳажмини 25 фоизга ошириш. | 2025 йил давомида | |||
10. | Солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналар ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида мазкур қарорга 4-иловада келтирилган ҳолатлар бўйича сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил апрель | Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Бизнес-омбудсман |
11. | Тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартибини соддалаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил апрель | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
12. | Лабораторияларни аккредитациядан ўтказишни соддалаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил апрель | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманзаров) |
13. | Ветеринария хизматлари сифатини яхшилаш, жумладан, хусусий ветеринария ва пара-ветеринария хизматларини 5 бараварга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил апрель | Ветеринария қўмитаси (Б. Норқобилов) |
14. | 1. Ҳар бир вазирлик ва идора томонидан асосий функциялари ва хизматлари, уларнинг аҳамияти ва хусусиятларини тўғрисида маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Рақобат қўмитасига тақдим этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил март | Вазирлик ва идоралар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Адлия вазирлиги |
2. Вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган таклифлар асосида хусусий сектор томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳамда улар учун жозибадор бўлган функциялар (хизматлар) рўйхатини шакллантириш. | 2025 йил апрель | |||
3. Хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари ва хизматлари юзасидан жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш. | 2025 йил май | |||
4. Хусусий сектор қизиқиш билдирган давлат функциялари ва хизматларини уларга ўтказиш шакллари, тартибга солиш усуллари юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2025 йил июнь | |||
15. | Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш. Бунда 18 та давлат хизмати ва функциясини хусусий секторга беришни назарда тутиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил август | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Умрзақов), Адлия вазирлиги) (А. Ташкулов), Рақобат қўмитаси (Х. Тўрахўжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги |
16. | Қурилиш соҳасидаги лицензияларни инсон омилисиз онлайн тарзда беришни йўлга қўйиш (биринчи босқичда — I ва II тоифа объектлари бўйича архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун) юзасидан таклифларни тайёрлаш ва тақдимот қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
17. | Барча турдаги ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотишда нархларнинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик чоралари, бўлиб-бўлиб тўлаш механизмларининг амалда самарадорлик ҳолати, бошланғич нархни шакллантириш ва тушган тўловларни тақсимлаш бўйича қоидаларнинг асослилигини ўрганиб, таклифлар ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель | Рақобат қўмитаси (Х. Тўрахўжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
Бунда тадбиркорлар талабини ўрганиб, ер участкалари ва давлат мулки объектларини ижарага олиш ёки хусусийлаштириш бўйича очиқ, шаффоф, манфаатли шартларни эълон қилиш. | ||||
18. | 1. Тошкент шаҳри Чилонзор тумани «3-Чарх Камолон» МФЙ Байналмилал кўчаси, 53-уйда жойлашган «02 (Б)» литер биносини «Савдо ва сервис» уюшмасига (кейинги ўринларда — Уюшма) 15 йил муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида қуйидаги шартларда бериш: ушбу бинода Уюшма таъсисчилигида нодавлат касбий таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш, йилига камида 3 000 нафар фуқарони ғазначи, сотувчи, новвой, қассоб, электрик, товаршунос, администратор каби йўналишлар бўйича бепул тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш; нодавлат касбий таълим ташкилотида касбий таълим дастурларини ўзлаштирган шахсларга ва қисқа муддатли курслар битирувчиларига диплом ёки компетенцияни (малакани) эгаллаганлик тўғрисидаги сертификатлар бериш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил май | Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. 2025 йил якунига қадар Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда нодавлат касбий таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари | |
19. | Ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат мулки объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков) |
20. | 2030 йилга қадар аҳолининг инглиз тилини билиш даражаси бўйича халқаро рейтингда топ-50 талик давлатлар қаторига кириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил июнь | Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), |
21. | Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари томонидан тегишли давлатнинг хизматлар импортини таҳлил қилиш, натижаларини вазирлик ва идораларга етказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
Таҳлиллар асосида ўқув дастурларини мослаштириш, ушбу давлатлар талабига тўғри келадиган мутахассис тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил апрель | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
22. | Ривожланган давлатлардаги 50 нафар ўзбекистонликларнинг стартап лойиҳаларини акселерация ва инкубация дастурларига жалб қилиш ва инвестиция киритиш бўйича венчур жамғармаларга тавсиялар бериш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
23. | Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини тўлиқ шакллантириш бўйича ҳудудлар кесимида аниқ муддатларни белгилаган ҳолда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил март | Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов) |
24. | Бино-иншоотларга мулк ҳуқуқи мавжуд бўлиб, ер участкасига ҳуқуқ тури белгиланмаган ва шу сабабли ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига ижара шартномасини янги муддатга узайтириш механизмлари бўйича таклифлар киритиш. Бунда: | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков) |
ижарага олувчининг мурожаатини кўриб чиқиш, шартномани имзолаш ва рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштирилиши; | ||||
ер участкаси (бино ва иншоот)дан фақатгина бошқа мақсадларда фойдаланилганда, икки йил мобайнида фойдаланилмаганда, ер ва мол-мулк солиғи, ижара тўловлари мунтазам тўланмай келинганда ижара шартномасини янги муддатга узайтиришни рад этишни назарда тутиш. | ||||
25. | Барча турдаги йўловчи ташиш транспорти воситалари қатнови ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил май | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Uzbekistan airways» АЖ, |
Бунда ташувчилар томонидан ўз ахборот тизимларини ушбу платформа билан интеграция қилиш. | 2025 йил апрель | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва барча резидент авиакомпаниялар | ||
26. | Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ҳамда автомобиль транспортида йўловчиларни буюртма асосида ташиш қоидаларини белгилаш. | Ҳукумат қарори лойиҳаси | 2025 йил апрель | Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги |
27. | Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўз соҳасида (ҳудудида) кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланишни енгиллаштириш учун рақамлаштириш бўйича алоҳида «KPI» кўрсаткичларини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил март | Вазирлар Маҳкамаси, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев), вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
28. | Маҳаллий экспедиторлик ташкилотлари билан маслаҳат кенгашини ташкил қилган ҳолда уларнинг халқаро ташишдаги улушини 2025 йилда 25 фоизга, 2026 йил 50 фоизгача олиб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил апрель | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
29. | Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Термизга авиарейсларни 2 бараваргача ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель | Транспорт вазирлиги, (И. Махкамов), «Uzbekistan airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзаэронавигация» маркази ДУК, барча резидент авиакомпаниялар |
2025 йил якунига қадар 15 миллион йўловчига хизмат кўрсатиб, авиация хизматлари ҳажмини камида 20 фоизга ошириш. | 2025 йил декабрь | |||
30. | Маҳаллий авиарейсларда йўловчи ташишдан кўрилган зарарни қоплаш механизмини қайта кўриб чиқиб таклифлар киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил апрель | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норкулов) |
31. | Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига қатнайдиган замонавий электропоезд ҳаракатини йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасида тақдимот қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил май | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
32. | Автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис («Service area», «Service point» каби хизмат кўрсатиш) объектларини ташкил этиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш. Бунда: | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил март | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов) |
йўлбўйи сервис объектларини қуриш учун автомобиль йўллари ёқасидаги бўш ерларни ўрнатилган тартибда аукцион савдоларига чиқариш; | ||||
автомобиль йўллари бўйларида 72 та йўлбўйи сервис («Service area» ва «Service point») объектларини ташкил этишни назарда тутиш. | ||||
33. | 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган йирик мультимодал логистика марказлари тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. Бунда: | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил апрель | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
республика логистика марказларида юкларга ишлов бериш қувватини камида 2 баробарга ошириш; | ||||
имтиёз ва преференциялар ҳамда ер участкаларининг манзилли рўйхати ва уларни аукционга чиқариш бўйича соддалаштирилган механизмларни назарда тутиш. | ||||
34. | Маҳаллий автомашина ишлаб чиқарувчи корхоналарга автомашиналар учун тўлов қилишда бериладиган чегирмаларни банк кредити эвазига автомашиналар харид қилишга ҳам татбиқ этиш ва банкларга ушбу чегирмани қабул қилишга рухсат этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил март | Марказий банк (Т. Ишметов), «Ўзавтосаноат» АЖ (У. Розукулов) |
35. | Малайзия ва индонезиялик зиёратчилари учун «Умра плюс» тур пакетини ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил май | Туризм қўмитаси (У. Шадиев) Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) Транспорт вазирлиги |
Бунда Туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари, «Uzbekistan Аirways» АЖнинг хориждаги вакиллари ва бошқа манфаатдор масъуллар билан биргаликда «Умра плюс» тур пакетини тарғибот қилиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. | Чора-тадбирлар режаси | |||
36. | Камида 1 миллион хорижий туристни жалб қиладиган концерт, бизнес форум ва кўргазмалар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил март | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Туризм қўмитаси |
Бунда Шаҳрисабзда «Оқсарой», Хивада «Ичан қалъа», Бухорода «Лаби ҳовуз», Тошкентда «Янги Ўзбекистон» майдонларида концерт, кўргазма, форумлар ўтказишни назарда тутиш. | ||||
37. | Туристлар учун жозибадор тарихий объектларни аниқлаш ва реставрация қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил июнь | Маданий мерос агентлиги (Б. Абдукаримов), Туризм қўмитаси (Ж. Абдусаломов), Фанлар академияси (А. Зиё), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
38. | Республикада 24 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида тиббий туризмни ривожлантириш орқали 2025 йилда 30 миллион долларлик тиббий хизматлар экспортини амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Умрзақов) |
39. | Осиё тараққиёт банки билан 5 та республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказини хорижий компанияларига бошқарувга бериш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш шартномасини имзолаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Умрзақов) |
40. | Тадбиркорларни жалб қилган ҳолда қўшни давлатлар билан чегара олди ҳудудларда 21 та кўп тармоқли клиника ташкил қилиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил май | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
41. | Маҳаллаларда эҳтиёждан келиб чиқиб туну кун фаолият юритадиган бир марталик тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий тиббий пунктлар (қон босимини ўлчаш, муолажалар кўрсатиш каби ҳамшира хизматлари) ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил апрелдан бошлаб мунтазам равишда | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда маҳалла ҳудудидаги маҳалла ва давлатга тегишли бино ва иншоотларга бўлган ижара ҳуқуқини ташаббускор тадбиркорларга хусусий тиббий пунктлар фаолиятини йўлга қўйиш учун электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариб бориш. | ||||
42. | Маҳаллаларда туну кун фаолият юритадиган бир марталик тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий тиббий пунктлар (қон босимини ўлчаш, муолажалар кўрсатиш каби ҳамшира хизматлари) учун белгиланган талаблар ва нормаларни соддалаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил март | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (С. Абдуллаев) |
43. | Тиббиёт соҳасида хизматларни ривожлантириш бўйича Самарқанд вилояти тажрибасини бошқа ҳудудларга жорий этиш бўйича таклифлар киритиш. | Ахборот хати | 2025 йил март | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (С. Абдуллаев) |
44. | Топ-1000 таликдан ўрин олувчи олий таълим муассасалари сонини 2025-2026 йилларда 10 тага етказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил апрель | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
Бунда чет эллик талабаларни жалб қилиб, таълим хизматлари экспортини 100 миллион долларгача етказишни назарда тутиш. | ||||
45. | Маданият вазирлиги тизимидаги 120 та маданият ва санъат марказини Туркия тажрибаси асосида хусусий секторга бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни тақдимот қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
46. | Туризм маҳаллаларининг ихтисослашуви, жойлашуви ва тақдим этадиган туризм маҳсулотларидан келиб чиқиб, уларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи маълумотларни (буклет, брошюра, видео) шакллантириб, маҳаллий ва хорижий туристларни ушбу ҳудудларга кенг жалб қилиш ҳамда қизиқишларини уйғотиш мақсадида «uzbekistan.travel» платформасига жойлаштириш ва доимий янгиланиб борилишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Туризм қўмитаси (У. Шадиев) |
Шунингдек, доимий равишда хорижий давлатларда ташкил этиладиган халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида, халқаро нуфузли туристик ва маркетинг электрон платформаларида туризм маҳаллалари тўғрисида кенг тарғиб қилиб бориш чораларини кўриш белгилаш. | ||||
47. | Туризмга ихтисослашган маҳаллаларда ҳар йили «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Туризм қўмитаси (У. Шадиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
48. | Хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» картасини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Туризм қўмитаси (У. Шадиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
Бунда барча туристик объектларга кириш жойларида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» электрон картаси орқали тўлов қилиш тизимини назарда тутиш. | ||||
49. | Республикада телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш учун 30 минг км оптик толали алоқа линияларини ҳамда 6 мингта мобиль алоқа таянч станцияларини ўрнатиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) телекоммуникация операторлари ва провайдерлари |
50. | Мазкур қарорда белгиланган мезонлар асосида 2025 йилда туман (шаҳар)лар кесимида хизматларни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2025 йил март | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
6-ИЛОВА