1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизмлари | Амалга ошириш муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
1. | Ҳудудларда оғир атлетика бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш. | 1. Иқтидорли ёшларни ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда аниқлаш. 2. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш. 3. Олимпия ва жаҳон чемпионлари, машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар томонидан оғир атлетика бўйича ёш спортчилар билан вилоятларда доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиб бориш. 4. Ҳудудлардаги селекционерлар томонидан туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида ўтказилаётган мусобақаларда иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг ҳаракатланиш мониторингини юритишини йўлга қўйиш. | 2024 — 2026 йиллар | Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) |
2. | Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган спорт муассасаларининг оғир атлетика бўйича бўлимларини қўллаб-қувватлаш. | 1. Олис ва чекка ҳудудларда спорт муассасаларининг оғир атлетика бўйича бўлимларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгилаш. 2. Олис ва чекка ҳудудларда спорт муассасаларининг оғир атлетика бўйича бўлимлари фаолиятини таҳлил қилиш ва натижадорликни баҳолаш. | 2024 йил сентябрь | Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) |
3. | Оғир атлетика маркази учун спорт базасини барпо этиш. | 1. Оғир атлетика марказини Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Талабалар кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган Спорт вазирлиги тасарруфидаги бино-иншоотларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштириш. | 2024 йил сентябрь | Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари | Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
2. Ажратилган объектда Оғир атлетика маркази фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш учун зарур бўладиган бино-иншоотларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш. | 2024 йил октябрь | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) | |||
3. Марказда зарур бино ва иншоотларни (замонавий меҳмонхона, тренажёр зали, назарий машғулотлар хоналари, тиббиёт ва реабилитация маркази, ошхона биноларини) қуриш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2025 йил август | Тошкент вилоят ҳокимлиги (З. Мирзаев) Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) | |||
4. | Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби балансидаги Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ шаҳарчаси Дўстлик маҳалласида жойлашган оғир атлетика спорт залини Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси балансига ўтказиш орқали замонавий ўқув-машғулот базасига айлантириш. | 1. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ шаҳарчаси Дўстлик маҳалласида жойлашган оғир атлетика спорт залини Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси балансига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2024 йил сентябрь | - | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Ш. Хидоятов) Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Ш. Хидоятов) |
2. Мазкур объектни халқаро талабларга мувофиқ қайта қуриш ва реконструкция қилиш, 30 ўринли ётоқхона ва ошхона барпо этиш ҳамда зарур замонавий асбоб-ускуналар ва спорт жиҳозлари билан таъминлаш. | 2026 йил декабрь | Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари | |||
3. Мазкур объектда оғир атлетика бўйича замонавий ўқув-машғулот базаси фаолиятини йўлга қўйиш. | |||||
5. | Спорт-таълим муассасаларида оғир атлетика бўйича ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш ва уни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотини йўлга қўйиш. | 1. Ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш. | 2024 йил сентябрь | Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов) |
2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режа ва дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш. 3. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва таълим дастурларини жорий қилиш. | 2024 йил октябрь | ||||
6. | Оғир атлетика спорт тури бўйича тренер ва мутахассислар салоҳиятини ошириш. | 1. Тренер ва ҳакамлар учун ўқув-семинар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режа график ва ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Режа график асосида босқичма-босқич салоҳиятли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув-семинарларни ташкил этиш. | 2024 йилдан бошлаб ҳар йили | Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) |
3. Ўқув-семинарлар якуни бўйича тегишли тренер ва ҳакамларни аттестациядан ўтказиб, унинг натижасидан келиб чиқиб йил давомида уларга спорт мусобақаларида қатнашиши юзасидан хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш. | 2024 йил декабрь | ||||
7. | Ўқув-машғулот жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида оғир атлетика ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш. | 1. Оғир атлетика ривожланган етакчи хорижий давлатларнинг (Хитой, Россия, Озарбайжон, Туркия, Грузия ва бошқалар) илғор тажрибасини ўрганиш. | 2024 йил июнь — декабрь | Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
2. Мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда уларнинг юртимизга тажриба алмашиш мақсадида келиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2024 йил декабрь | ||||
8. | Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF), Осиё оғир атлетика федерацияси (ООА) ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг оғир атлетика бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. | Оғир атлетика бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, шу жумладан Япония, Корея, Италия, Туркия, Россия ва Хитой давлатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш, уларнинг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни кучайтириш. Бунда, ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш. | 2024 йилдан бошлаб | Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) |
9. | Ўзбекистонда анъанавий тарзда оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича) халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш. | 1. Оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича «Uzbekistan Open» халқаро турнирини республика ҳудудларида ўтказиш. 2. Оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионатини ўтказиш. 3. Оғир атлетика бўйича давлат спорт таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасини ўтказиш. | 2024 йилдан бошлаб | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
4. Мазкур мусобақалар ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш. | Мусобақалар якунлари бўйича | ||||
10. | Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали оғир атлетикани кенг тарғиб қилиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида оғир атлетика бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида «Оғир атлетика» махсус рукнини ташкил қилиш; ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида оғир атлетикани кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш; машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш; таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва намойиш этиш; спорт журналистларининг оғир атлетика соҳасидаги ютуқлар таҳлилига бағишланган кўрсатувларини ОАВда доимий ёритиб бориш. | 2024 — 2026 йиллар | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Жўрабоев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) |
11. | Оғир атлетика спорт клубини ташкил қилиш. | Бўстонлиқ тумани электр тармоқлари корхонасига доимий фойдаланишга берилган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғи, Мустақиллик кўчасидаги ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ва Спорт вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш. Ушбу ер майдонида ҳудуднинг ихтисослашуви ва маҳаллий ёшларнинг қизиқишини инобатга олган ҳолда замонавий инфратузилмага эга бўлган оғир атлетика залини ёрдамчи хоналари (25 ўринли ётоқхона ва ошхона) билан бирга барпо этиш ҳамда унда Оғир атлетика спорт клубини замонавий ва халқаро талабларга мувофиқ ташкил этиш ҳамда зарур жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш. | 2025 йил март | Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари | Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К. Рафиков), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров), Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) |
12. | Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабида оғир атлетикани ривожлантириш. | Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳудудий мактабларини очиш ҳамда ушбу мактабларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш. | 2024 йил сентябрь | Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари | Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К. Рафиков), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) |
13. | 2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига оғир атлетика бўйича пухта тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чоралар кўриш. | 1. Оғир атлетика турлари бўйича терма жамоага малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш. | 2024 йил давомида | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) |
2. Оғир атлетика бўйича терма жамоа таркибини шакллантириш. | 2024 йил апрель | ||||
3. Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш. | 2024 йил декабрь | ||||
14. | Халқаро оғир атлетика қоидаларига асосан ёш тоифаларида Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларини ўтказиш. | 1. Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларини ўтказиш бўйича низомларини тасдиқлаш. 2. Мусобақаларни юқори савияда ўтказиш. | 2024 йил давомида | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) |
15. | Миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш. | 1. Оғир атлетика бўйича миллий терма жамоаларнинг тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминланганлик ҳолати ва эҳтиёжини ўрганиб чиқиш. 2. Аниқланган эҳтиёжга кўра, оғир атлетика бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминлаш. | 2024 йил декабрь | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б. Зокиров) |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
Йиллар кесимида |
Масъул ижрочилар |
||
|
2024 |
2025 |
2026 |
||||
|
1. |
Ўзбекистонда оғир атлетика билан доимий шуғулланувчилар |
сон |
4000 |
4300 |
4700 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси |
|
2. |
Ўзбекистонда парапауэрлифтинг спорт тури билан доимий шуғулланувчилар |
сон |
400 |
450 |
500 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси |
|
3. |
Спорт-таълим муассасаларидаги оғир атлетика бўйича тренерлар |
сон |
250 |
275 |
300 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси |
|
4. |
Спорт-таълим муассасаларидаги парапауэрлифтинг бўйича тренерлар |
сон |
50 |
75 |
100 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси |
|
5. |
Оғир атлетика бўйича бўлиб ўтадиган Республика чемпионатлар, кубоклари ва турнирлар сони |
сон |
6 |
7 |
8 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси |
|
6. |
Парапауэрлифтинг бўйича бўлиб ўтадиган Республика чемпионатлар, кубоклари ва турнирлар сони |
сон |
2 |
3 |
4 |
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси |
|
Оғир атлетика бўйича спорт анжомлари ва жиҳозларини харид қилиш |
||||||
|
7. |
Мусобақа ва машғулот штангалари (185 кг, 190 кг) |
дона |
32 |
32 |
32 |
Спорт вазирлиги |
|
8. |
Мусобақа ва машғулот штангалари (15 кг, 20 кг ва грифлар) |
дона |
32 |
32 |
32 |
Спорт вазирлиги |
|
9. |
Машғулот тахтасупаси (3м х 3м ва 2,5м х 2,5м) |
дона |
32 |
32 |
32 |
Спорт вазирлиги |
|
10. |
Штанга дискларини сақлаш учун ускуна |
дона |
16 |
16 |
16 |
Спорт вазирлиги |