ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Масъул ижрочилар |
|
I. Трамвай ва троллейбусда йўловчи ташишда кўрилаётган зарарларни қисқартириш ва оптималлаштириш | |||||
|
1. |
«Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси» ДК электр энергияси бўйича қарздорлигини қоплаб бериш. |
1. «Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси» ДК томонидан фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказиш ва мавжуд қарздорликни қоплаш. |
2024 йил январь |
Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (У. Мустафоев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Электр энергияси харажатларини қоплаш миқдори ҳамда корхона томонидан хизматлар кўрсатиш учун троллейбусдан фойдаланишда сарф қилинган электр энергияси миқдори ўртасидаги тафовутга аниқлик киритиш. |
2024 йил февраль | ||||
|
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши йиғилишида кўрилган зарарларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш масаласини муҳокама қилиш. |
2024 йил февраль | ||||
|
2. |
Трамвай ва троллейбусларда реклама хизматлари кўрсатишни ривожлантириш. |
1. Трамвай ва троллейбусларда реклама хизматларини кўрсатиш учун белгиланган реклама жойларини «Е-auksion» савдо майдончасига чиқариш. |
2024 йил январь |
Маблағ талаб этилмайди |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси» ДК, «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» ДК |
|
2. «E-auksion» савдо майдончасида ғолиб бўлган талабгорлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш. |
2024 йил январь | ||||
|
II. Трамвай ва троллейбус транспорти инфратузилмасини ривожлантириш | |||||
|
3. |
Трамвай ва троллейбусларни таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар захирасини яратиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси: |
Маблағ талаб этилмайди |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
|
1. Трамвай ва троллейбус саройларининг таъмирлаш устахонасини керакли асбоб-ускуналар, дастгоҳлар ва махсус мосламалар билан жиҳозлаш, трамвай ва троллейбусларни таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар харид қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил февраль | ||||
|
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. |
2024 йил март | ||||
|
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил май | ||||
|
4. |
Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида трамвай бекатлари жойлашувини қайтадан кўриб чиқиш. |
1. Бекатларни хатловдан ўтказиш. |
2024 йил январь |
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий транспорт-ўтиш боғламаларини ҳамда намунавий лойиҳалар ишлаб чиқиш асосида трамвай оралиқ бекатларини ташкил этиш. |
2024 йил апрель | ||||
|
3. Бекатларда қуйидаги шарт-шароитларни яратишни назарда тутиш: трамвай қатнов жадвали ва келиш вақтини кузатиб бориш имкониятига эга электрон табло ўрнатиш; қулай ўриндиқлардан фойдаланиш; имконияти чекланган шахслар хавфсизлигини таъминлаш учун бекатнинг автомобиль йўли қатнов қисми билан чегарасида «тактил» плиталар ўрнатиш. |
2024 йил январдан бошлаб | ||||
|
5. |
Троллейбусларни сақлаш ва кундузги қатновларга тайёргарлик ишларини амалга ошириш учун Хива шаҳрида зарур шарт-шароитлар яратиш. |
1. Троллейбусларни сақлаш учун майдон ажратиш. |
2024 йил март |
Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Енгил конструкцияли (панжара тўсиқли), усти ва ён атрофи ўралган ҳудудда троллейбусларни сақлаш иншооти лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш. |
2024 йил июль | ||||
|
3. Қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш. |
2024 йил якунигача | ||||
|
6. |
Троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш, уларни жорий таъмирлаш ва ювиш цехларида замонавий шарт-шароитлар яратиш. |
1. Троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш, уларни жорий таъмирлаш ва ювиш цехлари учун керакли ускуналар ва дастгоҳлар рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил январь |
Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари |
Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Боштранслойиҳа» АЖ (Р. Рузиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Зарур ускуналар ва дастгоҳлар харид қилиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан тегишли маблағларни ажратиш. |
2024 йил февраль | ||||
|
3. Ускуналар ва дастгоҳларни белгиланган тартибда харид қилиш чораларини кўриш. |
2024 йил март | ||||
|
4. Ускуналар ва дастгоҳларни ўрнатиш. |
2024 йил апрель | ||||
|
III. Трамвай ва троллейбус транспорти инфратузилмасини таъмирлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда қурилиш ишларини жадаллаштириш | |||||
|
7. |
Трамвай йўли ва стрелкали ўтказгичи остидаги носоз ёғоч ва темир-бетон шпалларни алмаштириш ҳамда тартибга келтириш. Бунда: Самарқанд темир йўл вокзали — «Сартепо» массиви йўналиши бўйича умумий узунлиги 244 метр трамвай йўли (410 дона шпал); Тарихий музей чорраҳасида икки томонлама темир йўлда ҳамда Нарпай ва Буюк Ипак йўли темир йўл кесишмаси бўйича умумий узунлиги 128 метр трамвай йўли (10 дона шпал). |
1. Темир йўл ва стрелкали ўтказгичлар остидаги ёғоч ва темир-бетон шпалларни хатловдан ўтказиб, қўшимча амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил январь |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев), «Боштранслойиҳа» АЖ (Р. Рузиев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
|
2. Темир йўл устки қисми қатламини (асфальт ёки брусчатка) олиш. |
2024 йил март-май | ||||
|
3. Шпалдаги яроқсизлик ёки носозликни аниқлаб, олиб ташлаш. |
2024 йил май-июнь | ||||
|
4. Темир йўлнинг балласт қисмини тартибга келтириш, янги шпал ўрнатиш ва маҳкамлаш. |
2024 йил май-июнь | ||||
|
5. Темир йўл устки қатламини (асфальт ёки брусчатка) ўрнатиш. |
2024 йил май-июнь | ||||
|
8. |
Самарқанд темир йўл вокзали — «Сартепо» массиви йўналишида 3 та трамвай йўлида носоз стрелкали ўтказгичларни алмаштириш. |
1. Темир йўл стрелкали ўтказгичи устки қисми қатламини (асфальт ёки брусчатка) олиш. |
2024 йил март-май |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев), «Боштранслойиҳа» АЖ (Р. Рузиев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
|
2. Стрелкали ўтказгич эҳтиёт қисмларидаги яроқсизлик ёки носозликни аниқлаб, янгисига алмаштириш ёки таъмирлаш учун олиб ташлаш. |
2024 йил май-июнь | ||||
|
3. Темир йўл стрелкали ўтказгичи балласт қисмини тартибга келтириш, эҳтиёт қисмларни ўрнатиш ва маҳкамлаш. |
2024 йил май-июнь | ||||
|
4. Темир йўл устки қатламини (асфальт ёки брусчатка) ўрнатиш. |
2024 йил май-июнь | ||||
|
9. |
Самарқанд шаҳри ҳудудида янги депо қуриш. |
1. Янги трамвай депосини қуриш учун майдон ажратиш. |
2024 йил январь |
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
|
2. Тегишли маҳаллий ҳокимлик қарорини чиқариш. |
2024 йил февраль | ||||
|
3. Депо ҳудудида трамвайларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни жорий таъмирлаш, йўналишларга тайёрлаш ишларини амалга ошириш имкониятини яратиш. Бунда трамвай электр подстанцияларидаги камчиликларни бартараф этиш, юқори кучланишли кабеллар ўрнатиш. |
2024 йил май — сентябрь | ||||
|
10. |
Трамвай йўли линиялари электр контакт тармоғидаги носозлик ва камчиликларни бартараф этиш ва уни тўлиқ ишга тушириш. |
1. Контакт симларини электр энергияси таъминотига (трансформатор) улаш. |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари |
Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов) | |
|
2. Узунлиги 5100 метр бўлган «АПвПу-1х120» русумли кабель тармоғини тиклаш. |
2024 йил май | ||||
|
3. 2-тортувчи подстанция биноси пол қисмини тиклаш ҳамда электр ускуналарини созлаш. |
|||||
|
4. «Самарқанд темир йўл вокзали — Сиёб бозори» 2-сон трамвай йўналишини тўлиқ ишга тушириш. |
2024 йил июль | ||||
|
11. |
Қурилиши якунига етган «Самарқанд темир йўл вокзали — «Сартепо» массиви» 1-босқич ва «Самарқанд темир йўл вокзали — Сиёб бозори» 2-босқич трамвай йўли линияларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясини ташкил этиш. |
Ҳукуматнинг қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси таркибини тасдиқлаш юзасидан тегишли ҳужжатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил июнь-июль |
Маблағ талаб этилмайди |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов) |
|
IV. Трамвай ва троллейбусларда йўловчи ташиш тизимини такомиллаштириш | |||||
|
12. |
Трамвай ва троллейбус транспорти соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш. |
1. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги малака ошириш марказларида профессионал трамвай ва троллейбус ҳайдовчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. |
2024 йил март |
Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳамда Транспорт университети маблағлари |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Транспорт университети (О. Абдурахманов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
2. Трамвай ва троллейбус ҳайдовчилари фаолиятини йўловчилар томонидан баҳолаб бориш тизимини жорий этиш. |
2024 йил июнь | ||||
|
3. Трамвай ва троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш ходимлари тажрибасини трамвай ва троллейбуслар ишлаб чиқарувчи корхоналарда ошириб бориш. |
2024 йил мартдан бошлаб | ||||
|
13. |
Янги трамвай ва троллейбуслар харид қилиш орқали ҳаракат таркибини янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш. |
1. Ривожланган давлатларнинг трамвай ишлаб чиқарувчи ташкилот ва корхоналари билан музокаралар ўтказиш ва белгиланган тартибда шартномаларни имзолаш. |
2024 йил март |
Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Рахимов) |
|
2. Халқаро молия институтлари билан янги трамвай ва троллейбуслар харид қилиш учун имтиёзли кредитларни жалб этиш чораларини кўриш. |
2024 йил апрель | ||||
|
3. Ҳаракат таркибини янгилаш бўйича лойиҳаларни Республика инвестиция дастурига киритиш. |
2024 йил август | ||||
|
V. Трамвай ва троллейбусларда йўловчи ташиш фаолиятини рақамлаштириш | |||||
|
14. |
Трамвай транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш. |
1. Трамвайларни «АТТО» электрон тўлов тизимининг ускуналари билан жиҳозлаш. |
2024 йил январдан бошлаб |
«Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори» МЧЖ маблағлари |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Автоматлашган тўлов тизими оператори» МЧЖ (Д. Шоёкубов) |
|
2. Йўловчиларни электрон тўлов тизимидан фойдаланишга тарғиб қилиш ва нақд тўлов амалиётини қисқартириш чораларини кўриш. |
доимий | ||||
|
15. |
Троллейбус транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш. |
1. Троллейбусларни «АТТО» электрон тўлов тизимининг ускуналари билан жиҳозлаш. |
2024 йил январдан бошлаб |
«Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори» МЧЖ маблағлари |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Автоматлашган тўлов тизими оператори» МЧЖ (Д. Шоёкубов) |
|
2. Йўловчиларни электрон тўлов тизимидан фойдаланишга тарғиб қилиш ва нақд тўлов амалиётини қисқартириш чораларини кўриш. |
доимий | ||||
|
16. |
Трамвай ва троллейбусларни GPS навигатор қурилмаси билан жиҳозлаш. |
1. GPS навигатор қурилмасини харид қилиш. |
2024 йил март |
Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
|
2. GPS навигатор қурилмасида маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш мақсадида «сим карта» харид қилиш. |
2024 йил апрель | ||||
|
3. Қурилмаларни ўрнатиш. |
2024 йил май | ||||
|
17. |
Трамвай ва троллейбуслар учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизимини жорий этиш. |
Трамвай ва троллейбуслар ҳаракат кузатувини «Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими»га улаш. |
2024 йил июнь-июль |
Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
|
18. |
«АТТО» мобил иловасида трамвай ва троллейбуслар ҳаракатини онлайн кузатиш имкониятини яратиш. |
1. «Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими»ни «АТТО» мобил иловасига улаш. |
2024 йил июль |
Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси |
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Автоматлашган тўлов тизими оператори» МЧЖ (Д. Шоёкубов) |
|
2. Тизимларни улаш ва трамвай ва троллейбуслар ҳаракатини онлайн кузатиш имкониятини яратиш. |
2024 йил июль | ||||