Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-166-сон Фармонига
1-ИЛОВА
|
Электр энергиясини ишлаб чиқариш (ИЭС, ГЭС, ИЭМ ва ҚЭС) |
14 та иссиқлик электр станциялари; 46 та гидроэлектр станциялари; 9 та микро гидроэлектр станциялари; 3 та иссиқлик электр марказлари; 2 та ДХШ қуёш электр станциялари |
• Ишлаб чиқариш давомида юзага келган барча харажатларни қоплаб берувчи тарифлар асосида электр энергияси Ягона харид қилувчига кафолатланган тарзда сотилади. | ||
|
↓ |
||||
|
Электр энергиясини узатиш, харид қилиш ва сотиш (Ягона харид қилувчи) |
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Ягона харид қилувчи) |
• Республика ҳудудида ишлаб чиқарилган барча электр энергиясини Ягона харид қилувчи сифатида харид қилиш ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга сотиш. • Экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш. • Магистраль тармоқларга техник хизмат кўрсатиш. | ||
|
↓ |
||||
|
Электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш |
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ |
• Электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб бериш ва барча истеъмолчиларга ўрнатилган тарифларда сотиш. | ||
|
↓ |
||||
|
Истеъмолчилар |
Барча истеъмолчилар (7,6 млн аҳоли, 425 мингта юридик истеъмолчилар) |
• Ишлаб чиқарилган электр энергиясини фақатгина «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖдан харид қилади. |



2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ҳуқуқий базани шакллантириш | ||||
|
1. |
Янги таҳрирдаги «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ҳамда Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида жалб қилинган халқаро экспертлар билан биргаликда ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги «Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил декабрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. |
«Энергетика бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш. |
1. Халқаро молия институтлари техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, «Энергетика бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. «Энергетика бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил май | |||
|
3. |
Халқаро молия институтлари техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган холда, электр энергетикаси соҳасида рақобатли бозорни шакллантириш мақсадида бозор иштирокчилари фаолиятини тартибга солувчи улгуржи ва чакана бозор қоидаларини, шу жумладан бозор иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш тартибини тасдиқлаш. |
1. Бозор иштирокчилари фаолиятини тартибга солувчи рақобатли улгуржи ва чакана бозор қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил март |
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Шарахметов) |
|
2. Электр энергияси бозорида фаолият юритиш учун бозор иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш тартибини тасдиқлаш. |
2024 йил март | |||
|
4. |
2020 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепциясини қайта кўриб чиқиш. |
1. Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида 2020 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепциясини қайта кўриб чиқиб, унинг янги таҳририни ишлаб чиқиш. |
2023 йил декабрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафаев), «Иссиқлик электр станциялари» АЖ (Жураев) |
|
2. Янги таҳрирдаги 2020 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепциясини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил февраль | |||
|
5. |
Магистраль электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини қабул қилиш. |
1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Магистраль электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. |
2023 йил декабрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов) |
|
2. Магистраль электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил январь | |||
|
6. |
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини қабул қилиш. |
1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган холда, Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафаев), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Адлия вазирлиги (Ташкулов) |
|
2. Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил июнь | |||
|
7. |
Электр энергиясининг савдо операциялари учун мўлжалланган савдо платформасини (кейинги ўринларда — савдо платформаси) яратиш. |
1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда савдо платформасини яратиш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
«Ўзэнергосотиш» АЖ, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) |
|
2. Савдо платформасининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
II. Магистраль ва тақсимлаш электр тармоқларини ривожлантириш | ||||
|
8. |
Республика ҳудудидаги юқори кучланишли магистраль электр тармоқларини ривожлантириш. |
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан давлат кафолати остида халқаро молия институтларидан 3 та инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилинган 138,9 млн доллар миқдоридаги маблағларни тўлиқ ўзлаштириш орқали қуввати 500 МВА бўлган 1 та 220 кВли ва 1 002 МВА қувватга эга 500 кВли янги подстанция, шунингдек 465 км юқори кучланишли (220 ва 500 кВли) электр узатиш тармоқларини қуриш ишларини якунлаш. |
2024 йил декабрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов) |
|
9. |
Республика ҳудудидаги паст кучланишли тақсимлаш электр тармоқларини ривожлантириш. |
2024 йил якунига қадар умумий узунлиги 12 минг км бўлган 0,4 — 110 кВли электр узатиш тармоқлари ва 3 мингта трансформатор пунктини модернизация ва реконструкция қилиш ишларини якунлаш. Шу жумладан, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан давлат кафолати остида халқаро молия институтларидан 3 та инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилинган 790 млн доллар миқдоридаги маблағларни тўлиқ ўзлаштириш. |
2024 йил декабрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафоев) |
|
10. |
Республиканинг энергетика соҳасини Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси (SCADA) ҳамда Акциядорлик жамиятининг ресурсларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) жорий этиш орқали рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш. |
1. «Энергетика тизимига рақамли технологияларни жорий қилишни мувофиқлаштирувчи ҳукумат ишчи гуруҳи»ни тузиш. |
2023 йил ноябрь |
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов), «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК (Бобоев), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (Мирзаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафоев), «Иссиқлик электр станциялари» АЖ (Жураев) |
|
2. Акциядорлик жамиятининг ресурсларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини (ERP) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖга жорий этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
3. Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Миллий диспетчерлик маркази» ДУКга жорий этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
11. |
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ истеъмолчиларига етказиб бериладиган электр энергияси ҳисобини юритиш учун янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва тўлиқ амалиётга жорий этиш. |
1. Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, замонавий технологиялар асосида, истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясининг ҳисобини юритиш учун янги биллинг дастурини яратишда техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2023 йил декабрь |
Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (Мирзаев), «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК (Бобоев), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафоев) |
|
2. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «UZI№FOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва тўлиқ амалиётга жорий этиш бўйича тузилган шартнома доирасида янги биллинг тизими тест режимида ишлашини ҳамда Тошкент шаҳри истеъмолчилари мазкур тизимга ўтказилишини таъминлаш. |
2024 йил февраль | |||
|
3. Етказиб берилган электр энергияси ҳисобини юритиш учун янги биллинг тизимини тўлиқ амалиётга жорий этиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
III. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ҳамда «Ўзэнергосотиш» АЖ фаолиятини ташкил этиш | ||||
|
12. |
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) фаолиятини ташкил этиш. |
Агентлик ижро аппаратининг бошқарув лавозимларига тайинланадиган номзодлар (бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари) бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
2023 йил октябрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев) |
|
Агентликни жойлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
2023 йил ноябрь |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) | ||
|
Тегишли вазирлик ва идораларнинг Агентликка босқичма-босқич ўтказилаётган функцияларини бажариш вазифаси юклатилган штат бирликларини Агентликка ўтказиш ҳисобига Агентликнинг 20 та штат бирлигини шакллантириш. |
2023 йил декабрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги | ||
|
Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган холда Агентлик тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил январь |
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Адлия вазирлиги (Ташкулов) | ||
|
13. |
Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиётини ишлаб чиқиш. |
1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиётини ишлаб чиқиш учун экспертларни жалб қилиш. |
2023 йил декабрь |
Идоралараро тариф комиссияси, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги |
|
2. Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиётини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. |
2024 йил февраль | |||
|
3. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бўйича мавжуд қарздорлиги (шу жумладан, электр энергиясини харид қилиш ва сотиш нархлари ўртасидаги салбий тафовут ҳисобидан шаклланган қарздорлик)ни тақсимлаш тартибини ишлаб чиқиш ва сўндириш манбаларини тасдиқлаш. |
2024 йил апрель | |||
|
14. |
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг электр энергияси марказий харид қилувчиси функциясини алоҳида компанияга ўтказиш орқали «Ўзэнергосотиш» АЖ фаолиятини ташкил этиш. |
1. «Ўзэнергосотиш» АЖни ташкил этиш учун таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш. |
2023 йил октябрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов) |
|
2. «Ўзэнергосотиш» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижроия органларининг тузилмаларини тасдиқлаш. |
2023 йил ноябрь | |||
|
3. «Ўзэнергосотиш» АЖнинг бошқарув органларини (кузатув кенгаши ва ижро этувчи органлар) шакллантириш. |
2023 йил ноябрь | |||
|
4. «Ўзэнергосотиш» АЖ фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган барча чораларни кўриш. |
2024 йил март | |||
|
15. |
Электр энергиясининг узатиш, уни сотиш ва сотиб олиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартибини тасдиқлаш. |
1. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг электр энергиясини магистраль электр тармоқлари орқали узатиш, «Ўзэнергосотиш» АЖ учун электр энергиясини сотиш ва сотиб олиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартибини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
Идоралараро тариф комиссияси, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги |
|
2. Ишлаб чиқилган электр энергиясини узатиш, «Ўзэнергосотиш» АЖ учун электр энергиясини сотиш ва сотиб олиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартибини тасдиқлаш. |
2024 йил май | |||
|
3. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Энергосавдо» корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини барча ҳудудларда йўлга қўйиш. |
2024 йил май | |||
|
16. |
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан имзоланган шартномаларни қайта расмийлаштириш. |
1. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг узоқ муддатли электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларини (Power Purchase Agreements) янги ташкил этилган «Ўзэнергосотиш» АЖ номига тегишли далолатномалар ва шартномалар (битимлар) орқали қайта расмийлаштириш. |
2024 йил май |
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов), «Ўзэнергосотиш» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) |
|
2. Хусусий электр станциялари инвесторлари билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан имзоланган 34 та инвестиция шартномаси ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимларга тегишли ўзгартиришлар киритиш. |
2024 йил май | |||
|
3. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг электр энергиясини «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖлардан сотиб олиш ва электр энергиясини «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга сотиш билан боғлиқ 16 та шартномани «Ўзэнергосотиш» АЖ номига тегишли далолатномалар ва шартномалар (битимлар) орқали қайта расмийлаштириш. |
2024 йил май | |||
|
4. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг электр энергиясини сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ бўлган барча дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигини хатловдан ўтказиб, «Ўзэнергосотиш» АЖ номига тегишли далолатномалар ва шартномалар (битимлар) орқали ўтказиш. |
2024 йил июль | |||
|
5. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги шартномалари бўйича мажбуриятларни «Ўзэнергосотиш» АЖга тўлиқ ўтказиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
17. |
Қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш. |
1. Шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватларини 200 МВтга етказиш. |
2024 йил декабрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги |
|
2. Қуёш фотоэлектр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватларини 3 347 МВтга етказиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
3. Қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқариш қувватларини электр тармоққа интеграция қилиш доирасида батарея энергия сақлаш тизимлари қувватини 500 МВтга етказиш. |
2024 йил декабрь | |||
|
4. Энергия тизимининг шарқий томонида ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қувватларини ғарбий қисмга узатиш мақсадида юқори кучланишли ўзгармас ток ҳаво линиясини (НVDC) лойиҳалаш ишларини якунлаш. |
2024 йил ноябрь | |||
|
18. |
Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида қуриладиган қуёш ва шамол электр станцияларини ягона электр тармоғига интеграция қилиш. |
1. Қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг ягона электр тармоғига уланишини симуляция қилувчи дастурлардан фойдаланган ҳолда, келгусида қурилиши режалаштирилган қуёш ва шамол электр станцияларини ягона электр тармоғига таъсирини ўрганиш. |
2023 йил ноябрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафоев), «Иссиқлик электр станциялари» АЖ (Жураев), «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (Сангинов) |
|
2. Қуёш ва шамол электр станцияларининг ягона электр тармоғига таъсирини ўрганиш натижаларига кўра республикани электр энергияси билан таъминлаш концепциясини қайта кўриб чиқиш. |
2023 йил декабрь | |||
|
3. Ишга тушириладиган қуёш ва шамол электр станцияларини ягона электр тармоғига интеграция қилиш учун мунтазам равишда қайта тикланувчи энергия манбалари потенциалини ўрганиб бориш. |
Доимий асосида | |||
|
IV. Республика электр энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлаш | ||||
|
19. |
Республика электр энергетикаси соҳаси учун етук мутахассисларни, шу жумладан диспетчерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ҳозирги замон талабларига тўлиқ мослаштириш. |
1. Кадрларга бўлган талаб ва кадрларни тайёрлаш йўналишларини аниқлаш. |
2023 йил декабрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафоев), «Иссиқлик электр станциялари» АЖ (Жураев), «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (Сангинов) |
|
2. Электр энергетикаси соҳасини замон талабларига тўлиқ мослаштириш мақсадида ушбу йўналишдаги мутахассислар, шу жумладан диспетчерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ягона марказни ташкил этиш. |
2024 йил январь | |||
|
3. Марказда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, бизнес-ҳамжамиятлари ва халқаро жамиятлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш. |
2024 йил июнь | |||
|
20. |
Электр энергетикаси соҳасидаги кадрларнинг билимларини мунтазам равишда ошириб бориш. |
1. Ходимларни уларнинг соҳавий хизматда ишлаш лаёқатини аниқлаш мақсадида ҳар уч йилда бир маротаба алоҳида ўқув дастури асосида ўқитиш. 2. Ўқув курслари якунида умумий ва махсус модуллар бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат бериш. |
Доимий асосда |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафоев), «Иссиқлик электр станциялари» АЖ (Жураев), «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (Сангинов), «Иссиқлик электр станциялари» АЖ (Жураев) |
|
21. |
Электр энергетикаси соҳасидаги кадрларни касбга оид сифатларини ривожлантириш ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш. |
1. Электр энергетикаси соҳасида кадрларнинг ўз касбига оид бўлган қўшимча билимларни ўзлаштириши ва фаолият самарадорлигини ошириш учун ўзаро боғлиқ бўлинмалар рўйхатини шакллантириш. |
2023 йил ноябрь |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафоев), «Иссиқлик электр станциялари» АЖ (Жураев), «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (Сангинов) |
|
2. Шакллантирилган рўйхат асосида кадрларни ротация қилиш графикларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2023 йил декабрь | |||
|
3. Электр энергетикаси соҳасида кадрларни мунтазам равишда ротация қилиш. |
Доимий асосда | |||
|
22. |
Малакали халқаро экспертларни Агентлик фаолиятига жалб қилиш. |
Халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертлар учун техник шартларни ишлаб чиқиш ва уларни жалб қилиш. |
2024 йил февраль |
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ходжаев) |
|
23. |
Илғор хорижий компанияларда электр энергетикаси соҳасидаги диспетчерларнинг малакасини ошириш. |
1. Электр энергетикаси соҳасидаги диспетчерларнинг малакасини ошириш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. |
2024 йил февраль |
Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Исақулов), «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК (Бобоев) |
|
2. Ҳамкорлик келишувлари асосида ҳар йили камида 10 нафар диспетчерни илғор хорижий компанияларга малака оширишга юбориш. |
2024 йил декабрь | |||
|
24. |
Агентлик ходимларининг малакасини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш. |
1. Халқаро молия институтларининг техник кўмагида Агентлик ходимларининг малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган дастур асосида илмий-назарий ҳамда илмий-амалий семинарлар, форумлар, кўргазмалар, симпозиум, тренинглар, мастер-класслар ва давра суҳбатлари ташкил қилиш. |
2023 йил декабрь |
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) |