21.05.2019 йилдаги ЎРҚ-539-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 16 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 3 майда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Асосий тушунчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
локал тармоқ — электр, иссиқлик энергиясини ёхуд биогазни ташиш (узатиш) ва (ёки) тақсимлаш учун мустақил равишда ишловчи электр, иссиқлик ва (ёки) газ тармоғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микро ва кичик гидроэлектростанциялар — электр энергияси ишлаб чиқариш учун сув оқимларининг табиий ҳаракати энергиясидан фойдаланувчи, ўрнатилган қуввати тегишинча 0,2 МВт ва 30 МВтгача бўлган тўғонсиз гидроэлектростанциялар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«яшил энергия» сертификати — қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-906-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2024 й., 03/24/906/0108-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбалари — атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш — илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, қидирув, жорий этиш, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари ва фойдаланишга доир ишлар, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, уни ташиш, тўплаш, реализация ва истеъмол қилиш билан боғлиқ фаолият;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар — қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари — қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, энергияни қабул қилиб олиш, ўзгартириш, тўплаш ва (ёки) узатиш, шунингдек ҳисобга олиш бўйича технологик асбоб-ускуналар мажмуаси, технологик ва (ёки) бутловчи асбоб-ускуналар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар — қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини тартибга солиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатнинг энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ёқилғи-энергетика балансининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр, иссиқлик энергияси ва биогаз ишлаб чиқаришга доир қисмини диверсификациялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасига инновацион технологияларни, илмий-техникавий ишланмаларни жорий этишни, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг энергия жиҳатдан самарадорлигини оширишни, уларнинг ишлаб чиқарилишини кенгайтиришни ва маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг синаб кўрилган технологиялари асосида энергия ишлаб чиқариш қувватларини яратишга тадбиркорлик субъектларини жалб этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«яшил энергия» сертификатлари тизимини ривожлантириш;
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-906-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2024 й., 03/24/906/0108-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги фундаментал, амалий, инновацион тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек илмий-техникавий ютуқларни тарғиб қилиш учун шароитлар яратади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр энергияси ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш регламентини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартибини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергия бозорида қулай рақобатбардошлилик ҳамда ишбилармонлик муҳити шакллантирилишини рағбатлантирувчи нарх ва тариф сиёсатини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«қайта тикланувчи энергия манбалари ресурсларининг давлат ҳисобини юритиш тартибини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартибини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади.
(6-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-906-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2024 й., 03/24/906/0108-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ваколатли давлат органи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги техник регламентларни, нормалар ва қоидаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга, қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергия бозорида нарх ва тариф сиёсатига доир масалалар юзасидан таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбалари ресурсларининг, қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергиянинг ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг давлат ҳисобини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасига инновацион технологиялар, илмий-техникавий ишланмалар жорий этилишига кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича чора-тадбирларни давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергия бозорида қулай рақобатбардошлилик ҳамда ишбилармонлик муҳити шакллантирилишини рағбатлантирувчи нарх ва тариф сиёсатини такомиллаштириш асосида амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт тармоқларига ва маиший секторга қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ресурсларни ва энергияни тежовчи илғор технологияларни жорий этишни рағбатлантириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(8-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда амалга оширади;
(8-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида энергия жиҳатидан самарадор, энергияни тежовчи ва инновацион замонавий технологияларнинг яратилиши ҳамда жорий этилишига, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ишлаб чиқарилишини ташкил этишга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жойлаштириш учун ер участкаларининг берилишини таъминлайди.
(8-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги илмий-техникавий ва инновацион таъминот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқаришни, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни илмий-техникавий ҳамда инновацион жиҳатдан таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқароларнинг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга доир тадбирлардаги иштироки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларнинг ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги солиқ, божхонага оид ҳамда бошқа имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
локал тармоқни (электр, иссиқлик ва (ёки) газ тармоғини) яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
локал тармоқ (электр, иссиқлик ва (ёки) газ тармоғи) орқали етказиб бериладиган қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган электр, иссиқлик энергияси ва (ёки) биогазни реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларнинг ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларнинг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
(12-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқариш чоғида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги техник регламентларга, нормалар ва қоидаларга риоя этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергиянинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида инвестицион, илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат томонидан қуйидагича қўллаб-қувватлаш амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида солиқ, божхонага оид ҳамда бошқа имтиёзлар ва преференциялар белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида инновацион технологиялар яратиш ва уларни қўллашга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ягона электр энергетикаси тизимига кафолатли уланишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр энергиясининг ягона харидори ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилардан электр энергиясини харид қилиш учун шартномалар тузиш ҳуқуқини бериш.
(13-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланилиши қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини салмоқли тарзда оширадиган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини импорт қилиш чоғида юридик ва жисмоний шахсларга солиқлар ҳамда божхона божларига доир имтиёзлар берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги имтиёзлар ва преференциялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги солиқ имтиёзлари солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан шахсий эҳтиёжлар учун электр энергияси ишлаб чиқарилган тақдирда, рухсат берувчи ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчилар блок-станциялар шартлари асосида, шунингдек ҳосил қилинаётган электр энергиянинг максимал қиймати кўрсатилган ҳолда танлов асосида ягона электр энергетикаси тизимига уланиши мумкин. Блок-станция истеъмолчиларнинг ягона электр энергетикаси тизимига бевосита ёки истеъмолчилар электр тармоғи орқали уланган ҳамда оператив-диспетчерлик бошқаруви тизимига кирадиган электр станцияси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалдаги электр тармоқларини реконструкция қилиш ва (ёки) кенгайтириш учун зарур бўлган, қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини улаш билан боғлиқ харажатларни уларнинг эгаси амалга оширади, ягона электр энергетикаси тизимига уланиш нуқтасигача бўлган харажатларни эса, қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчи амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчиларга қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизимига ўзбошимчалик билан улаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Локал электр тармоғини барпо этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини унга улаш қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр энергияси истеъмолчиларини қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарувчиларнинг локал электр тармоғига улаш шартнома шартлари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуввати 300 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр энергетикаси тизимига улаш фақат ушбу манбалар махсус ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-906-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2024 й., 03/24/906/0108-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан шахсий эҳтиёжлар учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилган тақдирда, рухсат берувчи ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчиларга қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ҳудудий ва магистрал иссиқлик тармоқларига улаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Локал иссиқлик тармоғини барпо этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини унга улаш қайта тикланувчи энергия манбаларидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчиларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иссиқлик энергияси истеъмолчиларини қайта тикланувчи энергия манбаларидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчиларнинг локал иссиқлик тармоғига улаш шартнома шартлари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Биогазни ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биогаз маҳсулотларнинг, чиқиндиларнинг ҳамда келиб чиқиши ўсимлик ва ҳайвонотга мансуб қолдиқларнинг, саноат ва коммунал-маиший чиқиндиларнинг биологик жиҳатдан парчаланадиган моддалардан иборат бўлган биомассасидан ишлаб чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биомассадан шахсий эҳтиёжлар учун биогаз ишлаб чиқарилган тақдирда, рухсат берувчи ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биомассадан биогаз ишлаб чиқарувчиларга қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ҳудудий ва магистрал газ тармоқларига улаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Локал газ тармоғини барпо этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини унга улаш биомассадан биогаз ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биогаз истеъмолчиларини биомассадан биогаз ишлаб чиқарувчиларнинг локал газ тармоғига улаш шартнома шартлари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида давлат ҳисоби, электр энергиясининг тарифлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Қайта тикланувчи энергия манбалари ресурсларининг давлат ҳисоби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ваколатли давлат органи аҳолининг ва биринчи навбатда марказлаштирилган энергия таъминоти тизимларидан узоқда жойлашган ҳудудларнинг энергетикага оид ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қайта тикланувчи энергия манбалари ресурсларининг давлат ҳисобини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбалари ресурсларининг давлат ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергиянинг ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг давлат ҳисоби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергиянинг ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг давлат ҳисоби махсус ваколатли давлат органи томонидан юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган энергиянинг бутун ҳажми ҳисобга олиниши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергиянинг ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг давлат ҳисоби қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган энергиянинг ҳисоби ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг сони аниқлигини, тўғрилигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбаларининг энергетик салоҳиятини ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор шахсларни қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш истиқболлари тўғрисида хабардор қилиш ва инвестицияларни жалб этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергиянинг ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг давлат ҳисоби қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини жойлаштиришнинг аниқ ва эҳтимол тутилган майдончалари тўғрисидаги, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, фойдаланиладиган қайта тикланувчи энергия манбалари, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қуввати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясига доир тарифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясига доир тарифлар танлов савдолари асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний истеъмолчилар учун электр энергиясига доир тарифларни шакллантиришда барча ишлаб чиқариш манбаларидан, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергиясини харид қилиш бўйича барча харажатлар ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва ушбу соҳадаги талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган энергия ва ишлаб чиқариладиган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари сертификатлаштирилиши лозим, бундан шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган шундай энергия ва қурилмалар мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият ушбу соҳадаги техник регламентлар, нормалар ва қоидаларга, экологик, санитария, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, ишларни хавфсиз юритиш талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Ахборотдан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, норма ва қоидалар, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга доир инновацион ғоялар, ишланмалар ҳамда технологиялар тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ва махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(27-модда номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 21 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-539-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2019 й., 03/19/539/3161-сон; 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон; 08.02.2024 й., 03/24/906/0108-сон; 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)