29.09.2023 йилдаги 513-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.09.2023 йилдаги 513-сон
Дата вступления в силу
29.09.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини зилзилада ҳаракатланишга олдиндан тайёрлаш, кучли зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармонига мувофиқ сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат органлари раҳбар кадрлари ва ходимларининг «Аҳолининг барча қатламларини зилзилага тайёрлашга мўлжалланган миллий электрон платформа» (кейинги ўринларда — миллий электрон платформа) орқали малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ўтказиб борилиши белгиланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарорида «Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги» доирасида ҳар йили режа-график асосида республиканинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларда аҳоли иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари ўтказиб борилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
7. Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

Субъектлар

Масъуллар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли, раҳбарлар, масъул мутахассислар, қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари, ишчи ва хизматчилар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, республика ижро этувчи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар

1. Кучли зилзила ва унинг оқибатларидан муҳофазаланишга оид йиғинлар ва ўқув машқлари ўтказиш.

Режага мувофиқ ҳар йили

2. Миллий электрон платформа орқали малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш.

Уч йилда бир маротаба

3. Иш ва хизматдан ажралмаган ҳолда, иш ва хизмат жойларида ташкил этиладиган ўқув машғулотларида, шунингдек, мобил иловалар ҳамда миллий электрон платформа орқали малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида тайёргарликдан ўтказиш.

Доимий

Таълим ташкилотлари

Мактабгача ва мактаб таълими,

Олий таълим, фан ва инновациялар,

Фавқулодда вазиятлар ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари

1. Таълим-тарбия жараёнида кучли зилзила ва унинг оқибатларига оид муаммоли-вазиятли ўйинлар ва машғулотларни ўтказиш.

Ҳар йили

2. Дарслардан ташқари вақтда ташкиллаштириладиган кучли зилзила ва ундан муҳофазаланиш бўйича машғулотлар доирасида, шунингдек, ҳудудий ФВБлар Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув марказлари ходимлари иштирокида тайёргарликдан ўтказиш.

Ўқув йили давомида

3. Мобил иловалар ва миллий электрон платформа орқали, шунингдек, ҳудудий ўқув марказларининг аҳолини зилзилада ҳаракат қилишга тайёрлашга мўлжалланган машғулотларида тайёргарликдан ўтказиш.

Ўқув йили давомида

Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли, жисмоний имконияти чекланган шахслар ва туристлар

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Туризм қўмитаси, нодавлат нотижорат ташкилотлар, туристларга хизмат кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар

1. Ўқув-маслаҳат пунктларида маърузалар ўқиш, ўқув фильмларини намойиш этиш, ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек, қўлланмалар ва эслатмалар тарқатиш, махсус радио ва теледастурларни эфирга узатиш мобил иловалар ва миллий электрон платформа орқали малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.

Мунтазам равишда

2. «Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги» доирасида қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқларини ўтказиш.

Ҳар йили режа-график асосида

3. Зилзилада тўғри ҳаракат қилиш бўйича суҳбатлар, йўриқнома ўтказиш, буклет ва эслатмаларни тарқатиш, махсус мобил иловалардан фойдаланиш орқали тайёргарликдан ўтказиш.

Доимий