23.12.2000 йилдаги 496-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.12.2000 йилдаги 496-сон
Дата вступления в силу
23.12.2000
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕР МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер фондидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш учун унинг ҳолатини кузатиб бориш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш, давлат ер кадастри юритилишини, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати амалга оширилишини ахборот билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги 2001 йилда ва ундан кейинги йилларда давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ер мониторингини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2022 й., 09/22/22/0024-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 23 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
496-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1. Ер мониторинги ер фондидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш мақсадида унинг ҳолатини кузатиб бориш тизимидан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг барча ерлари, уларнинг ҳуқуқий режими, фойдаланилиш мақсади ва характеридан қатъи назар, мониторинг объекти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мониторинг ерлардан фойдаланиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади ва ер фонди тоифаларига мувофиқ бўлган қуйидаги кичик тизимларга бўлинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар мониторинги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли пунктлари ерлари мониторинги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар мониторинги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион мақсадлардаги ерлар мониторинги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарихий-маданий мақсадлардаги ерлар мониторинги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон фонди ерлари мониторинги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув фонди ерлари мониторинги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
захира ерлар мониторинги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ер мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер фонди ҳолати ўзгаришларини ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш, уларни баҳолаш, салбий жараёнларни прогнозлаш ҳамда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ер кадастри юритилишини, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер ресурсларини давлат томонидан бошқаришга доир бошқа функциялар устидан давлат назоратини ахборот билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳудудий қамраб олинишига кўра ерларнинг республика, минтақавий ва маҳаллий мониторинги амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика мониторинги Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Минтақавий мониторинг физик-географик, маъмурий ва бошқа чегаралар билан чегараланган ҳудудларни қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий мониторинг алоҳида ер участкалари ва манзара-экология комплексларини қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ер мониторинги мазмуни ер фонди ҳолатини махсус ташкил этилган мунтазам кузатишлар (суратга олиш, текшириш ва қидирув)дан, қуйидагилар ўзгаришларини аниқлаш, баҳолаш ва прогнозлашдан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш, экинзорлар, далалар, участкалар, манзара-экология комплексларининг ҳолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ерлар унумдорлигининг ўзгаришига, уларнинг таназзули ва деструкцияси (аридизация ва чўлланиши, сув, ирригация ва шамол эрозияси, чиринди миқдори ўзгариши, тупроқ таркибининг ўзгариши, оҳаклилиги, бегона ўт босганлиги, шўрланганлиги, қишлоқ хўжалиги ерларининг ўт босганлиги, ерларнинг пестицидлар, оғир металлар, радионуклидлар ва бошқа токсик моддалар, саноат, маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланиши)га таъсир қилувчи жараёнлар (омиллар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий озуқабоп ўтлар қоплами ҳолатининг ўзгариши (ўсимликлар таркиби, тузилиши, ҳосилдорлиги, сифати ва тўйимлилигининг ўзгариши) билан боғлиқ жараёнлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарёлар қирғоқларининг, Орол денгизи, кўллар, сув омборлари, ирригация ва гидротехника иншоотларининг ҳолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жарликлар ва ўпқонлар, ўпирилишлар, сел оқимлари, зилзилалар, сув тошқинлари, «дегишлар», карст, ер чўкиши, бошқа экзоген ва эндоген жараёнлар ва антропотехноген ҳодисалар туфайли пайдо бўлган жараёнлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли яшаш жойлари, нефть ва газ қазиб олиш, тозалаш иншоотлари, гўнгхоналар, ахлатхоналар, ёнилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, заҳарли химикатлар омборлари, токсик саноат чиқиндилари ва радиоактив материаллар кўмилган жойлар, шунингдек бошқа саноат объектлари ерларининг ҳолати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ерларнинг ҳолати ўзгаришларнинг йўналиши ва жадаллигига оид бир қанча изчил кузатишларни (даврий, мавсумий, суткалик) таҳлил қилиш, олинган кўрсаткичларни ерларнинг сифат ҳолати нормативлари билан таққослаш орқали баҳоланади. Ер ҳолатини баҳолаш кўрсаткичлари муайян давр ёки сана учун ҳам абсолют, ҳам нисбий кўрсаткичларда (ўлчов бирлигида) ифодаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ерлар ҳолатини баҳолаш натижаларига кўра тезкор маълумотлар, ахборотлар, прогнозлар ва тавсияномалар тузилади, уларга ўзгаришлар, айниқса салбий ўзгаришларнинг динамикасини, уларнинг йўналишини ва жадаллигини тавсифловчи мавзули хариталар, картограммалар, жадваллар ва диаграммалар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари иштирокида амалга оширилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан деҳқон хўжаликлари ер участкаларидан ва томорқа ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланишнинг, шу жумладан, ерга ишлов бериш, уруғлик, кўчатлар ва дарахтлар ўтқазиш, иссиқхоналар қуриш, мол ва паррандалар боқиш ҳолатининг мунтазам мониторингини олиб бориш ҳуқуқига эгадир.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 652-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2018 й., 09/18/652/1702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ер мониторинги маълумотларини умумлаштириш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича) ва Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторинги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа тоифадаги ерларда Кадастр агентлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган ягона услуб бўйича олиб борилади, бу услуб ерларнинг ҳолатини, тезкор ва мунтазам кузатиш ишларини амалга оширувчи, тадқиқотлар, текширишлар ўтказувчи ёки хариталовчи барча корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ерларни мавзули хариталовчи ва уларнинг ҳолатини кузатувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига уларнинг ваколатлари доирасида ерларнинг миқдори ва сифати бўйича ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ер мониторинги ва давлат ер кадастри бўйича ахборотлар (ҳисоботлар)га киритиш учун кўрсатилган ишлар бўйича материалларнинг нусхаларини текин берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз навбатида ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари ҳам ерларни мавзули хариталовчи ва уларнинг ҳолатини кузатувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга уларнинг сўровига биноан зарур материалларни текин берадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ер мониторинги ягона классификаторлар, кодлар, метрик бирлик тизими, маълумотларнинг стандарт форматлари ва меёърий-техник база, координатлар ва баландликлар давлат тизимига асосланган турли хил маълумотларнинг бир-бирига мослиги принципига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ер мониторингини ўтказишда зарур ахборотларни олиш учун қуйидагилар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масофадан туриб зондлаш (аэрокосмик суратга олиш ва кузатишлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ерда суратга олиш ва кузатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фонд материаллари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Муддатлари ва даврийлигига кўра ерларнинг ҳолатини учта гуруҳда кузатишлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
базавий (ер мониторингини юритишнинг дастлабки босқичида кузатиш объектларининг ҳақиқий ҳолатини қайд этувчи бошланғич) кузатишлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даврий (йиллик ва табиий тусдаги даврлар бўйича) кузатишлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тезкор (жорий ўзгаришларни қайд қилувчи), бир йилдан кам оралиқ даврда мунтазам ёки бир йўла бажариладиган кузатишлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Экин майдонлари, далалар, участкалар, манзара-экология комплекслари ҳолатини бевосита кузатишда олинган базавий (бошланғич) маълумотлар туманлар, шаҳарлар, қўрғонлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича, шунингдек алоҳида табиий комплекслар бўйича умумлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ерларнинг базавий ва даврий мониторинги — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ерларнинг тезкор (навбатчи) мониторинги туманлар ва шаҳарлардаги базавий ва даврий мониторинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда — туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ва Кадастр агентлиги туманлар (шаҳарлар) бўлимлари томонидан юритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2022 й., 09/22/22/0024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича), Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органлари билан биргаликда ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Кадастр агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига минтақадаги ерларнинг ҳолати тўғрисида ахборотлар (ҳисоботлар) тақдим этадилар, ўта хавфли ва йўл қўйилиши чекланган жараёнлар аниқланганда тезкор маълумотлар юборадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва жисмоний шахслар ер мониторинги маълумотларидан белгиланган тартибда ҳақ тўлаган ҳолда фойдаланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ер мониторингини юритиш бўйича ишлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер мониторинги бўйича давлатлараро ва халқаро дастурларни маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузадиган битимлари ва шартномаларида белгиланадиган тартибда амалга оширилади.