Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг
буйруғи
Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 26 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3312-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги ва «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 9-мб-сон қарори (рўйхат рақами 3312, 2021 йил 16 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 10/21/3312/0684-сон) билан тасдиқланган Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 апрель,
30-мб-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2023 йил 14 апрель
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 14 апрелдаги 30-мб-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (бундан буён матнда Статистика агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қайта ишлаш даври — тақдим этилган статистика ҳисоботини таҳлил қилиш ва умумлаштириш учун Статистика агентлиги томонидан белгиланган вақт оралиғи. Қайта ишлаш даври тегишли йиғма статистика маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бир йиллик статистика дастурида белгиланган тарқатиш муддатидан ошмаслиги керак.».
2. 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг» деган сўзлар «Статистика агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси» деган сўзлар «Статистика агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 8-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг» деган сўзлар «Статистика агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Давлат статистика қўмитасига» деган сўзлар «Статистика агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Респондентнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланган ва ўзида мажбурий реквизитларни тўлиқ акс эттирган электрон шаклдаги статистика ҳисоботи респондентдан чиқувчи ҳужжат деб ҳисобланади.».
6. 16-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси» деган сўзлар «Статистика агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 10/23/3312-3/0230-сон)