Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Қарори
Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 10 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2569-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-761-сон «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 637-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон «Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 4 мартдаги 4-қ/қ, 5, 5, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2569, 2014 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014-й., 11-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 ноябрь,
33-ҚҚ-сон
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 22 октябрь,
31-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 октябрь,
53ққ-сон
Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси А. АЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 октябрь,
15-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси А. УСМАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 октябрь,
5-сон
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 октябрь,
5145-сон
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 33-ҚҚ-сон, Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 22 октябрдаги 31-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 53ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 21 октябрдаги 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 19 октябрдаги 5-сон ва Миллий гвардиясининг 2022 йил 24 октябрдаги 5145-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом реабилитация этилган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш тартибини белгилайди.».
2. 2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ягона миллий тизим — хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларнинг электрон тарзда қабул қилиниши ҳамда тегишли почта алоқаси боғламаси томонидан қоғоз кўринишида чоп этилиб, кўрсатилган манзиллар бўйича почта алоқаси объектлари тармоғи орқали етказиб берилишини, етказилганлигини тасдиқлашни, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишни таъминловчи ахборот тизими.».
3. 10-банддаги «Ҳарбий» деган сўз «Олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 23-банддан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 266-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган асосларга кўра чиқарилган оқлов ҳукмида ёки ишни тугатиш ҳақидаги ажримда суд, ишни тугатиш тўғрисидаги қарорда эса суриштирувчи, терговчи, прокурор реабилитация этилган ҳарбий хизматчининг ўзига етказилган мулкий зиённи ундириб олиш ҳуқуқини эътироф этишлари лозим. Ҳукм, ажрим ёки қарорнинг нусхаси реабилитация этилган ҳарбий хизматчига топширилади ёки ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси орқали етказиб берилади. Айни вақтда унга ҳукм, ажрим ёки қарор устидан шикоят қилиш тартиби, шунингдек мулкий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқларини тиклаб олиш тартиби тушунтирилади.».
6. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Реабилитация этиш тўғрисида қарор чиқарган суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган ҳарбий хизматчидан ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан мулкий зиён миқдорини аниқлайди, зарурат туғилганда бунинг учун вазирлик ва идораларнинг молия органларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларидан ҳисоб-китоб талаб қилиб олади. Иш апелляция ёки кассация тартибида кўриш чоғида суд томонидан тугатилган бўлса, зиён миқдорини ҳукм чиқарган суд мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида аниқлайди.».
7. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
Ажрим ёки қарорнинг нусхаси гербли муҳр билан тасдиқланиб, тўловни амалга ошириши лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация этилган ҳарбий хизматчига, у вафот этган бўлса, ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган шахсларга берилади ёки ягона миллий тизимдан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси орқали етказиб берилади.».
8. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига мувофиқ, зарар ҳарбий хизматчига уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш, шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган бўлса, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши лозим.».
9. 35-банд «қамалганлиги» ҳамда «терговчининг» деган сўзлардан кейин тегишли равишда «ёки уй қамоғида турганлиги» ҳамда «ва суриштирувчининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/2569-1/1010-сон)