Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ миллий қонунчилик базаси комплекс тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Сўнгги вақтларда, норма ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан яхшилаш, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Уларнинг натижасида бугунги кунда миллий қонунчилик узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган, ўз долзарблигини йўқотган ҳамда амалиётда қўлланилмайдиган ҳужжатлардан тозаланиб бормоқда.
Миллий қонунчилик базасини ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан холи этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик таъсир кучига эга бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари қуйидаги асосларга кўра ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
қарорларда кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бир хил нормаларнинг мавжудлиги;
қарорларда белгиланган нормаларнинг кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига зидлиги;
қарорларнинг қабул қилинишига асос бўлган юқори турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бекор қилинганлиги;
қарорларда бир марталик, вақтинчалик бажарилиши лозим бўлган (ижроси таъминланган) топшириқларнинг белгиланганлиги.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 ноябрь,
638-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги 638-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ва тергов изоляторларида изоляция режимини яхшилаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 11 февралдаги 58-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 9 сентябрдаги 458-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошқармаси ҳузурида Автотранспортдаги экология муаммолари марказини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 5 апрелдаги 123-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 09/22/638/0988-сон)