Ҳужжат кучини йўқотган 03.11.2022 09.09.1994 йилдаги 458-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.09.1994 йилдаги 458-сон
Дата вступления в силу
09.09.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 03.11.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АХЛОҚ ТУЗАТИШ-МЕҲНАТ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 ноябрдаги 638-сонли «Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ миллий қонунчилик базаси комплекс тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Озодликдан маҳрум этиш жойларида вазиятни барқарорлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш ва ҳукм этилганларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси 1994 йилнинг IV чорагидан бошлаб вилоятлар ҳокимликларига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг ишлаб чиқариш зоналарини лойиҳалаштириш ва қуришга иловага* мувофиқ капитал маблағлар ажратишни белгиланган тартибда назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳокимликлар ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртномалари бўйича ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ишлаб чиқариш зоналарини лойиҳалаштириш ва қуриш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжни белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари қурилиши тугаллангандан кейин озодликдан маҳрум этиш жойлари қўриқланиши ва ҳукм этилганлар устидан назорат амалга оширилиши таъминланиши учун қўшимча равишда ички қўшинлар ходимлари ажратиш тўғрисидаги ҳисоб-китобларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва уларнинг идоравий бўлинмалари жазони ижро этувчи муассасаларнинг корхоналарига давлат эҳтиёжини қондириш учун маҳсулотлар ва хизматларнинг муайян турларига буюртма берсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1994 йил 9 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
458-сон