Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3385]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 22 август,
19/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3022, 2018 йил 9 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/10-сон «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3022-1, 2019 йил 26 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й. 10/19/3022-1/2669-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сон «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3022-2, 2019 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сон «Ҳар бир оила — тадбиркор дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3022-3, 2019 йил 30 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/4-сон «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3022-4, 2020 йил 27 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2020 й., 10/20/3022-4/0218-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 28/7-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3285, 2021 йил 26 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон) иловасининг 5-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3385/0813-сон)