Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига асосан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформасидан фойдаланиш, шу жумладан, кредитларни ажратиш, расмийлаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига мувофиқ «Агробанк» АТБ, АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБ (кейинги ўринларда — тижорат банклари) томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — Ягона электрон платформа) орқали ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат дастурлари доирасида кредит олиш учун аризаларни барча босқичларда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали онлайн тарзда кўриб чиқиш;
кредит ажратиш бўйича ҳужжатларни электрон кўринишда шакллантириш;
кредитларни Ягона электрон платформа орқали, белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра автоматлаштирилган ҳолда ажратиш;
ҳоким ёрдамчилари томонидан кредит ажратиш учун тавсиянома ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосаларни тақдим этиш;
ажратилган кредитлар ҳисобидан товар ва хизматларни Ягона электрон платформада яратилган «маркетплейс» тизими ёрдамида эркин сотиб олиш ёки сотиш;
маҳсулот етказиб берувчилар томонидан қарз олувчиларга маркетплейс тизимида танлаган товар ва хизматларни етказиб бериш ва ушбу тизим орқали электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ягона электрон платформани такомиллаштириб бориш;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, аҳоли ўртасида кенг ёритилишини таъминлаш;
маҳсулот етказиб берувчи тадбиркорлик субъектларини Ягона электрон платформада иштирок этишга жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар ва лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишларга оид махсус кўрсатувлар, ижтимоий рекламалар ва роликларнинг мунтазам намойишини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича тегишли чораларни кўришга масъул этиб белгилансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июль,
373-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари (кейинги ўринларда — дастурлар) доирасида тижорат банклари томонидан кредитларни Ягона электрон платформа орқали ажратиш тартибини белгилайди.
2. Дастурлар доирасида кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш, ҳунармандчиликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолига қўшимча даромад манбаи яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадлари учун ажратилади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий марказлар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, солиқ, оила ва хотин-қизлар, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлинмаларининг раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туман (шаҳар) марказлари — туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, солиқ, оила ва хотин-қизлар, статистика бўлинмалари, туман Савдо-саноат палатаси бўлими, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлинмаларининг раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тузиладиган туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
ҳоким ёрдамчиси — ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси лавозимига тайинланган шахс;
қарз олувчи — тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ва ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳунармандлар;
тавсиянома — ҳоким ёрдамчиси томонидан ўзига бириктирилган маҳаллада қарз олувчининг аризасига асосан жойига чиққан ҳолда, дастурлар доирасида кредитлар ҳисобидан ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг имкониятлари, шароитлари ҳамда етарли билим ва тажрибасини пухта ўрганиш орқали кредит ажратиш тўғрисидаги хулоса асосида бериладиган тавсия;
Ягона электрон платформа — дастурлар доирасидаги кредитларнинг тўлиқ рақамлашган ҳолда ажратилишини таъминлайдиган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси (oilakredit.uz);
маҳсулот етказиб берувчи — маркетплейс тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, қарз олувчи томонидан танланган товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари;
маркетплейс тизими — Ягона электрон платформада ажратиладиган кредитлар ҳисобидан товарларни (ишларни, хизматларни) бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш хизматларини таклиф қилиш ҳамда қарз олувчилар томонидан маҳсулот етказиб берувчиларни мустақил танлаш имкониятини берадиган электрон савдо майдони;
Ноҳалол таъминотчилар реестри — мазкур Низомнинг 8-бобида белгиланган талаблар асосида маркетплейс тизимидан четлатилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати.
4. Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун кредитлар фақат Ягона электрон платформа орқали ажратилади.
Дастурлар доирасида аризаларни Ягона электрон платформа орқали белгиланган тартибда кўриб чиқмасдан аҳолига товарларни марказлашган тартибда олиб келиб, олдиндан тарқатиш ва тавсияномалар бериш масаласида ҳоким ёрдамчиларига тазйиқ ўтказиш ман этилади.
5. Дастурлар доирасида кредитлар:
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;
енгил автотранспорт воситалари (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда иштирок этувчи кичик мототранспорт воситалари бундан мустасно), жумладан, йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш;
маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан, хизмат автомобиллари таъминоти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш (Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури, Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан дала дўкони, уруғлик, минерал ўғит ва кўчат дўконлари ташкил қилиш ҳамда енгил конструкцияли бино ва иншоотлар қуриш, кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида қурилиши 25 — 30 фоиз якунига етказилмаган бинолар қурилишини якунига етказиш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ биноларни таъмирлаш бундан мустасно) учун ажратилмайди.
(5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
6. Ягона электрон платформа фаолияти давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимларининг марказий маълумотлар базалари ва идентификациялашнинг ягона тизими билан интеграциялашуви асосида ташкил этилади.
7. Чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар ажратишда асосий эътибор сут йўналишидаги қорамол ҳамда совлиқ қўй ва эчки сотиб олишга қаратилади.
Сотиладиган чорва молларининг ҳар бири бўйича ветеринария хизматининг ветеринария паспорти бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилади.
Бунда, кредитлар томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун бериладиган кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
8. Иссиқхоналарни ташкил этиш йўналишида кредит ажратишда устуворлик ҳудудлардаги ўзлаштирилмаган адир ерлардан фойдаланилаётган лойиҳаларга берилади.
9. Ички туризмни ривожлантириш йўналишида кредит ажратишда устуворлик оилавий меҳмон уйлар, хостеллар ва экоуйлар мажмуасини ташкил этиш ва уларни таъмирлаш бўйича лойиҳаларга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички туризмни ривожлантириш йўналишида айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар 18 ой муддатгача ажратилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
2-боб. Ягона электрон платформа орқали аризаларни кўриб чиқиш
10. Дастурлар доирасида кредит аризалари қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки ҳоким ёрдамчиларининг кўмаги билан Ягона электрон платформа орқали тақдим этилади.
11. Кредит ажратиш тўғрисидаги аризалар барча босқичларда Ягона электрон платформада онлайн кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида платформа орқали (телеграм бот, СМС-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) маълумот бериб борилади.
12. Қарз олувчи ариза билан биргаликда кредитдан самарали фойдаланиш бўйича ўзининг дастлабки ҳисоб-китобларини электрон кўринишда Ягона электрон платформа орқали тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредит ажратилишида ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асос ҳисобланади. Бунда тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида кредит ажратилади.
(13-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
Ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари инобатга олинган ҳолда, 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда имтиёзли кредит ажратилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
14. Кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳунармандлар кредит олиш учун Ягона электрон платформа орқали бизнес-режа ва қонунчиликда белгиланган тартибда гаров таъминоти тўғрисидаги маълумотларни электрон кўринишда тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. «Томорқа хизмати» МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун ажратиладиган гаровсиз кредитлар 3 йилгача муддатга паррандачилик (тухум йўналиши) ва бир ойлик озиқа учун йўналтирилиши мумкин. Бунда Камбағалчиликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари «Томорқа хизмати» МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур гаровсиз кредитларнинг қайтарилмаслик хавфи ташаббускор ҳисобидан кредит олишдан олдин суғурталанади, ташаббускор томонидан кредит эвазига олинган асосий воситаларга тижорат банки томонидан тақиқ қўйилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. «Темир дафтар», «Аёллар» дафтари, «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг кредит олиш юзасидан аризалари алоҳида навбат асосида кўриб чиқилади.
Бунда Дастурлар доирасида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга ажратилган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланилиши ва ўз вақтида сўндирилиши юзасидан маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва тижорат банклари билан биргаликда доимий мониторинг ва назорат тизимини ўрнатади.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
3-боб. Скоринг баҳолаш
16. Ягона электрон платформа орқали аризалар белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра бир кун муддатда автоматлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қуйидаги ҳолларда қарз олувчининг аризаси Ягона электрон платформа томонидан скоринг маълумотлари асосида автоматик равишда рад этилади:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
қарз олувчининг Ягона электрон платформада кўриб чиқиш жараёнида аризаси мавжуд бўлганда;
18 ёшга тўлмаган фуқаро номидан ариза берилганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга;
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган ёхуд меҳнатга лаёқатсиз фуқаро номидан ариза берилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қарз олувчининг дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити мавжуд бўлганда (Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар бундан мустасно);
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
қарз олувчининг банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;
аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланилганда;
салбий кредит тарихига эга бўлганда;
қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.
18. Скоринг натижасига кўра қарз олувчининг ижобий баҳоланган аризаси кўриб чиқиш учун ҳоким ёрдамчисига келиб тушади.
4-боб. Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсиянома бериш
19. Ҳоким ёрдамчиси қарз олувчининг аризасига асосан жойига чиққан ҳолда, унинг фаолият тури бўйича шарт-шароитлари, имконияти ҳамда етарли кўникмаси мавжудлигини ўрганиб, ўрганиш натижаси бўйича фотоҳисобот ва қарз олувчининг харитадаги жойлашувини илова қилган ҳолда кредит ажратиш учун тавсиянома ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани беш иш куни мобайнида Ягона электрон платформага жойлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳоким ёрдамчилари томонидан кредит ажратиш учун тавсияномалар устувор равишда, кредитлардан аввал фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳоким ёрдамчиси тавсиянома беришдан аввал амалга оширилаётган лойиҳанинг ўзига хос хусусиятлари ва мавсумийлигини инобатга олган ҳолда «Ҳунарманд» уюшмаси, Бандликка кўмаклашиш ва маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармалар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда соҳага масъул уюшма ва ташкилотларнинг хулосаларини олиш, улар орқали тегишли қарор қабул қилиш ваколатига эга.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Ҳоким ёрдамчисининг Ягона электрон платформа орқали юборган сўровига тегишли ташкилотлар томонидан уч иш куни мобайнида жавоб берилиши лозим.
Кредит ажратиш тўғрисидаги ариза бўйича тавсиянома бериш учун ҳоким ёрдамчиси томонидан тегишли ташкилотларнинг хулосасини олиш зарур бўлганда, қарор қабул қилиш тегишли муддатга узайтирилади.
Ҳоким ёрдамчиси қарз олувчининг лойиҳасини ўрганиш жараёнида лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ва мавсумийлигидан келиб чиқиб, лойиҳага қарз олувчи билан келишган ҳолда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермерлар кенгашлари тавсияномасига кўра ажратилади.
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Тадбиркорлик субъектларининг маҳаллаларда, шу жумладан, ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаси, ҳунармандчилик ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида кредит ажратиладиган лойиҳаларда ташаббускор камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этишига эътибор қаратилиши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
21. Қуйидаги ҳолларда тавсияномалар берилмайди:
лойиҳани амалга ошириш учун қарз олувчида шарт-шароит мавжуд бўлмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
йил мавсумийлигидан келиб чиқиб, мавсумга хос бўлмаган ҳолда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига;
ариза берувчи номидан бошқа фуқаро кредит олишни мақсад қилганлиги аниқланганда;
қонунчиликка зид бўлган фаолият амалга оширилиши аниқланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастурлар доирасида аввал берилган кредитларнинг ўз вақтида сўндирилмаслиги натижасида ресурслар етарли бўлмаганда.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
22. Ҳоким ёрдамчиси томонидан кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосада унинг сабаблари кўрсатилиши зарур.
Ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияномаси асосида қарз олувчининг аризаси кўриб чиқиш учун Ягона электрон платформа орқали тижорат банкига тақдим этилади.
23. Тижорат банкида етарли ресурс маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳоким ёрдамчиси томонидан аризалар аввал берилган кредитларнинг сўндирилиши ҳамда қўшимча маблағлар ажратилиши ҳисобидан ресурс шакллантирилгунга қадар Ягона электрон платформада электрон навбат асосида юритилади ва бу борада қарз олувчига тегишли маълумотлар бериб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар ташаббускорларга лойиҳабай шакллантирилган буюртманомалар асосида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларида назарда тутилган маблағлардан ташқари ва навбатсиз расмийлаштириб берилади.
Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Жамғарма ресурсларини ташаббускорларга тижорат банклари томонидан Ягона электрон платформа орқали расмийлаштириш жараёнларини тўлиқ мувофиқлаштириш ваколати берилади.
(23-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
5-боб. Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш
24. Ягона электрон платформага гаров таъминоти билан боғлиқ маълумотлар қарз олувчи томонидан электрон шаклда тақдим этилади.
25. Молиялаштириладиган лойиҳаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, банкнинг ички кредит сиёсати талабларини инобатга олган ҳолда, қарз олувчидан қўшимча ҳужжатлар сўраб олиниши мумкин.
26. Тижорат банкларига тақдим этилган ҳужжатларда номутаносиблик, хато ва камчилик аниқланганда ҳамда зарур гаров таъминотлари тақдим этилмаганда, кредит ажратилиши рад этилади ва бу тўғрисида ҳоким ёрдамчиси ва қарз олувчи Ягона электрон платформа орқали хабардор қилинади.
27. Қарз олувчи бир ой ичида ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этиб, уларни тижорат банкига қайтадан тақдим этиши мумкин.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг рад этилиши учун асос бўлган камчиликлар қарз олувчи томонидан белгиланган муддат ичида бартараф этилиб, тижорат банкига тақдим қилинганда, ҳужжатларни кўриб чиқиш қарз олувчининг дастлаб тақдим этган аризаси асосида давом эттирилади.
28. Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш тўғрисидаги қарор уч иш кунидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилинади, ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади ва имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарз олувчи банк томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилган кредит шартномасини 10 кун мобайнида имзоламаса, фуқаронинг кредит олиш тўғрисидаги аризаси рад этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Агар, тижорат банки томонидан кредит ажратиш рад этилганда, бу ҳақидаги қарор Ягона электрон платформага жойлаштирилади.
29. Тижорат банклари томонидан кредит ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, қарз олувчига кредит ҳисобидан сотиб олинадиган маҳсулот ва хизматларни электрон савдо майдонидан танлаш ҳақида SMS-хабарнома юборилади.
30. Кредит бўйича фоизлар қарз олувчи томонидан маҳсулот қабул қилиниб, кредит шартномасига асосан ҳақиқатда тўлаб берилган маблағ учун ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301. Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун 50 млн сўмгача гаровсиз имтиёзли кредитлар ажратилади.
Бунда махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мос равишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотлар базасидан автоматик тарзда олинади.
302. Аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.
Бунда узоқ муддатга ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш бўйича аризаларига автоматик тарзда «Е-аукцион» платформаси орқали бириктирилади.
303. Дастурлар доирасида илгари олинган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини янада кенгайтириш учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
304. Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига ўтказиб берилади.
(304-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
Бунда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит олиш юзасидан платформага ариза қолдириш вақтида кредитни қисман (10 миллион сўмгача, «ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача») банк картасига ўтказиб бериш тўғрисида қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли тижорат банклари томонидан алоҳида банк картаси очилиб, аризада кўрсатилган маблағлар қарз олувчиларга ўтказиб берилади.
(304-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
Ҳоким ёрдамчиси мижозларнинг банк картасига ўтказиб берилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини таъминлаш мақсадида лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудга бориб, ҳақиқатда маҳсулот олинганлигини доимий равишда ўрганиб боради.
305. Ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
306. Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда ишлайдиган деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўналишида деҳқон хўжаликларига 3 миллион сўмгача микрокредитлар берилади ҳамда ушбу микрокредитлар ягона электрон платформа орқали ажратилади;
битта контурда жойлашган камида учта деҳқон хўжалигига қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида битта катта ҳажмдаги вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва ишга тушириш учун тижорат банкларидан кредит олишга рухсат берилади.
(306-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дала четлари, каналлар, коллектор-дренаж ва суғориш тармоқлари атрофидаги майдонлар, аҳоли томорқаси, хонадонлар, кўп қаватли уйлар олди ва маҳалланинг ички кўчаларидан самарали фойдаланган маҳсулот етиштирувчиларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар саралаш, сақлаш, қуритиш ва қадоқлаш цехлари ҳамда совиткичли омборхоналарни харид қилиш учун 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.
Бунда кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида саралаш, сақлаш, қуритиш ва қадоқлаш цехлари ҳамда совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси билан ажратилади.
(306-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
307. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жалб қилинган ҳар бир касаначи учун 2 миллион сўмгача, бироқ жами 300 миллион сўмгача йиллик 14 фоиз ставкада, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга револьвер кредитлар ажратилади.
Мазкур кредитлар тадбиркорлик субъектларининг талабига биноан касаначиларнинг банк карталарига ўтказиб берилади.
(301 — 307-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
308. Аҳолига ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланишга рухсат этилади.
309. Ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.
3010. 10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ташаббускорларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.
3011. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан маҳсулотга тегишли зарур маълумотлар (мотороллер, мотокультиватор, тикув машиналарининг мотор, двигатель ёки кузов серия рақами) шартномага киритилмаса, маркетплейс тизимида шартнома расмийлаштириш имконияти автоматик тарзда чекланади.
(308 — 3011-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3012. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишида 25 — 30 фоизи қуриб битказилмаган бинолар қурилишини якунига етказиш учун белгиланган тартибда кредитлар ажратилади.
Бунда лойиҳа ташкилотлари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатида белгиланган ишлар 70 фоиз ва ундан ортиқ бажарилганлиги тўғрисида берилган маълумот ҳоким ёрдамчисига Ягона электрон платформага киритиш учун қарз олувчи томонидан тақдим этилади.
(3012-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 602-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3013. Дастурлар доирасида «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилалар учун тижорат банклари орқали 4 йилгача муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача миқдорда кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади. Бунда:
кредит бир йиллик имтиёзли давр билан «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни кредит ҳисобидан олишда ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла банкири кўмаклашади ҳамда лойиҳа даромадга киргунча ушбу оилага ҳамроҳлик қилади;
кредит фоиз ставкаси дастурлар доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади;
тижорат банклари томонидан қарз олувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар учун оширилган ва (ёки) қўшимча фоизлар ҳамда неустойка (жарима, пеня) ҳисобланмайди;
ҳисобланган фоиз бўйича устама ҳақи миқдори ҳар ойнинг якуни билан, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредит ва унга ҳисобланадиган фоизлар бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига рўйхат тақдим этилади;
ҳисобланган фоизлар тақдим этилган рўйхат асосида ҳисобот ойининг 10-санасига қадар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига (ушбу банднинг тўртинчи хатбошисига мувофиқ муддати ўтган қарздорликлар юзасидан оширилган ва (ёки) қўшимча фоизлар ҳамда неустойка (жарима ва пенялар) ҳисобланмайди, шунингдек, Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасидан қоплаб берилмайди) қоплаб берилади.
(3013-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
6-боб. Маркетплейс тизимининг ишлаш тартиби
31. Маркетплейс тизими маҳсулот ва хизматларни сотиш истаги бўлган барча тадбиркорлик субъектлари учун очиқ электрон савдо майдони ҳисобланади.
32. Барча тадбиркорлик субъектлари ўзларининг электрон рақамли имзолари ёрдамида маркетплейс тизимига кириб, ўз товар ва хизматлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштириши ҳамда тизимнинг имкониятларидан эркин фойдаланиши мумкин.
33. Маркетплейс тизимида тадбиркорлик субъектлари ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари билан танишганлиги ҳамда ушбу шартларга рози эканлиги тўғрисида электрон шаклдаги оммавий офертани имзолаш орқали иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оммавий офертага асосан тадбиркорлик субъектларига қўшимча хизматлар тақдим этилиши мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Тадбиркорлик субъектларидан ўз товар ва хизматларини маркетплейс тизимига жойлаштирганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий таъминотчиларга Ўзбекистон резидентларига белгиланган талаблар доирасида ортиқча ҳужжатларсиз Маркетплейс тизимига кириш ҳуқуқи берилади.
(33-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
34. Тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилгандан сўнг ўн беш иш куни мобайнида маркетплейс тизимида қарз олувчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши лозим.
Маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома белгиланган муддатларда имзоланмаган тақдирда, Ягона электрон платформа орқали кредит шартномаси ва тавсиянома автоматик тарзда бекор қилинади.
35. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишини кафолатлаш мақсадида шартнома белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар шартнома қийматининг 3 фоизи миқдоридаги закалат суммаси тизим томонидан банд қилиб қўйилади.
36. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан қарз олувчига маркетплейс тизимида танлаган товар(лар) шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб берилиши, хизматлар эса йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўрсатилиши лозим.
7-боб. Маҳсулот етказиб бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Маҳсулот етказиб берилган ёки хизматлар кўрсатилгандан сўнг уларни топшириш-қабул қилиш мақсадида маҳсулот етказиб берувчи томонидан Ягона электрон платформанинг ўзида электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирилади. Қарз олувчи маҳсулот ва хизматларни қабул қилиб олиб, қониқиш ҳосил қилганидан сўнг электрон ҳисоб-фактурани имзолайди.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда жисмоний шахсларга товарлар (хизматлар) фискал белгили касса чеки асосида етказиб берилганлигига (хизматлар кўрсатилганлигига) эътибор қаратилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
38. Ҳисоб-фактура имзоланганлиги тўғрисида ҳоким ёрдамчисига Ягона электрон платформа орқали хабар берилади. Ҳоким ёрдамчиси уч иш кунида жойига чиққан ҳолда, товарлар ҳақиқатдан етказиб берилганлиги ёки берилмаганлиги (хизматлар кўрсатилганлиги ёки кўрсатилмаганлиги) тўғрисида фотоҳисобот шаклида электрон далолатнома тузади. Бунда ҳоким ёрдамчиси қарз олувчининг шахсини тасдиқлаш учун биометрик идентификациялашдан фойдаланади (Touch ID ва Face ID).
39. Тижорат банкларига тўлиқ имзоланган электрон ҳисоб-фактура ҳамда ҳоким ёрдамчиси томонидан тасдиқланган электрон далолатнома ушбу маҳсулотлар (хизматлар) учун тўловни амалга оширишга асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарз олувчи тадбиркорлик субъектларининг талабига кўра сотиб олинадиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизматлар бўйича тўловлар (аванс) маҳсулот етказиб бериш шартномасида тарафларнинг келишувига мувофиқ белгиланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Етказиб берилган маҳсулот ва хизматлар учун тўловлар банк томонидан уч банк иш кунида маҳсулот етказиб берувчига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Шундан сўнг маҳсулот етказиб берувчининг закалат суммасидан маркетплейс тизимининг хизмати учун белгиланган тўлов оммавий офертага асосан автоматик тарзда ундирилади ва закалат суммасининг қолдиқ қисми маҳсулот етказиб берувчига қайтариб берилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
41. Ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳсулот етказиб берилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги тўғрисида электрон далолатнома расмийлаштирилганда, қарз олувчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган шартнома шартлари тўлиқ бажарилиши ёки шартнома бекор қилиниши лозим.
42. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан мавжуд камчиликлар бартараф этилган ҳолда маҳсулот етказиб берилиб, шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда, ҳоким ёрдамчиси уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда такроран ўрганиш ўтказади ва фотоҳисобот шаклида қайтадан электрон далолатнома тузади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Такрорий ўрганишларда маҳсулот етказиб берувчи томонидан маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги ёки хизматлар кўрсатилмаганлиги аниқланган тақдирда, ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсияномани бекор қилиш бўйича электрон далолатнома расмийлаштирилади ва Ягона электрон платформа орқали кредит шартномаси автоматик тарзда бекор қилинади.
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
43. Маҳсулот етказиб берувчи томонидан етказиб берилган маҳсулот (хизмат) сифати таъминланганлиги ва белгиланган талабларга риоя этилганлиги фуқаролар томонидан баҳоланади ва ушбу баҳолаш натижалари жамоатчилик учун эълон қилинади.
8-боб. Маҳсулот етказиб берувчиларни маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Туман (шаҳар) марказлари қуйидаги ҳолларда маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатади ва Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритади:
маҳсулот етказиб берувчи ва қарз олувчи ўзаро келишган ҳолда кредит маблағини нақдлаштириш орқали мақсадсиз ишлатганлиги аниқланганда;
ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;
маҳсулот етказиб берувчи томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар малака, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса;
маҳсулот етказиб берувчи кредитни ажратиш ва (ёки) маҳсулотларни танлаш (етказиб бериш) жараёнида қарз олувчилар томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг содир этилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-таомилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида қарз олувчининг, тижорат банкларининг ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;
маҳсулот етказиб берувчи рақобатга қарши ҳаракатларни содир этса ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарса.
Маҳсулот етказиб берувчилар қуйидаги ҳолларда маркетплейс тизимида автоматлаштирилган ҳолда Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритилади:
солиқ ҳисоботида тегишли маҳсулот кирим бўлмаганда;
унда солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;
маҳсулот етказиб берувчи 5 ва ундан ортиқ шартнома бўйича маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактура расмийлаштирилган, бироқ ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳақиқатда маҳсулот етказиб берилмаганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилганда;
ушбу Низомнинг 43-бандига мувофиқ хизмат кўрсатилган фуқароларнинг 30 фоизидан кўпи томонидан салбий баҳоланганда».
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
45. Туман (шаҳар) марказларининг маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг автоматик равишда маркетплейс тизимидан четлатилади ҳамда Ноҳалол таъминотчилар реестри маркетплейс тизимида жамоатчилик учун эълон қилинади.
46. Ноҳалол таъминотчилар реестрига киритилган таъминотчининг бир йил давомида маркетплейс тизимида иштирок этиши мумкин эмас, ушбу муддат тугаганидан кейин таъминотчи Ноҳалол таъминотчилар реестридан чиқарилган ҳисобланади.
Таъминотчи туман (шаҳар) марказларининг маҳсулот етказиб берувчини маркетплейс тизимида иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарори устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
9-боб. Ҳудудий ва туман (шаҳар) марказларининг вазифалари
47. Ҳудудий ва туман (шаҳар) марказларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ҳудудда фаолият юритаётган маҳсулот етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни шакллантириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари талабларини тўлиқ қондириш имкониятларини ўрганиб бориш;
зарур ҳолларда туман (шаҳар)даги мавжуд талабдан келиб чиқиб янги маҳсулот етказиб берувчи корхоналарни жалб қилиш ва мавжуд корхоналар қувватларини ошириш бўйича тегишли чоралар кўриш;
маҳсулот етказиб берувчи томонидан етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳамда кўрсатилаётган хизматлар нархларининг ҳудуддаги ички бозорга мутаносиб бўлишини таъминлаш ҳамда нархлар сунъий оширилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатиш;
етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳамда кўрсатилаётган хизматларнинг сифати кафолатланишини ҳамда ўз вақтида етказиб берилишини (кўрсатилишини) назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича тижорат банклари билан биргаликда тегишли чоралар кўриш;
(47-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг мақсадсиз ишлатилиши аниқланган тақдирда, бу ҳақда ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда тижорат банкига хабар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чорвачилик йўналишларидаги аризалар бўйича хулосалар четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) чорва молларини етказиб берувчининг мавжуд чорва моллари сонига мутаносиб тарзда тақдим этилишини ҳамда чорва молларининг соғломлиги тўғрисида ветеринария паспорти бўлишини таъминлаш.
(47-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
48. Маҳсулот етказиб берувчининг мажбуриятлари ўз вақтида ва сифатли бажариши юзасидан мониторинг туман (шаҳар) оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан амалга оширилади. Мониторинг натижаларига кўра маҳсулот етказиб берувчининг маркетплейс тизимидаги ўз хизматларини таклиф этиш имконияти даврий равишда ўрганиб чиқилади.
49. Туман (шаҳар) марказлари ҳар ой якуни билан ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсияномалар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ва ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳудуднинг ихтисослашуви, драйвер йўналиши ва доимий иш ўринлари яратилишига эътибор қаратилган ҳолда берилганлигини ўрганади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан маркетплейс тизимидаги савдо майдони орқали маълум бир давр мобайнида катта миқдорда товар айланмасини амалга оширган корхоналарда ҳақиқатда товарларнинг мавжудлиги доимий таҳлил қилиб борилади.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ҳар ойда ушбу корхоналар бўйича Марказий банк ва Солиқ қўмитаси ўртасида маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
511. Ҳоким ёрдамчиси томонидан ваколатли банкларнинг ходимлари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда, тавсиянома асосида ажратилган кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши мониторинг қилинади ҳамда мониторинг натижаси бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, платформага юклаб борилади.
512. Ҳоким ёрдамчиси тижорат банклари билан биргаликда самарадорлиги паст бўлган, пул айланмаси амалга оширилмаётган (бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши таъминланмаган) лойиҳаларни мониторинг қилган ҳолда, мавжуд муаммоларни ҳал этишда лойиҳа ташаббускорларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиб боради.
513. Ҳунармандларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланилиши ва уларнинг тижорат банкларига ўз вақтида қайтарилиши юзасидан «Ҳунарманд» уюшмаси тижорат банклари билан биргаликда доимий мониторинг ва назорат тизимини ўрнатади.
(511 — 513-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги 161-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон)
10-боб. Якунловчи қоидалар
51. Тижорат банклари дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши мониторингини ўтказишда улардан бошқа мақсадда фойдаланилган ҳолатларни аниқлаган тақдирда, белгиланган тартибда кредитларни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эга.
52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига асосан белгиланган дастур координаторлари маркетплейс тизимида иштирок этадиган маҳсулот етказиб берувчиларга қўйиладиган талабларни белгилаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш ваколатига эга ҳисобланади.
53. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/373/0612-сон; 20.04.2023 й., 09/23/161/0222-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон, 27.09.2024 й., 09/24/602/0756-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон; 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)