Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг
буйруғи
«Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3137-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 2-мҳ-сон «Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2019 й., 10/19/3137/2632-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 июль,
8-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 13 июлдаги 8-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимасидаги «2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги» деган сўзлар «2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига (бундан буён матнда гимнастика мактаби деб юритилади) ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2022 й., 10/22/3137-2/0645-сон)