Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сон ва «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорлари)
Ўзбекистон Республикасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида» 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сон ҳамда «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июль,
372-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 372-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган «Ўзбекгидроэнерго» АЖ фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 22 июндаги 407-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Установить, что:
гидроэлектростанции АО «Узбекгидроэнерго» поставляют электрическую энергию в единую электроэнергетическую систему республики согласно генеральному договору, ежегодно заключаемому между АО «Узбекгидроэнерго» и АО «Национальные электрические сети Узбекистана»;
средства от реализации электрической энергии, вырабатываемой на гидроэлектростанциях АО «Узбекгидроэнерго», за вычетом привлеченных кредитов, расходов на содержание действующих гидроэлектростанций и отчислений на содержание АО «Узбекгидроэнерго», аккумулируются на специальном счете АО «Узбекгидроэнерго» для целевого направления на реализацию инвестиционных проектов, предусмотренных постановлением Президента Республики Узбекистан от 10 декабря 2021 года № ПП-44 «О дополнительных мерах по дальнейшему развитию гидроэнергетики», Инвестиционной программой Республики Узбекистан, решениями Президента Республики Узбекистан и Правительства Республики Узбекистан, в порядке, установленном Указом Президента Республики Узбекистан от 18 мая 2017 года № УП-5044 «Об образовании акционерного общества «Узбекгидроэнерго».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги 337-сонли қарорига асосан 2025 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/337/0422-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 645-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 372-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Микрогидроэлектростанцияларни қуриш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига республиканинг гидроэнергетикадан фойдаланиш салоҳиятини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги 724-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Микрогидроэлектростанцияларни қуриш бўйича истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига республиканинг гидроэнергетик имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича кейинги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 12 августдаги 665-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/372/0611-сон; 19.06.2024 й., 09/24/337/0422-сон; 08.10.2024 й., 09/24/645/0795-сон)